648

“Википедия” да буюк Озарбайжон шоири Муҳаммад Фузулий  ҳақида ўзбек тилида бўлим очилди

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази “Викепидея”да  буюк озарбайжон шоири Мухаммад Фузули ҳақида ўзбек тилида бўлим яратди.

Унда шоирнинг ҳаёти, ижоди – ғазаллари, мусиқа асарлари хусусида батафсил маълумот берилган. В разделе дана обширная информация о жизни, творчестве, произведениях, газелях, музыкальных произведениях, написанных на стихи великого поэта, работе, проделанной в Азербайджане с целью увековечения его памяти.

— Мухаммад Фузулийнинг ижоди нафақат озарбайжон, балки бутун дунё халқлари учун қизиқ ва қадрлидир, дейди Озарбайжон маданият марказининг директори Самир Аббосов. – Шоир Озарбайжон шеъриятининг миллий  руҳи, фахри, озарбайжон адабий тилининг асосчиларидан биридир.

Интернетнинг миллионлаб фойдаланувчилари учун  маълумотлар манбаси бўлган Википедияда буюк шоирга атлган ўзбек тилидаги бўлимда Фузулийнинг 1996 йилда 500 йиллигига бағишлаб тайёрланган “Фузулий қомусномаси”, Фузулий номиагии халқаро мукофот, Боку шаҳрининг марказида ўрнатилган шоирга ҳайкал,  Озарбайжон Миллий  Фанлар академияси қошидаги Қулёзмалар институти ҳақидаги тарихий ва замонавий маълумотлар, фотосуратлар берилган.

Шунингдек,  ўқувчилар мазкур бўлимдан шоир номи билан аталган Озарбайжоннинг Фузулий тумани ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишади.

Бўлимости бандларида  тадқиқотчи ва қизиқувчилар  озарбайжон тили ва адабиётини тарғиб этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Алишер Навоий номидаги  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Мухаммад Фузулий номидаги  Озарбайжон маданияти, таълими ва  тадқиқот маркази ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказининг хабарига кўра Википедиа кўнгиллари ва  Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Марказий илмий кутубхонаси, Маданит Марказ ўртасида ҳамкорлик мавжуд. Жорий йилда Марказ Мухаммад Фузулийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, нашр этишни режалаштирган.

Буюк Озарбайжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳақида Википедиянинг ўзбек тилидаги бўлими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. https://uz.wikipedia.org/wiki/Muhammad_Fuzuliy.

Улашинг: