913

СЎНГГИ ТУРК СУЛТОНИ ҚЎНИМ ТОПГАН ЖОЙ ЁКИ ДОЛМАБАХЧЕ САРОЙИГА САЁҲАТ

 Долмабахче Туркиядаги энг чиройли саройлардан бири десак, адашмаган бўламиз.  Саройга кираверишда султон Абулмажид буйруғига асосан барпо этилган Оққушлар фаввораси бор. Фаввора саройнинг кўркига кўрк қўшиб туради. Ташқи кўриниши барокко  услубида қурилган, ўта ҳашаматли саройда сўнгги турк султони Мехмед Vнинг манзилига айланди.

Долмабахче 1909 йили султон Абдул-Хамида II тахтдан воз кечгач, Усмонийлар ҳукмронлиги ўз якунига етди. Ҳокимиятни унинг укаси, илгари  тахт ворислигидан маҳрум қилинган  Мехмед V қўлга олди. Аммо 1922 йилда  Туркиядаги инқилоб сўнгги султонни мамлакатни тарк этишга мажбур қилди.

Сарой бўйлаб сайр асосий қисмдан бошланади.  Бунинг учун сиз ё инглиз тилидаги гид гуруҳига ёки турк тили гуруҳга ёзилишингиз керак.  Гуруҳлар ҳар 40 дақиқада шаклланади.

XVII асрга қадар Долмабахче саройи қурилгунга қадар бу ерда Усмонийлар империяси флотининг лангар ташлайдиган порти бўлган. Кейинчалик бурун боққа айлантирилгач, унинг номини Долмабахче қўйишган. Вақт ўтиши билан боғ ҳудудида бойлар уй қура бошлашади. Аммо уларнинг барчаси 1842 йили султон Абулмажитнинг  бўйруғига биноан  бузиб ташланиб, ўрнига  Долмабахче  саройининг пойдевори қўйилади. Қурилиш 13 йил давом этди. Бошқа саройлардан фарқли ўлароқ, у Европа услубида қурилиб, безатилган.

Сарой уч қисмдан иборат бўлиб, Усмонийлар даврининг меъморлари Карабет ва  Никогос Бальянлар томонидан бунёд этилган. Асосий бино денгиз қирғоғи  бўйлаб жойлашган. Номи Селамлик бўлиб, унда султон давлатни бошқарган. Икиинчи Ҳарам қисмида султоннинг оиласи яшаса, учиинчи қисмида хизматкорлар, аскарлар яшашаган. ХХ асрда саройга электрлаштирилиб, иситиш тизими билан таъминланди. Саройда 285 та хона, 46 та  зал, 6 та ҳаммом, 68 ҳожатхона бор. Уларнинг ҳаммасини айланиб чиқиш учун камида бир кун керак бўлади.

1920  йилги инқилобдан сўнг Туркия Республикаси ташкил этилгач,  саройни Камол Отатурк эгаллади. 1938 йилда унинг вафотидан сўнг сарой музейга айлантирилди.

Сарой билан боғлиқ статистик маълумотларга эътиборни қаратсак:

-сарой мажмуаси 110 минг квадрат метр майдонда жойлашган;

-мажмуа мачит, ҳарам, кутубхона каби ўнлаб биноларни ўз ичига  олади;

-саройнинг ички безагига 14 тоннадан зиёд олтин кетган;

— қурилиш материаллари учун 5 миллион фунт-стерлинг сарфланган;

-қиролича Виктория томонидан султонга богема шишасидан 5 тонналик қандил совға қилинган;

— сарой хоналарини машҳур рассом Айвазовский расмлари безаган. Рассом уларни султон буюртмасига биноан чизган;

-саройдаги 100дан ортиқ соатнинг ҳаммаси бир вақтни, яъни Отатурк вафот этган 9:05 ни кўрсатишади.

-сарой ҳу

дудига 12 та дарвозадан кирилади. Албатта барча саройлар сингари бу ерда ҳам Султон дарвозаси бор. Ундан фақатгина султон ва унинг аъёнлари кириб чиқишган. Ҳозирда сайёҳлар саройга Хазиналар дарвозасидан киришади.

Долмабахче соат 9 дан 16.00 гача сайёҳларни қабул қилади. Асосий қисм ва Ҳарамни кўриш учун алоҳида пул тўлаш керак бўлади.

Наргис Қосимова

Улашинг: