387

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА Жамоатчилик билан самарали мулоқот

Амалий қўлланма муаллифи:  ф.ф.н. Наргис Қосимова

Масъул муҳаррир: ф.ф.н.Гулнора Бобожонова

Дизайнер: Лола Исламова

Мазкур қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди. Қўлланмада берилган мулоҳаза ва тавсиялар муаллифларга тегишли ва БМТТДнинг расмий нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Муаллифлар жамоаси БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда БМТТДнинг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролар иштироки ва ҳамкорлиги” лойиҳаси ходимлари ва маслаҳатчилари Азиза Умарова, Акмал Бозоров, Дилшод Исроилов, Гўзал Адилова, Азизхон Баҳодиров, Отабек Эшматовга қўлланманинг махсус бобларини тайёрлаш ва тақриз қилишда ўз ҳиссасини қўшганликлари учун чуқур миннатдорчилик билдиради.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД), 2012 й.

 СЎЗБОШИ

Фуқароларнинг маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жараёнининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, маълумот олиш ҳуқуқини амалга ошириш давлат ва аҳоли ўртасидаги икки томонлама алоқаларни самарали ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ. Давлат органининг бундай функциясини ахборот хизмати бажариши мумкин.

Шу мақсадда 2011 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролар иштироки ва ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Наманган ва Жиззах вилоятлари ҳокимликларида вилоят, шаҳар ва туман даражаларидаги 6 та ахборот хизматларида тадқиқотлар ўтказилди.

Тадқиқот ўтказилаётган ҳар бир ахборот хизматини ташкил этиш ва иш тажрибасини ўрганиш натижасида ахборот хизматлари ходимлари учун амалий қўлланма тайёрлаш зарурати мавжудлиги аниқланди. Мазкур қўлланма уларга ахборот хизматини ташкил этишнинг методологик асосларини тақдим этиш, икки минтақа тажрибасини ўрганиш (кейс-стади), жамоатчилик билан алоқаларни самарали ташкил қилиш ва амалга оширишнинг замонавий усуллари ҳамда воситаларини тўлақонли таклиф этиш имконини беради. Бу фуқароларга жойлардаги давлат органлари бошқаруви ва маҳаллий ҳокимликларнинг фаолияти ҳақидаги ахборотлар билан танишиш имкониятларининг кенгайишига хизмат қилади.

Қўлланмани тайёрлаш жараёнида унга кенг мутахассислар доираси жалб қилинди. Биз уни тайёрлашдаги кўмаги учун Азиза Умарова, Акмал Бозоров, Дилшод Исроилов, Гўзал Одилова, Азизхон Баҳадиров, Елена Иванюженко, Дмитрий Масленников, Отабек Эшматов, Ҳакимжон Фозилов, Ўткир Жумашев, Гулнора Исломова, Фатҳиддин Муҳитдинов, Хасан Саъдуллаев, Гули   Ибрагимова, Исфандиёр Ишанқуловга миннатдорчилик билдирамиз. Мазкур амалий қўлланма ахборот хизматлари ходимларига қисқа муддат ичида ҳокимлик Ахборот хизматининг фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш, шу орқали жойларда давлат органлари фаолиятининг янада очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлашга ёрдам беришига ишонамиз.

Қўлланмани шу ердан юклаб олиш мумкин: АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН кулланма