297

ТОШКЕНТДА ТУРКИЯ ЭЛЧИХОНАСИ “БОЛАЛАР КУНИ”НИ НИШОНЛАДИ

Болалар нафақат ҳаётимиз қувончи, балки давомчиси ҳамдир. Уларни тўғри тарбиялаш, ҳалолликка ўргатиш, мурғак қалбларига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш ҳар бир ота-онанинг бурчи. Туркия Буюк Миллат Мажлисининг очилиш санаси бўлган 1920 йилнинг 23 апрель кунини Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк дунё болаларига совға сифатида “Болалар байрами” деб эълон қилган эди.  (Ulusal Egemenlik ve Çocuk Bayramı). Туркияда ҳар бир фуқаро учун “Болалар-ҳаётимиз гуллари!” ибораси муҳим аҳамият касб этади. Аксарият мусулмон халқлари каби турклар ҳам болажон. Аксарият оилаларда уч ва ундан кўпроқ болалар тарбияланади. 1979 йилдан бери халқаро миқёсда қутланиб келаётган 23 апрель — Болалар байрами бу йил ҳам Тошкентда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан катта тантана билан нишонланди. Тадбирда  Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Корея, Эрон элчихоналарининг вакиллари, журналистлар, оддий фуқаролар қатнашиб,  Тошкентдаги халқаро инглиз мактаби ўқувчиларининг қизиқарли дастурлари намойиш қилинди.

Н.ҚОСИМОВА

Улашинг: