259

ТОШКЕНТДА ХАЛҚАРО СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Тошкентдаги Матбуот марказида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳудудий бюроси, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШнинг юқумли касалликлар   бўйича бошқармаси (USAID) томонидан ташкил этилган  24 март-Халқаро силга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар, ОАВ  ва тиббиёт вакиллари қатнашишди.

-Бугунги кунда Ўзбекистонда силга қарши кураш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилиб, халқаро ташкилотлар ҳамда давлат томонидан мазкур жараённи молиялаштиришга катта эътибор берилмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Асилбек Ахмаджонов.  олдини олиш ва уни даволашдан иборатдир. Бугунги кунда мамлакатимизда мазкур йўналишда “Силга қарши кураш тўғрисида” қонун ва қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Аммо шунга қарамай ҳозирги кунда масала долзарблигича қолмоқда. Сўнгги йилларда БССТ, USAIDнинг ХОУП дастури билан Ўзбекистон Республикаси яқиндан ҳамкорлик қилмоқда Ҳозирда бизнинг олдимизда янги вазифа турибди, яъни силга қарши курашни, тиббий ёрдам кўрсатишни жаҳон стандартларига кўтаришдан иборатдир.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан халқаро ташкилот вакиллари, хусусан Ўзбекистондаги USAIDнинг директори Гэри Роббинс, Ўзбекистондаги БССТ ваколатхонасининг раҳбари Лианн Куппенс бугунги кунда сил бутун дунёда  жиддий муаммолигича қолаётганлигини қайд этиб,  биргина Европа ҳудудида сил билан 290 минг нафар одам касалланган (2016) ва 26 минг нафарга яқини вафот этган. Сўнгги 10 йил ичида ҳудудда сил билан касалланиш йилига 4,9%га камайган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг “2015 -йилдан кейинги халқаро силга қарши кураш сратегиясида” илгари сурилган “Cилдан ҳоли дунё” ғояси борасида АҚШ ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятнинг қарашлари муштарак. 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида USAID Ўзбекистонда силга қарши курашга кўмаклашиб келди ва ўз навбатида сил билан боғлиқ ҳолатлар ва сил туфайли юзага келган ўлимлар сонининг камайишга ҳисса қўшди.

— Ўзбекистонда 2016 йил ҳолатига сил билан касалланиш 2 баробарга (100000 нафар кишига 44,9) ўлим ҳолати дерли 3,5 барақарга камайди.(100000 аҳолига 2,7%). 14436 та сил касалликлардан  639 нафари ОИТС билан касалланганлиги аниқланган. Айни пайтда силга қарши курашда мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган бўлиб, «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори» №ПҚ-3071, 20.06.2017 , Президентнинг 30.10.2017 йилдаги 5216 сонли Фармони,  Вазирлар Маҳкамасининг 5.09. 2017 йилдаги 696 сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш  ҳақида”ги қарори шулар жумласидандир. Бугунги кунда биз 2021 йилга қадар силдан ўлиш ҳолатини 50%га, касаллинишни 26,7 % га камайтириш, даволаш самарадорлигини 65% га кўтаришга ҳаракат қилмоқдамиз, деди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази  директори, профессор Наргиза Парпиева.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Ўзбекистонда силга қарши кураш бўйича USAIDдастури, Project HOPE директори  Давид Чичинадзенинг маълумот беришича, ЮСАИДнинг  “Силга қарши кураш Дастури” 2014 йилдан 2019 йилгача амалга оширилиб, айни пайтда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоийда олиб борилмоқда. Умумий қиймати 7.6 млню АҚШ доллари тенг бўлган лойиҳанинг асосийй мақсади Ўзбекистонда сил билан боғлиқ муаммоларни камайтириш ва сил касаллигининг кўп дориларга турғун турлари ривожланишининг олдини олишдир.  Шунингдек Дастур соғлиқни сақлаш тизиминм кучайтириш мақсадида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, муассасалараро мувоиқлаштириш ва ҳамкорликни янада  яхшилаш, сил касаллиги диагностикаси ва даволаш имконитларини кенгайтиришни қамраб олади. Мазкур Дастурнинг амалга ошиши натижасида силга қарши самарали курашда сиёсий қўллаб-қувватлаш янада мустаҳкамланди ва норматив база такомиллаштирилди. Сил касали беморига йўналтирилган “Беъмор-эътибор марказида” тиббий хизматни сифатли амалга оширишга ёрдам бервчи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стратегисига мос келадиган бешта қўлланма ратилди. Сил бўйича оммавий хабардорликни оширувчи материаллар ОАВ орқали 10 млн.дан зиёд ўқувчи, телетомошабин, радиотингловчи ва интернет фойдаланувчисига етиб борди.

— Мен бугунги тадбирда кўпгина янги маълумотлар олдим дейди, «Қашқадарё ёшлар спорти” газетасининг муҳбири Хулкар Ражабова. –Айни пайтда мазкур мавзуда ёзаётган мақолаларим асосан стигмага қарши курашга бағишланган. Уйлайманки, силга қарши курашга ва бу борада аҳолининг хабардорлигини ошимришга қўшаётган ҳиссам, мамлакатимизда ушбу касалликни бартараф этишга ёрдам беради.

Тадбир сўнггида силга қарши курашда аоллик кўрсатган тиббиёт, аутрич ходимлар, фаоллар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Наргис ҚОСИМОВА