455

СУЛТОНЛАР САРОЙИ, ЁКИ “ТОПҚАПИ”ДА БИР КУН

Истамбулдаги султонлар саройи ҳақида эшитмаган инсон камдан кам топилса керак. Айниқса мамлакатимизда тарихий турк сериаллари, хусусан “Муҳташам юз йил”, “Кёсем султон” тарихий сериаллари орқали машҳур бўлган Топкапи саройига бориш иштиёқи Истамбулга қўнганимданоқ пайдо бўлган эди.