435

«Умид қиламанки, бизга зўравонлик қилган аёл қонун билан жазоланади!»

Бу жамиятимизда зўравонликнинг олдини олиш ва меҳнат қуллигига қарши курашиб келаётган Қашқадарё вилояти «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборий марказига ёрдам сўраб, мурожаат қилган қизнинг ҳикояси:

«Менинг исмим Зебо (исмим ўзгартирилган) ёшим 29 да.  Барча қизлар сингари, мен ҳам турмуш қуришни ва кўп болали бўлишни орзу қилардим.

Мен ҳам бошқалар сингари она бўлиш ва суюкли рафиқа бўлишни хоҳлардим!  Ота-онам мени эрта турмушга беришди.  Aйни пайтда, мен аллақачон вояга етган ўғлим бор.  Оилавий муаммолар туфайли эрим билан ажрашдик.  Aксарият ажрашган аёллар сингари, менга ҳам кўп жиҳатдан жуда қийин бўлган.  Aсосий муаммо яхши иш топиш эди. Топган ишларим кунлик, баъзида эса ярим кун ишлардим.  Бироқ бу топган пулим харажатларимни қопламасди.

Бир марта Интернетда Ойдин исмли қиз билан танишдим (исми ўзгартирилди).  Мен унга ўзимни бошқа исм билан таништириб ва бошқа шаҳарда яшашимни айтдим.  Биз телефон орқали тез-тез ёзишишни бошладик.  Бир куни у синглиси узоқ йиллардан буён Туркияда қарияларга қаровчи бўлиб ишлаганини айтди.  У жуда кўп пул топади, уй қурди, ота-онасига машина сотиб олди.  Унинг қизи яхши мактабда ўқиганини айтиб берди (тан оламан, ўша пайтда мен унга ҳавас қилдим).

Бир неча кундан сўнг, Ойдин менга «Нилуфар» (исми ўзгартирилган) исмли амакиваччаси, мени Туркияга ишлашга таклиф қилаётгани ва яна битта одам кераклиги ҳақида ёзди.  Ойдин мени ўзи билан бирга жунаб кетишга таклиф қилди. «Нилуфар» саёҳат, виза олиш, уй билан таъминлаш ва иш жойлари учун пул тўлашни ваъда қилди.  Бир йилдан сўнг ўз уйим бўлишини унда фарзандим билан бирга яшашимизни тасаввур қилардим, рости бу орзуларим тезроқ амалга ошишига оз фурсат қолганидан, жуда хурсанд бўлардим.

Шу йилнинг январ ойида Ойдин билан «Нилуфар» сотиб олган чипталарда Туркияга етиб бордик.  Олдинда нима кутаётганини билсам эди …

 

Биз етиб борганимизда “Нилуфар” бизни кутиб олиб, уйга жойлаштирди. У паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топширишимизни сўради.  Тил ва шаҳарни билмаганлигимиз сабабли биз келишиб ҳужжатларни бердик.  «Нега қўрқишим керак? — У Ойдиннинг синглиси, гарчи у амакиваччаси бўлса ҳам», деб ўйлардим.  Лекин мен янглишган эдим. Мен учун ёмон кунлар бошланиб бўлганди….

«Нилуфар» нинг олдинги мулойимли қиёфасидан асар ҳам қолмаган эди. Квартирага эркаклар кела бошлади ва «Нилуфар» мени пул эвазига жинсий хизмат кўрсатишга мажбурларди.  Бир кунинг ўзида бир неча эркакка қўшарди.  Рад этишимга жавобан у мени қаттиқ калтаклар, соғлигимни кун сайин йўқотардим.  У мени маҳаллий милицияга топширишини, шундан кейин кўп йиллар қамоққа сени чиратиб юборамиз, деб қўрқитдилар. Келган эркаклардан ёрдам сўрадим, лекин улар фақат мени устимдан масхара қилгандек кулишарди.  Менга кераксиз саволлар бериш тақиқланди.  Aгар эрталаб Нилуфар учун қаҳва тайёрланмаган бўлса, хонадоши (ўша мамлакат фуқароси)  ўша қилмаган қизни қорнига тепарди.  «Нилуфар» синглисини ҳам аяб ўтирмасди.  Унинг яшаш шароитлари меники билан бир хил эди.  “Сизларнинг барчангиз мендан 6000 AҚШ Доллари қарсизлар” деб ишлаган пулларимизни олиб қуярди.

«Нилуфар» нинг туғилган кунида ҳамма ичкиликвозлик оқибатида, ухлаб қолганди.  Ойдин иккимиз паспортимизни ўғирлаб Нилуфарнинг квартирасидан қочдик.  Икки кундан кейин бизни маҳаллий милиция ҳибсга олди ва қамоққа жўнатди.  Биз у ерда деярли бир ой турдик.  «Aммо ростини айтсам, шу ўтган ёмон кунларимдан кўра, қамоқхонада бўлганимни маъқул кўрардим!» –  йиғлаб юборди.

«Изоляция хонасидан бизга ота-онамизга қўнғироқ қилиш ва уйга қайтиш учун чиптага пул сўрашга рухсат берилди! 9 ойлик азоблар тугаб,  тушдан кейин биз уйга қайтдик. Ўша кунларни ёмон туш сифатида эслайман. «Сен ўзим айбдорсан! Қаерга кетаётганимни билар эдинг!» —  уйга етиб келганимда, атрофимдагилар  шу гапларни айтиб мени муҳокама қилишларидан қўрқардим. Шу орада мурожаат қилганларнинг барчасига ёрдам берадиган ташкилот ҳақида айтиб қолишди, шунинг учун номерини олиб телефон қилдим, Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими психологи ва ҳуқуқшуноси билан маслаҳатлашидим. Кейин менга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ариза ёзишда ёрдам беришди. Энди умид қиламанки, бизга зўравонлик қилган аёл қонун бўйича жазоланади!

Бундай аёлларни жамиятдан йўқ қилсак, бошқа бирон бир қиз умидсизликка тушиб қолмайди.

Бизнинг фаолиятимиз жамиятдаги зўравонликни бартараф этишга қаратилган!

 

Улашинг: