284

Эҳтиёт бўлинг – ижтимоий тармоқ: устозлар диққат марказимизда

Дунё миқёсида кечаётган пандемия карантини сабаб барча таълим муассасаларидаги фаолият тўхтатилди. Бу жуда тўғри чора бўлди. Чунки болалар ва ёшлар миллатимиз, юртимиз келажаги. Уларни асраш бизнинг бурчимиз. Кундан кунга тождор вирус билан зарарланган беморлар сони кўпайиб бораётгани карантин вазиятини янада кескинлаштиришга сабаб бўлмоқда. Кекса-ю ёш ТВ, радио, интернет сайтлардаги ахборотларда “…зарарланган беморлар сони ошди” деган таҳликали хабарни кузатиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали кунларда ўз ҳаётини гаровга қўйиб ишлаётган шифокорлар, савдо ходимлари, қурувчилар, хайдовчилар, коммунал хизмат идораларининг ходимлари қаторида ўқитувчилар ҳам масофадан туриб дарс жараёнларини давом эттирмоқдалар. Олий таълим, халқ таълимига тегишли муассасаларнинг ўқитувчи ва профессорлари Интернет ҳамда ТВ каналлар орқали ўқувчи-тингловчилар аудиториясига кунлик мавзуларни етказиб турибдилар. Айниқса, халқ таълимига қарашли мактаб ва лицейларда таҳсил вақтлари изчил йўлга қўйилганига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Аммо кейинги кунларда ўқитувчиларнинг видео-, аудио-дарсларидан айб ва хатолар топиб, ижт

имоий тармоқларда кенг тарқатаётган б

аъзи кимсаларнинг қилмишидан уялишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмайсан киши. Аввало, бирор мавзу юзасидан аниқ факт ва далиллар билан аудиторияда маъруза қилишнинг ўзи катта масъулиятни талаб қилади. Мавзуни шакллантиришдан ташқари уни кенг томошаби

нлар эътиборига ҳавола этишда ўқитувчини катта хаяжон босиши тайин.

Ўқитувчисини менсимай дарсда беодоблик қилаётган ўсмир-ёшлар ҳақидаги видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда “ўйнаб” юрган бир пайтда, устознинг хатосини рўкач қилиб, кўпчиликка

уни изза қилиш ўринлимикан?! Менимча, ўзини ҳурмат қилган ҳар бир инсон бунга йўл қўймаган бўларди.

Эътиборингизга Тошкент шаҳридаги 37-мактабнинг 2-синф ра

ҳбари, ўқитувчи Дилбар Хасанованинг видео, аудио- ва фотосуратларда акс этган дарс мавзуларини намойиш этмоқдамиз. Гап шундаки, ушбу мактабда алоҳида эътибор ва ёрдамга муҳтож (имконияти чекланган) болажонлар таҳсил олади. Улар билан ишлашнинг ўзига яраша завқи ва қийинчиликлари бор. Бу ёш ўқитувчи ҳар бир ўқувчисини алоҳида меҳр билан тарбиялайди. Гўё у боғбон, ўқувчилар эса гул-ғунчаки, ҳар бирига алоҳида парвариш даркор.

Фидойи устозлар шаънини асрайлик!

P.S.: айнан шу сайтнинг муҳаррири, дизайнери, мультимедиалар бўйича мутахассиси Наргис Қосимова ҳам УСТОЗ.

Муҳайё Саидова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети ЎҚИТУВЧИСИ.

Улашинг: