885

Ўзбекистон Республикасининг Президенти  Шавкат Мирзиёев “Йил одами” деб эълон қилинди

Тошкентда Озарбайжон элчхонаси ва Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданий маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон ва унинг Президенти Шавкат Мирзиёевга бағишланган «Tarixi Şəxsiyyətlər» (Тарихий шахслар) журналининг махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистсон ҳукумати ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари,  элчилар, журналистлар иштирок этишди.

  • Журналимизнинг бу сафарги махсус сони Ўзбекистонга ва унинг етакчиси бўлмиш уч тилда, яъни озарбайжон, рус ва инглиз тилларида чоп этилиб, бутун дунёга тарқатилади, деди журналнинг бош муҳаррири Хелил Қаренмедов. — Журналимиз  2006 йилдан бери чоп этилади ва  анъанага кўра ҳар йили дунёда тинчликка ҳиса қўшган, ижтимоий-сиёсий ҳаётда етакчилик қилаётган шахсларни  “Йил одами”деб эълон қиламиз.  2017 йили “Йил одами” Туркия Республикасининг Президенти Реджеп Тайип Эрдоган бўлган бўлса, 2018 йили эса Россия Федерациясининг Президенти  Владимир Путин бунга сазовор бўлди. 2019  йилда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев  йил одами сифатида танлангани бежиз эмас. Чунки Шавкат Миромонович  тарихий анъаналарга риоя этиб, Ўзбекистоннини қисқа муддат ичида сиёсий ва иқтисодий  нуфузини оширган, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик муносабатларнинг ривожига ҳисса қўшди.

Тақдимотда сўзга чиққан Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Гусейн Гулиев ва  Президент маслаҳ атчиси Хайриддин Султоновлар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида ривожланиб келаётган  сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий  алоқаларнинг кўламини яна бир бор қайд этишди. «Tarixi Şəxsiyyətlər» журнали тўлиқ  Ўзбекистоннинг давлат  рамзлари, тарихи, ошхонаси, пойтахти, табиати, таълими, адабиёти, тараққиёт  босқичларига бағишланган бўлиб, дунёга мамлакатимизни танитишга хизмат қилади.

Наргис Қосимова

Улашинг: