134

1.6 ГРАММЛИК ҚУРЪОН ВА 6 МЛН. КИТОБ ФОНДИГА ЭГА КУТУБХОНА

Инсон қўли билан яратилганига ишониш қийин бўлган 1,6 граммлик муқаддас Қуръон нусхаларидан бири Тожикистон миллий кутубхонасида жойлашган. Узунлиги 1,8 см, эни 1,2 см бўлган дунёдаги энг кичик Қуръон нусхаси 292 бетдан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида 12 қатор матн жойлашган ва охирги бетида 10 та думалоқ муҳр босилган. Китоб ХХ асрнинг бошларида Қозон шаҳрида чоп этилган.  Кутубхонада шунингдек 16 асрда чоп этилган бошидаги иккита ва охирги варағи тилла суви югиртирилган Қуръонни, умумий ҳисобда 15 та илоҳий китобнинг қўлёзмаларини ва унинг тавсирини.  буюк Фирдавсийнинг Шохномасининг асл нусхасини кўриш мумкин. Кутубхона бугун 6 млн. китоб фондига эга. Кутубхонанинг қисқача хронологияси:

1933 йилда Тожикистон ССР, ўша пайти мамлакат пойтахти бўлган Сталинободда шаҳар кутубхонаси қошида ташкил этилган.

1934 йил – кутубхона Абулқосим Фирдавсий номи қўйилди;

1946 йил — фонди 1,5 млн. Китобга эга бўлди;

1954 йил – кутубхона архитектор С.Анисимов томонидан лойиҳалаштирилган янги бинога кўчиб ўтиб, республика мақомига эга бўлди;

1993 йил – А. Фирдавсий номидаги Республика давлат кутубхонаси А. Фирдавсий номидаги миллий кутубхонага ўзгартирилди;

1993 йил – кутубхона қошида Эрон маданият маркази очилди;

1999 йил– кутубхона Евроосиё кутубхоналар ассоциациясига аъзо бўлди;

2001 йил – МДҲ  кутубхоналараро абонимент Миллий маркази яратилди;

2003 йил – Тожикистон Республикасида  “Кутубхона фаолияти тўғрисида” ги қонун қабул қилинди;

2012 йил – куту

бхона янги 9 қаватли бинога кўчиб ўтди. Бино очиқ китоб шаклида бўлиб, баландлиги 167 м., умумий майдони 45  минг. м²). Марказий Осиёда у энг катта кутубхона ҳисобланади. Бинонинг ташқи томонида 22 та Тожикистон ва Ўзбекистон олимлари, фан арбоблари, алломаларининг бюстлари ўрнатилган. Айни пайтда кутубхонада китобхонлар учун 274 та автоматлаштирилган иш ўринга эга бўлган 25 та ўқув заллари, 3 та кўргазма, конференция ўтказиш учун 9 та залларга эга.  Кутубхонада электрон каталог мавжуд.

2012 — 2013 йиллар – кутубхона қошида АҚШ, Хитой, Германия маданият марказлари очилди. Ҳозир кутубхонада ўқувчилар учун 25 та  ўқув заллари хизмат кўрсатиб, бир кунда 1,5 мингга яқин китобхонларга хизмат кўрсатилади. Ҳар йили кутубхона фонди 30-35 минг дона китобга бойийди.

Наргис ҚОСИМОВА