Иш куни бошланди. Жиззах вилоят “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг эшиги олдида ийманиб турган аёлни кўриб, Марказ ижтимоий ходими Раъно Юнусова уни ичкарига таклиф этди. Аёл жуда ҳам асабий эди. Раъно аввалига стаканга сув қўйиб, унга узатди. Сувни ичиши билан аёл йиғлаб юборди. Унинг бироз ўзига келиб олишини кутгач, секингина, нима бўлганини сўради. У радиодан Марказ ҳақида эшитиб, нажот излаб келганини айтди.
-Менинг фамилиям ва исмимни сўрамасдан хам дардимни эшитиб ёрдам бера оласизларми?
-Албатта, агар кейинчалик бу фикрингиздан қайтсангиз, айтарсиз.
Аёл бошини силкитди.
-Ота -онам мени эрта турмушга беришди. Эримни бирор маротаба ҳам кўрмаган эдим, дея гап бошлади аёл. Орқама-кетин икки нафар фарзандли бўлдик. Аммо турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламас, спиртли ичимликларга ружу қўйганди. Бунинг устига қайнона-қайнотам ўғлини йщлга сола олмай, унинг шу аҳволга тушишида мени айблашарди. Доимий камситишлар, тўйиб овқат емаслик, калтаклар Сайёранинг (исмлар ўзгартирилган) жонидан ўтиб кетди. Ижарада яшашдан чарчаган аёл, ажримга бериб. 2 боласини онасига ташлаб, Россия Федерациясига ишга кетди. 6 йил бировларнинг хизматини қилиб, бироз маблағ тўплагач, ортга қайтиб 3 хонали уй олди. Энди фарзандлари билан тинчгина яшайман деганида, Содиқ ака билан учрашиб қолди. Ўртадаги илиқ ришталар, муҳаббатга айланди. Содиқнинг таклифи билан шаърий никоҳ ўқитишди. Сайёра эрининг оиласи борлигини билганида анча кеч бўлган эди. Содиқ 2 фарзанди билан боқаётган Сайёрани рашк қилиб қўл кўтарадиган бўлди. Орадан ана-мана дегунча 3 йил ҳам ўтди. Бу орада Содиқнинг рафиқаси вафот этди. Орада эса Сайёра ўғилли бўлди. Хотининг маракаларини ўтказган Содиқ ўзининг биринчи хотинидан бўлган бир ўғли ва икки қизига САйёра ҳақида гапириб берди.
Дадасининг важоҳатидан қўрқиб яшайдиган фарзандлари қаршилик қилмасдан иккинчи оиласини олиб келишига рози бўлишди. Содиқ у билан қонуний никоҳдан ўтишини ва биргаликда Содиқнинг уйида яшашларини айтгач, Сайёра амаллаб ишлаб топган 3 хонали уйини сотди.
Эрининг ҳовлисига қонуний хотини бўлиб, кўчиб борди.
Содиқ аканинг фарзандлари аллақачон оилали бўлишгани сабабли, Сайёрани бефарқ кутиб олишди. Фақат ўғлигина уни ҳеч ҳам қабул қилишни истамади.
Юзаки отасининг танлаган хотинига қаршилиги йўқдек ўзини тутарди, аммо аёлга доимо нафрат билан қарарди. Баъзан жаҳл устида угай онасини ҳақоратларди.Бунинг устига
мактабни тугатаётган Сайёранинг қизига тегажоқлик ҳам қила бошлади.
Сайёра қизининг ҳам ўзи каби бахтсиз бўлиб қолишидан қўрқиб, Содиқ аканинг синглисининг ўғлига қизини узатди. Биринчи турмушидан бўлган ўғли эса, вояга етгани сабабли Қуролли Кучларга ҳарбий хизматга жўнаб кетди.
Суннат аканинг ўғли 2 марта уйланади ва турли сабабларга кўра турмушидан ажрашди. Ўғлининг бахтсизлигидан сиқилиб юрган Содиқ хотинига турмуш қурмаган, бокира қиз топишни буюради. Бу пайти Сайёра касалхонада даволанаётган эди. Палатада бирга ётган аёл ўзининг бир йигит томонидан алданиб қолган қизи борлигини айтди-ю, Сайёрада шу қизга раҳми келиб, унга ёрдам беришга қарор қилади. Қизнинг онаси билан биргаликда касалхонадан чиққач, таниш гинеколог орқали қизнинг бокиралигини тиклашади. Қиз йигит билан учрашиб, ёшлар бир бирини ёқтиришади. Тўй куни белгиланди. Йигит қизни учрашувга чақирди ва “Энди сен меники бўласанку” дея тўйдан олдин номусига тегмоқчи бўлганида, қиз қўрқув устида онаси ва Сайёранинг қилган ишларини айтиб берди. Йигит жаҳл устида уйга келиб, Сайёрани ҳақоратлай кетди. Дадаси уйга қайтгач, “хотинингиз менга бузуқ қизни раво кўрди” дея, Сайёрани, аммасига келин бўлиб тушган унинг қизини ҳам 2 нафар ёш фарзанди билан уйдан ҳайдатирди.
Сайёра, қизи ва 2 невараси биалн кўчада қолишди. Уй йўқ, иш йўқ, пул йўқ….
Радио орқали “Қалб нури” ННТ ҳақида эшитган аёл, ёрдам сўраб Марказга келди.
Марказда аёл билан психолог гаплашди. Унга ёрдам бериш мақсадида Давлат хизмати марказига уй олишда субсидия ажратилиши учун мурожаат қилинди. Аммо бахтга қарши субсидия бериш тўхтатилган экан. Шунингдек Сайёранинг қизига фарзандларига алимент ундириш учун юрист маслаҳати берилди. Ўзбекистонда ишга жойлаша олмаган аёл ноилож Россия Федерациясига ишга кетди, дейди Марказнинг ижтимоий ходими Раъно Юнусова. -Айни пайтда у ижарада яшаётган қизи ва невараларига пул жўнатиб туради. Яқинда ўғли ҳам ҳарбий хизматни ўтаб, қайтди. У ҳам уй-жой қилиш учун пул топиш мақсадида онасининг олдига кетди. Россиядан туриб Сайёра доимо биз билан алоқада. Баъзан маслаҳат сўрайди, баъзан дардини айтади. Эрининг гапига кириб, уйини сотганига афсусланади. Аммо, энди афсусланишдан фойда йўқ. Аксинча ҳаётни бошқатдан бошлаш учун яшаш, курашиш, ишлаш лозим…
Наргис Қосимова