1 636

“Ўзбекистонда парламент, таҳлилий журналистика: сифат йўлларини ошириш” 

Мавзусида 2017 йил  24-27 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг журналистларни қайта тайёрлаш маркази Олий Мажлис ахборот-коммуникация технологиялари қумитаси  билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ЕХҲТ ваколатхонасининг молиявий кўмагида   пойтахтнинг Парламент ва сиёсий мавзуларни ёритаётган  журналистлари учун  тренинг бўлиб ўтди.  Тренингни миллий  ва халқаро медиа-экспертлар  олиб боришди.

     2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш белгилаб берилган.

Парламент ва сиёсий журналистика  мазкур вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

-Тренинг менга парламент журналистикага янгича қарашга, мазкур мавзуни янгича усуллар билан ёритишга ўргатиш билан биргаликда хорижий парламентаризм асослари ва уларни ёритиш усулларидан бохабар бўлиш имконини берди, дейди тренинг қатнашчиси Дилором Файзиева.

«БиБиСи Медиа экшн» тренерлари томонидан олиб борилган сессиялар қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Тренингда ЎзР Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Р.Кушербаев билан жонли мулоқот  иштирокчиларда бугунги кунда ОАВ йўналишида қабул қилинаётган қонунчилик билан яқиндан танишиш имконини берди.

Семинар-тренинг  ўз олдига  парламентаризм ва парламент,  сиёсий, таҳлилий журналистикада  амалий кўникмаларни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Тренинглар доирасида мамлакатда  содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар ва  Парламент фаолиятини ёритилишининг муваффақиятли халқаро амалиёти ўрганилди.  Шунингдек,  тренинг қатнашчилари турли хил ОАВда  ўзаро мазкур мавзуни ёритишдаги тажрибалари билан   алмашинишди.

 Тренинг давомида  журналистикада ихтисослашув жараёнига замонавий ёндашувларни ўзида акс этган назарий тақдимотлар, амалий машғулотлардан фойдаланилади. Журналистларнинг  ижтимоий-сиёсий ва таҳлилий журналистикадаги кейинги, юқори сифатли фаолияти  давлат бошқаруви органларининг жамият олдида  янада очиқлигини таъминлаш, фуқаролар билан мулоқотни чуқурлаштириш,  мамлакат фуқароларининг манфаатлари ва қизиқишларини  муҳофаза қилиш, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган вазифаларни янада фаоллаштиришни таъминлаши муқаррар.

Наргис ҚОСИМОВА

 

Улашинг: