833

КОРОНОВИРУСНИ СИРКАЛИ СУВ БИЛАН ЙЎҚ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ

Ижтимоий томоқларда коронавирусни туз ва сиркали сув билан йўқ қилиш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, бутун дунёда тарқалган COVID-19 коронавируси инсон организмига тушганда ўпкага ўтишидан аввал, томоқда тўрт кунгача сақланиб туриши, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланиши, агар ушбу даврда кўп сув ичилса, туз ва сиркали сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ‘Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва сиркали сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади» мазмунида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири — қуруқ йўтал. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдали, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиши ҳисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи муҳитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан ҳимоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва сиркали сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.

Улашинг: