1 778

ТОШКЕНТДА ИЖОД ЭТГАН МАШҲУР РУС АДИБЛАРИ

Тошкент қадим қадимдан ижодкорлар интилган маскандир. ХХ асрнинг суронли йиллари, айниқса иккинчи жаҳон уриши даврида Россиянинг қатор ҳудудларидан эвокувация қилинган рус ижодкорларнинг аксарияти  бу ерда бир муддат яшаб, даволаниб, ўзларининг жаҳон адабиётидан ўрин олган асарларини яратгани бежиз эмас. Аксарияти эса  Шошни ўзларининг ватани деб билдилар. Масалан,  бутун дунё халқлари шеърларини севиб ўқийдиган Сергей Есенин 1921  йилнинг  13 майидан 3 июнига қадар Тошкентда дўсти шоир Александр Ширяевцникида  меҳмон бўлган. Ўша йилларни хотирлаб,  В. И. Вольпин шундай деб ёзган эди: “Туркистонга Есенин ўзининг дўсти Колобов, партиянинг масъул ходими билан биргаликда келиб, кейинчалик Самарқанд, Бухоро вва Полторацк (Ашхобод) га борди”. 1921 йилнинг 14 майида С.Есенин А. Ширяевцев ва тошкентлик шоир Павел Дружинин (1890 – 1965) билан биргаликда  тошкентлик  ёзувчи Семён Оковнинг Луначарск номидаги ижодий уйда бўлиб ўтган кечасига ташриф буюришди .  Тошкента Есенин бир неча маротаба Тошкент шоирлар уюшмасига бориб, унинг аъзолари билан учрашган ва ўз китобларини сотувга қолдирган.  Шунингдек шоир Тошкентнинг эски шаҳар қисмида ҳам бўлиб, у ерда асосан Шайхонтоҳурдаги чойхоналарда ўз дўстлари билан учрашаганлигини эса рассом Ф.Лихолетовнинг қайдномаларидан ўқиш мумкин.

* Анна Ахматова —  машҳур рус шоираси  Тошкентда 1941 йилнинг кузидан 1945 йилнинг май ойига қадар яшаб, ижод этган;

* Александр Солженицын — 1970 йилнинг Нобел мукофотининг совриндори, машҳур рус ёзувчиси 1954 йилнинг январь ойидан март ойигача Тошкентда бўлиб, ТошМИда даволанган. Айнан даволаниш жараёнида кўрган билганлари унинг машҳур “Саратон корпуси” (“Роковый корпус”) асарини ёзишга турки  берган.

Иосиф Бродский  —1987 йилда Нобель мукофотини қўлга киритган шоир 1958 йилда Тошкентда бўлиб, бир нечта ўзининг ижодий кечаларини ўтказган.
* Александр Ширяевец (1887 — 1924) — Сергей Есениннинг дўсти. 1908 йили Александр Ширяевцнинг  илк шеърлари ва ҳикоялари  «Туркестанский курьер» журналида чоп этилган. 1922  йилга қадар Тошкентда  телеграфда маъмур бўлиб ишлаган.
* Павел Дружинин — (1890 – 1965) — рус шоири, ёзувчиси  1921 йилда Сергей Есенин билан танишиб,  унинг Тошкентдаги фаолияти ҳақида хотиралар ёзиб қолдирган.
* Николай Рубцов — рус совет  лирик шоири. 1954  йилнинг ёзида Тошкентда бўлиб, ижодий муҳитни ўрганган.
* Константин Симонов — совет ёзувчиси, шоир ва журналист.  1958 йилдан 1960 йилга қадар  Тошкентда Ўрта Осиё бўйича “Правда” газетасининг мухбири сифатида фаолият юритган..
* Валентин Владимирович Овечкин — (9 (22) июнь 1904 (Таганрог) — 27 январь 1968 (Тошкент)), совет драматурги, журналист 1960 йили Тошкентга кўчиб келади ва шу ерда вафот этиб, Тошкентда дафн этилади.
* Борис Андреевич Лавренёв — машҳур совет ёзувчиси ва драматурги. Туркистонда Қизил Армия сафида  жанг қилиб, “Қизил юлдуз” газетасининг бош муҳаррири ҳам бўлган. ХХ асрнинг 20 йилларида Тошкентда яшаган. Унинг илк “Исён” пьесаси  1925 йилда Тошкентда саҳналаштирилган.

* Олег Васильевич Сидельников —совет, рус ёзувчиси, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Тошкент университетининг юридик ва тарих факультетларини битирган. Унинг «Мистера Спарроу кашфиёти» (Тошкент, 1965) ва «Инкогнитова қайдлари» (Тошкент, 1983) асарлари  Тошкентда яратилган.
* Корней Иванович Чуковский — болалар ёзувчиси Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши йиллари, эвакуацияда яшаб, ижод этган.
* Алексей Николаевич Толстой — рус ёзувчиси. Тошкентда эвакуацияда бўлган ва аксарият асарларини шу ерда яратган.
* Сергей Петрович Татур — Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, ёзувчи. “Звезда Востока” журналиснинг бош муҳаррири сифатида фаолият юритган.
* Дмитрий Антонович Сахаров — шоир, таржимон, бард — ижодий  тахаллуси Дмитрий Сухарев. Россиялик биолог олим  1930 йили Тошкентда тугилган. Тошкент ва Чимён ҳақида кўплаб  эссе ва шеърий асарлар муаллифи.
* Владимир Васильевич Карпов — таниқли рус ёзувчиси, публицияст ва жамоат арбоби. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси— Собиқ Совет Иттифоқи қаҳрамони. 1940 йил  Тошкентда таҳсил олган.  1966  йилдан  1973 йилгача  Ўзбекистон ССР Давлат матбуот қумитасининг бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.
* Эдуард Григорьевич Бабаев — МДУ профессори, Тошкент ҳақида қатор шеърлар муаллифи.
* Фаина Гримберг — ёзувчи, шоир, таржимон.  1951  йили Акмолинск шаҳрида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини битирган. Россия ва Болгарич муносабатлари бўйича қатор асарларнинг муаллифи.

* Александ Файнберг — 1939 йил 2-ноябрь Тошкент туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2004). Тошкент Давлат Унверситетининг журналистика факултетини тугатган (1965). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслахатчи (1965-69). “Этюд” (1967), “Сония” (1969), “Шеърлар” (1977), “Олис кўприклар” (1978), “Ижобат” (1982). “Қисқа тўлқин” (1983), “Ёйматўр” (1984), “Эркин сонетлар” (1990) ва билан шеърий тўпламлар муаллифи. Файнбергнинг шеърий ижодида ўтмиш билан ҳозирги кун, Ғарб билан Шарқ, миллийлик билан байналмилаллик ўзаро туташиб, ўзига хос бадиий оламни вужудга келтиради. Ўндан ортиқ шеърий тўпламлари Тошкент, Москва ва Санкт – Петербургда нашр этилган. Шоир қаламига мансуб еттита  бадиий фильмлар сценарийси ўзига хослиги ва ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Йигирмадан зиёд мултьфильмлар, насрий асарлар муаллифи. У русийзабон китобхонларга кўплаб ўзбек шоирларининг ижоди очиб берди. Москвада Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «Руҳлар исёни» поэмаси,  Тошкентда «Оққушлар галаси» номли  ўзбек шоирлари ижодидан қилинган таржималар жамланмаси нашр этилди.  Александр Файнберг Россия Президенти Фармони билан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларга муносиб ҳисса қўшганлиги учун Пушкин медали билан тақдирланган (2009 ). Шоир 2009 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди.

Н.Қосимова тайёрлади

 

Улашинг: