236

ЭКОЛОГИЯ ВА ТУРИЗМ МАВЗУСИНИ ЁРИТИШДА ДРОН ЖУРНАЛИСТИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мақолада дрон журналистикаси тушунчаси, ундан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида экология ва туризм мавзусини ёритишда фойдаланиш истиқболлари, дрон журналистикасининг ривожлантиришда хориж тажрибасини ўрганишнинг аҳамияти хусусида сўз юритилади.

 Асосий тушунчалар: дрон, учиш аппарати, журналистика,  видео, технология, ОАВ.

 Ахборот- коммуникацион технологиялар шиддатли ривожланаётган даврда  журналистика ҳам энг замонавий технологиялардан фойдаланмоқда. Мазкур йўналиш журналистика соҳасида янги бўлиб,  ахборот йиғишнинг анчагина кучли усулидир. Бугунги кунда  учар аппарат оддий смартфондан қиммат эмас. Аммо учар аппаратга ўрнатилган видеокамера HD форматда овозсиз видеони олиш имконини беради. Ёзувни флешкага кўчириш ёки смартфон орқали реал вақт режимида трансляция қилиш мумкин. Дронлардан миллий ва хорижий электрон ОАВ, хусусан  «Новости», «Ридиус», BBC, «National Geographic» ва бошқалар самарали фойдаланишмоқда.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистонга рухсатсиз олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш 2015 йил 1 январдан тақиқланганди[1].

2017 йил 13 июлда қабул қилинган 436-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни, ноябрь ойи ҳолатига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 116 (2)-моддасига биноан 4.054.600 сўмдан 20.273.000 сўмгача, Жиноят Кодексининг 260 (1)-моддасига биноан 20.273.000 сўмдан 50.682.500 сўмгача жарима солинади. Агар бу қилмиш одамлар ўлимига, ҳалокатга ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади[2].

Учувчисиз учиш аппарати (дрон ва бошқа шу турдаги қурилмалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида улардан фойдаланиш ва

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади. Шунингдек, ушбу қурилмадан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кўрсатиш мақсадида фойдаланиш (фото ва видеоматериаллар тайёрлаш), шу жумладан, чет эл ижодий гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” миллий агентлигининг илтимосномасига асосан, Мудофаа вазирлиги ва Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш инспекциясига учиш аппаратлари, масъул шахслар, парвоз жойи ва бошқа маълумотларни тақдим қилган ҳолда рухсат берилади. Бу масалада тўлиқроқ маълумотни Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш инспекциясининг расмий сайтидан олиш мумкин.

Ҳўш, дрон журналистикаси анъанавий журналистикадан нимаси билан фарқ қилади?“Дрон” тушунчаси инглиз тилида “қовоқари” маъносида келиб, ўтган асрда авиацион техникнинг ўзига хос овоз чиқаргани учун шу ном билан аташган. Дрон-журналистика (ингл. Drone journalism) — бу журналистик мақсадларда учувчисиз учар аппаратлардан фойдаланиш[1].  Дронлардан журналистикада маълумот йиғиш учун фойдаланиш ҳали янги усул. Илк маротаба Америка Қўшма Штатларида дрон журналистика концепцияси 2002 йили Пойентер Ларри Ларсен номидаги медиа-тадқиқотлар институтида тадқиқ этилган эди. Олимлар учувчисиз учар аппаратларнинг  журналистикадаги ахлоқий ва амалий жиҳатларини ўрганишган. Ларсен дрон-журналистикаси имкониятларига бағишланган маърузаси билан бутун дунёни айланиб чиқди ва 2003 йилнинг ёзида  махсус дрон-журналистика учун учувчисиз учар аппарат яратди.  2011 йилнинг ноябрь ойида  Небраски-Линкольн университетининг профессори Мэтт Уэйт томонидан  дрон журналистикаси лабораторияси ташкил этилиб, унда дронлар орқали журналистик материал учун маълумот йиғила бошланди.  Лабораториянинг веб-сайти журналистик дебатларда муҳим роль ўйнайди, чунки у онлайн-баҳслар учун платформалар ташкил этиб, таҳлил этилган янгиликлар ва тадқиқотларга ҳаволалар беради. 2013 йили Уэйт Федерал авиацион бошқармасидан лабораторияни ёпиш ҳақида хабар олган.Мэтью Шройер (ингл. Matthew Schroyer) — АҚШнинг Иллинойс штати Урбан шаҳрида яшовчи дрон-журналист, MentalMuniton.com платформада дрон-журналистиканинг имкониятлари ҳақида постлар қўювчи блогер, Ота-журналистлар профессионал жамиятининг (PSDJ) асосчиси. У шунингдек журналистик лойиҳаларда фойдаланиш учун учувчисиз технологияларни яратади.

Ҳозирда телеканаллар бевосита дрон орқали оммавий тадбирлардан репортажлар тайёрлаш, экологик хавфлар, ҳалокатлар жойидан ахборот беришда фойдаланишмоқда.   Масалан, 2014 йили CNN  телекомпанияси АҚШ ҳукуматига  телеянгиликларни тайёрлашда дронлардан фойдаланиш мумкинлиги исботлаб беришди[2]. Арканзасда содир бўлган торнадо оқибатлари айнан дрон орқали о линганда қанчалик даҳшатли эканлиги, штатга тўфоннинг етказган зарари яққол кўрилди. Унгача АҚШда экологик ҳалокатлар содир бўлган ҳудудларда дронлардан фойдаланиш тақиқланган эди. Мазкур сюжет CNN ва Жоржия Технологик институти билан биргаликда тадқиқот лойиҳасини амалга оширишга ундади. Лойиҳанинг мақсади – мамлакатнинг ҳаво кенгликларида дронларни хавфсиз эксплуатациясини амалга оширишда қандай инсон ресурслари ва жиҳозлар кераклигини аниқлаш эди. Яна бир мисол,Россия Федерациясида бугунги кунда дронлардан ҳайвонларнинг миграциясини кузатиш, ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш, браконьерларга қарши курашиш (жойини аниқлаш), ўрмон ёнғинларида ёнғин чиққан жойни билиш мақсадида қўлланилмоқда. Бундай  учиш аппаратлари“эко-дрон” деб аталади ва мутахассисларнинг йикрига кўра, самолёт ёки вертолётдан фарқли ўлароқ

табиатга зарар етказмайди, ҳайвонларни қўрқитмайди, энг асосийси тинчлик йўлида фойдаланилади[1].

2015 йилда Кенияда миллий боғ ва қўриқхоналарда браконьерларга қарши курашишда дрондан фойдаланиш натижасида, жиноят ҳолатлари 96% га камайган. Солиштирсак, биргина 2014 йилда браконьерлар Жанаубий Африкада мингдан ортиқ каркидонларни ўлдиришган. 2017 йилдан бошлаб Хитойда дронлардан электростанциялар атрофидаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, ҳайвонот дунёсини браконьерлардан қўриқлаш, хаттоки қутб музликларининг эриш ҳолатини кузатиш учун фойдалана бошланди. Дунё Океани ифлосланаётгани боис қатор давлатлар эко-дронлардан унинг ифлосланиш даражасини ўлчаш, ўрмонларнинг кесилишини олдини олиш борасида қўллашмоқда. 2015 йили АҚШда Массачусетс штатидаги  Oiin коллжининг талабалари китлар ажратиб чиқарадиган шиллиқ суюқликни йиғиш учун дрон ясашди[2]. Шимолий Суматрада экологлар орангутанларнинг уяларини тепадан туриб суратга олиш, тобора камайиб кетаётган жониворларни  муҳофазалаш ишларида дронлардан самарали фойдаланишмоқда. Демак, дрон журналистикасини ривожлантириш орқали экологик муаммоларнинг анчасини олдини олиш мумкин.

BBC телеканалининг инновациялар бўйича катта продюсери Томас Ханненнинг фикрига кўра[3], учувчисиз учар аппаратларнинг пайдо бўлиши журналистикада инқилоб ясамади, балки репортёр фаолиятини енгиллаштирадиган қўшимча инструмент бўлиб, у экологик, транспорт ёки туризмга оид  лавҳаларни тайёрлашда тележурналистнинг яқин  кўмакчисига айланди.

Дрон журналистикаси бугунги кунда туризм салоҳиятини оширишда кенг фойдаланилаётир. Ўзбекистонда туризм соҳасини ижтимоий-иқтисодий комплекснинг муҳим таркибий қисмларидан бирига айлантириш учун барча шароит мавжуд. Ушбу соҳа янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, валюта ва солиқ тушумлари кўпайишида муҳим ўрин тутмоқда. Айнан туризмнинг мазкур жиҳатларини дрон журналистикаси имкониятларидан фойдаланиб ёритиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Чунки мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб моддий ва номоддий маданий қадриятлари, меъморий обидалари, замонавий шаҳарларини қуш қанот қоққан баландликдан, панорама форматида суратга олиш, дунёга машҳур тарихий обидаларни ажратиб кўрсатиш Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонини ошишига олиб келиши муқаррар.  Масалан, 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрининг Ёшлар Марказида Зиёрат туризми бўйича бўлиб ўтган биринчи Халқаро форумиида 120 дан ортиқ ислом дунёсидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, тегишли идоралар, дин уламолари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирок этади. Шу билан бирга, Зиёрат-туризми бўйича форум ҳамда республика туристик салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида, 14 нафар хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Euronews (Франция), Al Jazeera (Қатар), “Аль-Ахрам аль-Иктисади” (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), “Коммерсант” (Россия), “Аль-Важхат” (Уммон), Al Hayat (Саудия) газеталари ходимлари ҳам иштирок этишди. Айнан Euronews ва Al Jazeera телеканаллари томонидан тайёрланган лавҳаларда дрондан фойдаланилди[4].

Ўзбекистоннинг миллий маданий меросини чет элларда оммалаштириш, мамлакатимизга хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида дрон журналистикасидан фойдаланиш зарур.Йирик халқаро кўргазмаларда қатнашиш мамлакатимиз сайёҳлик ташкилотларига хорижий ҳамкорлар

билан туризм соҳасида янги алоқалар ўрнатиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бераётир.

Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. ЮНВТОнинг 2011 йил октябрь ойида Жанубий Кореяда ўтган Бош ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси иккинчи марта БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу мақомга дунёнинг кам сонли давлатлари сазовор бўлади. Мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзолиги доирасида ва халқаро майдонда тарихий-маданий меросимизни оммалаштириш, шунингдек, туризм саноатини ривожлантириш мақсадида 2014 йилнинг октябрь ойида Самарқандда ЮНВТО Ижроия кенгашининг 99-сессиясини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди[1].

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон сайёҳлик ташкилоти тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, мамлакатимиз делегацияси Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижроия кенгашининг Белград шаҳрида (Сербия) бўлиб ўтган 95-сессиясида иштирок этди. Мазкур тадбирда “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг таркибий бўлинмаси – “Буюк ипак йўли” реклама агентлиги” давлат унитар корхонаси ЮНВТОга аъзо бўлди. Буларнинг барчаси халқаро майдонда компаниямиз ва умуман, Ўзбекистон обрўсини янада оширишга хизмат қилаётир ва Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг меъёрий базаси ҳамда кутубхонасидан фойдаланиш имконини бермоқда.

Бугун Ўзбекистонда саккиз юздан зиёд сайёҳлик корхонаси, жумладан, беш юздан ортиқ меҳмонхона, сайёҳлик базалари ва кемпинглар, қарийб уч юзта сайёҳлик компанияси фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида сайёҳликни ривожлантириш ва сайёҳлик хизматлари экспорт салоҳиятини оширишга доир манзилли тадбирлар дастури тасдиқланган. Бундан ташқари, юртимизда ички туризм имкониятларини тарғиб қилиш, сайёҳлик базалари, дам олиш зоналари, пансионатлар, санаторийлар, курорт ва экосайёҳлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳудуд учун мўлжалланган махсус дастурга вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқларда ички туризмни ривожлантиришга оид тадбирлар киритилган. Уларда ҳудудларнинг ички имконият ва салоҳияти инобатга олинган. Бунинг натижасида, масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах ва Хоразм вилоятларида бир нечта замонавий кемпинг, соғломлаштириш муассасалари ва ўтовлар барпо этилди, сайёҳларга турли хизматлар кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилди.

Мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлар орасида сайёҳликнинг экологик, диний-зиёрат, фольклор-этнографик, илмий-маърифий турлари ихлосмандлари ҳам экстремал таассуротлар – йилнинг исталган вақтида тоғ чўққиларини забт этиш, рафтинг, треккинг, от ёки велосипедда сайр қилиш, қумликлари кенгликларида чип сафари ишқибозлари ҳам эга бўлганлиги туфайли экспозицияларда сайёҳлик ва дам олиш инфратузилмаларига, юртимиз ва хориж сайёҳларини қабул қилиш учун соғломлаштириш зоналари ва санаторийларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хорижий кинокомпаниялар моддий-маданий мерос объектларида кино- ва видеотасвирга олишга рухсатнома берганлик учун йиғим (илгари – ҳар бир тасвирга олиш куни учун 800 минг сўм) ҳамда тасвирга олиш учун ижара тўловларини тўлашдан озод этилди. Озод қилиш шарти – Ўзбекистон брендини илгари суриш, шу жумладан кириш (сарлавҳа) ёки якуний титрда тасвирга олиш мамлакати ҳамда жойини (объектини) алоҳида кадрлар билан кўрсатиш орқали.

Республикамизнинг туризм салоҳияти ҳақидаги фото- ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, шу жумладан хорижий ижодий гуруҳлар томонидан мамлакат ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди. Бунинг учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва

“Ўзбеккино” агентлигининг илтимосномалари, шунингдек Мудофаа вазирлиги ва Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига “дрон”лардан фойдаланувчи шахслар ва суратга олиш жойлари ҳақида ахборот тақдим этилиши зарур[1].

Туризм мавзусини ёритишда дрондан самарали фойдаланиб келаётган  тележурналист Михаил Дудиннинг фикрича,  учувчисиз учр аппаратлар айнан кенгликни қамраб олиш имконига эгалиги билан туризм мавзусидаги материалларга ўзига хослик бағишлайди. “Баъзида съёмка нуқтасига яқинлашиш жуда қийин. Тажрибали дрон журналисти жиддий оқибатларга эга бўлган воқеаларни, ёнғинлар, технологик  ва экологик ҳалокатлар билан биргаликда мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини кўрсатиб беради”.  Италиялик TV Koper  телеканали Ўзбекистон ҳақидаги репортажни намойиш қилди. Ундаги асосий кадрлар  дронда олинган. Тележурналистларнинг фикрича айнан панорамали суратлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини яхшироқ намойиш этади[2].

   ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.Аҳмедов Б. Дронданфойдаланишҳуқуқиниқўлгакиритишучуннималарталабэтилади?https://m.kun.uz/news/2018/12/05

  1. Dona Kolar-Panov.Reviewed Work: Degraded Capability: The Media and the Kosovo Crisis by Philip Hammond, Edward S. Herman (англ.) // Slavic Review. — 2015. — Vol. 60, no. 3. — P. 635.
  2. Экология и беспилотники.http://robotrends.ru/robopedia/ekologiya-i-bespilotniki.
  3. https://uz24.uz/culture

[2]https://www.culture.si/en/TV_Koper-Capodistria

 

 

 

 

Улашинг: