483

Apocaт

Чекка бир қишлоққа турмушга чиққан Хадича (исмлар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Илёсни бўлар-бўлмасга рашк қилганлиги боис, оилада уруш- жанжал кўпайиб кетаверди.  Унга қишлоқ шароити ёқмас,  тинмай туман марказига Илёснинг отасидан мерос бўлиб қолган кўп қаватли уйга  кўчишлари зарурлигини айтиб, нолирди.  Ниҳоят Ҳадича ниятига етди, қишлоқдан туман марказига кўчиб ўтишди. Эндиликда эса  аёл эрининг қариндошлари, хусусан  бот-бот невараларини кўргани келадиган қайнонасини келтирмаслик эди.

Ўша куни Солиҳа она неваралари учун атайин патир ёпиб, қаймоқ билан кўтариб, йўлга тушди. Хадича дўконга чиққан экан, Кичик неварасини ўйнатиб ўтирганида кириб келган келини қайнонасини кўриши билан кайфияти ўзгарди. Тузук саломлашмай, ошхонага ўтиб, жаҳл билан идишларни тарақлатганича бир нималар қила бошлади. Унинг орқасидан кирган Солиҳа она келинига:

-Хадичахон невараларимни соғингандим. Илёсжонни бир кўрай кетаман. Менга чой шарт эмас, деди.

Кечқурун невараларини олиб, Солиҳа она кўчани айлангани  чиқди.  Бу орада бир фирмада бош ҳисобчи бўлиб ишлаётган Илёс уйга қайтди. Эшикдан кириши билан хотининг авзойи бузуқлигини кўриб, “Яна нима бўлди?” деб сўради.

-Жонга тегди ҳаммаси, кетиб ҳам қутилмас эканмизда!

-Ҳой, мундоқ тушинтириб гапир, нима бўлди?

-Ўлсам ўлиб бўлдим-ку, онангиз келгандилар. Кела солиб  ҳаммомга кириб кетдилар. Менинг ҳаммомимда бош ювмасин, орқасидан мен тозаламайманку! Рўзғоримга доим аралашади, бизникига келмаааа-син!

Хадича юзига келиб тушган тарсакидан, бироз гангиб турдида, кейин қарғанганича кўчага чиқиб кетди. Бироздан сўнг йиғлаганича, маҳаллада раис бўлиб ишлаётган отасини етаклаб келди. Бу ораа  кўчадан уйга қайтган Солиҳа она қудасининг ўғлини сўкаётганини, келини четда йиғлаганича, нарсаларини йиғиштираётганини кўриб, шошиб қолди. Унга  ҳеч ким нима содир бўлганлигини тушунтириб бермади.  Илёс қайнотасига қанча ялинмасин, тўрт нафар фарзандини келажагини ўйлашини, уларни отасиз катта бўлишларини хоҳламаслигини айтмасин,  Зокир ота унамади.  Қизи ва невараларини нарсалари билан олиб чиқиб кетди.  Илёс икки ўт  орасида қолди:  бир томонда отасидан омонат қолган онаси, бир томонда фарзандлари ва рафиқаси.

— Хадича бўлиб ўтган воқеалар юзасидан Республика ишонч телефонига мурожаат қилиб, ажрим учун амалий ёрдам ва туман марказидаги турмуш ўртоғига отасидан мерос бўлиб қолган уйни ўзининг номига ўтказиб беришларини сўраб, мурожаат қилди. Бу мурожаат Самарқанд вилояти аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази масъул ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилди, дейди Марказ раҳбари Моҳира Азимова.

-Хадичани Марказга чақиртирдик.  У билан ўзим ва психологимиз суҳбатлашганида, аёлнинг руҳиятида ўзгариш борлигини, эрига нисбатан рашк кучлилиги сабабли, турли хил шубҳа-гумонлар ич-этини кемириб келаётгани маълум бўлди.  Аёл билан олиб борилган психологик суҳбатлар ўз натижасини берди. Аммо Хадичанинг отаси уни ярашиб кетишига қаршилик қилиб,  ажрим учун судга ариза берди.  Суд бўлиб ўтди. Аммо суд ажрим учун арзугулик сабаб, асос топа олмаганлиги  сабабли , уларга  6 ой ярашиш учун  Бу орада Хадичанинг турмуш ўртоғи Илёс билан суҳбатлашганимизда, у  хотини ва фарзандларини яхши кўришини, болалари тирик етим бўлиб, вояга етишни истамаслигини  билдирди.  Айни пайтда суднинг  ярашиш учун Илёс ва Хадичага берган муддати тугаганича  йўқ. Аммо  Хадичанинг отаси ёшларнинг яна  бирга бўлишига қаршилик кўрсатмоқда. Афсуски, аксарият ҳолатда учинчи шахснинг аралашуви оқибатида оилалар барбод бўлади, болалар етим қолади.  Балки,  ана шундай оилани бузаетган учинчи шахсларга нисбатан ҳам қонунучилигимизад жавобгарлик белгилаш керакдир?

Наргис Қосимова

Улашинг: