Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотларига кўра, бугунга келиб Ўзбекистонда короновирусга қарши эмланганлар сони600 379 ташкил этди. Бунга халқ етакчилари, депутатлар ва албатта халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари биринчилардан бўлиб эмланаётгани аҳолига ўрнак бўлиб, вакциналарнинг салбий оқибатлари борасида тарқалаётган турли хил миш-мишларнинг олдини олишга хизмат қилади.
-Мен COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида олдим, дейди ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. -Эмлаш хавфсиз, тез ва оғриқсиз бўлди. Бу вакциналарга ҳамда уларнинг самарадорлигига, инсониятнинг касалликларга қарши курашидаги самарали восита эканлигига бўлган ишончимнинг намойиш этишда яна бир қадамдир. Катталар хавфсизликда бўлмагунча, болалар хавфсизликда бўлолмайди ва эмлашда эришилган барча ютуқлар зое кетади, таълим тизими ҳамда бошқа кўплаб хизматлар ва тизимлар тикланмайди. COVID-19 га қарши оммавий эмланиш бўлмас экан, одамлар ҳаёти хавф остида бўлади, макроиқтисодий даражада мамлакатларнинг тикланиши қийин бўлади. Пандемияни тугатишда ҳар биримиз муҳим роль ўйнаймиз ва COVID-19 вакцинаси пандемиядан чиқишнинг ягона йўлидир. Сизнинг навбатингиз келганида албатта COVID-19 га қарши эмланинг, бу сизни касалликнинг энг оғир шаклларидан xалос этади. ЮНИСЕФ сўнгги 3 йил давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистоннинг Миллий иммунизация дастурини қўллаб-қувватлашга деярли 20 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди. Биз мамлакат, вилоят ва туман миқёсларида вакциналар омборхоналарини қуриш, совуқлиқ хоналарини жиҳозлаш, совутгичлар ва музлатгичлар ҳамда вакциналарни ташиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш, шунингдек вакциналар логистикаси бошқарув тизимни ишлаб чиқиш учун орқали Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлигини қўллаб-қувватлашда давом этмоқдамиз.
2021 йил февраль ойида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакциналар ва эмлашлар бўйича глобал алянс (GABI) кўмаги билан вакциналарни хавфсиз ва сифатли етказиб беришни таъминлаш учун 223 та махсус автомашиналарни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этди.
ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашишда ёрдам бериб, 2021 йил март ойида Oxford-AstraZeneca вакцинасининг дастлабки 660 минг дозасини келтирган эди. Вакциналарнинг қолган қисми 2021 йил давомида босқичма-босқич келтирилади. Умумий миқдорда юртдошларимизни эмлаш учун 2 256 000 доза вакцина олиб келинади. Бу ЮНИСЕФ томонидан аҳолининг энг заиф қатламларини вакциналар билан таъминлашда Ўзбекистоннин ковидга қарши курашишидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини кўрсатади.
Албатта ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, тозаликка риоя қилиш билан биргаликда олиб борилган эмлаш жараёни COVID-19 ни енгишга ҳар биримизни қўшаётган ҳиссамиз бўлиб қолади.
Наргис Қосимова