321

ПАРЛАМЕНТ ВА ПАРТИЯ АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ, ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯНГИ СЕМИНАР!

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг молиявий кўмагида «Парламент ахборот хизмати: самарадорликни ошириш усуллари» мавзуида февраль ойида Тошкентда семинар-тренинг ташкил этмоқда. Семинар-тренинг  давомли бўлиб, танлаб олинган қатнашчилар 2018 йилнинг февраль, март, апрель ойларида бир -бирини  мазмунан тўлдириб борувчи тренингларда қатнашадилар. Май ойида эса тренингни хорижлик  тренер  олиб  боради. Семинар-тренингда қатнашишни истаган партия ахборот хизматларининг, жамоатчилик билан алоқалар ходимлари махсус  тренинг катнашчилари учун Ариза_шакли

ни тўлдириб, 2018 йил 25 январь кунига қадар uzjournal@mail.ru электрон почтасига жунатишлари лозим. Тренинг якунида фаол қатнашчилар сертификат билан тақдирланадилар.