2 064

ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДАГИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОР СИФАТИДА

Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети Илмий Кенгашининг 31 май 2017 йилдаги 10-сонли қарори билан  тасдиқланиб, нашрга тавсия этилди.

© Н.Қосимова. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари барқарор ривожланиш манфаатлари йўлидаги таълим соҳасида ҳамкор сифатида. Ўқув қўлланма.–Т., ЮНЕСКО. 2018

Қўлланмани шу ерда юклаб олиш мумкин:ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДАГИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОР СИФАТИДА 

Ўқув қўлланма журналистлар ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган

Масъул муҳаррир:  Гулнора Бобожонова,

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори, филология фанлари номзоди.

Тақризчилар:  Алишер Матякубов, филология фанлари номзоди.

Амрулло Каримов, филология фанлари номзоди.

Экологик барқарор ривожланиш ҳаёт учун муҳим бўлган фаолиятни ташкил этиш бўлиб, унда  ҳавога чиқариб ташланадиган  ифлослантирувчи моддалар экотизимларнинг ассимилятив имкониятларидан ортмаслиги зарур. Экологик барқарор ривожланиш доирасида биохилмахиллик ва атроф-муҳит компонентлари сифатини (сув, ҳаво, тупроқ ва бошқалар)ни инсониятнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш даражасида  таъминлашда алоҳида ўрин тутади.

“Барқарор ривожланиш” тушунчаси илк маротаба 1987 йилда  пайдо бўлиб,  бугунги кунга қадар  кўплаб қизиқишлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Барқарор ривожланиш олдига қўйилган масалаларнинг долзарблиги ҳеч кимда эътирозларга сабаб бўлмаяпти. Ҳозирда мазкур мақсадлар атамасига назар ташлайдиган бўлсак кўпроқ барқарор ривожланиш атамаси сифатида қўлланилиб, унинг асл моҳиятида “аҳоли эҳтиёжларни бугун қондириш келажак авлодларининг ўз эҳтиёжларини қондириш имкониятларини таъминлаб бериши”да  ётади[2].

Бутунжаҳон банки эса мазкур тушунчанинг анча тежамкор тавсифини тавсия этади:

барқарор ривожланиш — бу одамлардаги мавжуд имкониятларни сақлаш ва кенгайтиришга қаратилган активларни бошқариш жараёнидир[3].

Ноосфера (ноосфера – табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги соҳаси)  муаммоси тадқиқотчиларидан бири А.Д.Урсулнинг фикрига кўра[4], “барқарор ривожланиш” тушунчасини иккита асосий белги ёрдамида аниқлаш мумкин: антропоцентрик ва биосфероцентрик. Антропоцентрик белги кенг маънода инсониятнинг (мамлакатнинг) яшаб қолиши ва  унинг кейинчалик  ҳозирги авлод эга бўлган шароитлардан кейинги авлод ҳам ўз эҳтиёжларини табиий ва экологик шароитларда қондириш учун эга бўлиши зарур бўлган мунтазам (барқарор) ривожланиш имкониятлари тушунилади.

Биосфероцентрик (умумий экологик) белги кейинчалик инсон ривожи экофобия шаклида амалга ошмаслиги учун Ердаги бутун ҳаётнинг табиий асоси, унинг барқарорлиги ва табиий эволюцияси   билан боғлиқ.

Барқарор ривожланиш иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорликни тақозо этиб, бунга жисмоний, табиий ва инсон капиталини рационал бошқариш орқали эришилади. Барқарор ривожланишни таъминлаш нафақат экологияга сармояларни жалб этиш  ёки  янги технологиларни жорий этиш, биринчи галда ижтимоий инновациялар,  манфаатлар моҳиятининг ўзгариши ва тамаддун ривожи мақсадларини ўзгартиришни талаб этади.

Ҳар бир давлат мустақиллиги унинг барқарор ривожланиш даражасига етганлиги билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ҳам барқарор ривожланишнинг устивор йўналишларини мамлакатнинг ривожи учун асосий мақсад эканлигини тан  олади.

1997 йили барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси (БРМС) қабул қилиниб, у бугунги кунда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўлида қадам ташлаши, янги стратегиялар ва меъёрий-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқиш ва  қабул қилиш учун асосий ҳужжат бўлиб  хизмат қилади. Ҳукумат томонидан ишлаб чиқиладиган ва янгиланадиган барча  айнан БРМС га йўналтирилган бўлиши лозим. Шу билан бирга Стратегияда асосий эътибор атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган бўлиб, айнан табиатга зарар етказмай, у билан уйғунликда мамлакатнинг барча соҳалари ривожлантирилиши лозим. Шунингдек, Стратегияда  ривожланишнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларига ҳам асосий эътибор қаратилган бўлиб, урғу қашшоқликни бартараф этиш, аҳоли фаровонлигини оширишга берилган.

Бугунги кун жаҳон ҳамжамияти олдида турган муаммоларни холис баҳолашни тақозо этмоқда. Табиатга устахона сифатида қараладиган, “у фақатгина инсон эҳтиёжларини қондириши учун хизмат қилиши зарур” деган  стереотипларга асосланган фикрлашдан воз кечиш вақти келди. Стереотипларни бартараф этишда оммавий ахборот воситалари муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли ҳам  мазкур ўқув қўлланма журналистлар, Ўзбекистон  олий таълим муассасалари журналистика факультетларининг талабалари, атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган, жамиятнинг барқарор ривожланиши борасида тадқиқотлар олиб бораётган изланувчилар учун  мўлжалланган. Ўйлаймизки, ушбу ўқув қўлланма барқарор ривожланиш тушунчаси, унинг мақсад ва вазифалари, жамиятни барқарор ривожланиш  мақсадлари билан ҳамоҳанг ривожи бугунги кун вазифаси эканлигини англашга ёрдам беради. Шунингдек, “Экология журналистикаси” фанини ўрганаётганлар учун яқин ёрдамчига айланади.

[1] А.Д. Урсул, Т.А. Урсул. На пути к устойчивому развитию цивилизации: информационные факторы. http://emag.iis.ru/arc/infosoc/emag.nsf/BPA/4cba733f76360798c32575ba0041d744

[2] WCED report  «Our Common Future», 1987. https://www.meinlcoffee.com/ru

[3]  Бегун Т. В. Устойчивое развитие: определение, концепция и факторы в контексте моногородов [Текст] // Экономика, управление, финансы: материалы II Междунар. науч. конф. (г. Пермь, декабрь 2012 г.). — Пермь: Меркурий, 2012. — С. 158

[4] А.Д. Урсул, Т.А. Урсул. На пути к устойчивому развитию цивилизации: информационные факторы. http://emag.iis.ru/arc/infosoc/emag.nsf/BPA/4cba733f76360798c32575ba0041d744

 

Улашинг: