1 299

ОЗАРБАЙЖОНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВЛАРИДА ИЛҲОМ АЛИЕВ 86,53% ОВОЗ ТЎПЛАБ, ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Axar.az сайтининг хабарига кўра, 11 апрель куни соат 19:00 Президент сайловида овоз бериш якунланди. Унга кўра, Озарбайжонда бўлиб ўтган Президент сайловларида «Ени Азербайджан»  партиясидан ўз номзодини қўйган Озарбайжон Президенти Ильҳом Алиев яна бир маротаба 86,53%  овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Озарбайжоннинг ягона халқ фронти партиясининг раиси Гудрат Гасангулиев — 3,10%, ўз номзодини ўзи илгари сурган  Зоҳид Орудж – 2,92%, Озарбайжон демократик партияси раиси Сардор Жалалоглу – 2,81%, «Муасир Мусават» партиясининг раҳбари Хафиз Гаджиев – 1,73%, Озарбайжон Социал-демократической партиясининг Араз Ализаде – 1,21%, “Миллий уйғониш ҳаракати” партиясининг раиси Фарадж Гулиев – 1,03%, халқ фронти ташаббускор гуруҳи томонидан номзоди илгари сурилган Рази Нуруллаев– 0,67% овоз олишга муваффақ бўлишди.

-Сайлов юқори савияда ўтиб, сайловчилар унда жуда ҳам фаол қатнашишди, деди Ислом ҳамкорлик ташкилоти Парламент уюшмасининг бош котиби Махмуд Эрол Килич. – Аминманки, Озарбайжон халқининг танлови мамлакатни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Чоршанба куни кечқурун «Ени Азербайджан» партияси ғалабани нишонлаб, «İlhamla irəli» концертини ташкил этишган. Партия раисининг ўринбосари, Озарбайжон миллий академияси президенти Акиф Ализаде  Президент сайлови кунини Озарбайжоннинг тарихий санаси деб атади ва халқ тўғри танловни амалга оширганлигини қайд этди.

Н.ҚОСИМОВА

 

 

 

 

 

Улашинг: