2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида журналистика йўналишида алоҳида университет ташкил этиш топшириғини берган эди. Айни пайтда ЎзР ВМнинг 2018 йил 3 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган топшириқларни сўзсиз амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Раёсати мажлиси 1- сон баённомасининг 2-иловаси 10-банди ҳамда Мурожаатномада қайд этилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра университетнинг асосий вазифалари ва фаолит йўналишлари белгиланмоқда. Университетда ўқув жараёни 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ҳудудларнинг журналист кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда мақсадли кундузги, махсус сиртқи, сиртқи шаклларда ташкиллаштириш” ҳамда “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида тегишли таълим йўналишларига олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилишда абитуриентларни кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касбий лаёқатини аниқлаш бўйича ижодий иш (ёзма ва суҳбат) ўтказиш ҳамда айрим таълим йўналишларига қабул қилишни кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширишни жорий этиш” кўзда тутилган. Ҳозирда Университетда “Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар”, “Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар”, “Матбуот” ва “Жамоатчилик билан алоқалар” факультетларини очиш кўзда тутилмоқда. Бакалавр таълим йўналишида “Журналистика (“Журналистика”, “Спорт журналистикаси”, “Халқаро журналистика”), “Ноширлик ва тарир”, “Даврий нашрлар дизайни”, “Телевизион журналистика”, “Радио журналистика”, “Теледокументалистика ва хроника”, “Теле-радио режессёрлик”(турлари бўйича), “Интернет журналистика”, Компьютер графикаси ва дизйн (“Медиадизайн”, “Вебдизайн”, “Реклама”), “Жамоатчилик билан алоқалар (фаолият турлари бўйича), “Медиамаркетинг ва реклама” мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.
Магистратура йўналишида эса “Журналистика” (Фаолият турлари бўйича), “Халқаро журналистика”, “Телевизион журналистика”, “Ноширлик иши ва муҳаррирлик”, “Ахборот хизматлари технологилари (Фаолият турлари бўйича), “Компьютер графикаси ва дизайн”, “Овоз режессёрлиги”, “Телеоператорлик”, “Радио журналистика”, “Нутқ маданияти”, “Имиджеология” йўналишлари киритилган. Аммо бугунги кунда энг зарур бўлган “Интернет журналистика” ва “Матбуот” йўналишлари қолиб кетган. Таклиф бераётган мутахассислар айнан шу йўналишларни ёддан чиқаришмаса яхши бўларди.
Н.ҚОСИМОВА