234

ДИАМОНД, АЛМАЗ, ШАМИР ВА ФОРИЙ

Қимматбаҳо тошларнинг даволовчи хусусиятлари қадимдан маълум. Инсоният цивилизациясининг тараққийти босқичларида уларга турлиқа қарашлар ва ёндашувлар шаклланиб келиб, қимматбаҳо тошлардан нафақат безак сифатида, балки турли хил илоҳий маросимлар, тиббиётда ҳам қўллаб келинди Қимматбаҳо тошлар – бу минераллардир. Улар қирралаб, сайқалланганидан сўнг чиройли  кўринишга эга бўлади. Шунинг учун улар қиммат нархда баҳоланади. Сабаби, улар қўл меҳнати билан сайқалланади. Тошлардан кўпроқ заргарлар фойдаланишади, шунингдек улар банк активлари сифатида ҳам ишлатилади.

Ана шундай энг қиммат ва илоҳий кучга эга бўлган тошлардан бири олмосдир.  Олмослар ер остининг  80-100 км чуқурлигида, яъни баланд ва кучли босимда пайдо бўлади. Бу эса дунёдаги энг қиммат ва мустаҳкам минералдир. Биринчи олмосни одамзод эрамиздан  3000 йил илгари Ҳиндистонда  қўллай бошлаган. Олмос жуда  чиройли кўринишга эгалиги ва жозибадор бўлгани учун одамизотни ўзига ром этиб келган. Римликлар уни диамонд, араблар алмаз, яҳудийлар шамир, ҳиндлар форий деб аташган. Қадимги Ҳиндистонда  олмосни табиатнинг беш инъомидан яъни ер, сув, ҳаво, осмон ва энергиядан ташкил топган  деган хулосага келишган. Олмосни ўлчаш учун метрит карати тасдиқланган. 0,2 грамм ёки 200 миллиграммдир. Ҳамма олмослар ҳам заргарлик ҳолатига етиб бормайди. Қазиб олинган олмосларнинг 15 фоизи заргарликкача етиб боради. 45 фоизи ярим заргарлик ҳолатида бўлади. XIX асргача олмослардан фақатгина зодагонлар фойдаланишган. ХХ асрга келиб, кўпгина олмос конлари топилиб, қазиб олиш кўпайганлиги сабабли оддий халқ ҳам харид қиладиган бўлди.

Асл тошларнинг қиматбаҳолиги уларнинг моделларини ясалишига замин яратди. Ана шундай сохта тошлар бизгача Қадимги Римда ишланиб келинган. Ҳозирги кунга келиб бу  тошлар урф бўлган ва улар арзон сотилади.1902 йил француз химиги М.А.Вернейль биринчи бўлиб жаҳон бозорига  синтетик ёқутни олиб чиқди. Кейинроқ эса зангори  ва кўкиш ёқутлар  пайдо бўлди. Улар катта бозорларни эгаллай бошлади ва табиий рангдор ярқираб турадиган тошлар заргарларни қизиқтира бошлади. Бироз вақт ўтиб бу тошларни аслидан фарқлаш учун уларга нақш тушириш ва хат ёзиш урф бўлган.  Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, ҳеч қачон сохта тошлар аслини ўрнини боса олмайди.

Қимматбаҳо тошлар ҳақида  қизиқарли фактлар

– Асл металлар – бошқа металлардан фарқли ўлароқ, коррозия ёки оксидланишга дучор бўлмайдиган металлардир. Уларнинг нодирлиги туфайли, барчаси қимматбаҳо металл деб ҳам ҳисобланади. Асосий асл металларга  олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги бошқа 5 хил металл — рутений, радий, палладий, осмий, иридийлар киради.

– Олтин – шунчалик нодир металлки, бутун тарих давомида топилган олтиндан кўра, бир соат ичида ундан кўпроқ темир қазиб олинади.

– Илгари платина «нотўғри кумуш» деб ҳисобланган ва адаштирмаслик учун уни дарё ва денгизларга ташлашган. Испания заргарлари платина билан олтин яхши қотирилишини аниқлаганидан кейингина у заргарлик хомашёси сифатида  фойдаланила бошланди.

– «Шохлар ароғи»-хлорид кислота ва азот кислотанинг қоришмасидан тайёрланадиган бу «коктейль» олтинни эритиш хусусиятига эга.

– Яна ҳам қизиқроқ соф олтинга нисбатан, соф кумуш, анча камроқ учрайди. Аммо ердаги  олтиннинг умумий миқдори, кумушнинг миқдоридан анча кам.

– 1828 йил Россияда 3,6 ва 12 рублли платина тангалари ишлаб чиқарилган. Ўша пайтда, платина кумушдан икки баробаор арзон эди.

– Олтин – жуда яхши  ўтказувчидир. Шунинг учун ҳам электросаноатда  муҳим хомашё ҳисобланади.

– Рус тилида «серебро», инглиз тилида «сильвер», немис тилида «зильбер»- бу сўзларнинг барчаси, қадимги ҳинд тилидаги «сарпа» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ой ва ўроқни билдирган.

– Қадимги  Мисрда олтин худоларнинг қисмлари деб ҳисобланган, шунинг учун  фараонлардан ташқари уларга   ҳеч ким эга бўла олмаган.

— Энг йирик соф кумуш Чилида топилган бўлиб, унинг вазни 1420 килограмм бўлган.

— Олтин, платина, кумуш ва палладий каби асл металлар тери билан кимиёвий реакцияга киришмайди. Айнан шунинг учун ҳам, бу металлардан тиббиётда фаол фойдаланилади.

— 1912 йилда топширилган Олимпия медаллари соф олтиндан ясалган эди. Ҳозирги медаллар эса  атиги 6 грамм олтин билан қопланади.

— Палладийни қазиш ва дунё бозорига етказиб бериш бўйича, Россия етакчи давлат ҳисобланади.

— 999 пробадаги олтин шунчалик юмшоқки, уни тирноқ билан осонгина  тирнаб олиш мумкин.

Н.ҚОСИМОВА