1 112

ВОЛЬФГАНГ ШРАЙБЕР ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мстаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган ажойиб ва дилкаш инсон ВОЛЬФГАНГ ШРАЙБЕР вафот ҳаётдан кўз юмди. Шрайбер 12.07.1937 йили Германиянинг Зондерхаузене (Тюрингия) шаҳрида тўғилиб, гимназияда ўқиган, 1958 йили апрелида ҳарбий ҳаво хизматига ишга кириб, учувчиликка ўқиган. 1961 — 1970 йилларда Нойбург шаҳрида ( Германия) жойлашган Учувчилик академиясида таҳсил олган. 1970 — 1972 йллар Ҳарбий ҳаво кучларининг офицерлар дивизионида хизмат қилган. 1972 – 1982 йиллари НАТОнинг Халқаро штабида хизматини давом эттириб, қуролсизлантириш борасидаги музокараларда фаол қатнашган. 1982 йили 41 ёшида ёш бўйича истеъфога чиққач, 1982 — 1985 йиллари ўз фаолиятини Конрад Аденауер фондида халқаро ҳамкорлик бўлимининг бошлиғи сифатида бошлаб, 1985 — 1989 йиллари Фонднинг Бошқарув Кенгашида, 1989 — 1994 йиллари эса «Кондрад Аденауэр фонди қошидаги Сиёсий ўзгаришлар институтининг «Долзарб сиёсат» бўлимининг раҳбари, 1994 — 2002 йиллари Фонднинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бўйича ҳудудий вакили сифатида фаолият юритди. Мамлакатлар ўртасида тинчликни сақлаш, Ўзбекистон ва германия ўртасидаги дўстлик ва ҳмкорлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани учун немис фуқаролари ичида илк маротаба 28 апрель 1997 йили Волфганг Шрайбер «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. 2002 – 2005 йиллари нафақага чиққач, у Германияга қайтиб кетмай, «Маҳаллаларни ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ўзбекистондаги «Заковат» ННТнинг халқаро координатори, 2008-2011 йиллари Ўзбекистон- Германия дўстлик жамиятининг Вице президенти, 2011 йилдан эса унинг аъзоси сифатида фаолият юритиб келди. Вольфганг Шрайбер Ўзбекистонни севиб қолиб, уни ўзининг иккинчи ватани деб билди ва умрининг охиригача мамлакатимизда яшади.
Вольганг Шрайбернинг қариндошлари, яқинларига чуқур таъзия билдириб, унинг ёрқин хотираси дўстлари қалбидан ҳеч қачон ўчмаслигига ишонаман.

Улашинг: