3 294

“Билиш ҳуқуқи” мавзусида журналистлар ижодининг танлови

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Маълумотлардан оммавий фойдалана олиш Халқаро куни муносабати билан “Билиш ҳуқуқи” мавзусида журналистлар ижодининг танловини эълон қилади

2015 йил 17 ноябрида  ЮНЕСКО  28 сентябрни Маълумотлардан оммавий фойдалана олиш Халқаро куни деб эълон қилган резолюцияни қабул қилди (38 С/70). Бу Халқаро кун 2030 йилгача бўлган давр давомида барқарор ривожланиш соҳасида, хусусан, инсоннинг асосий эркинлигини ҳимоялашга ва маълумотлардан жамоатчиликнинг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга чорловчи Барқарор ривожланиш мақсади (БРМ) нинг Кун тартибини амалга ошириш учун ўзига хос аҳамиятга эга.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Маълумотлардан оммавий фойдалана олиш Халқаро куни муносабати билан Ўзбекистонда “Билиш ҳуқуқи” мавзусида журналистлар ижодининг танловини эълон қилади. Мазкур танлов жорий йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумий декларациянинг 70 йиллигига бағишланган кампаниянинг бир қисми бўлади.

Танловни ўтказишдан мақсад:
– оммавий ахборот воситаларини жамоатчиликнинг маълумотлар (иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқалар) дан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларини  ҳийла кенг ва холис ёритишга жалб қилиш;
– аҳолининг ишончли маълумот олишга бўлган ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисидаги хабардорлик даражасини ошириш;

— барча даражада самарали, ҳисоботдор давлат муассасалари (ва уларнинг ходимлари)ни яратишга кўмаклашиш.

Танловда ОАВ да ишловчи журналистлар (ёши ва иш стажидан қатъи назар), блогерлар ва материаллари ОАВ да нашр қилинадиган ва фойдаланиладиган барча ижодкор шахслар иштирок этишлари мумкин. Материаллар  ўзбек, рус ва  қорақалпоқ тилларида қабул қилинади.

Танловга ўтган йилнинг 10 октябридан жорий йилнинг 10 октябригача нашр қилинган босма материаллар,  видеоматериаллар, аудиоматериаллар, фотоматериаллар, тармоқларда нашр қилинган материаллар ёхуд эфирга узатилган материаллар қабул қилинади.

 Танлов материаллари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегациясига қуйидаги манзил:  100084,  Ўзбекистон, Тошкент ш., Халқаро Бизнес-марказ,  Амир Темур шох кўчаси, 107Б; ёки  электрон манзил: DELEGATION-UZBEKISTAN-POLITICAL@eeas.europa.eu бўйича тақдим этилади, материалларда “Танловга” деган белги бўлиши шарт.

Хатда муаллифнинг Ф.И.Ш., фаолият тури, манзил ва алоқа учун телефон рақами кўрсатилиши зарур.

Танловга  2018 йил  25 октябригача якун ясалади ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегациясини расмий сайтида   (https://eeas.europa.eu/delegations/uzbekistan/) ҳамда Facebook  ижтимоий тармоғидаги саҳифада (https://www.facebook.com/eudeluzb/ ) нашр этилади.
Бош мукофот  – 2018 йилнинг ноябрь ойида Брюсселга сафар.

Барча иштирокчиларга сертификатлар берилади, 3 та ғолибга эса диплом ва эсдалик совғалари топширилади.

Диплом ва эсдалик совғаларини топшириш маросими Инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган тадбир доирасида амалга оширилади.

 

Улашинг: