552

Ноўрин кетган Одил Аҳмедов

Биз футболдан коррупция деган балони кетказар эканмизми? — деган савол бутун ўзбек халқини қийнайди. 16-июнь, яна Жаҳон чемпионатига чиқиш орзу бўлиб қолди. Ҳеч бўлмаса битта музқаймоқ еб келиш ҳам насиб қилмади. Мураббий дедик, аргентиналик Купер жанобларини олиб келдик ҳам ҳеч нарса ўзгармади. 19- июнь куни Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгресида МТЖ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида гап очди. Аҳмедов сўзини Саудия Арабистонидан учраган шармандали мағлубиятдан сўнг узр сўраш билан бошлади:

«Футболни алдаб бўлмайди. Агар сиз бугун ўзгармасак биз ҳар сафар шундай туруб кечирим сўрайверамиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими, футболни ичидаги одам бўладими, футболни биринчи ўринга қўймаса натижа бўлмайди. Асосий катта муамоларимиздан бири – болалар футболини йўлга қўймаганлигимизда», – дейди ўз интервьюсида.

Шахсий фикрим: Аҳмедовни анча йилдан буён терма жамоа сафида бўладими, ўз клуби билан бўлган ўйинларини ҳам кўрганман, майдонда кўп тер тўкади, футболчи сифатида ҳурмат қиламан. Унинг ўрнига кетиши керак бўлган ўз айбини тан ололадиган ўйинчилар МТЖ да кўп. Лекин гап яна ўша коррупция қўштирноқ ичидаги бойнинг боласи қанчадир маблағ эвазига майдонга тушади ва қарабсизки биз яна ўша қачонлардан бери битта қўй олиб МТЖ жаҳон чемпионатига чиқса халқга тарқатвораман — деб олиб қўйганимиз кўпайиб, 100 дан ҳам ошиб кетди. Қачон биз футболдан коррупция деган балони кетказар эканмиз, шунда бирон натижага эришишимиз мумкин, фақат армон бўлиб қолмаса бўлди.

«Интерньюс» халқаро ташкилоти томонидан Марказий Осиё МедиаКЭМР дастури, журналистиканинг асосий кўникмалари бўйича Қозоғистон, Тожикистон ва

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ёш журналистлар учун махсус онлайн-тренинг доирасида Руслан Рашидов тайёрлади.

Улашинг: