Наима танимай, билмай, синамасдан отаси танлаган йигитга турмушга чиқди. Яъни, халқимизнинг «Ота рози, худо рози», деган нақлига амал қилиб, падари бузрукворининг раъйига қарши боролмади. Умр оқар дарё экан, ана-мана дегунча икки нафар фарзанд кўришди. Аммо эри Вохиднинг кўнгли бошқасида экан, Наима шунча ҳаракат қилса ҳам, унинг юрагидан жой ололмади. Биринчи фарзандлари туғилганидан кейиноқ Вохид ўзгарди-қолди, хотинининг ҳеч бир иши унга ёқмас, қилдан қийиқ ахтариб, арзимас баҳоналар билан аёлига қўл кўтара бошлади. Афсуски, бу ҳолга қайнона-қайнотаси, қайин ака-укалари ҳам бепарво қарашди, ҳеч бирлари Вохидга танбеҳ беришни лозим кўришмади. Афсуски, оиладаги низолар, жанжал-тўполонлар иккинчи фарзандлари туғилганидан кейин ҳам давом этаверди. Наиманинг онаси қизи ҳар гал ота уйига юз-кўзлари кўкариб, турли жароҳатлар билан келганида «Йиқилиб тушдим», «Бошимни эшикка уриб олдим», «Бехосдан оёғим тойилиб кетди», деган баҳоналарига энди ишонмай қўйди.
Вазиятга ойдинлик киритиш ниятида қудасининг уйига борганида эса, бўлди жанжал, бўлди тўпалон. Орага маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари аралашишди. Иккала томон билан суҳбатлашилгач, Яраштирув комиссияси аъзолари анчадан буён бир уйда турса-да, бирга яшамай қўйган ёшларни «яраштиришди». Аммо бу муросага келтириш фақат оғизда, одамларнинг кўзи учун эди, холос. Орадан бир ҳафта ўтар ўтмас,Вохид яна эски қилиғини бошлади. Изиллаб йиғлаётган, юрагига қўрқув соя солган мурғак фарзандларининг кўз ўнгида хотинини «Овқатнинг тузи паст», деган баҳона билан юзига шапалоқ тортиб юборди. Сўнг қалқиб кетган Наимани аёвсиз калтаклай кетди. Шу орада қизининг ҳаётидан хавотирланиб, «бирров хабар олиш учун» қудасиникига келиб қолган Назира опа, оқ ювиб, оқ тараган, тунлари билан ухламай катта қилган қизининг аҳволини кўриб, чидаб тура олмади. Куёвини қарғаганича, унга ташланди. Ҳеч қачон биров томонидан қаршиликка учрамаган, бунинг устига, ўзи бошқаларга нисбатан зўравон бўлган Вохид қайнонасининг ҳам юзига шапалоқ тортиб юборди. Кейин дастурхонда турган пичоқни олиб, ғазаб билан яна унга ташланди. Наима кўз ўнгида онасининг қорнига пичоқ тилиб кетганидан йиқилганини кўриб, ҳушини йўқотаёзди. Ўзини қўлга олиб, яна пичоқ уришга шайланаётган эрига ташланди. Аммо Вохид абжирлик қилиб, хотинини ҳам пичоқлади.
Энг таажжубланарлиси, тергов узоққа чўзилмади, Вохид жарима билан осонгина жазодан қутилиб кетди. Анчагина даволаниб, тузалиб чиққан Наима ва онаси ажрашиш учун судга мурожаат қилишди. Аммо суд уларнинг мурожаатларини рад қилгач, она-бола Наманган шаҳар Реабилитация ва мослаштириш марказига ёрдам сўраб боришди. Бу орада Вохид ва унинг оиласи Наимани яна уйга қайтаришга ҳаракатларини бошлашганди. Ўртага яна маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари тушишди. Рўзғорда ҳамма нарса бўлиб туради, сабр қилиш лозим, дея қонли воқеани ҳам хаспўшлаб, «маҳаллада ажрашишлар сони кўпаймаслиги керак», деган иддао билан Наима ва онасининг кўзини очиришмади. Аммо келгусида бундай даҳшатли воқеа такрорланмаслиги, Наима ва унинг фарзандлари ҳаётига эри хавф солмаслигига маҳалла фаолларининг бирортаси кафолат бермади, албатта.
Назира Раҳимжонова раҳбарлик қилаётган Наманган вилояти Реабилитация ва мослаштириш маркази ходимлари ажрашиш борасида туманлараро фуқаролик судига қайтадан даъво киритишди. Аммо суд яна даъвони асоссиз, деб топди. Суднинг фикрича, пичоқ кўтариб ҳаётга хавф солиш, ажрашишга асос бўла олмас эмиш…
Айни пайтда Реабилитация маркази раҳбари Назира Раҳимжонова вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Наима ва фарзандлари ҳаётини Вохиддан муҳофазалаш мақсадида жувонга «Ҳимоя ордери»ни олиб бериш ҳаракатидалар.
Афсуски, юртимизда бундай зўравон эрлар, хўрланган ва ҳақоратланган аёллар кам эмас. Эри ўзи ва онасини пичоқлагунича бор дардини ичига ютиб, индамай, барча зўравонлик ва тазйиқларга чидаб яшаган Наима сингарилар жуда кўп…
Бизни қизиқтирган савол- нега маҳалла фуқаролар йиғинларининг мутасаддилари ҳам тазйиқ ва зўравонликларга учраган аёлларни ҳимоя қилиш ўрнига, фақат «ажрашишлар сонини кўпайтирмаслик»ни ўйлашади? Албатта оила- муқаддас даргоҳдир. Аммо юқоридаги ҳолатда оила ҳақида гапириш, яқин қариндошлар орасида бундай муносабатларга йўл қўйилиши мумкинми? Жамиятдачи? Албатта, йўқ! Ҳар бир инсонга бошқа инсон томонидан ўтказилган тазйиқ ва зўравонликлар, ҳаётига таҳдидлар қонун олдида жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши керак!
Биз ҳуқуқ-тартибот органларидан ҳикоямиз қаҳрамонининг ҳаётига унинг ҳуқуқ ва эркинликлари кесимида эътиборлироқ бўлишларига сўраб қолардик! Айниқса, аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган кампания кунлари мазкур ҳолат жавобсиз қолмаслиги лозим.
Бир ой муддатга узайтирилганидан кейин ҳуқуқбузарга нисбатан тузатиш дастури амалга оширилади. У билан психологлар, фаоллар, меҳнат жамоасидаги вакиллар ишлайди. Қонун ҳужжатларида бу ҳам белгилаб берилган.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёллар ўзлигини, менталитетини йўқотмасин. Бундан ҳимоя ордеридан қандайдир қурол сифатида фойдаланмаслик, оиладаги маънавий муҳитнинг бузилишига олиб келмаслик, ҳимоя ордеридан ғаразли мақсадларда фойдаланмасликларини истаб қолардик.
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом;
тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом;
ҳимоя ордерининг шакли;
ҳимоя ордерини бериш, ордер талабларини ижро этиш муддатларига амал қилиш ва ижроси устидан назорат юритишга оид тадбирларни ўтказиш, субъектларнинг ўзаро муносабатлари схемаси.
Қабул қилинган ҳужжатда ички ишлар органлари томонидан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, шунингдек зўравонликни содир этган шахсларга ҳимоя ордери нусхасини тақдим этиш тартиби белгиланган.
10 ОЙДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?
Ички ишлар вазирлиги бизга тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида республикамиз бўйича жами 8431 та «Ҳимоя ордери» берилган.
Энг кўп Ҳимоя ордери Тошкент шаҳри (1216 та), Самарқанд (1065 та), Тошкент (1018 та) вилоятларида расмийлаштирилган бўлса, энг кам ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикаси (231 та) Жиззах (222 та), Наманган (294 та) ва Сирдарё (353 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Республика бўйича Ҳимоя ордерларининг жами 62 таси вояга етмаган шахсларга, 2103 таси 18-30 ёш оралиғидаги фуқароларга, қолганлари 30 ёшдан юқори бўлган инсонларга берилган.
Ҳимоя ордерларининг қандай тартибда тақдим этилганига назар ташлайдиган бўлсак, бевосита тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг мурожаатлари асосида 5369 та, шунингдек, 736 та ҳужжат жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, 1567 таси тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши, 759 таси давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар асосида тақдим этилган.
Ўз навбатида, 13 436 та ҳолатда тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан чекловлар ўрнатилган. Зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг 7605 таси – оилада, 528 таси – кўчада, 223 таси – жамоат жойида, 69 таси – иш жойида, 6 таси – таълим муассасасида содир этилганини кўриш мумкин.
Таҳдид қилишларнинг турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, жисмоний зўравонлик – 4330 та, руҳий зўравонлик – 3184 та, иқтисодий зўравонлик – 65 та, жинсий зўравонлик – 50 та ҳамда тазйиқ ўтказиш ҳоллари 802 тани ташкил этган. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган жами 1137 нафар шахсга эса, жабрланган инсонни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни Реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаш учун харажатларни, шунингдек, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятлари юклатилган. Ўз ўрнида, 1698 нафар шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтказилган.
Умуман, юқоридагилардан хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги органлар, айниқса, вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан гендер тенгликни таъминлаш борасида самарали фаолият олиб борилмоқда.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди. 2018-2020 йиллар давомида ушбу фонд маблағлари ҳисобидан оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 3878 нафар хотин-қизларга ажратилган уй-жойнинг бошланғич бадали тўлаб берилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш дастури тасдиқланди. «Хавфсиз ёрдам» лойиҳаси доирасида юртимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож минг нафар аёлларга 1 миллион сўм миқдорида, Замин фонди томонидан беш минг нафар оилаларга 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Карантин даврида ижтимоий нафақа оладиган кўп болали оилаларга ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан нафақа олиш муддати 6 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Эри Санжар табиатан юмшоқ, бировга, шу жумладан, хотинига ҳам қаттиқ гапирмас, турмуш қурганларига 10 йил ўтган бўлса-да, ўрталарида деярли можаро чиқмаганди. Унда Гулчеҳрадан бахтли одам бўлмаса керак, деб ўйларсиз? Афсуски, ундай эмас… Гулчеҳранинг бахтли ҳаётига қайнонаси, даромадли ишда ишаётган қайин укаси ва қайин акаси хотини билан ҳуда-беҳуда аралашеверар, турткилайвериб, таҳдид қилавериб тинч-хотиржам яшашига халақит қилишарди. Шу сабабли ҳам қайнонаси доимо Санжарнинг эмас, унинг акаси ва укасининг ёнини оларди. Санжарни эса оилада аёлидан бошқа ҳеч ким ҳурмат қилмас, фикрини сўрамасди. Ака-укаси эса нафақат Санжарни, балки унинг хотинини ҳам чиқиштиришмас, «уйни бўшатинглар, қаерда яшасангиз яшайверинглар» деб ҳайдашарди.
Батафсилроқ ҳикоя қиладиган бўлсак, Гулчеҳра ўзи келин бўлиб тушган хонадонда сочи супурги, қўли косов, мухтасар айтгандек, оқсоч, чўридек эди. Қайнонаси чизиб қўйган чизиқдан бир одим чиқишга юраги дов бермас, унинг йўриғи билан қаерда ишла деса ўша ерда мажбуран ишлар, оиладаги «Фармонбиби» хоҳласа уни ишдан бўшаттириб олиб, ойлаб кўча юзини ҳам кўрсатмай қўяверарди. Бу хонадонда фарзандлар ва келинлар топган барча пулларини тийин-тийинигача қайнонасига қўш қўллаб топширишга мажбур эдилар. Аммо Гулчеҳра табиатан сабрли, оғир-босиқ, орзу қилишдан чарчамасди. Шу тариқа учинчи фарзандини дунёга келтирганида ҳам ўқиб, олий маълумот олиш фикридан қайтмади. Ўшанда қайнонаси «гаплашиб» келган болалар боғчасига кир ювувчи бўлиб ишга кирган, кунларнинг бирида ишидан жавоб олди-ю, йиғиб юрган ҳужжатларини бутлаб, педагогика институтига топширди. Жувон шу куни ўзини жуда бахтли ҳис қилди. Энди олдинда энг қийин нарса, қайнонасидан жавоб сўраб, тест синовига бориш эди. Аммо талаба бўлиш бахти Гулчеҳрага насиб этмади. Келинининг унинг рухсатисиз институтга ҳужжат топширганини эшитган қайнона маҳаллани бошига кўтарди. Гулчеҳрани одобсизликда, ўзбошимчаликда ва бошқа қатор оғир гуноҳлар билан айблади. Ўша заҳоти «ишдан қочиб, ялло қилиб юрган» келинини ишдан бўшашини талаб қилди. Бу тўполонлардан Гулчеҳранинг тоби қочди. Харажатга тушишдан қўрққан қайнонаси ўша куниёқ уни болалари билан онасиникига жўнатиб юборди. Бир ҳафтадан сўнг оёққа туриб, қайтиб келган Гулчеҳра фарзандларининг суннат тўйига деб, эри олиб келган икки қўй қаровсиз қолиб кетгани, уларнинг емишидан деярли ҳеч ким хабар олмаганига гувоҳ бўлди. Жониворларга ичи ачиган жувон қўйларни қўрадан чиқариб юборди. Ўзи эса уй юмушлари билан андармон бўлган пайтида, овсини Гўзалнинг қарғанганини эшитиб, хамир қораётган жойида ҳовлига югуриб чиқди.
— Қўйингизга қарасангиз ўласизми? Ҳаммомни олдини ифлос қилибди. Боягина тозаловдим.
Овсинининг ёнида турган эри Анварнинг «ҳа ҳаром қотгур» дея, мажолсиз ётган қўйни жон-жахди билан тепкилаётганини кўргач, Гулчеҳра югуриб бориб, уни тўхтатишга уринди. Очликдан силласи қуриган қўй ўлиб қолганини кўриб, кўз ёшини тия олмади.
- Анваржон, нега ундай қилдингиз, акангиз қўйни жиянларингиз тўйига ният қилиб олган эди…
Ғазабдан қутирган Анвар келин ойисининг сочига ёпишиб, «Ҳали менга қўйнинг ҳақини тўлаб бер ҳам дерсан», дея сўкинганича уни аёвсиз калтаклай бошлади. Қўли синган Гулчеҳрани сочидан судраб, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаганича, кўчага ҳайдамоқчи бўлди. Шовқин-суронни эшитиб уйидан чиққан қайнонаси, Гулчеҳранинг гўрига ғишт қалай кетди. Бу орада ишдан қайтган эрига ҳам танбеҳ бериб, ака-укаси Санжарга «Нега туҳматчи хотинингни урмайсан, ундан қўрқасанми, бурнингдан ип ўтказиб олганми?» деб кўз очиришмади.
«Тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган Гулчеҳрага «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот Маркази ходимлари ёрдамга келишди. Айни пайтда даволаниб, яна қайнонасиникига қайтган Гулчеҳрага Марказ ҳуқуқшуноси Нилуфар Ортиқова унинг қайин акаси, қайин укаси ва қайнонасидан ҳимояланиши учун Ҳимоя ордерини олиб беришга ҳаракат қилишмоқда. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Прокуратура у билан шуғулланмоқда. Айни пайтда тергов давом этаётган жараёнда Гулчеҳра қайнонаси, Патрул-пост хизматининг ходими бўлган, унга қўл кўтарган қайин укасининг таҳдидларидан ҳимояланиш мақсадида ота-онасиникида яшамоқда. Қайнонаси эса келинидан проекратурага берган аризасини қайтариб олишни талаб қилмоқда.
Албатта, доимо қўрқув ва ҳадик ичида яшаб бўлмайди. Гулчеҳрани ўзлари ички ишлар тизимида ишлайдиган «қариндошлари»дан ким ҳимоя қилади? Саволлар кўп. Аммо уларга ҳали жавоб топилгани йўқ…
Биз мазкур воқеа жараёнини кузатиб, албатта Гулчеҳрага ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизни мазкур шафқатсизлик илдизи қаерда эканлиги, қандай қилиб унинг олдини олиш мумкинлиги ўйлантирмоқда. Азиз муштарий, сиз нима деб ўйлайсиз?

Шунингдек, оилавий зўравонлик ҳолатлари аниқланганда фуқаролар томонидан содир этилиши эҳтимоли кўп учрайдиган қасддан баданга оғир (104-модда), ўртача оғир (105-модда) ёки енгил (109-модда) шикаст етказиш, қийнаш (110-модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда), жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (114-модда), хавф остида қолдириш (117-модда), номусга тегиш (118-модда), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122-123-моддалар), никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (1251-модда), тиланчилик қилиш (1271-модда), аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда) каби қилмиш содир этган шахс Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жавобгарликка тортилади.
Профилактика инспекторлари жабрдийданинг яшаш шароитини ўрганиб чиқиб, 24 соат муддатда ордер бериш масаласи ҳал қилинади. Ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради. 30 кунлик муддат учун бериладиган ҳужжат 3 нусхада бўлади, яъни аризачи, зўравонлик содир қилган шахс ва профилактика инспекторида сақланади.
30 кун муддатда жабр кўрган аёлга зўравонлик содир қилган шахс томонидан яна тан жароҳати етказса, фуқарога нисбатан жиноят иши очилади. Хавф-хатар ҳали бартараф қилинмагани аниқланса, ҳимоя ордери муддати узайтирилиши мумкин.