1 213

Парламент ва партия ахборот хизматлари учун семинар-тренинглар бошланди

Жорий йилнинг 28 февраль куни  Тошкентда «Парламент ахборот хизмати: самарадорликни ошириш усуллари» мавзусидаши семинар тренинг Парламент ва партия ахборот хизматларининг ходимлари учун  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг ахборот-коммуникация қумитаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази  Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари Координатори  билан ҳамкорлигида ташкил этилди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази  ЕҲҲТ моливий кўмагида  2017-2018 йилларда  “Ўзбекистонда парламент, таҳлилий журналистика салоҳиятини такомиллаштириш масалалари” лойиҳасини амалга оширмоқда.  Мамлакатда қабул қилинган 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида асосий йўналишлардан бири давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш,  мамлакат модернизацияси ва демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришда Парламент ролини кучайтириш, давлат бошқарувининг ташкилий –ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, парламент ва жамоат назорати  механизмларини амалга ошириш ва ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институти ролини кучайтириш кўзда тутилган.  Парламент ва сиёсий партиялар  ахборот хизматлари вакиллари, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ёритишдаги салоҳиятини ошириш лойиҳанинг  асосий мақсад ва вазифаларидир.

 Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб  Тошкент шаҳрида ахборот хизматлари, жамоатчилик билан алоқалар хизматларининг вакилларизкур лойиҳа доирасида  4 та семинар ташкил этилиб,  уларда қатнашчилар ўз фаолиятлари бўйича билим ва кўникмаларини  шакллантириб, мазкур йўналишдаги замонавий хорижий тажриба билан танишадилар. Хусусан, семинар-тренинглар доирасида  Парламент ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш масалалари, ахборот хизматларининг ОАВ билан ишлаш тамойиллари  ва ҳамкорликда медиарежалаштириш асосида материаллар тайёрлаш, партия матбуоти ва ижтимоий тармоқларда, блогларда фракция депутатлари фаолиятини ёритиш, новербал коммуникация имкониятлари, медиасводхонлик асослари, шунингдек янги мультимедиавий форматлар ва платформалардан ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Наргис ҚОСИМОВА

Улашинг: