6

Ўнинчи Марказий Осиё савдо форуми онлайн ўтказилади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўнинчи Марказий Осиё савдо форумини виртуал форматда ўтказади. Минтақада савдо ва алоқани тарғиб қилишга қаратилган ушбу ҳар йиллик халқаро тадбир 2020 йилнинг 16-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

«Марказий Осиё – иқтисодий ўсиш ва фаровонлик» мавзусига бағишланган бу йилги форумда COVID-19 дан кейинги иқтисодий тикланиш даврида Марказий Осиёдаги янги тенденциялар ва бозорлардаги жавоб реакциялари ўрганилади. Беш кунлик тадбир бир нечта онлайн платформада, шу жумладан, Zoom, Facebook Live ва YouTube да глобал ва маҳаллий мутахассислар, инноваторлар ва иштирокчи мутахассисларни бирлаштирган ҳолда тўлиқ виртуал шаклда бўлиб ўтади.

#CATF2020 га рўйхатдан ўтиш бепул. Кун тартиби ва маърузачилар ҳақида батафсил маълумотни www.catradeforum.org веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Иштирокчилар онлайн тарзда жонли машғулотлар, асосий маърузалар ва семинарларга қўшилишлари ҳамда COVID-19 нинг минтақавий таъминот занжирларига таъсири, Марказий Осиёда туризмни тиклаш, минтақавий энергия бозори шаклланиши сари ўзгаришлар, минтақавий электрон тижорат муаммолари ва имкониятлари, давлат ва хусусий сектор мулоқоти, минтақадаги тадбиркор аёлларнинг тажрибалари ва бошқалар ҳақидаги мунозараларда қатнашишлари мумкин.

Шунингдек, форум давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 20 дан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун минтақа ва ундан ташқаридаги истиқболли шериклари билан онлайн музокаралари World of Trade (Савдо дунёси) чакана савдо форуми доирасида бўлиб ўтади.

Сўнгги ўн йил ичида Марказий Осиё савдо форуми (Central Asia Trade Forum) янги тенденциялар билан танишиш, фикр алмашиш, алоқалар ўрнатиш ва бизнес юритиш мақсадида 30 дан ортиқ мамлакатдаги 5000 дан ортиқ мансабдор шахслар, ишбилармонлар ва ғоявий раҳбарларни йиғди. Сўнгги ўн йил ичида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми икки бараварга ошди ва йилига 6 миллиард АҚШ долларни ташкил этди.

# # #

USAID дунёдаги илғор халқаро тараққиёт агентлиги бўлиб, ривожланиш натижаларига эришишни тезлатиб келмоқда. Қўшимча маълумот учун USAIDнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси веб-сайти https://www.usaid.gov/central-asia-regional ва Facebook саҳифасига https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia ташриф буюринг.

 

Улашинг: