659

ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН АЁЛЛАР

Улар кучли ирода соҳибалари бўлиб, хавф-хатардан қўрқишмаган. Ўзлари яшаган даврдан анчагина олдинда юришган.  Агарда сиз бирор бир ишга қўл уриб, уни амалга ошира олмаётган бўлсангиз, уларнинг ҳаёти сизга янги интилишларга туртки берсин.

Мария Склодовская-Кюри

Аслида келиб чиқиши поляк бўлган франциялик олима, педагог, жамоат арбоби. Радиоактивлик соҳасидаги тадқиқотлари билан машҳур. Физика ва кимёдан икки марта Нобель мукофотини қўлга киритган аёл сифатида тарихга кирган.

 

 

 

 Валентина Терешкова

Якка ҳолда коинотга кўтарилган дунёдаги биринчи  косманавт аёл. “Восток-6” космик кемадаги парвози 3 кун давом этган. Коинотга учишдан олдин Терешкова яқинларига парашютчилар мусобақасига кетаяпман деган. Унинг Коинотга учганлигини улар радиодаги янгиликлардан билишган.

 

 Амелия Эрхарт

 Америкалик ёзувчи ва дунёдаги  Атлантика океанини кесиб ўтган биринчи учувчи аёл. Амелия мазкур қаҳрамонлиги учун учувчиларнинг “Жасорат хоч”и билан тақдирланган. Ўз фаолияти ҳақида бир нечта китобларни ёзиб,  “99” деб номланган, учувчи аёлларни тайёрлайдиган ташкилотни  яратган ва унинг биринчи президенти сифатида тарихга кирган.

Тереза она (Агнес Гондже Бояджиу)

 Бутун дунёга машҳур католик роҳиба бўлиб, касаллар ва камбағалларга ёрдам берувчи  “Миссионерлик муҳаббат ҳамширалари” аёллар ташкилоти асосчиси ҳамдир. Гонджа  12 ёшидан роҳиба бўлишни ва Ҳиндистонга бориб, камбағалларга ёрдам беришни орзу қиларди. 1931 йили у роҳибалик ридосини кийиб, янги Тереза номи билан атала бошлади.  20 йил давомида у Калькуттада жойлашган авлиё Мария номидаги аёллар мактабида ўқитувчилик қилган.  1946 йилдан бошлаб, миллатидан қатъи назар, камбағал ва муҳтожларга  ёрдам бериш учун рухсатнома олиб,  мактаб, бошпаналар, камбағаллар учун касалхоналар очган.  1979  йили Тереза она Тинчликни сақлашга қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Хеди Ламарр

 1930—1940-  йиллари машҳурликни қўлга киритган  австриялик  кино актрисаси. Дастурчи, IT технологиялари асосчиси. Унинг ҳаёти Голивуд фильмларга мос: Европада туғилиб ўсган Голливуднинг сирли юлдузи ва авангард композитор (гап  Жорже Энтайле ҳақида бормоқда)  биргаликда матнларни кодлаштириш сигналлари ва уларни блоклаш йўлларини ўйлаб  топишган. Иккинчи жаҳон урушидан  сўнг  кинода акстриса сифатида муваффақият қозониб,  у нафақат АҚШнинг кўплаб  ҳарбий кемаларини душман торпедаларидан сақлаб қолди, шунингдек Wi-Fi ва Bluetooth  стандартларига ҳам асос солди.

Ада Лавлейс

 Нафақат  машҳур шоир Жорж Байроннинг  қизи, балки британиялик математикачи бўлиб, тарихда биринчи дастурчи сифатида ном қолдирган. Математика билан шуғулланиб бошлаганлигининг илк йилларида у  математик, иқтисодчи, биринчи  электрон ҳисоблаш машинасини яратган   Чарльз Бебиж билан танишади. Инсоният Бебиж ғояларини бир асрдан сўнггина тушуниб етди, аммо Ада ўша пайтидаёқ уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилган. Ада  илк компьютер дастурларини ёзган.

 

Розалинд Франклин

 Розалинд Франклин  ХХ асрнинг энг буюк кашфиёти бўлган ДНК тузилишини кашф этишга ҳисса қўшган.  Унинг  мазкур муаммони ечишга қўшган ҳиссаси кўп йиллар давомида инкор этилиб, ҳаттоки Нобель қўмитаси  мазкур кашфиёт учун мукофотни Жеймс Уотсон, Фрэнсис Крик ва  Морис Уилкинсларга берган бўлсада Розалинднинг қўшган ҳиссаси шундаки, унинг ДНКни рентген тузилмавий таҳлили икки карра спирални аниқ кўриш имконини беради.

 

 Рейчел Карсон

Америкалик биолог Рейчел Карсонга машҳурликни унинг пестицидларнинг тирик организмга салбий таъсири ҳақидаги  “Сукут сақлаган баҳор” китоби олиб келди. Китоб нашрдан чиққани билан кимёвий саноат, ҳукумат вакиллари уни  алармизмда айблашди. Айнан Рейчел Карсон бутун дунёдаги экологик ҳаракатга асос солиб, атроф-муҳит муҳофазаси инсон ҳаёти учун муҳимлигини исботлаб берди.

 

Малала Юсуфзай

 Покистонлик инсон ҳууқлари ҳимоячиси Малала 11 ёшида фаоллар сафига  қўшилиб, ББС учун  толибонлар томонидан  босиб олинган Мингора шаҳридаги ҳаёт ҳақида ўз блогини юрита бошлади.   2012 йили очиқ   фикрлари учун унинг ҳаётига суиқасд уюштирилди, аммл Малала тирик қолди.  2013  йили у ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи  китобни  чоп этгач, Нобель мукофотига сазовор бўлди ва 17 ёшида тинчлик учун курашган лауреат сифатида тарихга кирди.

Наргис Қосимова тайёрлади

Улашинг: