1 010

Аччиқ ҳаёт

        Муниса (исмлар ўзгартирилган) ҳаётнинг аччиқ синовларига учрашини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Анчагина иқтисодий жиҳатдан қийналган оилада ўсган Мунисанинг ота-онаси келиша олмай, ажрашиб кетишди . Қизалоқ икки нафар ўғил укалари билан фаррош бўлиб ишлайдиган онасининг қўлида қолди. Онанинг топгани зўрға рўзғор тебратишга етарди. Ҳарчанд уринмасин 3 боладан орттириб, бир-икки сум йиға олмасди. Муниса мактабда чиройли кийинган, танаффусда мактаб ошхонасидан, кўчада стол қўйиб, кўзни ўйнатиб, ширинликлар сотиб ўтирадиган опалардан истаган нарсасини харид қиладиган дугоналарига ҳаваси келарди. Улар ҳам колготкисигача ямоқ тушган Мунисани менсимай, ўз давраларига қўшишмасди. Бундан қизча ўкинар, кўпирнча уйга келиб, оғилхлна томига чиққанича тўйиб, йиғлаб оларди. Саккинчи синфни битиргач, тоғалари Мунисани эрга бериш тараддудига тушишди. Онаси ҳам бунга қаршилик билдириб ўтирмади

-Ҳарна, битта оғиз кам, деганини Муниса эшитиб, дили оғриди. Ўзини кераксиз буюмдек ҳис қилди.

Қизчани қариндошлари ёши катта, ажрашган , 2 та қизли эркакка турмушга бериб юборишди. Аммо эрининг қизлари ўзларидан анча кичик бўлган “угай оналари”га  кун беришмади. Бир йил ўтар ўтмас Муниса 1 та боласи билан уйга қайтди. Орадан ярим йил ўтди. Бу сафар қўшниси Холида хола Мунисага янги куёв топди.  Ажрашган, Мунисадан салкам 20 ёш катта. Аммо бу гал ҳам ёш жувоннинг бахти очилмади. Эри гиёҳванд бўлганлиги сабабли, уйдан хаттоки суварак билан сичқонлар ҳам қочиб кетишган эи. У яна битта бола билан уйга қайтишга мажбур бўлди.   Уйида эса етишмовчилик,   укалари ҳали ёш. Энди у оилага пул топиб, ёрдам бериши керак. Тез орада анча кўркамлашган Мунисага ҳам  меҳрибони топилди.

Муниса “Асака GM автомобиль заводига мен ишга жойлаштириб қўяман” деб одамлардан пул олиб юрадиган фирибгар Лобар билан танишиб қолди.  Муниса умрида кўрмаган пуллар билан уни ўз домига туширган Лобар ундан одамлардан пул йиғишда фойдалана бошлади. Яхши еб, ичиб, тўлиқ фарзандлари ва укаларини таъминлай бошлаган Мунисага ҳам бу ҳаёт ёқа бошлади. Аммо одамларни алдашда оз бўлсада виждони қийналарди. Бир куни Лобарга бу ҳақида айтганида, унинг жаҳли чиқиб, Мунисага ташланди:

-Сен ҳали мени фирибгар деяяпсанми? Пулни олаётган сенку! Билиб қўй мени сотсанг, биринчи бўлиб сен қамаласан!

Муниса Лобарнинг уни сотишидан қўрқиб, каттароқ фирибгарликларга қўл ура бошлади. Қўни-қўшнидан буни эшитган онаси ўша куни юрагини чангаллаб йиқилди, сўнг эса касалхонада ўзига келмай, вафот этди. Лобар бора-бора Мунисани бошқа эркакларга қўша бошлади. Ҳомиладор бўлиб қолган жувон бу орада қўлга тушиб, фирибгарлиги учну 2 йилга қамалди. Қамоқхонада  ўтирганининг 7 ойида қиз туғди.  Чақалоғи бор аёлнинг қилмишидан қатъи назар, унга енгиллик берилади. Муниса ҳам амнистия билан озодликка чиқди-ю, яна Лобарга дуч келди.

Қўлида бирор ҳунари йўқ Муниса яна унинг зуғумларига чидаб, эски ҳунарини бошлади.  Бу сафар Лобар Мунисанинг уйига эркак етаклаб келганида, чидай олмай, Лобарга ташланди. Қўрққанидан уларни ташлаб, Лобар билан бирга келган эркак қочиб кетди. Лобар эса Мунисани уласи қилиб, калтаклади.

Кечаси ўзига келган Муниса, диванда ухлаб ётган қизларига узоқ термулди. Қариндошлари ундан аллақачон юз ўгиришган. Яшашдан мақсад нима? Яна шу хўрликларга чидашми?

Муниса оғилхонадан арқонни олиб келиб, уйнинг тўсинига арқонни боғлаб, сиртмоқ ясадида, ўзини осди. Хириллаб ётганида 12 яшар катта қизи Моҳира  уйғониб қолди. Додлаганича онасининг оёқларига ёпишди, сўнг стулни олиб, онасининг оёлари тагига қўйди. Амаллаб сиртмоқдан қутилган Муниса, ҳушсиз полга йиқилди. Моҳира нима қилишини билмай, қўшниникига югурди. Улар ўз навбатида маҳалла нозири ва “Тез ёрдам” чақиришди.

-Касалхонадан чиққан Мунисани болалари билан уни назорат қилиб турган Ички ишлар ходимлари  бизга олиб келишди, дейди Андижон вилояти “Меҳримиз Сизга” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова.- Аёлнинг руҳияти жуда шикастланган, яшашни истамасди. У билан психологимиз ишлади. Ҳозирда у анчагина ўзига келган. Ўзига бўлган ишончи, ҳаётга қизиқиши ортган. Айни пайтда фарзандлари билан ўз уйида, назоратимиз остида яшамоқда.

Наргис Қосимова

Улашинг: