1 186

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИМА АЁЛЛАР СОНИ ОШМОҚДА

2023-йилнинг 2 ва 3 март кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий тадқиқот университети томонидан ЮНЕСКОнинг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси, Ривожланаётган мамлакатлар учун илм-фан соҳасида аёллар ташкилоти (ОWСД), Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФAО) Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси билан ҳамкорлида “Aёлларнинг фандаги ўрни мавзусида мулоқот” халқаро анжумани ташкил этилади.

Aнжуманнинг асосий мақсади -фан, технология ва инновацияларда гендер тенглигига қандай эришиш мумкинлиги бўйича тажриба алмашиш ва барқарор ривожланиш 5.5-мақсадига эришилган ютуқларга сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишга ҳисса қўшишдир.

Бугунги кунда республикамизда 700 дан ортиқ фан докторлари, 5 мингдан ортиқ фан соҳасида изланиш олиб бораётган аёллар 14 мингдан ортиқ олий таълим юртларида дарс бераётган хотин-қизлар 4 млн. нафардан ортиқ таълим муассасаларида ўқияётган қизларимиз бор. Йилдан йилга уларнинг сони ошиб бораётгани қувонарли ҳол.

2019 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФAО) Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонасининг ташаббуси билан “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” ФAО/ГЕФ лойиҳаси доирасида Ўрмон хўжалиги соҳасида Гендер тенглиги стратегияси ишлаб чиқилиб, бугунги кунда самарали амалга оширилмоқда.

Aнжуман Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилмоқда. Ушбу анжуманда аёллар ва қизларнинг илм-фандан тўлиқ ва тенг фойдаланиши ва иштирок этишига эришиш, шунингдек, гендер тенглиги ва аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш муҳокама этилди.

Улашинг: