1 271

“ЯШИЛ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪЛИМГА КИРИТИЛМОҚДА

Марказий Осиё ҳудудий экология маркази   Ўзбекистон Экология ҳаракати ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг “яшил” технологиялар, электр энергиясини, заҳираларни ва таълим ҳамда ишлаб чиқаришга экологик ёндашув борасидаги  билимларини ошириш борасида “Samsung инновацион сервис академияси” лойиҳаси доирасида амалий фаолият олиб боришмоқда.

Мамлакатимиз учун ўзига хос бўлган мазкур лойиҳанинг айнан 2018 – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида ўтказилаётганлиги қувонарлидир, дейди Марказий Осиё ҳудудий экология марказининг Ўзбекистондаги бўлими директори   Шахноза Умарова. — Samsung инновацион академияси 2015 йилда Тошкент ахборот технологиялари қошида ташкил этилган эди. Бугун  у жиҳозланган мажмуа шаклида бўлиб, тренинг машғулотлари ўтказиш учун синфни, ўқувчиларни замонавий уяли алоқа қурилмаларини таъмирлага ўргатувчи иккита лаборатори хоналарини ўз ичига олади. Лойиҳа “яшил” кўникмаларни ривожлантириш ва янгиликларга тайёр бўлган битирувчиларнинг янги авлодини тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади. Чунки техниканинг таъмири унинг ҳаётини узайтиради ва табиий ресурлардан ортиқча фойдаланишнинг олдини олиб, табиатга нисбатан салбий таъсирини камайтиради.

Ўзбекистон Экология ҳаракати Марказий Кенгаши бошқаруви раисининг ўринбосари Саидрасул Сангиновнинг фикрича, айнан мазкур лойиҳа экологик ташкилотлар, таълим муассасалари ва тижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги яхши самара бера олишини яна бир бор исботлади.  Академия дастурига “Барқарор тараққиёт” бўлимининг киритилиши эса булажак ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга мавжуд экологик  муаммолар, уларни бартараф этишда халқаро ва миллий тажриба борасидаги хабардор бўлиш имконини беради.

— Тошкент  ахборот технологиялари коллежини бир нечта мезонларга асосан  танлаб олдик ва унинг бир қисмини лойиҳа мақсадларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозлашга муваффақ бўлдик, деди Samsung Electronics Central Eurasia вакили Берик Умаров.

Лойиҳанинг бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Қозоғистонда амалга оширилиши ўзаро тажриба алмашиниш, ўрта махсус таълим  тизимида ҳамкорликни йўлга қўйишга кенг йўл очади.

Коллежимиз Ўзбекистонда  биринчи бўлиб уяли алоқа телефонларни ва рақамли телевизорларни таъмирлаш борасидаги йўналишни очди, дейди колледж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари  Дмитрий Ли. — 2015-2016 йилларда иккита янги йўналишни эгаллаш бўйича ўтказилган синовда педагоглар ва учинчи босқич ўқувчилари қатнашган эди. 2017 йили эса унга яна  коллежнинг  120 нафар ўқувчиси жалб этилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичида уяли алоқа телефонлар учун дастур таъминотини ишлаб чиқишни ўрганиш ҳам киритилган. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб  лабораториялар қолган зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади, бу эса колледж талабаларини зарур билимларни тўла ўзлаштириши имконини беради.

Айнан юқорида кўтарилган мазкур масалалар 7  ва 8 февраль кунлари Тошкента “Касбий-техник таълимда инновацион қарорлар: Samsung Инновацион Академиясининг 2017-2018 йилларда амалга оширилаётган II- босқичини амалга ошириш тажрибаси” мавзусида “давра суҳбати”да кўтарилди.  Samsung Electronics Central Eurasia вакили Берик Умаров “давра суҳбати” қатнашчиларига мурожаат этар экан, барчани режалаштирилган технологик танловга таклиф этди. Унинг фикрига кўра танлов миллий танлов шаклида ташкил этилиб, ғолиблар Қозоғистонаги танловда қатнашиш учун юборилади.

“Samsung инновацион сервис академияси”  лойиҳа доирасида касб-ҳунар коллежлари, ОАВ вакиллари, экологлар учун ташкил этилган демо-турда   қатнашчилар лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, смартфонларни ва рақамли телевизорларни  таъмирлаш жараёни, электр энергияси ва табиат ресурсларини тежовчи технологияларни қўллаш бўйича тренингларда қатнашишди.

— Ташаббусдан анча илгари, 2015 йилда коллежда “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” фани мавжуд бўлиб, бизнинг ташкилотимиз Академия фаолияти доирасидамазкур фанни “Барқарор тараққиёт” бўлими билан кучайтирди ва ўқув соатларини 40 дан 60 соатгача кўпайтиришга эришди, деди лойиҳа менежери Татьяна Шакирова (МОҲЭМ). – Айтиш жоизки, БМТ 2015 йили 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилиб, мазкур лойиҳа ундаги сифатли таълим билан боғлиқ мақсадни илгари суриш ва ҳаётга тадбиқ этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

“Давра суҳбати” ва демо-тур Марказий Осиё ҳудудий экология маркази (МОҲЭМ)  ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар колледжи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Экология ҳаракатининг қўллаб-қувватлаши натижасида   ташкил этилди.  Лойиҳанинг асосий мақсади коллеж талабалари учун қўшимча таълимни ашкил этиш, ёшлар бандлиги таъминлаш, шунингдек сервис соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.

Наргис ҚОСИМОВА

Сурат муаллифлари М.Жангиров, А.Якубов

Улашинг: