1 564

АХБОРОТ ВА ЯНГИЛИКЛАР ХУСУСИДА…

  1. Ҳар бир инсон етарлича ахборотга эга ҳолда қарор қабул қилиши мумкин.
  2. Яхши раҳбар етарлича ахборотга  эга бўлсай қарор қабул қила олади.
  3. Идеал раҳбар ҳеч қандай ахборот  ва янгиликка эга бўлмай қарор қабул қила олади

«Спенсернинг ахборотлар қонуни» дан.

***

Ахборот назариясининг тўрт қонуни:

  1. Сиздаги бор ахборот, у сиз истаган маълумот эмас.
  2. Сиз олмоқчи бўлган маълумот, ҳақиқатдан ҳам сизга керак эмас.
  3. Ҳақиқатдан сизга керак бўлган ахборотни сиз ола олмайсиз.
  4. Сиз ола олган ахборотнинг қиймати паст, ҳақиқийсиники эса жуда қиммат туради.

***

Ҳар бир инсон зарур, холис ва қиммат ахборотга эга бўлишни истайди.

Гилберт Честертон

***

Биз қанчалик кам билсак, шунчалик кўп таҳмин қиламиз

Генри Уилер Шоу

***

Газеталар янгиликлар узатиш билан биргаликда, эски маълумотларни ҳам янгилик сифатида узатишади.

Гилберт Честертон

***

Сарлавҳалар воқеалар қийматини оширади.

Джон  Голсуорси

***

***

Нон нархи ҳақидаги янгиликлардан ташқари барчаси кераксиз ва беъманидир.

Чарлз Лэм

***

Янгиликлар — ҳаммага маълум бўлган, аммо ҳар гал бошқа одамлар томонидан содир этиладиган воқеалардир.

Наполеон I

***

Янгилик йўқлиги яхши хабар. Журналистларнинг йўқлиги унданда яхши хабар.

Николас Бентли

***

Ҳақиқий янгилик — ёмон хабардир.

Маршалл Маклюэн

***

Ўзингни оптимист деб билма, сени одамлар ўқишни билмайди деб, ўйлашлари мумкин.

Жан Ануй

***

Газеталар велосипед аварияси ва тамаддун ҳалокати ўртасидаги фарққа боришмайди.

Джордж Бернард Шоу

***

Бир ҳафта давомида бирорта ҳам ҳалокат  чоп этилмади! Мен ўзи нега газета сотиб оламан?

Карел Чапек

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади

Улашинг: