1 414

Семинар-тренинг хулосалари: ОАВ фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширишнинг муҳим омили

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ўзбек халқини, айниқса, партия ходимларини янада ташаббусга чорлади. Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида “Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги: ОАВ ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида Хоразм вилояти ва туман газеталари муҳаррирлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Унда ЎзДЖТУ доценти Наргис Қосимова, “Нуроний” газетасининг бош муҳаррири, ю.ф.н. Олим Ўсаровлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш бўйича миллий қонунчилигимизнинг мазмун-моҳиятини муҳокама этдилар.

Семинар-тренингда иштирокчилар “Таҳририятга фуқаро мурожаат қилди” мавзусида кичик гуруҳларда ишлаб, мавжуд муаммоли вазиятларга муҳаррирлар қандай ечим топа олади ва ушбу жараённи ОАВларда қандай ёритиш кераклиги борасида ақлий ҳужум методикасини ўтказдилар.  Баҳс-мунозара ва ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланган семинар-тренинг якунида жойларда суд ҳокимияти, ННТ ва ОАВнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш масалалари юзасидан ҳамкорликда медиа-режалар ишлаб чиқилди.

Шу каби амалий семинарларнинг кўплаб ўтказилиши журналистларнинг ишини янада яхшилашга, суд-ҳуқуқ тизимини ёритишда муҳаррирларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларига барҳам беришга ва кўплаб янги маълумотларни ўзлаштирига жуда катта ёрдам беради.

Манба:http://www.uzlidep.uz/news-of-party/625

Улашинг: