445

Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишда давом этишмоқда

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, Арманистон қуролли кучлари Озарбайжонга қарши курашиб, 2020 йил 10 октябрдаги гуманитар ярашиш қоидалари ва 1949 йилда қабул қилинган Женева Конвенциясининг қоидаларини қўпол равишда бузмоқда.  Озарбайжон Бош прокуратураси ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 15 октябрдан  улар Агдам туманини ўққа тутишган. Энг ёмони ўққа тутиш оқибатида тинч аҳоли жабр кўриб, мактаб бинолари зарарланган. Хусусан, Тертер туманида жойлашган Дюярли қишлоғидаги бино деярли яроқсиз ҳолатга келган. Бугунги кунгача  Арманистон қуролли кучларининг ҳаракати томонидан 40 та мактабга зарар етказилган.

Айтиш жоизки, икки давлат ўртасидаги зиддият 1988 йили Арманистоннинг Озарбайжонга нисбатан ҳудудни бўлиш борасидаги талаблари натижсида келиб чиққан эди. Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош еттита туман — 20 фоизи Озарбайжон ҳудудида жойлашган ва айни пайтда Арманистон томонидан босиб олинган. Ўртадаги йиллар давомида чўзилиб келаётган зиддият оқибатида 1 млн.нафар озарбайжонликлар қочоққа айланиб, туғилиб ўсган жойларидан кўчиб кетишга мажбур бўлишди.

1994 йил май ойида  икки томон ўртадаги қуролли тўқнашувни  тўхтатишга келишишди. Аммо 2020 йили мазкур қуролли тўқнашувлар қайтадан бошланди. Айни пайтда ЕХҲТ нинг Минск гуруҳи, Россия, Франция, АҚШнинг қўллаб-қувватлашида  томонларни яраштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Улашинг: