Ватан ҳимоячилари! Нега айнан улар Ватанимизни ҳимоя қилаётган эркаклар, ўғлонлар, йигитлар куни дейилмаган? Чунки Ўзбекистонни ўзига Ватан деб билган ҳар бир инсон ҳар қандай ҳолатда унинг ҳимоячисидир. У ёшми, қарими, эркакми, аёлми бунинг фарқи йўқ. Ватан ҳимоячиси — бу биринчи галда ўз оиласининг, маҳалласининг, қишлоғи ва шаҳарининг, бутун юртининг ҳимоячисидир. Мен бугун ҳар қандай вазиятда ҳам ҳушёр туриб, ўзининг билими, кучини сафарбар этиб, уйқудан қолиб чегараларимиз тинчлигини қўриқлаётган, Миллий Армиямиз сафида хизмат қилаётган йигит ва қизларимизни, ёлғиз ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилиб, ўз фарзандларини юрт корига ярайдиган, Она тупроғини асраб –авайладиган, Ватанига муҳаббат руҳида тарбиялаётган ёлғиз оналарни, Иккинчи жаҳон урушида қон кечиб, бугунги кунимиз тинчлигини асраб-авайлаган ота-боболаримизни, замонавий дунё таҳликалари ва таҳдидларидан Ўзбекистонни ҳимоя қилаётган барча юртдошларимизни, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган офицер ва зобитларни 14 ЯНВАРЬ — ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ билан табриклайман. Барчангизга соғлиқ, тинчлик, фаровонлик, омад ва албатта ҳар бир ўйлаган, ният қилган хайрли ишингиз ўнгидан келишини, ҳушёрлик ва омад ҳеч қачон тарк этмаслигини, МАРД ОТАЛАРИМИЗ, УКАЛАРИМИЗ, ЙИГИТЛАРИМИЗ доимо ОИЛАСИ, ЮРТИМИЗ қалқони бўлишини тилаб қоламан. Тинчлигимиз ва осойишта ҳаётимиз муҳофзаси учун СИЗларга миннатдорчилик билдириб қоламан.
Ҳурмат билан Наргис ҚОСИМОВА