399

ЮЗИ ЙЎҚ БЛОГЕРЛАРГА НЕГА ЧОРА КЎРИЛМАЙДИ?

“Юзи йўқ”, яъни Телеграм мессенжерида шахси номаълум фуқаролар юритаётган  каналлар кўпайиб, улардаги постлар асосан фуқароларнинг шахсиятига тегиш, жамиятни  қоралашдан иборат. Масалан,   https://t.me/molxonauzb телеграм каналидаги постлара эътибор беринг  Автобусда тегажоқлик қилган эркакни  ўзини ҳимоя қилган қиз тепгани учун қўйилган пост “—Молхонамизни тепонғич ғуножинлари!”,  Иссиқда ўз устига сув қўйиб машинада кетаётган эркак видеоси остига қўйилган пост “—Ўзини молхонада юргандек ҳис қилган ҳўкизни 10 сутка қўйхонага қамаб қўйдим!”, Ҳиндистонлик қизнинг кўйлагини маймун тортган видеонинг тагидаги ёзув “—Қора ғуножин маймунни эътиборини тортди!..”, депутат Расул Кушербаевнинг фикрини қўйган бир канал админ-блогерига қаратилган пост “—Битта ҳароми канал, ҳалқни алдаб пул ишлаб юрибди! —Кўришлар сони 45к (45 минг) а!.. —Худди шу постни ички яъни батафсилга ўтилган вариантини кўришлар сонини қаранг, 633 та!..‍♂️ —Мен ҳам 400к (400 минг) қилиб каналимни соҳта одам билан ишириб олсам бўлар эканда-а, чунки каналимда кўришлар сони яъни жонли (тирик) одам уникидан кўп экан аслида…”,  Президент Шавкат Мирзиёевнинг дарахт тагига сув қўяетган расмининг тагига дисклеймер “@molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…”,   Қўқон шаҳар суди 22 июль куни Фарғоналик блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовларни диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатишда айблаб, 15 сутка маъмурий қамоққа олинган  икки блогернинг расмларини қўйиб, тагига қўйилган пост “—Молхонамизда икки блогер 15 суткага қамалибди. —Мен Сизларга кўп айтар эдим-а, ғуножинларга қараманглар, — деб!.. —Алвидо соқол!..”. Кўриб турганингиздек, эркакларнинг ҳаммаси “хўкиз”, аеллар “Ғуножин” дея ҳақоратланади, тез-тез барча фуқароларга нисбатан “ҳаромилар” сўзи ишлатилади. Бу бутун жамият ва юртдошларимизни ҳақоратлаш демакдир. Канал админи тез тез негадир https://t.me/Qorqma_Uzbegim  (Қўрқма) телеграм каналидан перепост қилади. Бу канал админи ҳам биринчи галда хотин зотини ёмон кўради ва жамиятда, ўз фойдаланувчиларида аёлларга нисбатан ҳақоратлар ишлатган ҳолда, уларда ҳам хотин-қизларга нисбатан паст назар билан қараш, адоват ҳиссини уйғотади. Масалан, Ички ишлар ходими вояга етмаган болалар ўзига қўполлик қилгани ва шахсига нисбатах ҳурматсизлик билдирганига қарамай, ўзини таништириб, уларга ишлари нотўғрилигини айтаётган видеони қўййиб “—Мени исмим Қўрқма! Гапинг борми? —Кўп гапирадиган итлар ҳам кўпайиб кетди-а!..” Ички ишлар ходимини ит дея ҳақорат қилган (Бу жамиятда ҳуқуқ-тартибот органларига нисбатан ҳурматсизликни шакллантиради); бир фуқаро банкка бориб, кредит ола олмаган мурожаат видеосига “—Қашқадарёда итлар ҳам банк раҳбари этиб тайинланар экан!.. —Ҳой, итдан тарқаган ғилай, олдингда турганлиги каммиди, т—вар…”  (ҳолат тўлиқ аниқланмасдан, икки томон эшитилмасдан  банк раҳбарини ҳақоратлаш), Россия Президенти Путинга бошқа президентларнинг  итни яхши кўргани учун ит совға қилган  қидеосининг тагига “Итфурушлар!” (Президентларни ҳақоратлаш) дея пост қўйилган; қизларнинг ресторанда гуруҳ бўлиб тушган расмининг тагига “—Қсир ғуножинлар-ку!..” дея;  Адлия вазирлигига нисбатан “ —Сизларга айтдимку Адлия давлат ва халқнинг чўнтагига тушган каламуш деб.”; “  —Адлияда текинхўр матбуот котиби йўқми? Шунча мурожаатга жавоб ҳам бермайди.” Дея Адлия вазирлиги матбуот котиби  Севара Уринбоевани  ва вазири Давлетовни «Хуллас, шанбага ойлик ёзмай ишлатасан, ойликни к*тинга тиқдинг, текинхўрлар…” дея очиқ ҳақорат қилмоқда. “Қўрқма” админи 4 июль куни аввалги каналини ўчириб (унда очиқдан очиқ ҳаммага жумладан март ойида блогерларга пост қўйганим учун ўзимнинг шахсимга нисбатан ҳам ҳақорат бор эди) янгисини очиб, фуқароларни “Молхона” телеграм канали эгаси каби юртдошларимизни “Ҳаромилар”, “итлар”, аелларни “қисирлар”, “Ғуножинлар” дея ҳақорат қилиб, постида журналистиканинг асосий тамойили бўлган холисликка риоя этмаган ҳолда бир ёқлама ёритмоқда. Жамият ўртасида эркакларнинг аёлларга нисбатан ҳурматсизлик ҳиссини уйғотмоқда. Давлат идоралари, ички ишларга нисбатан адоват, ҳурматсизлик ҳиссини уйғотиб, жамиятда парокандаликни келтириб чиқаришга ҳисса қўшаётир.

https://t.me/Chaqmoq_dovul телеграм канали админи ҳам ҳамма постларни “Қўрқма”дан олиб, фақат тагига манбасини кўрсатмаган ҳолда “Чақмоқ-довул” деб ёзиб қўйган. Афсуски ана шундай “юзи йўқ” https://t.me/Qorqma_Uzbegim; https://t.me/molxonauzb; https://t.me/Chaqmoq_dovul; телеграм каналлар каби  ўзбекистонликларни ҳақорат қилиб, ҳукумат ва аҳоли ўртасида адоватни ҳиссини уйғотадиган каналлар керакми? Блоггерлар қўрқмай, муаммони очиқ кўтарадиган бўлса,  айнан Нурбек Алимов, Хушнуд Худойбердиев, Нозим Сафари ва ҳоказолар каби шахсини яширмай,  жамиятимизнинг турли соҳалардаги муаммоларни бирор кимсани ҳақоратламай, шахсига тегмай олиб чиқишсин.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12 /1 моддасида “ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши” қайд этилган. Шунингдек, мазкур моддада “миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш” мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Жамиятда хукумат ва унинг  баъзи бир фуқароларига адоватни қўзғатиш жанжалга, тинч ҳаётнинг бузилиши ва охир —оқибат фуқаролар урушига олиб келади.  Айнан, ижтимоий тармоқлар орқали адоватни қўзғатиш натижасида пароканда бўлиб, уруш тинмаётган давлатларнинг аҳволини ўзини таниган  ҳар бир инсон  билади.

Шу ўринда АОКА томонидан “юзи йўқ” телеграм канал ва блоглар фаолияти тўхтатилиб, Ўзбекистонимиз ривожига чин дилдан ҳисса қўшмоқчи бўлган, фуқаро сифатида ўз позициясини шахсини яширмаган ҳолда намоен қилмоқчи бўлган блогларни қолдириши, барча блоглар рўйхатга олиниши керак назаримда. Чунки бугун оддий биргина пост билан барчамиз қадрлаётган тинч ҳаётимизга ўт кетиши мумкин.

Наргис ҚОСИМОВА

Улашинг: