698

МЕДИАЭКОЛОГИЯ: АХБОРИЙ МУҲИТНИНГ СОФЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Наргис ҚОСИМОВА

филология фанлари номзоди, доцент

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Аннотация

Мақолада медиатаълимнинг таркибий қисми бўлган медиаэкологиянинг ривожланиш тарихи, бугунги кунда жамият ривожига таъсири, медиаэкологиянинг таркибий қисмлари – микро-, мезо- ва макродаражалар ҳамда медиаэкологияни ҳаётга татбиқ этиш хусусида сўз юритилади.

Калит сўзлар: медиатаълим, медиаэкология, медиатехнология, медиамуҳит, аутоэкология, синэкология, панэкология, коммуникацион тизим, оммавий ахборот воситалари.

Шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асри бугунги кунда ҳар бир юртдошимиздан қабул қилаётган ахборотини таҳлил этишни тақозо этади. Ахборотнинг кўплиги ва вақтнинг камлиги маълумотни фойдали ёки фойдасизга, сиёсий ва ижтимоий  жиҳатдан  хавфсизлигини ажрата олиш зарур. Медиасаводхонлик  талаб  қилинаётган бугунги  кунда  ҳар  бир инсон жамиятдаги фуқаро сифатидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда фаол васаводли бўлиши, медиаматнларни  қабул  қила  олиши, яратиши, таҳлил эта олиши ва баҳолаши, замонавий медианинг ижтимоий-маданий  ва  сиёсий мазмунини тушуна олиши долзарб масалага айланди. Медиатаълим, медиасаводхонлик билан бирга  бугунги кунда медиэкология  тушунчаси тез тез тилга олинмоқда. Медиаэкология нима?

Аксарият  ҳолатларда  “экология”  сўзи  инсоннинг  табиат  билан  ўзаро муносабатларини ўрганишда қўлланилади. Аммо аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, экология бу инсонни ўраб турган муҳитни, у хоҳ табиат бўлсин, хоҳ жамият, ўрганувчи фандир. Замонавий инсон учун уни  ўраб турган атроф-муҳит биринчи галда  коммуникация жараёнида иштирок этувчи воситалар, одамни  ўраб  турган,  унинг  ҳаётига  бевосита  ва  билвосита  таъсир кўрсатадиган  ахборот  маконидир.  Айнан  ана  шу  муҳитни,  унинг ифлосланганлик  ва  инсонга  таъсир  даражасини  ўрганувчи  йўналиш медиаэкологиядир.

Медиаэкология –инглиз тилидан олинган ва у media ecology –коммуникация воситаларининг экологияси маъносини англатади(1). Мазкур тушунча ижтимоий экология ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ўрганувчи соҳа бўлиб, инфокоммуникацион муҳитни яратишдаги инсон фаолиятини, медиатехнологияларнинг инсоннинг фикри ва  тафаккурига  таъсириниўрганади.

Турли даврларда  медиаэкология ҳақида бир қанча фикрлар билдирилган. Булар:

  1. “Медиаэкология, бу – медиани муҳит сифатида ўрганишдир”(2).
  2. “Афлотун хат  бу  –  ташқи,  бегона  технология  деб  ўйлаган  бўлса, жуда ҳам кўпчилик компьютерни худди шу тарзда қабул қилади”(3,45).
  3. “Келажакнинг энг йирик фани, бу – медиаэкологиядир”(4).
  4. “Биз “медиа”  сўзидан  сўнг  “экология”ни  ишлатамиз  ва  медиани инсон  билан  алоқадорлиги  қай  тарзда  кечиши  ва  у  инсониятнинг маданиятини қай тарзда шакллантиришини кузатамиз”(4).
  5. “Ҳар қандай янги технология янги экотизимнинг  яратилишига олиб келади. Қўлёзма ва папирус ижтимоий муҳитни, босма станок эса оммани, ўқувчини дунёга келтирди” (4).
  6. “Ҳар бир уйда телевизор бўлган тақдирда ҳам  у ҳеч нарсага таъсир этмайди.  Телевидение  бизнинг  ҳиссиётларимиз  ва  онгимизни  ўзгартирди” (4).
  7. “Медиаэкология, бу  –  медиа  экотизимларни  ўрганишдир.  У технологик  детерминизмни  англатади.  Медиаэкология  техниканинг грамматикаси  ва  риторикаси,  семиотика  ва  тизимлар  назарияси,  тарихи  ва  фалсафасидир(4).
  8. “Медиаэкология медиатехнологиялар  инсоннинг  тушунчаси, ҳиссиётлари  ва  қадриятларига  қай  тарзда  таъсир  этишини  тушунишга ҳаракат қилади.  “Экология”  сўзи экотизимларни ўрганиш демакдир. Муҳит эса  бу  мураккаб  коммуникация  тизими  ва  у  одамларга  хатти-ҳаракатни, фикрни, ғояни беради”(2).
  9. “Бугун болалар электрон, ахборот оқими жуда катта бўлган муҳитда яшамоқда”(4).

Юқоридаги  фикрлардан  кўриниб  турибдики,  медиаэкология  бугун пайдо  бўлган  тушунча  эмас.  У  айнан  оммавий  ахборот  воситалари, коммуникацион тизимларнинг инсон онгига таъсири, унинг хатти-ҳаракати, фаолияти, ҳиссиётларини бошқариш усулларини  ўрганади. Бундай усуллар бугунги  кунда  жуда  ҳам  кўпдир  ва  ОАВга  тааллуқли  бўлган  ҳар  бир  фан уларни  ўрганади.  Шулардан  бири  –  рекламадир.  Реклама  бизнингҳаётимизни  бошқараётгани,  қайси  маҳсулотни  харид  қилиб  олишимиз зарур,  қайсиси  харидбоп  эмас,  қандай  хизматлардан  фойдаланишимиз лозимлигини  ўзимиз  билмаган  ҳолда  онгимизга  сингдиради  ва  бизни бошқаради.  Ёки  жамоатчилик  билан  алоқалар  –  PRни  олайлик.  Унинг турли-туман  усуллари  инсон  фаолиятига  сезиларли  таъсир  ўтказади. Оммавий  ахборот  воситалари  муайян  бир  масала  юзасидан  жамоатчилик фикрини  шакллантирар  экан,  ушбу  мавзуга  нисбатан ўқувчи, телетомошабин, радиотингловчи, интернет фойланувчисининг қай даражада муносабати  ўзгарганини  кўриш  мумкин.  Инсон  биологик  мавжудот сифатида таъсирга берилувчандир. Инсоннинг ҳаёти, унинг муносабатлари, маданияти  коммуникацияга  боғлиқ  экан,  коммуникатив  моделларнинг ўзгариши  бевосита  унинг  фикрлаш  доираси  ва  ҳиссиётларига  таъсир кўрсатади  ва  хатти-ҳаракатининг  ўзгаришига  олиб  келади.  Бунга  ёрқин мисол сифатида террорчилик  гуруҳларининг айнан ОАВ, хусусан,  интернет сайтлари  ва  ижтимоий  тармоқлар  орқали  олиб  бораётган  ташвиқот-тарғиботларини  келтириш  мумкин.  Терроризмнинг  асл  моҳиятини тушунмаган инсон осонгина уларнинг қармоғига илинади.

Медиаэкологиянинг  пайдо  бўлишини  канадалик  социолог  ва маданиятшунос  Маршалла Маклюэн  билан  боғлиқ.  Аммо  тарихга  назар ташлар  эканмиз,  айнан  қадимги  юнон  файласуфлари  —Афлотун,  Суқрот, Арастунинг  тил,  инсон  онги,  коммуникацион  алоқаларнинг  инсон фаолиятига  таъсири  хусусидаги  фикрлари  замирида  медиаэкология асослари ётганини кўришимиз мумкин.

ХХ  асрнинг  иккинчи  ярмида  ривожланиш  босқичига  ўтган телевидение  ОАВ  барча  ижтимоий  институтларни  ўзгартирувчи  куч эканлигини  кўрсатди.  Ўтган  асрнинг  60-йилларидан  бошлаб  экологик ғоялар  билан  бир  пайтда  медианинг  экологик  концепцияси  ҳам шаклланишига гувоҳ бўлдик. “Медиаэкология” тушунчаси расмий равишда 1968  йили  Нейл  Постман  томонидан  “The  study  of  media  as  environments” (“Экотизимлар  ҳақида  таълимот”)  номли  китобида  берилган  эди (5).  1971 йили Стейнхард мактабида  илк  бор  ўқув жараёнига “Медиаэкология” фани киритилди.  Аммо Постман илк маротаба “медиаэкология” тушунчасини ўз асарларида  Маршалл  Маклюэн  киритилганини  тан  олган. Айнан  Маклюэн ўз  асарларида  Льюис  Мамфорд,  Гарольд  Иннис,  Зигфрид  Гедион  ва  Эрик Хейвлокнинг  медиаэкология  бўйича  оммавий  ахборот  воситаларидаги фикрларини бир ерга жамлаган эди.

Коммуникация воситалари экологияси ассоциациясининг асосчиси ва биринчи  президенти,  коммуникация  фанлари  доктори  Лэнс  Стрейтнинг фикрига  кўра,  коммуникация  воситаларининг  экологияси  Маршалл Маклюэннинг  “Глобал  қишлоғи”дан  бошланмаган.  Унинг  илдизларини коммуникация  технологияларининг  тадқиқотчилари  Льюис  Мамфорд, Жак Элюль  ва  Питер  Дракер  асарларида  кўриш  мумкин.  Шунингдек,  айнанмазкур  соҳа  ривожига  том  маънода  оғзаки  анъаналар,  ёзув  тизимлари  ва коммуникациянинг босма воситаларини тадқиқ этган Эрик Хэвлок, Уолтер Онг, Джэк Гуди, Дени Шман-Бессер, Люсьен Февре, Анри-Жан Мартин ва Элизабет  Эйнштейн  ҳам  ўз  изланишлари  билан  ҳисса  қўшишган. Медиаэкологияни  чуқур  тадқиқ  этган  ва  айнан  шу  тушунчани  тилимизга киритган  Нейл Постманнинг ҳиссасини эса сўз билан таърифлаб бўлмайди. Биринчи маротаба Медиаэкология маркази 1999 йилда Украинанинг Львов миллий университетида ташкил этилиб, унда оммавий ахборот воситалари томонидан яратилган муҳитнинг инсонга таъсири ўрганилади(6).

Дунёнинг  кўпгина  мамлакатлари  олийгоҳларида  “Медиаэкология” фани  ўқитилади.  Фан  инсоннинг  ахборот  муҳитидаги  фаолияти,  ахборот билан  ишлаш  қоидаларини  ўрганади.  Ахборот  муҳитида  инсон  фаолияти фаннинг объекти бўлса, унинг предмети   шахс  ва ижтимоий  гуруҳларнингахборот  муҳити  билан  алоқадорлигининг  қонуниятлари  ва  ривожини ўрганади.  Вазифаси  эса  медиатехнологиялардан  самарали  фойдаланиш йўлларини  излаш,  уларнинг  шахс  ва  жамиятга  зарарли  таъсирини камайтиришга  эришишдан  иборат.  Медиаэкология  микро-,  мезо  ва макродаражаларга эга.

Микродаража  (аутоэкология)  –  инсоннинг  медиамуҳитга мослашуви.  (7).  Ушбу  даражада  ОАВнинг  инсонга  салбий  таъсиридан сақланиш  механизмлари  ишлаб  чиқилади  ва  унга  нисбатан  иммунитет ҳосил  қилиш  жараёни  бошланади.  Бу  қуйидагиларга  қарши  кураш  орқалиамалга оширилади:

 ёт ғоялар тарғиботи;

 онг манипуляцияси;

 руҳиятга салбий таъсир этиш;

 рекламанинг патоген таъсири;

 агрессия ва порнографияни тарқатиш;

 ахборот хуружлари;

 реал воқеликни конструкциялаш;

 ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги;

 “инфоллюция”  (жамиятни номақбул ахборот билан ифлослантириш)(14).

Мазкур йўналишларнинг олдини олиш учун аввало:

 аҳолида,  хусусан,  ёшларда  уларнинг  ёш  даражасига  қараб

медиатехнологилардан самарали фойдаланишни ўргатиш;

  ахборотни тушуниш ва саралаш йўлларини ишлаб чиқиш;

 сифатли  медиамаҳсулотни  яратиш  ва  уни  тақдим  қилишнинг  энг

оптимал йўлларини танлаш;

 “просьюмерлар”,  яъни  контентни  оммавий  равишда  ишлаб

чиқарувчиларни  назоратга  олиш  ва  бу  борада  мувофиқ  қонуний базани яратиш;

 “янги  медиа”  ва  анъанавий  оммавий  ахборот  воситаларининг фаолияти тамойилларини билиш;

 шахснинг  ОАВ  билан  ишлашда  коммуникатив  кўникмаларини шакллантириш;

 кибермуҳитга мослашган ёшларга кибермаданият  асосларинисингдириш.

Мезодаража  (синэкология)  –  гуруҳлар  ва  ҳамжамиятлар  даражаси(7). Ушбу  босқичда  медиаэкология  медианинг  ижтимоий  институтлар  билан ўзаро  таъсири,  медиатехнологияларнинг  гуруҳлар,  ҳамжамият  ва  жамият ҳаётига таъсири, мазкур муҳитни тоза сақлаш қонуниятларини ўрганади.

Ушбу  босқичда  медиаэкологлар жамиятдаги ахборорий мувозанатни сақлашга уринадилар. Ахборотни  ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиёт уларни оптималлаштиришни тақозо этади.

Макродаража  (панэкология)  –  глобал  ахборот  муҳитининг даражаси(7).

Бу  ўринда  гап  медиатехнологияларнинг  глобал  равишда ривожланиши  ва  унинг  асосий  тамойиллари,  янги  оммавий  ахборот воситаларининг  пайдо  бўлиши  ва  уларнинг  инсон  онгига  таъсири, манипулятив  хусусиятлари  ҳақида  боради.  Нейл  Постман  ўз  асарларида инфоллюция, яъни ахборий муҳит  ифлосланишининг зарари ҳақида гапирар экан, шундай деб ёзади: “Бугун биз ахборий муҳитда яшамоқдамиз. 17 асрда ўртахол  инглиз  бугун  биз  New  York  Times  газетасининг  ҳафта  давомида узатаётган ахборот миқдорида ҳам информацияга эга бўлмаган. Бундан 100 йил илгари  Европада битта  одам ҳаёти  давомида 50тача китобни бошиданоёқ  ўқиб  чиққан  бўлса,  бугунги  технологиялар  бизга  600  мингта  китоб ҳажмига  тенг  ахборотни  қабул  қилиш  ва  уни  қайта  ишлаш  имконини беради”(7).  Албатта  бугунги  кунда  ахборотни  саралашга,  энг  аввало, қидирув тизимлари  –  Yandex, Google ва бошқалар фойдаланувчига яқиндан ёрдам беради.

Медиаэкология  фақат  бир  турдаги  оммавий  ахборот воситаларинигина  ўрганмайди,  балки  барча  коммуникатив  воситаларни  ўз ичига  олади.  Медиаэкология  бизга  дунёни  онгли  равишда  идрок этишимизга,  инсон  ахборий  ўрмон  ичида  йўқолиб  қолмаслигига,  ўз инсонийлик  қиёфасини  йўқотмаган  ҳолда  ўзи  яшаб  турган  жамиятнинг янада ривожланишига ҳисса қўшишига имкон беради.

Ўйлаймизки,  нафақат  олий  таълим  муассасалари,  балки  мактабгача таълим,  ўрта  ва  ўрта-махсус  таълим  тизимида  ҳам  медиатаълим  ва унинг таркибий  қисми  бўлган  медиаэкологияни  ўрганиш  ва  шу  орқали  бугунги кунда  фуқаролар,  айниқса,  ёшлар  онгига  салбий  таъсир  кўрсатаётган ахборотни  саралаш,  фарзандларимизнинг  экологик  жиҳатдан  тоза  ахборий муҳитда яшашига имкон бериш фурсати етди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1.  Гилман Р. Экология  медиа:  от  устных  сказаний  к  телекоммуникациям.
  2. http://osvita.mediasapiens.ua/ethics/standards/ekologiya_media
  3. Neil Postman.  The  Reformed  English  Curriculum.
  4. https://www.reddit.com/r/Scholar/comments
  5. Walter J. Ong. Orality and Literacy. The Technologizing of the Word. New York, NY 1000.
  6. –р. 45.
  7. История медиаэкологии.  Часть  3:  Чем  эта  наука  все-таки  занимается?  http://mediaecology.blogspot.com/2011/04/3.html
  8. Neil Postman. What is Media Ecology? http://www.media-ecology.org/media_ecology/
  9. Степанов В.  Знакомьтесь:  профессор  Лэнс  Стрейт  –  живой  классик.  http://mediaecology.blogspot.com/2010/07/blog-post_21.html
  10. Степанов В.  Наука  медиаэкология:  понятие,  предмет,  объект,  уровни.  http://mediaecology.blogspot.com/2011/02/blog-post_19.html

Улашинг: