36

ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПАНИГА 70 ЙИЛ ТЎЛДИ

1 октябрни Хитой халқи алоҳида байрам қилади. Бундан 70 йил муқаддам, яъни 1949 йили Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлиги ҳақида эълон қилинган эди.  Байрам авваллари Тяньаньмэнь майдонида ҳарбий парадларни ўтказиш орқали нишонланган бўлса,  1959 йилдан бошлаб  мамлакат раҳбарияти ҳарбий техника иштирокидаги парадларни фақатгина юбилей саналарда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди. Кейинчалик  эса улардан буткул воз кечилди. 1984 йили, яъни ХХР мустақиллигининг 35 йиллигида яна  парад ўтказиш анъналарига қайтишди ва охирги намойиш 2009 йили бўлиб ўтди.

Boys standing in front of dragon, smiling

Хитойликлар мустақиллик кунини нишонлашда бир ҳафта дам олишади. Уйлар гуллар, кўчалар чироқлар билан безатилиб, халқ сайллари ўтказилади. Албатта Хитойнинг бирор  бир байрамини мушакбозликсиз тасаввур қилиш қийин. Шу куни энг катта мушакбозлик

Хитойда бўлади, десак адашмаймиз.

Ўзбекистонда ХХРнинг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати  билан ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан уюштирилган қабулда  Бош вазир А.Арипов,  дипломатик корпус вакиллари, арбоблар, журналистлар ыатнашишди. Хитойнинг Ўбекистонаги фавқулодда ва мухтор элчиси  Цзян Янь хоним барчани қутлаб, Хитой Халқ Республикасининг ташкил топганига 70 йил тўлганлигини. Ўтган давр мобайнида   ўзбек томони ўз миллий хусусиятларидан келиб чиқиб ўтказаётган ислоҳотларни хитой томони қадрланаётганини ва Ўзбекистон билан кенг миқёсдаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттиришга, давлатларимиз тараққиёти ҳамда гуллаб-яшнашини рағбатлантириш мақсадида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон-Хитой муносабатларини акс этган фотокўргазма иштирокчиларнинг диққатини тортди. Унда Хитойнинг тараққиёт йўли билан биргаликда, Ўзбекистон етакчиларининг мустаҳкам дўстлиги узоқ вақт давомида икки томонлама муносабатлар ривожида стратегик аҳамияти акс этган. Шунингдек,  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ўтган йилги ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёноти имзоланишини ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон ва Хитой азалдан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга ҳаракат қилиб келаётган давлатлардир.   Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ўтган йилги ташрифидан сўнг раҳбарларимиз кўп марта ёзишмалар алмашишди. Ишонч билан айтиш мумкинки, икки етакчи эзгу мақсадли ишчан муносабатларни ҳамда мустаҳкам дўстлик ришталарини боғлашди. Бу омил турли соҳалардаги алоқаларни равнақ топтиришда кучли туртки бўлиб хизмат қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатнинг тараққиёт курси, ўсиш вектори белгилаб берилган. ХКПнинг XIX Бутунхитой съездидаги маърузасида эса Си Цзиньпиннинг янги даврга мос хитойча социализм тўғрисидаги ғояси таклиф этилган бўлиб, у хитой миллатининг буюк тикланиши учун йўналиш сифатида талқин қилинган. Мамлакатларимизнинг келажагини белгилаб берувчи мазкур икки дастурий ҳужжат умумий жиҳатларга эга. У ҳам бўлса, халққа таянган ҳолда ва халқ манфаатларини ўйлаб ривожланишдир. Хитой ҳамда Ўзбекистон ўз олдига ривожланиш ва тикланиш миссиясини қўйган эди. Бугунги кунда  мазкур ҳамкорлик давом этмоқда.

Наргис Қосимова

 

 

 

 

Улашинг: