Сценарий муаллифи: Наргис ҚОСИМОВА
Даниела Стилнинг «Ҳаёт зарбаси» романи асосида
ҲАЁТ ЗАРБАСИ
(икки қисмдан иборат бадиий фильм сценарийси)
Ролларда:
Бош қаҳрамон Гўзал Хакимовна –
Бош қаҳрамон Жамол Акбарович –
Бош қаҳрамон Акмал —
Бош қаҳрамон Жонона —
Иккинчи даражали роллар ва эпизодларда:
5 ёшдаги қизалоқ Паризод —
Энага Комила опа —
Офис менежери Лобар опа —
Врач генеколог Мунира Боқиевна —
Хирург Алишер Умарович Қаюмов —
Санжар —
Тохир
Латиф
Гўзалнинг раҳбари Аъзам Пўлатович
Судья
Прокурор —
Адвокат Фарҳод Алимович —
Боғча опа Диля
Фарида
Шифокор аёл Замира Холиқовна —
Шарифа —
Хамшира-
Пластик жаррох-
1 кадр. Кузнинг сўнгги кунлари
СУД ЗАЛИ
Актёрларнинг образи
ГЎЗАЛ – қора пиджак ва қора юбка тиззагача. Қўлида никоҳ узуги ва олмос кўзли оқ тиллали узук. Қулоғида катта оқ тилладан зирак. Қўлида қора кейс. Эгнида қора плашч. Сочи дид билан орқага турмакланган.
Аъзам Пўлатович: костюм шим, оч ҳаворанг кўйлак ва галстук. Қўлида қора кейс.
Судья: Кулранг костюм, оқ кўйлак, йўл-йўл чизиқли кўк галстукда.
Прокурор: расмий формада. —
СУД ЗАЛИ КЎРИНИШИ
КАДРДА: Кадр судьянинг болғачаси билан столдаги тахтачани уриши билан бошланади. Суд зали. Даромадини яшириб, солиқнинг бир қисмини тўламаган корхона раҳбарининг иши кўрилмоқда. Айбловнинг барчаси корхона бош хисобчисига ағдарилган. Ўртадаги катта столда орқаси баланд курсида сочларига оқ оралаган, қотмадан келган, судья ўтириб, диққат билан айбловчи – шаҳар прокуратураси бўлим прокурорининг айблов нутқини тингламоқа.
КАДР ФОНИДА ПРОКУРОР ГАПИРМОҚДА
ПРОКУРОР:
Ғофур Эрматов ҳам шу тумандаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига 1996 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган. Юқорида тилга олинган хамкасбларидан фарқли ўлароқ, у қайдномалардаги имзоларни қалбакилаштириш мумай даромад келтиришини бир оз илгари ҳис этди. Эрматов мансабидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ инспекциясининг тумандаги бўлими хазинасига 650-сонли чиқим паттаси билан 1 млн 200 минг сўм тўлов қоғозини қалбакилаштириб, йил тугаб, 5 нафар ишчиси меҳнат таътилига чиқишидан олдин 763-сонли чиқим паттаси билан яна 2 млн 200 минг сўм, август ойида эса санасиз ва рақамсиз чиқим паттаси билан иш ҳақи учун 320 минг сўм жами 3 миллион 720 минг сўм нақд пулларни ўз жавобгарлигига олиб шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборди. Бундан ташқари банкдан маош учун олинган пулларнинг бир қисмини бош ҳисобчидан олинган ведомостни қалбакилаштирган ҳолда 4 ишчининг икки ойлик маоши, яъни 1 миллион 300 минг сўмни ўзлаштирган. Бу ишлар уларнинг имзоларини ҳақлари ушлаб қолинганлигини важ қилган, ваҳоланки бу йўл юридик жиҳатдан мутлақо нотўғридир. Демак бу ерда бош ҳисобчининг ҳам айби бор. Чунки ҳар қандай тўлов қайдномасида раҳбар билн биргаликда бош ҳисобчининг ҳам имзоси туради. Туман давлат солиқ инспекциясидан яшириб қолинган маблағда эса бош ҳисобчининг ҳам хиссаси борлиги аниқ. Судья жаноблари! Сиздан
бош ҳисобчи Шоира Рауповани Мансабига совуққонлик билан қараш, мансаб сохтакорлиги, яъни ўз манфаатларини кўзлаб, расмий хужжатларни қалбакилигини била туриб давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишингизни ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207, 209 моддаларини қўллаган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум этишингизни сўрайман.
Судьядан ўнг томондаги столда адвокатлар Аъзам Пўлатович ва Гўзал Хакимовналар ва айбланувчи аёл ўтиришибди. Чап томонда прокурорнинг столи. Кадрда йирик планда аввало унинг қоғозга алланималар ёзаётган, йирик олмос кўзли узук тақилган қўли кўринади. Сўнг унинг чап қўли билан бошини тираб, ёзаётган гавдаси кўрсатилади. Аъзам Пўлатович бош ҳисобчининг адвокати. Ёзиб бўлиб, у мамнуният билан атрофга назар ташлайди. Прокурор айбловни тугатгач, ён дафтарчасининг қоғозига бир неча сўз ёзиб, ўзидан сал нарида ўтирган ҳамкасбига узатади. Аъзам Пўлатович қоғоздаги сўзларни ўқиб, Гўзалга қарата бош ирғитди. Сўнг қоғозга ниманидир ёзиб судьяга беради. Судья қоғозни ўқиб Аъзам Пўлатовичг маъноли қараб қўяди.
СУДЬЯ: (қўлидаги болғачасини уриб) Далиллар етарли бўлмагани боис суд иши орқага сурилади ва суд икки кунга қолдирилади. Суд мажлисини ёпиқ деб эълон қиламан.
Суд залида шовкин кутарилади. Хамма урнидан туриб кета бошлайди.Гўзал ва Аъзам Пўлатович столдаги қоғозларни йиғиштириб, кейсларига жойлашишади. Аъзам Пўлатович Гўзалга плашини кийишга ёрдамлашади.
ГЎЗАЛ: Раҳмат.
Биргаликда залдан чиқиб кета туриб:
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ : Гўзал Хакимовна, хозир офисга қайтасизми?
ГЎЗАЛ: Ҳа. Сизчи? (Аъзам Пўлатовичга қараб)
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ : Мен кечроқ бораман. Бу ишда ёрдам берганингиз учун раҳмат.(Бир қўли чўнтагида, бир қўлида кейс)
ГЎЗАЛ: Нима деб ўйлайсиз, ютиб чиқармиканмиз?
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ : (жилмайиб) Айтингчи, Гўзал Хакимовна, бирон маротаба ютқазганмисиз?
Гўзал: (кулиб, пастга карайди) Йўқ.
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ: (Йўлидан тухтаб фоеда иккаласи гаплашишни давом эттришияпти) Энди тушунгандирсиз, нимага айнан сизни менга ёрдам беришга сўраганлигимни. Отангиз раҳматли жуда зўр адвокат эдилар, у кишини ўринларини босаяпсиз десам адашмайман. (камера Гўзални жиддий юзини олади) Отангиз менинг фирмамдаги энг ақлли, тажрибали ва ҳеч қачон ишда мағлуб бўлмайдиган адвокат эдилар! Уша кишига ўхшаганингиздан хурсандман.
ГЎЗАЛ: Раҳмат, Аъзам Пулатович. Ўша даҳшатли кунни эсласам (кайфияти тушиб)…(пауза), бирданига иккита яқин одамимдан ажраганимга ростини айтсам хали ҳануз ишонгим келмайди, Агар ушанда ёнимда Жамол бўлмаганида мен хам уларнинг орқаларидан кетган бўлармидим (ўксиниб) ?!
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ : Гўзал, қизим, буни ҳаёт дейдилар. Оллоҳнинг бизга юбораётган синовлари бу. Унинг паст –баландлари-ю, қайғу-аламлари билан биргаликда, ёруғ кунлари ҳам кўп. …(тушунтирмоқчи бўлиб)
ГЎЗАЛ: Биламан Аъзам Пўлатович, рахмат сизга. Майли, сизнинг вақтингизни олмай (шошиб қолиб), офисда қолган хужжатларни кўриб чикамиз, учрашгунча.
АЪЗАМ ПУЛАТОВИЧ: Хайр Гўзал Хакимовна.
Гўзал ташқаридаги оқ рангли «Матиз» машинасига ўтиради.
Кадрнинг ўтиши
АДВОКАТЛИК ФИРМА КЎРИНИШИ
Адвокатлик фирма икки қаватли бинода жойлашган
Гўзалнинг кабинети иккинчи қаватда. Аввал қабулхона стол, компьютер, ёнида хужжатлар учун шкаф. Ундан ўтиб Гўзалнинг кабинетига кирилади. Кабинет унча катта бўлмай, ўртада қоғозлар тартиб билан тахланган стол қўйилган. Стол устида компьютер, принтер, телефон бор.Гўзал ўтирадиган курси хам қора чармдан ишланган. Хонани четида қора чарм қопланган диван ва кресло бор. Ёнида журнал столи.
АКТЕРЛАРНИНГ ОБРАЗИ:
Гўзал: Биринчи кадрдагидай.
Лобар опа: қора костюм шимда, сочлари турмакланган. Юзи билинар-билинмас пардозланган.
ЛОБАР ОПА: ( жилмайиб) Салом Гўзалхон, суд қандай ўтди?
ГЎЗАЛ: Салом Лобар опа, ёмон эмас! (жилмайиб, кабинетига кириб кетади)
Қўлидаги кейсни хонанинг чап тарафини эгаллаган қора чармли диванга ташлайди. Плащини ечиб, ўз ўрнига ўтиради. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас Лобар опа Гўзалга қолдирилган бир нечта хабарномани олиб кириб беради.
ГЎЗАЛ: Булар кимдан?
ЛОБАР ОПА: Иккитаси мижозлардан, қолган тўрттаси бошқа адвокатлардан. (Қўлидаги хужжатларни титкилаб)
ГЎЗАЛ: Раҳмат (Хужжатларни ўқиб чиқа бошлади).
ЛОБАР ОПА: Жуда ҳам кўп ишлайсизда Гўзалхон. Хафтанинг охиригача кўриладиган ишларнинг барчаси тайёр бўлса, озгина дам олсангиз бўларди. ( Гўзалга караб) Қолган қоғозларингизни Акмал тўғирлаб қўярди. (Чиқиб кетаётиб, йўлида тўхтайди. Ўгирилиб) Ҳа айтганча бугун кичкина маликамизни тўғилган куни-я?(хурсанд бўлиб)
ГЎЗАЛ: (бошини хужжатлардан кўтариб, жилмайиб) Ха, вақтнинг ўтишини қаранг. Ҳа демай олти йил бўлибти-я!
ЛОБАР ОПА: Табриклайман сизни, бу аваламбор сизнинг байрамингиз! (Жилмайиб)
ГЎЗАЛ: Раҳмат Лобар опа. Жуда ҳам меҳрибонсиз. Хозир мана бу хабарларни кўриб чиқай, кейин кетаман. Ҳа айтганча, Эртанги анови аёли билан уй бўлиша олмаётган Жабборовнинг иши борку, ўшанинг папкасини Акмалга айтинг, тайёрлаб қўйсин. Бир уни адабини бермасак бўлмайди шекилли? Уч боласи билан хотинидан ажрашгани етмагандай, яна уни уйдан ҳайдамоқчи-я?!
(бошини ирғиб столидаги қоғозларга қарайди)
ЛОБАР ОПА: Акмалжон суғурта бўлимидан қайтиб келсин, айтиб қўяман. Яна бирон гапингиз борми?
(Гўзал бош чайқаб, «йук» дегандай қилади)
Лобар опа чиқиб кетади. Шу пайт Гўзалнинг қўл телефони жиринглайди.
Кадрда столда турган телефон ва унинг ёнидаги чиройли рамкадаги фотосурат кўринади. Суратда Жамол ва қизининг қучоқлашиб, кулиб тушган расми.
ГЎЗАЛ: Салом, севгилим. Яхши юрибсизми (жилмайиб)? Ҳа, Паризодни ўзим боғчадан оламан сиз билан келишгандай кафеда учрашамиз. Кўришгунча, жоним.
Қоғозларни кўриб бўлиб, стол устида турган қалин кундалик дафтарга алланималарни ёзгач, баъзи бир қоғозларни кейсга солиб, хонадан чиқади. Лобар опа билан хайрлашади.
Кадрнинг ўтиши.
АКТЁРЛАРНИНГ ОБРАЗИ:
Гўзал: Биринчи кадрдагидай.
Паризод: Чиройли узун оқ рангдаги «бальный» кўйлакда, сочлари жингалак ёйилган. Устида оқ плащ.
Гўзал боғча ховлисига кириб боради.
Машина боғча олдига келиб тўхтайди.Гўзал боғча ховлисига кириб боради.
Паризод ойисини кўриб югуриб олдига келади.
Паризод: Ойижооон! Ассаломалейкум!
Онасини қучоқлаб. Гўзал эгилиб саломлашади.
Гўзал: Салом менинг гўзал маликам! Ассалому-айлайкум Диляхон, яхшимисиз?
БОҒЧА ОПА: Раҳмат Гўзал опа. Табриклайман сизни Парининг тўғилган куни билан. Бугун Паризодни хамма табриклади ( Паризоднинг сочини қўли билан силайди, жилмаяди), торт ҳам жуда ширин эди.
ГЎЗАЛ: Сизга ҳам раҳмат, майли эртагача. Хайр.
ПАРИЗОД: Хайр (қўл силтайди).
БОҒЧА ОПА: Хайр, яхши боринглар. Яна бир бор тўғилган кунинг билан табриклайман Паризод.
ПАРИЗОД: Рахмат, Диля опа Хайр.
ГЎЗАЛ: Паризодни машинанинг орқа ўриндиғига ўтказиб, эшикни ёпади. Ўзи машинани юргизади.
Кадрнинг ўтиши.
Машинанинг ички кўриниши.
ПАРИЗОД: Ойи, биласизми, бугун боғчада ҳамма мени табриклади (мақтаниб, кулиб), Сиз билан пиширган тортни едик! Ойи, уйда яна торт бор- а?!
ГЎЗАЛ: (Машинанинг олд ойнасидан қараб) Албатта, қизалоғим. Лекин биз уйга бормаймиз!
ПАРИЗОД: Нимага? Қаерга борамиз а? (қизиқиш билан)
ГЎЗАЛ: Ҳозир кўрасан. Биз даданг билан сенга сюрприз тайёрлаганмиз.
ПАРИЗОД: Қанақа сюрприз ойи?Айтинг?! (овоз оҳангини чўзиб, эркаланиб сўрайди)
ГЎЗАЛ: Бунча шошасан, озгина сабр қил хаммасини кўрасан! Ҳозир ҳаммасини сенга айтиб қўйсам, қизиғи қолмайди. Энди жим ўтир жоним. Мени йўлдан чалғитма.
Паризод уфф деб қўяди.
ёрдамлашади. Қизининг қўлидан ушлаб кафега киришади
Кадрнинг ўтиши.
Кадрда кафенинг ички кўриниши. Ичкарида турли туман чироқлар, шарлар осилган. Залда Дисней мультфилми қаҳрамонлари костюмидагилар ҳам бор (Шрек, Микки-маус, Дональдак, мишка Салли, Спанчбоб, Том ва Жерри) . Улар ичкарига киришганда кафе зали чироқларсиз, қоронғи бўлади. Сўнг бирданига чироқлар ёқилади, светомузыка ёнади. Беш олтита Паризод ёшидаги болалар, Жамол ва уларнинг оилавий дўстлари(3-4 киши) қарсак чалиб, Паризодни қарши олишади. Ҳамма Happy Birth day too you… қўшиғини жўр овозда ижро этади. Паризод қувонганича отасининг қучоғига отилади. Унинг бўйнидан маҳкам қучиб, улар бир-бирларини юзларидан ўпишади.
ПАРИЗОД: Раҳмат, дадажон (хурсанд бўлиб)
ЖАМОЛ: Асал қизим, шириним! Тўғилган кунинг муборак бўлсин. Бахтли бўлгин жоним (чин дилдан).
Жамол безатилган стол бошидаги стулда турган катта юмшоқ оқ айиқни олиб, қизига беради.
ЖАМОЛ: Мана бу эса сенга ойинг иккимиздан. Жамланмангда фақат шунақаси йўқ тўғрими??
Паризод айиқчани қучокқлаб «ҳа» деб бошини ирғитади .
(Меҳмонлар бирин –кетин Паризод олдига келиб совғаларини беришади.)
ЖАМОЛ: Диққат, энг ҳаяжонли дақиқалар. Тортни кесамиз.
Чироқ ўчиб, официант олтита шам ёниб турган катта тортни олиб киради ва Паризоднинг олдига қўяди. Стол атрофида барча мульт юлдузлар ва меҳмонлар йиғилишади. Паризод бир муддат кўзини юмиб, шамларни пуфлаб ўчиради. Ҳамма қарсак чалади. Мусиқа.( Рус тилида болаларнинг “Облака, белоснежные лошадки” қўшиғи янграйди) Десней мультфильми қаҳрамонларидан бири Паризодни ўртага тортиб, у билан рақс туша бошлайди. Ҳамма рақсга тушиб кетади.
ЖАМОЛ (Дисней мультфильми қаҳрамонинг олдига бориб) Рухсат этсангиз, мен ҳам байрамимиз маликаси билан рақс тушсам.
Паризодни кўтариб, айланиб, рақс тушади. Даврадагилар четга сурилиб уларга ўртани бўшатишади.
Кадрда бир стол атрофида утирган Гўзалнинг хурсанд холда чапак чалаётгани. У бир аёл билан гаплашаётган бўлсада, нигоҳи эри ва қизида.
ГЎЗАЛ: Фарида, келганингдан жуда ҳам хурсандман. Қизингни ҳам олиб келиб яхши қилибсан. Иш деб одам одамгарчиликдан ҳам чиқиб кетаяпти (кулади).
ФАРИДА: Тўғри айтасан. Дугонажон, роса сенга хавасим келяпти. Нақадар бахтли аёлсан-а?! Шундай ажойиб эринг, ширин қизинг бор. Уларга бир қарагин. (Гўзалга қараб). Ҳа- я, бу гапим ортиқча, худди бошқалар эрингни опқочиб кетадигандай, улардан кўзингни узмаяпсан-у.
Гузал: Нима Саид қайтиб келмадими?
Фарида: Йўқ (ўксиниб) халиям уша аёл билан бирга! Э қўй уша гапларни, ўлиб кетмайдими! Манга нима! Бугун шунақа зўр кун! Юр уйинга тушамиз!
Гўзал кулиб қўя қолади.
Кадрда ҳали ҳам Жамолнинг Паризод билан рақс тушаётгани.
ЖАМОЛ: Паризод шамларни ўчиришдан олдин нима ният қилдинг, шахзодангга айтасанми?
ПАРИЗОД: Йўўўўўқ! Бу ният! Айтсам кейин бўлмайди!
ЖАМОЛ: Айтгин! (ялинган оҳангда) Ҳеч кимга айтмайман!
ПАРИЗОД: Қассам ичасизми?
ЖАМОЛ: Қассам ичаман!
ПАРИЗОД: Майли, айтаман. Дада биласизми, доимо ҳаммамиз бирга бўлишни ният қилдим.
ЖАМОЛ: Ие? Асалим шуни хам ният қиласанми? Биз доим бирга булишимизга ишонмаяпсанми?
ПАРИЗОД: Ишонаман дадажон! (дадасини юзидан ўпиб) шунчаки сизларни жуда ҳам яхши кўраман. Манга сизлар билан бирга доимо бирга бўлсам бас, бошка хеч нима керак эмас!
ЖАМОЛ: Бир қоп шоколад-чи?
ПАРИЗОД: Керакмас!
ЖАМОЛ: Бир хона ўйинчоқ-чи?
ПАРИЗОД: Дада! Ҳеч нима, умуман хеч нима керакмас, фақат сиз, ойим ва мен бўлди! Манимча кўп сурамадим -а? Дада, ниятимни амалга ошириш худо амакига оғирлик қилмайдими?
ЖАМОЛ: (кулимсираб)Ўйлайманки йўқ!
Жамол кулиб қизининг юзидан ўпади. Сўнг уни ерга қўяди. Паризод ўртоқлари ва Дисней мультфильми қаҳрамонлари билан қўл ушлашиб айлана бошлайдилар. Жамол Гўзалнинг ёнига бориб ўтиради.
ГЎЗАЛ: (Эрининг қўлини стол узра ушлаб). Жоним, Кандай сиз?.
ЖАМОЛ: Жоним менинг шундай хурсандман… шунақанги ҳам хурсандман!!Миннатдорман сендан асалим, борлигинга раҳмат, Парини дунёга келтирганинг учун!
ГЎЗАЛ: Вақтнинг ўтганини қаранг бирпастда 12 йил бўлипти турмуш қурганимизга!
ЖАМОЛ: О-о-о! Гапирма! Фарзанд кутганимиз-чи? Олти йил. Олти йил Паризодга зор бўлиб яшаганларимни эсласам!! Ҳомиладор бўла олмай, қийналиб юрганларингни…. (Рақс тушаётган Паризодга қараб жилмаяди)
ГЎЗАЛ: Эсимда жоним хаммаси эсимда! Одам чин юракдан истаса Аллоҳ назаридан колдирмас экан.
Жамол Гўзални қўлини ўпади.
ГЎЗАЛ: Эртага хотинини учта боласи билан кўчага ҳайдаб, энди уйни ҳам тортиб олиш учун югуриб юрган бир эркакнинг суд жараёни бошланади. Қандай разил одамлар бор-а? Кимдир тирноққа зор, кимдир бўлса гулдай фарзандларини ташлаб кетади. Яна алимент тўлашга келганида ишсизман деб маълумотном кўтариб келишади. Шунақаларни кўрсам, янчиб ташлагим келади.(Болалар қуршовида ўйнаётган Паризодга тикилиб). Болаларда нима айб?
ЖАМОЛ: О, Гўзалим ҳаёт айнан шунақа ифлослар билан бой! Эркаклар ичида шундай номардлар кўпайиб бораётганига ачинаман! Унақалар ота деган номга нолойиқ.
ГЎЗАЛ: Тўйдан сўнг кўп утмай осонгина ажрашишлар ҳам кўпайиб кетди. Оқибатда кимга қийин, доимо аёл кишига! Эркак аёлни, хотини эрни озгина тушунишга харакат қилса, бир-бирларини қўллаб қўвватласа, олам гулистон. Ҳамма бахтиёр бўлади. Манна сиз доимо мени тушуниб ёнимда бўлгансиз, шунинг учун ҳам сизни севаман.
ЖАМОЛ: Мен, ҳам жоним. Сени жуда ҳам севаман.Жудаям, жудаям!!!
ФАРИДА (уларнинг ёнига келиб). Бир бирларингни кўргач, меҳмонлар ҳам эсларингдан чиқиб кетди шекилли. Қани кетдик, рақс тушамиз. Кетдик.
Биргаликда ҳамма рақс тушади
Кадрнинг ўтиши.
Квартиранинг подъезддан эшик олди.
Жамол ухлаб қолган Паризодни кўтарганича турибди. Гўзал калити билан эшикни очади. Жамол Паризодни олиб кириб, турли хил ўйинчоқлар билан безатилган болалар хонасидаги каравотчасига ётқизади. Гўзал қизчасини ечинтириб, пижамасини кийгизиб, қайтадан ётқизадида, юзидан ўпиб қўяди. Жамол уларни кузатиб туради.
ГЎЗАЛ: (шивирлаб) Жоним Сизга ажойиб совғам бор! Жамолнинг қўлидан ушлаганича уни етаклаб, болалр хонасидаги чироқни ўчириб, бошқа хонага чиқишади.
ЖАМОЛ: (хотинини қучоқлаб) Менга-я? Бугун Паризодни тўғилган куни эди шекилли?
ГЎЗАЛ: Ундан хам зур, Мен ҳомиладорман.
ЖАМОЛ: Ростдан-а? Ахир..Ахир.. нега шу пайтгача индамадинг.
ГЎЗАЛ: Ўзим яқинда сездим.
Жамол хотини кўтариб, айлантиради
ГЎЗАЛ: Бўлди, қўйворинг
ЖАМОЛ: Бу совға билан мени қанчалик бахтли қилганингни тассаввур ҳам қила олмайсан.
ГЎЗАЛ: Ҳўш, суюнчиси қани?
ЖАМОЛ: Мана, ҳозирда (Хотинини кўтарганича ётоқхонага олиб кириб кетади ва эшикни ёпади)
Кадрнинг ўтиши.
ГЎЗАЛ УЙИ ЁТОҚХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Актёрларнинг образлари:
Гўзал оқ лямкали ипакли матодан тикилган тунги кўйлакда.
Жамол тўқ яшил ипакли пижамада.
Гўзал Жамолнинг елкасига бошини қўйганича ухлаб ётибди. Кадрда пешонасини реза тер босган Жамолнинг юзи йирик планда кўринади. Жамол узуқ-юлуқ туш кўрмоқда. Тушида у 7-8 ёшлар чамасидаги бола. Касал ётган онасининг олдида унинг қўлини ушлаб ўтирибди. Қўлини силамоқда, онаси инграяпти. Остонада эса оёғида зўрға турган отаси шишаси билан кўтариб ароқ ичмоқда. Кадрда яна Жамолнинг юзи. У ухлаган кўйи бошини у ёқ-бу ёққа қимирлатади. Яна туш. Тушида қабристон. Онасининг кулиб турган сурати туширилган қабр тоши. Жамол қабр тоши олдида чўкка тушиб ўтириб, онасининг суратини силамоқда. Кўзидан дув-дув ёш оқаяпти. Онасининг овози эшитилади.
ЖАМОЛНИНГ ОНАСИ: Болажоним, полвоним ўзимни, йиғлама. Мен доимо сен билан биргаман. Ёнингдаман.
Жамол алҳсирайди “Ойи, ойижон кетманг…” Яна туш тушида дадаси жуда ҳам абгор ҳолатда. Ёнида ароқ шишаси. Бошини солинтириб ўтирибди. Жамол уни турғизмоқчи бўлади, аммо кучи етмайди. Йиғлайди.
КИЧКИНА ЖАМОЛ: Дадажон туринг, туринг.
Дадаси шишани қўлига олади. Жамол шишага ёпишади. Дада бўлди, ичманг.
ЖАМОЛНИНГ ДАДАСИ: Онанг саратондан ўлди. Мен ҳам унинг ёнига кетман. Уни соғиндим. Жамолни итариб ташлайди. Жамол орқаси билан йиқилади.
КИЧКИНА ЖАМОЛ: Дадажон кетманг… Мен бир ўзим қўрқаман. Буви айтинг дадам ўлмасинла-ар!!
Жамол бирдан уйғониб кетади. Чўчиб, Гўзал ҳам уйғонади.
ГЎЗАЛ: Жамол, сизга нима бўлди, ёмон туш кўрдингизми?
ЖАМОЛ: (қўли билан икки чаккасини сиқиб) Яна ўша даҳшатли туш! Болалигим ҳеч ҳам мени қўйиб юборгиси келмаяпти. Тушимда онамни, сўнг дадамни ҳам кўрдим. Онам саратондан ўлгач, дадам ҳам унинг олдига кетаман деб туриб олди. Онм барибир уни олиб кетди. Тушимда бувимга дадамни қўйиб юборманг деб роса ялинибман, аммо у барибир кетди.
ГЎЗАЛ: (эрининг сочини силаб) Тинчланинг. Сиз ўша машъум кунларни енга олдингиз. Энди у кунлар ҳеч қачон қайтарилмайди. Чунки мен ёнингиздаман. Буларнинг бари туш холос. Ухланг.
Жамол жойига ётиб Гўзални қучоқлаб олади, Гўзал унга меҳр билан термулганича, бошини силайди. Жамол ухлаб қолади.
Кадрнинг ўтиши.
ЖАМОЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
ОШХОНА КЎРИНИШИ
АКТЁРЛАРНИНГ ОБРАЗИ:
Гўзал: қора шим костюмда. Ичидан қора водалазка. Сочлари ёйилган.
Акмал : Оқ кўйлакда. Ёқасининг тугмалари қадалмаган. Кўйлакнинг енги шимарилган.
Лобар опа: Гулсиз кофе с молоком рангдаги костюмда. Юбкаси тиззасидан пастга тушади. Сочи орқага турмакланган. Юзи билинар билинмас пардозланган.
Кузида кузойнак.
Жамол: Кулранг костюм (стальной цвет), оқ кўйлак қизил галстукда.
Тохир: Қора костюм, хаворанг кўйлак, тўқ кўк галстукда.
Латиф: Малла костюм, молочний рангдаги кўйлак, галстуксиз.
Котиба қиз Шахноза: Кулранг шим костюмда, юзи пардозланган, илма узун зирак тақиб олган.
Паризод: Сариқ кофтча ва жинси шимда
Комила опа – жигарранг кўйлакда. Бошида шу рангдаги рўмол. Белига фартук таққан.
Янги кун бошланган. Дастурхон атрофида Гўзал, Жамол, Паризод овқатланишяпти. Жамол газета ўқияпти. Хамма кийинган.
ГЎЗАЛ: Жамол, шошаяпман, жоним, Парини ўзингиз боғчага олиб боринг, мен вақтлирок ишга борай. (Жамол боши билан ҳа дегандай чайқаб қўяди.)
Чойини охиригача ичиб, ўрнидан туради.
ПАРИЗОД: Ойижон, мени бугун гимнастикага обборасизми?
ГЎЗАЛ: Йўқ, асалим. Бугун ишим жудаям кўп. Судга боришим керак.
ПАРИЗОД: Судья амкимга айтинг, қизим Паризодни гимнастикаси бор, келинг бошқа кун ўтирамиз деб. (гап ўргатиб)
ГЎЗАЛ (кулиб) Айтиб кўраман қизим, аммо жавоб беришига кўзим етмайди. Хўп, хайр.
Паризоднинг пешонасидан, Жамолнинг юзидан ўпиб чиқиб кетди.
Кадрнинг ўтиши.
Гўзал офисда. Қоғозларга кўмилиб ўтирибди. Ёнидаги столда қоғозларга кўмилганича Акмал ҳам ўтирибди. У қоғозларни сараламоқда.
ГЎЗАЛ: Ҳўш, ўртоқ ёрдамчи эртанги жангга тайёрмисиз?
АКМАЛ: Албатта. Ёнимда шундай гўзал шефим бўлади-ю, мен тайёр бўлмайманми?
ГЎЗАЛ: Қоғозлар тайёрми?
АКМАЛ: Ҳа, ҳаммаси тайёр-у, аммо яна бир бор эрнинг ажрашиш хусусида келтираётган далиларини ўйлаб кўриш керак. Бир маротаба ажрашмоқчи бўлишган. Аризани судга Эри берган. Хотини рад жавобини берган. Кейин бир йилдан сўнг хотиннинг ўзи фарзандларини олиб эридан кетиб қолаяпти? Қизиғ-а?
ГЎЗАЛ: (қўлидаги қоғозларни столга қўйиб, қўлларини чалиштирганча, стулга суяниброқ ўтиради). Ҳўш, хотин бечора бекордан бекорга кетмаганку, тўғрими? Ўзини эрман деган кимса қайнотаси ўлган кунинг эртасига, хотинини азадор хонадондан уйига олиб келиб, нега овқат қилмадинг, отангни ўлигини устида туриб оч қолдим деб уни калтаклайди. Шу ҳам турмушми? Эркак киши қийин кунларда хотининг ёнида турмаса, бундай эркакка эркак деган ном хайф. Масалан, сен бечора аёлнинг ўрнида бўлганингда нима қилардинг? Шундай қабихликдан кейин ҳам у билан бирга яшайверармидинг?!
АКМАЛ: Биринчидан мен аёл киши эмасман. Иккинчидан…(бироз ўйланиб), барибир аёллар турмушда сал чидамлироқ бўлишлари керак. Чунки эркакнинг йўриғи бошқа.
ГЎЗАЛ: Шунақа дегин, қурвақани ҳам боссанг вақ дейди, ўртоқ бўлажак адвокат.
АКМАЛ: Аммо аёллар қурвақа эмасда, шеф хоним. Уларда онг, тушунча деган нарса бор. Оиламни сақлаб қолай деган аёл чидашга мажбур.
ГЎЗАЛ: Менга қара. Сени замонавий ақлли, йигит десам. Ўта феодал экансанку. Бирорта ажрашаётган аёлга қарши адвокат бўлсанг, бечорани шўрини қуритар экансан-да. (Яна қоғозларни кўра бошлайди)
АКМАЛ: Йўқ, йўқ. Сиз ҳаёт билан ишни аралаштирманг. Мижоз пулини тўлагандан кейин, уни ҳар қандай йўл билан бўлсада ҳимоя қилишга тайёрман.
ГЎЗАЛ: Кўрамиз. Аёлларни ҳимоя қилишга ўрганиш учун аввало уйланишинг керак. (Қоғоздан бошини кўтариб, Акмалга қарайди) Ҳа, айтгандай, нега шу пайтгача уйланмаяпсан?
АКМАЛ: Чунки сизга ўхшаганини ҳали учратганим йўқ.
Гўзал индамай, қоғозларга кўмилади
Кадрнинг ўтиши.
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол: Кулранг костюм (стальной цвет), оқ кўйлак қизил галстукда.
Латиф: Малла костюм, молочний рангдаги кўйлак, галстуксиз.
Котиба қиз Шахноза: Кулранг шим костюмда, юзи пардозланган, илма узун зирак тақиб олган.
Каттагина хона. Ўртада қизғиш рангдаги стол, унга тиркалган кичикроқ стол Т шаклида турибди. Катта стол устида ноутбук, телефон аппарати бор. Қоғозлар бетартиб сочилган. Атрофида ўриндиғи баланд стуллар. Хона четида офисга мўлжалланган столнинг рангидаги мебел. Деразага жалюзи тутилган. Тўрда Жамол ўтирибди. Аллақандай хисоботларни кўриб чиқмоқда. Эшикнинг хонаси тақиллаб Латиф кириб келади.
ЛАТИФ: Жамол Акбарович, Россиядаги «Наша Россия» савдо ишлаб чиқариш фирмасининг раҳбари билан боғландим. Улар ўз таклифларини электрон почта орқали жўнатишларини айтишди.
ЖАМОЛ: Яхши. Тохир қани? Илтимос менинг олдимга уни чақириб юборинг. Савдо ишлаб чиқариш фирмамизнинг ярим йиллик хисоботини олиб кирсин.
ЛАТИФ: Хўп.
ЖАМОЛ: Айтгандай, Саудия Арабистонидан келаётган ишбилармонларни рисоладагидай кутиб олиш учун ҳамма нарса тайёрми?
ЛАТИФ: Ҳа, фақат, янги хамкоримиз Санжар Солиевич, биз брон ыилиб ыщйган мехмонхона меҳмонларга тўғри келмаслигини айтди. Бронни бекор қилиб, балки беш юлдизлиданжой хозирлармиз.
ЖАМОЛ: Нима? Ҳали брон беш юлдузли меҳмонхонадан қилинмаган эдими? (овозини баландлатиб). Сенга неча марта айтдим, мехмонни мехмондан фарқи бор деб. Агар улар гўшт ишлаб ишлабчиқаришда қўллайдиган технологияларни ўзимизга олиб келсак, кейин уларнинг фирма маркасини ҳам қўйсак, маҳсулотларимизнинг нархи бир неча баробарга ортади, таннархи эса эскилигича қолаверади. Нахотки, шунга ҳам ақлинг етмаса? Бор, ҳаммаси энг юқори даражада бўлсин. Учрашувда Санжар Солиевич ҳам бўлади, биргаликда кўрамиз. Яна унинг олдида мени уялтириб қўйманглар. Тохирга айт, тезроқ хисоботни олдимга олиб кирсин.
Эшик тақиллаб котиба қиз киради.
Латиф чиқиб кетади
ЖАМОЛ: Ҳа, Шахноза эшитаман?
ШАХНОЗА: Санжар Солиевичнинг ёрдамчиси қўнғироқ қилиб, бугун учрашувга у киши кела олмаслигини айтди. Санжар Солиевичнинг зарур иши чиқиб қолибди, учрашувни эртага қолдиришни илтимос қилди.
ЖАМОЛ: Раҳмат, яхши.
Котиба қиз чиқиб кетади
Жамолнинг қўл телефони жиринглайди.
ЖАМОЛ: Ассалому алайкум Санжар Солиевич, тинчликми? Тушлик учун ресторандан жой ҳозирлатиб қўйган эдим. (Бир оз сукунат, эшитади) Янги ёрдамчим Лондондан келаяпти денг. Ҳм… Аэропортдамисиз? Албатта у билан танишишдан хурсанд бўлардим. Менга ёқади дейсизми? (кулиб). Энди сиз тавсия этсангиз ёқса керак. Бу мен учун сюрприз бўлади, дейсизми? Майли, кўрамиз. Балки тушликни кечқурунга кўчирармиз. Бир йўла янги ёрдамчи билан ҳам танишардик…. Ҳм.. Дам олиши керак. Майли, эртага бўлса эртагада. Хайр, кўришгунча.
Телефонни учириб, стол устига қўяди. Эшик тақиллайди.
ЖАМОЛ: Киринг.
Кадрнинг ўтиши.
Кадрда эшик тутқичини ушлаган қўл кўринади.
Эшик очилиб, Гўзалнинг кабинетига Лобар опа киради.
ЛОБАР ОПА: Тинчликми Гўзалхон? Рангларингиз оқарган.
ГЎЗАЛ: Илтимос, Лобар опа. Чой дамлаб келинг. Негадир мазам бўлмаяпти. Жуда ҳам қорним оғрияпти. (Ўтирган жойида қорнини ушлаб энгашади)
ЛОБАР ОПА: Иссиғингиз йўқми? Шамолламадингизми? Шу қоғозларингизни уйга олиб кетмасангиз бўларди. Шу ерда ҳам тинимсиз ишлаганингиз етар. Ҳозир чой дамлаб келаман. Балки иссиқ нарса оғриқни бироз қолдирар. Дори ҳам олиб келайми?
ГЎЗАЛ: (зўрға) Йўқ, керак эмас.
Лобар опа чиқиб кетади. Хонасида қўлида тўртта қалин папка-деГЎЗАЛрни кўтарганча келаётган Акмалга дуч келади.
ЛОБАР ОПА: Акмалжон, Гўзалхоннинг олдига хозир кирманг. Мазаси бўлмаяпти.
АКМАЛ: (шошиб) Нима қилди. Тез ёрдам чақирайми?
ЛОБАР ОПА: Йўқ. Ўзим қарайман. Сиз ўзингизнинг хонангизда бўлиб туринг, керак бўлсангиз ўзим чақираман.
Тефалдан пахта гулли чойнакка чой дамлаб, пахта гулли пиёла билан ичкарига олиб киради. Гўзал букланганича ўтирибди. Лобар опа чойни қайтариб, пиёлага қўяди-да Гўзалга узатади.
ЛОБАР ОПА: Гўзалхон, чой дамладим ичинг.
ГЎЗАЛ: (Юзи оғриқдан буришиб, пиёлани оладида, бир қултум хўплаб, пиёлани стол устига қўяди). Йўқ, чидай олмайман. Яхшиси уйга кетақолай. Акмалга айтинг эртангги ажрашиш бўйича ишнинг чиқиш сўзини ёзиб қўйсин. Агар кела олмасам, ўзи адвокатлик қилади. (Инқиллаганча туриб, столдаги қоғозларни кейсга жойламоқчи бўлади).
ЛОБАР ОПА: Бир кунгина шу қоғозларни шу ерга ташлаб кетинг. Бориб дам олинг. Қорин оғриқ асабдан ҳам бўлиши мумкин. Эртага эса судда ўзингиз адвокатлик қиласиз. Касалман, дея ётволсангиз Аъзам Пўлатович, хафа бўладилар-а? (кулиб, сўнг жиддийлашган ҳолда, Гўзалнинг плашини кийишга ёрдамлаша туриб). Юринг, сизни ўзим кузатиб қўяман. (Гўзални қўлтиғидан суяганича, хонадан чиқишади)
Адвокатлик фирмасининг ташқи кўриниши. Лобар опа Гўзални суяганича зинадан тушаяпти. Гўзал четда турган ўзининг машинасига қараб юра бошлайди. Лобар опа бош чайқаганича, бир муддат Гўзални қолдириб такси тўхтатади, ва Гўзалнинг машинага ўтиришига ёрдамлашади-да эшикни ёпади.
ЛОБАР ОПА: Гўзалхон бирор нарса керк бўлса албатта қўнғироқ қилинг.
Кадрда машина ичида Гўзалнинг оғриқдан буришган юзи кўринади. У индамай бош ирғийди. Машина юриб кетади. Унинг кетаётганининг орқадан кўриниши.
Кадрнинг ўтиши.
Комила опа – жигарранг кўйлакда. Бошида шу рангдаги рўмол. Белига фартук таққан.
Подъездда лифт очилиб, бир қўли билан қорнини ушлаганича Гўзал чиқиб, эшикнинг қўнғироғини босди. Эшикни энага Комила опа очди.
КОМИЛА ОПА: Вой ўлмасам, Гўзалхон сизга нима бўлди?
Гўзал ичкарига киради
ГЎЗАЛ: Вой…. (Остонага чўккалаб ўтиради).
Комила опа унинг қўлтиғидан ушлаб турғизади-да, плашини ечишга ёрдамлашади. Уни илгакка илгунига қадар, Гўазл инқиллаганича ваннахонага кириб кетади.
Кадрнинг ўтиши.
Кадрда Гўзалнинг оёқлари кўринади. Ундан қон чизиқ (струйка) бўлиб оқиб тушмоқда. Ерда юпқа аёллар колготкиси қон доғлари теккан ҳолда ётибди. Ваннахонадаги ойнадан Гўзалнинг қўрқув акс этган юзи акс этади.
ГЎЗАЛ: Комила опа….
Ванна эшигини шошиб очган Комила опа ваннахона полида ўтирган Гўзални кўриб, қўрқиб кетади. Гўзалнинг таги қон.
КОМИЛА ОПА: Вой ўлмасам, мен ҳозир. (Гўзални турғизишга харакат қилади-да, сўнг уни ташлаб, телефонга югуради. Кадрда унинг рақам тераётган қўллари кўринади.
Кадрнинг ўтиши.
ЖАМОЛНИНГ ОФИСИ
Жамол олдинги кадрдаги кўринишда. У ўз жойида Тохир билан қоғозларни кўраяпти. Қўл телефони жиринглайди.
ЖАМОЛ: Алло. Ним бўлди?… Мен ҳозироқ етиб бораман. Тезда тез ёрдам чақиринг. ( Тохирга қараб). Қолганини ўзинг кўриб қўй. Мен айтганда й қилиб, пунктларни ўзгартир. Эртага анави солиқчилар бошимизни қотириб юришмасин. Мен кетдим.
ТОХИР: Тинчликми Жамол Акбарович?
ЖАМОЛ: Кеннойингнинг озгина мазаси бўлмабди. Эртага кўришамиз.
Шошганича илгакдан чарм кўрткасини олиб, йўл-йўлакай кийиб чиқиб кетади.
Кадрнинг ўтиши.
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал — қоплон рангидаги халатда.
Комила опа аввалги кийимида.
Жамол, офисдаги кийимида
Шифокор аёл оқ халат, оқ калпачокда.
ГЎЗАЛ билан Жамолнинг ётоқхонси. Ўртадаги икки кишилик каравотнинг бир томонида Гўзал халатда ётибди. Усти ёпилган. Кўзлари юмуқ. Олдидаги стулда шифокор аёл унинг юрак урушини фонедоскоп билан эшитаяпти. Ёнида қўл қовуштириб Комила опа турибди. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Комила опа эшик очгани чиқиб кетади. Хонага шошганича Жамол кириб келади.
ЖАМОЛ: Ним бўлди , жоним? Тузукмисан?
Гўзал кўзини очиб, Жамолни кўрадида, кўзидан ёш думалайди.
ЖАМОЛ: (Шифокорга қараб) Тинчликми?
ШИФОКОР: Гўзалхоним фарзандларини юқотдилар. Ҳозир ҳаммаси яхши. Қон кетиши тўхтади. Хотинингизни касалхонага ётқизиш керак. Чунки хомила тушгач, уичини тозаламаса бўлмайди, кейинчалик бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо аёлингиз унамаяптилар.
ГЎЗАЛ: Йўқ, йўқ. Касалхонага бормайман. Хозир Паризод келиб қолади. Мен яхшиман. (Жамолга қараб) Парини боғчадан олиб келмадингизми?
ЖАМОЛ: Йўқ, аҳволингни эшитиб, шошганча келаверибман. (Шифокор аёлга қараб) . Касалхонага эртага борса бўлмайдими?
ШИФОКОР: Бўлади, аммо эртадан кечиктирмасинлар. Ҳозир уларга тинчлантирувчи укол қилдим. Беш дақиқада ухлаб қоладилар. Иложи борича тиниқиб дам олишлари керак. Ҳеч ким безовта қилмасин.
(Кетиш учун фонедоскопини йиғиштириб, пастда турган жомадончасига жойлайди ва ўрнидан туради.) Хайр, яхши колинглар.
ЖАМОЛ: Рахмат, сизга. (Кузатмоқчи бўлади)
КОМИЛА ОПА: Сиз Гўзалхоннинг олдида қолинг, дўхтирни мен ўзим кузатиб қўяман, Бир йўла Паризодни ҳам боғчадан ола келаман.
Шифокор билан биргаликда чиқиб кетишади. Жамол шифокор ўтирган стулга ўтириб, Гўзалнинг қўлидан ушлайди. Гўзал бирдан хўрлиги келиб йиғлаб юборади.
ГЎЗАЛ: Мен…мен…
ЖАМОЛ: Бўлди, жоним, йиғлама. Ҳаммаси ортда қолди. Қўлимиздан нима ҳам келарди, барчаси Яратганнинг ҳохиш-иродасига боғлиқ. Худо ҳохласа, ҳаммаси яхши бўлади. Тузалиб кетиб, менга учта ўғил тўғиб берасан. Бунинг учун эса куч керак. Бундай йиғлайверсанг, кўз ёшингда мен ҳам чўкиб кетаман-?! (Энгашиб, хотининг пешанасидан ўпади). Мен учун аввало сенинг соғлиғинг муҳим. Қани энди ухла, севгилим. (Қўлини ўпади).
Гўзалнинг кўзлари юмилиб-юмилиб кетади.
ГЎЗАЛ: Ҳеч қаёққа кетмайсиз-а, Жамол. Ёнимда бўласиз-а. (Эснаб)
ЖАМОЛ: Ёнингдаман, жоним.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ОШХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол – қора костюм, оқ кўйлак, қизил галстукда.
Гўзал – ҳаворанг костюм юбкада. Костюм устидан фартук тақиб олган. Бўйнида калта маржон. Қулоғида маржонли клипси-зирак. Сочи орқага турмакланган. Юзи пардозланган.
Паризод – пушти кофта ва шу рангдаги шимчада. Сочида пуштиранг лента.
Кадрда йирик планда эрталабки 7.30 ни кўрсатаётган соат миллари кўринади. Иккинчи кадрда ўрта планда деворга осилган соат кўринади. 3 кадрда замонавий бесзатилган ошхонанинг умумий кўриниши. Ўртадаги столда Жамол, Гўзал, Паризод нонушта қилишмоқда.
ЖАМОЛ: (Хотинига қараб). Аҳволинг яхшими? Ўзингни вандай ҳис қилаяпсан? Балки шифокорга сени ўзимнинг машинамда ташлаб қўярман?
ГЎЗАЛ: Йўқ, раҳмат яхшиман (чашкада қаҳва ича туриб).Ўзимнинг машинамда боравераман. Фақт сиз Парини боғчага ташлаб ўтсангиз бўлди.
ПАРИЗОД: Ойи, нега кеча мен келгунимча ухлаб қолдингиз?
ГЎЗАЛ: Чарчабман, озгина дам олай деб ётиб, ухлаб қолибман.
ПАРИЗОД: Судья амакилар билан кўп тортишдингизми?
Жамол билан Гўзал кулиб юборишади
ГЎЗАЛ: шундай деса ҳам бўлади. Қани тезроқ сутингни ич, бўлмаса боғчага кеч қоласан.
ПАРИЗОД: Нега бугун касалхонага бораяпсиз? Сиз касалмисиз?
ЖАМОЛ: Бўлди, қугирчок. Кўп савол бераверма. Ойижонинг соппа-соғ. Фақат бир ўзини текширтиради, холос. Қани тур, кетдик. Сен келгунинга қадар Комила опанг келиб, сенга пирог пишириб қўяди.
ПАРИЗОД: Ўзлари айтдиларми?
ЖАМОЛ: Йўқ, мен уларга ҳозир йўлда телефон қилиб, айтиб қўяман. Қани омин. Худойим дастурхонимиздан баракасини айирмасин.
(Жамол қизининг оғзини сочиқ билан артиб, бурнини чимчилаб қўяди. Гўзал Паризоднинг юзидан ўпади. Жамол ошхонадан Паризод билан бирга чиқади.)
ГЎЗАЛ: (Уларнинг орқасидан) Хайр, яхши боринглар.(дастухонни йиғиштириб, идишларни раковинага қўяди. Тарелка ва чашкаларни чайқб, фартугини ечиб, стулга илади ва шошганича чиқиб кетади.)
Кадрнинг ўтиши.
1 кадр.КЛИНИКА ТАШҚИ КЎРИНИШИ
2 кадр. ШИФОКОР-ГИНЕКОЛОГ ХОНАСИ КЎРИНИШИ.
Гўзал — аввалги кадрдаги кўринишда.
Мунира Бакиевна оқ халат, оқ калпачокда.
Хамшира оқ халат, калпачокда.
Оқ халатда Мунира Бакиевна столда Гўзалдан олинган таҳлиллар натижасини кўраяпти, рўпарасида Гўзал хомуш ўтирибди.
МУНИРА БАКИЕВНА: Энди ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми? Яна ярим соат ўтиринг. Ҳозир ҳаммаси ўтиб кетади. Ҳомила тушганидан сўнг ичингизни тозаламаса бўлмас эди. Ҳозир мен ҳаширага айтман, сизга ширин чой олиб келади. Шаходатхон? (чақиради)
Хонага оқ халат калпачокда хамшира киради.
ХАМШИРА: Лаббай, Мунира Бакиевна?
МУНИРА БАКИЕВНА: Гўзалхонга бир стакан иссиқ шакар чой олиб келинг.
ХАМШИРА: Хўп (чиқиб кетади)
ГЎЗАЛ: Нима учун бундай бўлди, экан-а? Ахир уч йилдан буён сиз айтган барча дориларни ичаяпман. Зўрға ҳомиладор бўлган эдим.
МУНИРА БАКИЕВНА: Гўзалхон, ёш қизча эмассизку, ахир. Сизнинг ёшингиздаги аёлларда бундай нарса бўлиб туради. Толиқиш, ўз вақтида дам олмаслик албатта ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
ГЎЗАЛ: Балки, бу сўнгги пайт ичаётган гармонал препаратлардандир. Уларни ичсам, ўзимни ғалати сезардим.
МУНИРА БАКИЕВНА: Гармонал препаратлар сизга фақат ёрдам беради, холос. Энди эса бироз сабр қилишингизга тўғри келади. Ҳеч бўлмаганида бир йил. Организмингиз сал ўзига келиши керак.
ГЎЗАЛ: Йўқ, бир йил жуда ҳам узоқ. Балки бошқа йўллари бордир.
МУНИРА БАКИЕВНА: Йўли кўп. Масалан, сунъий йўл билан ҳомиладор бўлиш. Албатта бунга эрингиз кўнса. Фақат бу нарса ҳам ҳеч бўлмаганида олти ойдан сўнг содир бўлиши керак. Ҳа айтгандай, сиз охирги маротаба қачон маммолог қабулида бўлган эдингиз.
ГЎЗАЛ: Аниқ эслай олмайман. Менимча икки йилча бўлиб қолди-ёв. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман. Мени кукракларим хеч качон безовта килмаган.
МУНИРА БАКИЕВНА: Сизнинг ёшингизда ҳар йили мамограмма қилиш лозим. Бу эҳтиёт шарт дегани. (Қатъий овозда) Бу ердан чиқишингиз биланоқ, маммолог кўригидан ўтинг. Чунки, ҳомиладор бўлиб қолсангиз, буни нақд икки йил орқага суришга тўғри келади.
ГЎЗАЛ: Сизнинг соғлиғим хусусида бирон бир гумонингиз борми?
МУНИРА БОҚИЕВНА: Йўқ. Аммо соғлиқ масаласига бефарқ бўлмаслик керак Гузал. Биз аёллар шунака-да, иш деймиз, уй деймиз узимизга караш эса эсимизда йук! Бефарк булманг Гузал, соглик айникса аёл учун жуда мухим масала! Бугун мамограмма қилдирсангиз, маммологдан жавобини ўзим олиб, эртага сизга қўнғироқ қилиб, жавобини айтаман.
Гўзал индамайди.
МУНИРА БАКИЕВНА: Мени эшитаяпсизми. Хозир клиникамизнинг маммологига киринг, у шаҳардаги энг тажрибали маммологлардан бири, хозир йўлланма ёзиб бераман .Бугундан қолдирмай албатта боринг
ГЎЗАЛ : ( норози овозда) Харакат қиламан. Аммо бугун соат иккида судим бор. Бормасам бўлмайди. (Стакандаги чойни ичиб, ўрнидан туради). Раҳмат сизга Мунира Бакиевна. Хайр.
МУНИРА БАКИЕВНА: Гузал кетса ярим соат вактингизни олади, Эшитдингиз-а, бугундан кечга қолдирманг.
Шифокор хонасидан плашчининг бир енгини йўл—йўлакай кийган Гўзал шошиб чиқади. Шифокор ёзиб берган қоғозга бир зум тикилиб, сўнг уни сумкачасига тиқиб қўяди. Аммо бир оз ўйланиб, яна қоғозчани сумкачасидан олиб, унга қарайдида, чуқур уфф тортади.
ГЎЗАЛ: Шу етмай турувди. Майли, қолган ишни Акмал уддалаб турар Ярим соатда улгурарман.
Клиника йўлагидан юриб. “Маммолог” деб ёзилган эшик олдида тўхтайди. Эшик олдида бироз туриб қолади, сўнг эшикни тақиллатади.
Кадрнинг ўтиши.
ГЎЗАЛ УЙИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал олдинги кадрдаги кийимда
Паризод эрталабки саҳнадаги кўринишда
Комила опа эгнида оч малла кўйлак.
Гўзал уйга келганида Паризод овқатланиб ўтирган эди. Энагаси унинг ёнида ўтириб, мева шарбати қўйиб бермоқда.
ГЎЗАЛ: Ассалому-алайкум, Комила опа? (кайфияти йўқ холда)Чарчамадингизми? Салом кугирчогим (қизини юзидан ўпиб) узр, ушланиб қолиб сани боғчадан ололмадим. Комила опа сиз хам ушланиб колдингиз кетишингиз мумкин. Гимнастикага асалимни ўзим олиб бораман.(қизининг ёнидаги стулга ўтираетиб).
Комила опа хайрлашиб чиқиб кетади.
ГЎЗАЛ: Асалим бўл тез, Кеч қолаяпмиз. Ҳўш, Татьяна Юрьевна, бугун нима машқларни ўтишини олдиндан айтдими?
ПАРИЗОД: Ха бугун мостикни ўрганамиз. Ойи, катта бўлсам, чемпион бўламан. Мени телевизорда кўрасиз. Татьяна Юрьевна, ким астойдил харакат қилса, албатта чемпион бўлади деган эдилар.
ГЎЗАЛ: Татьяна Юрьевна жуда ҳам тўғри айтибди. Бунинг учун доимо машқ қилиш керак.
ПАРИЗОД: Ўтган сафар мостик қилишни ўрганувдик. Кўрсатиб берайми?
ГЎЗАЛ: Ҳозир эмас, ўзи кеч қоляапмиз. Қани бўлақол..
Кадрнинг ўтиши.
1 кадр КЕЧҚУРУН БАНКОВСКИЙ ДОМНИНГ КЎРИНИШИ
2 кадр ГЎЗАЛЛАРНИНГ ОШХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал велюровий қизил халатда. Сочи орқага “хвост ”қилиб йиғилган.
Жамол спорт кийимида.
Ошхонада Гўзал ва Жамол овқатланиб ўтиришибди.
ЖАМОЛ: Паризод ухлаб қолдими?
ГЎЗАЛ: Ҳа, сизни роса кутди. Бугун ишингиз кўпайиб кетдими?
ЖАМОЛ: Ҳа, бугун муҳим учрашувим бор эди. Саудия Арабистонидан ҳамкорларимиз келиши керак эди. Тохир билан Латифга уларни кутиб олиш режасини тузиб чиқиш таклифини бердим-у, шу учрашувда қолиб кетдим. Айтгандай, эрталаб шифокорга бордингми?
ГЎЗАЛ: Бордим. Хонасида ўзимга келгунимча ўтирдим. Гармонлардан лоҳас бўлаётганимни айтдим У сунъий йўл билан ҳомиладорликни таклиф этди. Фақат олти ойдан кейин. Аммо 37 ёшимда сунъий равишда ҳомиладор бўлишимни тасаввур қила олмаяпман (кулади).
ЖАМОЛ: Сунъий йўл бўлса, сунъий йўлда. Аммо мен сени барибир жуда ҳам яхши кўраман. Жуда ҳам.
ГЎЗАЛ: (ҳайрон бўлиб) Сиз бунга қарши эмасмисиз?
ЖАМОЛ: Қизиқсаней, яна бир кичкинтой оиламизнинг қувончига қувонч қўшишдан катта бахт борми. Биз аҳмоқлар, иш деб анча вақтни ўтказиб юбордик. Мана энди жазосини тортяпмиз.
ГЎЗАЛ: Қўйинг бундай гапларни келинг ўша кунларни эсламайлик.
ЖАМОЛ: Менга эса сени илк бор учратган кунимни эслаш ҳузур бағишлайди.
ГЎЗАЛ: Мунира Бакиевна бугун мени маммологга юборди.
ЖАМОЛ 🙁сергакланиб, овози ўзгарган ҳолда) Нега? Ўзингни ёмон ҳис қилаяпсанми? (Жамолнинг юзида қўрқув акс этади)
ГЎЗАЛ: Албатта, йўқ. Бу оддий текшириш, холос. Эртага жавобини айтишади. Ўттиздан ошган аёл ҳар йили маммолог кўригидан ўтиш керак экан. Жуда ҳам асабга тегувчи жараён. Мамограмма қилдирганимча бўларим бўлди. Одам ўзини жуда ҳам ожиз сезар экан. Аммо уйга келиб Парини кўргач, Худога минг қатла шукр қилдим. Дунёда неча минг одам саратондан ўлиб кетади.
ЖАМОЛ: Ёмон нарса ҳақида мутлақо ўйлама, жонимю Ҳаммаси яхши бўлади (Гўзални белидан қучиб, ўзига тортади)
ГЎЗАЛ: Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мамограмма қилдираётганимда қўрқдим.
ЖАМОЛ: Қўйсангчи (кулиб) сен-а?! Жиноятчиларни зир титратувчи, ҳамма ишда ютиб чиқувчи адвокат-а? Қандайдир аппаратдан қўрқдингми?
ГЎЗАЛ: Ха! ўзимни ғалати сездим. У ерда навбат кутиб ўтирган аёлларни кўриб, ёмон бўлиб кетдим. Аммо сиз ёнимда бўлсангиз ҳеч нарсадан қўрқмайман. (Жамолнинг пинжига тиқилади)
Кадрнинг ўтиши.
Гўзал: Қизил костюм юбкада. Бўйнида калта кора маржон. Қўли ва қулоғида оқ зирак ва узук. Устида кора пальто. Оёғида кора этик. Сумкачаси ҳам кора.
Жамол: Пижамада, устидан қалин тўқ жигарранг эркаклар халатини кийиб олган.
Паризод : оқ қуёнчали пижамада
Комила опа: Қалин кўк свитерда ва қора юбкада.
1 КАДР. БАНКОВСКИЙ УЙНИНГ ТАШҚИ УМУМИЙ КЎРИНИШИ.
2КАДР. ГЎЗАЛЛАР ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ.
Гўзал ошхонада. Столга тезда нонушта учун нарсаларни қўйиб, фартукни ечиб стул суянчиғига илади. Шу пайт ошхонага Жамол кириб келади.
ЖАМОЛ: Бугун барвақт турибсанми, жоним?
ГЎЗАЛ: Ҳа, эртага суд жараёни. Унга яхшилаб тайрланмасам бўлмайди. Паризодни боғчага олиб бориш сингиздан чиқмасин-а, ҳозир Комила опаям келиб қолади. Унга бугун барвақтроқ келишни тайинлаган эдим. Ўзи Парини кийинтириб, овқатлантиради. Нонушта тайёр. Қаҳвангиз совиб қолмасин деб дамламадим. Мендан хафа бўлмасдан ўзингиз дамларсиз-а? (Жилмайганича, Жамолнинг юзидан ўпади. Жамолнинг бетида қизил лаб буёғининг изи қолади. Буни кўриб, Гўзал кулганича, қўли билан эрининг юзини артади).
ЖАМОЛ: Яна юзимни буядингми?. (Хотини қучоқлаб олади)
ГЎЗАЛ: Бўлди қўйворинг, ишга кеч қолаяпман. Паризодни уйғотинг, бўлмаса ўзингиз ҳам кеч қоласиз. (Эшик қўнғироғи жиринглайди). Ана, Комила опа ҳам келди. (Бориб эшикни очади. Остонада энага кўринади). Ассалому-алайкум, Комила опа, яхши келдингизми?
КОМИЛА ОПА: Ваалайкум-ассалом, Гўзалхон. Кечикмадимми?
ГЎЗАЛ: Йўқ. Мен нонушта тайёрлаб қўйдим, Парини кийинтириб, овқатлантиринг. Бугун уни боғчага Жамол олиб борадилар. (Йўлакдаги жавондан пальтосини олиб кия бошлайди. Орқасидан Паризоднинг овози эшитилади).
ПАРИЗОД: (йўлак бошида пижамада туриб) Ойижон, кетаяпсизми? Бугун боғчага бормайманми?
ГЎЗАЛ: (Пальтосини кийиб, қизини олдига бориб, юзидан ўпадида олдига чўккалайди). Ишга эртроқ боришим керак, асалим. Боғчага даданг олиб боради. Амммо ундан олдин, тишларингни ювиб, нонушта қилиб олишинг керак. Комила опанг сени кийинтириб қўяди. Бугун кечроқ қайтишим мумкин. Ишим жуд ҳам кўп.
ПАРИЗОД: (хафа бўлиб) Нега?
ГЎЗАЛ: Мен бўлажак суд жараёнига тайёргарлик кўришим керак, жоним. Судга бориб, судья билан учрашишим керак.
ПАРИЗОД: (лабларини чуччайтириб): Телефонда у билан гаплашсангиз бўлмайдими?
ГЎЗАЛ: Мен сенга қўнғироқ қиламан. Боғчада яхши қиз бўлгин, хўпми? ПАРИЗОД: Арча байрамга кийим-чи?
ГЎЗАЛ: Эртага албатта, бир йўлини ўйлаб топамиз, ҳозир кеч қолаяпман. Хўпми. Энди хайр, жоним. (Жилмайиб, қизини ўпади ва шошилиб чиқиб кетади).
Кадрнинг ўтиши
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал аввалги кадрдаги кўринишда.
Акмал- кулранг жемперда, оқ кўйлагининг ўқаси жемпердан чиқиб турибди. Қора шимда.
Лобар опа: Малла костюм юбкада. Сочлари турмакланган. Юзи билинар билинмас пардозланган.
Мунира Бакиевна: Оқ халат, оқ колпачокда
Гўзал офисда. Столдаги компьютерда ишламоқда. Ёнидаги столда қоғозларга кўмилганича Акмал ҳам ўтирибди. У қоғозларни сараламоқда. Хонага Лобар опа кириб келади. Уларга халақит беришга ботина олмай, бироз эшик олдида туриб қолади. Нихоят унинг кирганини сезган Гўзал бошини кўтриб, савол назари билан Лобар опага қарайди.
ЛОБАР ОПА: Гўзал Хакимовна, сизга клиникадан телефон қилишди. Мунира Бакиевна сиз билан учрашмокчи эканлар.
ГЎЗАЛ: (Лобар опага қараб, оҳангини баландлатиб) Сизга айтдимку, мен ҳеч ким учун йўқман деб. Ким қўнғироқ қилса ҳам айтинг, мен муҳим учрашувдаман. (Гап тамом дегандек, яна компьютерга тикилади, аммо Лобар опа кетмай остонада тураверади)
ГЎЗАЛ: (норози оҳангда) Яна нима бўлди?
ЛОБАР ОПА: (ташвишли оҳангда) Биламан… кечирасиз.. Аммо…
ГЎЗАЛ: (Бирдан овози ўзгаради) Паризодми ёки Жамолми? (Лобар опа бош чайқайди). Унда ҳеч нарсани эшитишни истамайман.
ЛОБАР ОПА: Шифокорингиз Мунира Бокиевна сиз келмасингиздан олдин бир неча маротаба қўнғироқ қилди. У келишингиз билан унга қўнғироқ қилишингизни айтди.
ГЎЗАЛ: Уффффф, Шу етмай турувди. Агар яна қўнғироқ қилса, бандлигимни айтинг. Кечроқ ўзим қўнғироқ қиламан.
ЛОБАР ОПА: (қўлларини қисирлатиб, асабий ҳолатда) Аммо у сиз билан албатта тушгача учрашиши кераклигини айтувди.
ГЎЗАЛ: Майли (яна компьютерга тикилади).
АКМАЛ: Сиздан нима кетди? Қўнғироқ қилиш бор йўғи бир дақиқа вақтингизни олади., холос (Гўзалга тикилиб қарайди, овози сал ўзгариб) Балки бирор муҳим гапи бордир. Бекордан бекорга икки-уч маротаба қўнғироқ қилмаганку, тўғрими Лобар опа?
ЛОБАР ОПА: Тўғри. У жуда ҳам муҳим гапим бор дегани учун, сизни безовта қилишга журъат қилувдим.
ГЎЗАЛ: (овози юмшаб) Кечирасиз Лобар опа. Сал асабийлашдим. Ҳа, майли, ҳозир қўнғироқ қиламан, раҳмат сизга. (Лобар опа елка қисганича чиқиб кетади)
АКМАЛ: Сиз қўнғироқ қилгунингизга қадар мен қаҳва дамлаб келаман, бўлмаса қоғозларга тикилавериб бошим оғриб кетди (Лобар опанинг орқасидан чиқиб кетади)
ГЎЗАЛ: Нима гапи бор экан-а? (столдаги телефон гўшагини кўтариб, телефон рақамини теради).
Кадр иккига бўлинади. Бир томонда гўшак кўтарган Гўзал, иккинчи томонда оқ халатда Мунира Бакиевна.
МУНИРА БАКИЕВНА: Гўзалхон…
ГЎЗАЛ: Ассалому- алайкум Мунира Бакиевна, тинчликми?
МУНИРА БАКИЕВНА: (ҳиссиз овозда)Агар вақтингиз бўлса, тушлик пайтида олдимга кириб ўтсангиз.
ГЎЗАЛ: Бунинг иложи йўқ. Эртага суд жараёни бошланади. Ишим бошимдан ошиб ётибди. Бугун ишга етти яримда келган эдим. Уйга соат ўн-ўн бирларда қайтсам керак. Нима гаплигини телефонда айтсангиз бўлмайдими?
МУНИРА БАКИЕВНА: Йўқ, Ишонинг менга, аммо албатта учрашишимиз керак.
ГЎЗАЛ: (яна асабийлашиб, овози қалтираб чиқади) Нима бўлди, мамограмманинг жавоби чиқдими?
МУНИРА БАКИЕВНА: (овози ўзгармаган ҳолда) Учрашайлик. Шу ерда ҳаммасини гаплашиб оламиз.
ГЎЗАЛ: (сўниқ овозда) Бунга қанча вақт кетади?
МУНИРА БАКИЕВНА: Кўп эмас, бор-йўғи ярим соат вақтингизни оламан. Хаттоки, кейин тушлик қилиб ҳам улгурасиз. Сиз келсангиз бошқа ҳеч кимни қабул қилмайман. Шунинг учун, иложи бўлса хозироқ келганингиз маъқул.
ГЎЗАЛ: (чуқур хурсиниб) Ҳа, майли.. ўн беш дақиқадан сўнг қабулингизда бўламан. (Гўшакни қўйиб, мадорсиз курси суянчиғига суянади)
Кадрнинг ўтиши.
Гўзал оқ пальтода
Мунира Бакиевна оқ халат, оқ калпачокда
1 КАДР. КЛИНИКАНИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИ
2 КАДР. ШИФОКОР-ГИНЕКОЛОГ ХОНАСИ КЎРИНИШИ.
Оқ халатда Мунира Бакиевна столда бир нималарни ёзиб ўтирибди. Эшик тақиллайди.
МУНИРА БАКИЕВНА: Киринг.
ГЎЗАЛ: Ассалому –алайкум, Мунира Бакиевна.
МУНИРА БАКИЕВНА: (кўриниши ўта жиддий) Ваалайкум –ассалом Гўзалхон. Келинг, ўтиринг. Келганингиз учун раҳмат Гўзалхон. Юзма-юз гаплашганимиз маъқул деб ўйловдим.
ГЎЗАЛ: (Ташвишли оҳангда)Таҳлиллар ёмон чиқдими?
МУНИРА БАКИЕВНА: (Мунира Бакиевна бош чайқайди) Йўқ, бу мамограмма. (Стол устида ётган рентген қоғозини олиб, ёруғга тутади-да, суратдаги қорароқ доғни Гўзалга кўрстади). Бу ерда зичланиш бор. У анчагина катта қа чуқур жойлашган. Шунинг учун ҳам ўтган сафар сизни текширганимда ҳеч нарсани сезмаган эдим. Бу ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу доғ мамологга ҳам, менга ҳам ёқмаяпти. Фикримизч бу зарарли шишнинг бир кўриниши.
ГЎЗАЛ: О, худойим. Энди тушундим, нега телефонда айтишни хоҳламаганингизни. (Чуқур хурсуниб) Энди нима қиламан? (Столга қўлини қўйиб, қўли билан бошини тирайди)
МУНИРА БАКИЕВНА: Зудлик билан биопсия қилишингиз керак. Иложи борича шу хафта ичида. Бу нарса иш қанчалик зарарли ёки зарарсизлигини аниқлашга ёрдам беради.
ГЎЗАЛ: Ахир… (гап тополмагандек қийналади) Эртага суд бошланади. Жараён тугамагунича иложим йўқ, тушунинг.
МУНИРА БАКИЕВНА: (кескин овозда) Менга қаранг, Гўзалхон. Сизни қўрқитмоқчи эмасман-у, аммо гап сизнинг ҳаётингиз хусусида боряпти. Биз ўзбек аёллар, доимо шундаймиз. Хамма нарсага вақт топамиз-у, соғлиққа келганида айнан ана шу вақт топилмай қолади. Кеч бўлганда эса йиғлаб юрамиз. (Гўзалга тикилиб) Сиз мени тушунмаяпсиз, чоғи. Ҳамма ишингизни йиғиштирингда, зудлик билан биопсия қилдиринг. (Тахтадек қотиб қолган Гўзалга)Тушундингизми?
ГЎЗАЛ: Нима?! (дудуқланиб) М..менда.. са.. саратон борми? Бўлиши мумкин эмас! Ахир, ҳеч жойим оғримаяптику?
МУНИРА БАКИЕВНА: Мен хозир сизда саратон бор деяётганим йўқ. Буни биопсия таҳлили аниқлайди. Аммо аниқ ташхис қўйилиб, эртароқ даволашни бошлаганимиз маъқул. Агарда биопсия таҳлили яхши чиқса, бу сизнинг бхтингиз.
ГЎЗАЛ: (ўзини аранг босиб) Ўзингиз биопсия қилмайсизми?
МУНИРА БАКИЕВНА: Йук жоним, биопсияни онколог-жарроҳ килади. Мана бу ерга мен шаҳардаги энг малакали онколог-жарроҳларнинг номи в телефон рақамларини ёзган эдим. Улар билан гаплашиб ўзингизга ёққанини танланг. Ҳммаси малакали жарроҳлар.
ГЎЗАЛ: Онколог-жаррохлар? Бунга менинг вақтим йўқ (йиғлаб юборади) Шифокор қидиришга вақт қани. Балки ўзингиз бирортасини тавсия этарсиз? (кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб)
МУНИРА БАКИЕВНА: Алишер Умарович Қаюмовни. Унинг бу борада анча тажрибаси катта. Бундан ташқари у анча тушунадиган одам.
ГЎЗАЛ: (бурнини тортиб) Майли, мен унга эртага қўнғироқ қиламан. (Ўрнидан туради)
МУНИРА БАКИЕВНА: Нега бугун эмас?
ГЎЗАЛ: Фақат сал кечроқ. (Бўшашиб яна жойига ўтиради). Агар ростданам саратон бўлсам, хомиладор бўла оламанми?(гаранглашиб)
МУНИРА БАКИЕВНА: (унга рентген суратларини узатиб) Албатта, фақат яхшилаб даволаниб, соғайиб кетганингиздан сўнг. Бунга эса албатта ишонишингиз керак.
Гўзал гандираклаб қадам ташлаганича хайрлашмасдан чиқиб кетади.
Мунира Бакиевна унинг орқасидан ачиниб қараб қолади.
Кадрнинг ўтиши.
КАТТА КЎЧА КЎРИНИШИ
Гўзал машинасида кетаяпти. Кўчанинг четига машинасини тўхтатиб, ўйга толади. Юзини кўз ёшлари ювади.
Гўзал ўйлайди. Мусиқа.
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: Э, Худо. Ахир сенга нима ёмонлик қилувдим. Мени нима учун жазолаяпсан? (кадрда машина ёнидан йўлакда ўтиб кетаётган одамлар. Гўзал уларга қараб) Нега энди шунча одам ичидан келиб- келиб мени танладинг? Нега айнан мен саратон бўлишим керак. Энди нима бўлади? Мен ўлсам Паризод нима қилади? Жамолчи? Орзуларимизчи? Мусиқа
Кадрнинг ўтиши.
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Офисига Гўзал бўшашган ҳолда, ранги оқариб кириб келади. Девордаги соат миллари 14.30 ни кўрсатмоқда. Унинг хонасида қоғозларни кўриб ўтирган Акмал, Гўзални кўриб ўрнидан туради.
АКМАЛ: Гўзал Хакимовна, сизга нима бўлди? Бирор нохуш хабар эшитдингизми? Соғлиғингиз яхшими?
ГЎЗАЛ: Ҳа, ҳаммаси жойида. Нега сўраяпсиз? (Ўзини бепарво кўрсатишга харакат қилади. Пальтосини ечиб, хона четидаги жавондан вешалкани олиб иладида, жавон эшигини ёпади)
АКМАЛ: Чарчаган кўринасиз, шифокор нима деди?
ГЎЗАЛ: Айтарли ҳеч нима. Қуруқдан-қуруқ олдига бориб вақтимни юқотдим. У таҳлилларнинг натижасини айтди, холос. Нимагадир шифокорлар бундай маълумотларни телефонда айтишни ёқтиришмайди. Ҳа, майли, нимада тўхтаган эдик? (Жойига ўтиради)
АКМАЛ: (Гўзалнинг гапига ишонқирамай, қошларини кўтариб) Уйга кетасизми? Кўринишингиз яхши эмас. Менимча хозир бир оз дам олганингиз маъқул. Қолган ишларни ўзим қилиб қўяман.
ГЎЗАЛ: (Кўзини компьютердан узмай). Йўқ, соғлиғим жойида. Ҳеч қаёққа кетмайман. Яна бир-икки мижоз билан учрашишим керак. (Телефон гўшагини кўтариб рақам тера бошлайди)
АКМАЛ: Гўзал Хакимовна (қатъий овозда) ҳозир сиз уйга бориб дам олинг. Қолганини ўзим қиламан.
Гўзал индамай, гўшакни қўяди-да, яна компьютерга тикилиб ўтиради.
Акмал ҳайрон бўлиб бир оз турган жойида ўйланганича, яна жойига ўтириб қоғозларни кўра бошлайди. Бу орада Гўзалнинг иш телефонии жиринглайди. Гўзал гўшакни кўтаради.
Кадрнинг ўтиши
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол: Кулранг костюм, оқ кўйлак, йўл-йўл кулранг галстукда.
Латиф: Қора шим ва оч сарғиш костюм, оқ кўйлакда, галстуксиз.
Жамол Латиф билан гаплашиб ўтирибди. Латиф Жамолга қоғозларни узатади.
ЛАТИФ: Жамол Акбарович, мана бу янги қўшма корхонанинг бизнес-режаси. Ўтган галдаги нусхасига бир оз ўзгартиришлар киритдим. Бундан ташқари Россиядан келган анови мутахассис борку (Жамол бош ирғаб қўяди), бизнес-режани янада такомиллаштириш учун уни ҳам жалб қилсак девдим. Албатта бу ортиқча харажат, аммо Арабистонлик хамкорларимиз, кейин сўзсиз шартномага қўл қўйишди.
ЖАМОЛ: (қоғозларни кўздан кечира туриб) Бунга ишончинг комилми?
ЛАТИФ: Албатта.
ЖАМОЛ: Анови, Россиялик мутахассисинг Ивановмиди, ҳм-м-м, фамиляси ёдимдан кўтарилибди. Майли нима бўлсаям. Маслаҳати учун қанча сўрапти?
ЛАТИФ: Ҳали бу хусусида у билан гапслашганим йўқ. Аввал сизнинг олдингиздан бирров ўтай дегандим.
ЖАМОЛ: (жилмайиб) Тулкисанда, Латиф. Бунақа ишларни менсиз ҳам қилиб, қотирасанку. Майли, қанча сўраса ҳам беринглар, аммо инсофи билан. Бежиз, ота-боболаримиз “Инсоф сари барака” дейишмаган. Кейин хисобини берарсан.
ЛАТИФ: Сиз нима деснгиз шу.
Кадрнинг ўтиши.
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
ГЎЗАЛНИНГ ХОНАСИ
Анча вакт ўтади, Акмал билан Гўзал ишлаб утиришибди, соат 7.30 ни кўрсатаяпти. Хонага Лобар опа кириб кетишга рўхсат сурайди, ва шу пайт, иш телефонии жиринглайди. Гўзал гўшакни кўтаради.
ГЎЗАЛ: Ҳа, қизалоғим, сенмисан? (пауза) Асалим, бугун ишим кўп, кечроқ бораман. Мени кутмай даданг билан овқатланаверинглар, хўпми? (пауза) Нима даданг келиб ўхлаб қолди? Ахир соат эндигина етти ярим бўлди-ку?! Комила опанг уйдами? (Кадрда Акмал Гўзалга тикилиб, унинг гапларига қулоқ солаётганлиги кўринади.) Бўлмаса гўшакни унга бер-чи. Йўқ, яхшиси овқатланиб, сен ҳам эртароқ ётгин. Албатта ишдан қайтгач, хонагга кириб сени ўпиб қўяман. Хайр, асалим. (Гўшакни қўяди ва унга Акмал тикилиб турганини кўриб қолади. Акмал хижолат чекиб, дархол қўлидаги қоғозларга қарайди)
АКМАЛ: Гўзал Хакимовна, тушлик қилувдингизми?
ГЎЗАЛ: Йўқ, ҳеч нарса егим келмаяпти.
АКМАЛ: Унақаси кетмайди, ҳозир мен сизга бирор нарса олиб келаман.
ГЎЗАЛ: Кераги йўқ. Шундай ҳам ишимиз кўп.
АКМАЛ: Ҳеч нарса емасангиз, касал бўлиб қоласиз.
ГЎЗАЛ 🙁кулимсираб) Унда менинг ўрнимга мижозни сиз ҳимоя қиласиз.
АКМАЛ: Лекин у менга эмас, сизга ишонади!колаверса у бу учун пул тўлаган. Мен ҳозир ҳеч бўлмаса гамбургер олиб келаман.
(Гўзал бир нима демоқчи бўлади-ю, аммо Акмал унинг гапини эшитмай, чиқиб кетади)
Кадрнинг ўтиши.
ГЎЗАЛЛАР УЙИДАГИ МЕҲМОНХОНАНИНГ КЎРИНИШИ.
Пианино устида турган соат бонг уриб, кечки соат 22.00 бўлганлигини кўрсатади.
Жамол уй кийимида
Гўзал олдинги кадрдаги кўринишда
Жамол меҳмонхонада. Диванда телевизор кўриб ўтирибди. Гўзал кириб келади. Ҳорғин холда қора кейсини креслога улоқтириб, диванга ўтиради.
ЖАМОЛ: Салом, ишларинг қалай, жоним? Келишингни кутиб, диванда ухлаб қолибман. Бирга овқатлансак дегандим. Хафа кўринасан? Нима бўлди? (Гўзал уфф тортиб, бошини чайқайди ). Оҳ-хо, ҳақиқатдан ҳам оғир кун бўлганга ўхшайди. Кўринишинг яхши эмас? Бирор нима едингми?
ГЎЗАЛ: Қорним оч эмас (бошини чайқаб).
ЖАМОЛ: Жуда яхши. Ҳўш, ўзингни бунчалар қийнаб, дам олмай, қандай қилиб ҳомиладор бўлмоқчисан? Ҳозир ўзим сенга қўймоқ пишириб бераман. (Ўрнидан туради. Аммо Гўзал унинг қўлидан ушлаб тўхтатади)
ГЎЗАЛ: Ростдан ҳам қорним тўқ, Жамол.
ЖАМОЛ: Бўлмаса бирор гап бўлдими? Фақат тўғрисини айт (қайтиб жойига ўтиради)
ГЎЗАЛ: (ерга қараб)Бугун Мунира Бакиевна билан учрашган эдим
ЖАМОЛ: Хўш?!
ГЎЗАЛ: Мамограммада доғ бор экан.
ЖАМОЛ: Нима бўпти?
ГЎЗАЛ: (Эрига тикилиб) Бу…бу ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен саратон билан касалланганга ўхшайман.
ЖАМОЛ: Нима?! (ўрнидан туриб кетиб, у ўқ бу ёққа юра бошлайди) Ўйлаб гапираяпсанми? Келиб-келиб шу аҳмоқона гапга ишондингми? Ўзи қайси аҳмоқ айтди сенга буни, Мунира Бакиевнами?
ГЎЗАЛ: Мунира Бакиевна онколог-жаррохга йўлланма берди. Биопсия қилдирилганидан кейин аниқ ташхис қўйиш мумкин экан.
Жамол тўхтаб, хотининг ёнига келиб ўтиради-да, унинг юзини икки қўли билан ушлаб, кўзларига тикилади.
ЖАМОЛ: Икки қулоғинг билан ҳам эшитиб ол. Бўлмағур гапларга ишонаверсанг, ростданам касал бўлиб қоласан. Ҳали аниқ ташхис бўлмасдан туриб, қандай қилиб касалман дейишинг мумкин-а?! Менинг ойим саратондан вафот этганини биласан. Дадам бу жудоликни кўтара олмай, бир йилдан кейин юрак хуружидан ўлиб кетдилар. Энди мен бу ланъати касалга оиламни барбод қилишга йўл қўймайман. Шунинг учун иккинчи маротаба бундай бўлмағур гапларни тилинга ола кўрма, тушундингми?
Гўзал жилмаяди.
ГЎЗАЛ: Тушундим.
Жамол хотининг юзини қўйвориб, уни бағрига тортади
ЖАМОЛ: Кўпгина шифокорлар ўзларига гап тегмаслиги учун ҳимояланади. Баъзилари мижозларини қўрқитиб, кўпроқ пул ишлаб олиш пайида бўладилар. Шуни ҳам билмайсанми, тентаквойгинам. Тинчлан..
ГЎЗАЛ (эрининг елкасига бош қўйган холда) Энди нима қилишим керак?
ЖАМОЛ: Судинг билан шуғулланавер. Биопсияни эса вақтинг бўлганида қилдирарсан. Сен соғлом ва чиройли аёлсан, шифокорларга эса ўзингни қўрқитишга имкон берма. Энди кетдик ухлаймиз. Кеч ҳам бўлиб қолди.
(Эр-хотин биргаликда, ётоқхонага кириб кетади)
КАДР ЎТИШИ
Гўзал — аёллар қора тиззасидан келадиган юбка ва костюмда. Костюми тагидан стойка воротник оқ кофта кийган. Сочи турмакланган. Юзида пардоз. Тақинчоқлари фильмнинг бошидагидек.
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал ўз жойида ўтириб қўнғироқ қилмоқда.
ГЎЗАЛ: Алло, бу Алишер Умаровичми? Ассалому-алайкум. Мен Гўзал Солиеваман. Мунира Бокиевна биопсия қилдиришим учун сизга йўлланма берган эди. Олдингизга қачон борсам бўлади?
КАДР ЎТИШИ
Жаррох — оқ халат, ва қора шимда.
Жаррох Алишер Умарович кабинети. Ўртада оқ стол. Стол устида қоғозлар, рентген суратлари сочилиб ётибди. Девор олдида оқ ғилоф кийдирилган учта стул. Столда Алишер Умарович ўтирибди. Телефонда Гўзал билан гаплашмоқда. Столнинг чап томонида кушетка, устига оқ чойшаб тўшалган. Енида оқ шкаф турибди, унда ҳам папкалар ва қоғозлар тахланган.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Ҳа, биламан, кеча унинг ўзи менга қўнғироқ қилган эди. Сиз тезроқ биопсия қилдиришингиз керак, Гўзал… Хакимовна. – Буни сизга Мунирахон ҳам айтгандир?
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: Ҳа, аммо бугун соат 11 да суд бошланади. Мен унда адвокатман. Суд тугагач, яъни бир хафталардан сўнг сиз билан учрашишим мумкин.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Бундай беъмани фикрдан воз кечишингиз керак, Гўзалхон. Бу ҳаёт-мамот масаласи. Бугуноқ келганингиз маъқул. Келгуси ҳафтада эса биопсия қиламиз.
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: Аммо.. мен…
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Мен сизни соат кечки еттигача кутаман. Иложи бўлса бирор дугонангиз билан келинг.
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: Нега?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Мен кўп аёллар уларга айтилаётган гапларни кўтара олмасликларини гувоҳи бўлганман .
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: (кулгуси эшитилади) Аммо мен малакали ҳуқуқшуносман ва ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини биламан.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Бунга ишонаман. Аммо, шифокор ҳам ўзида саратон касаллиги аломатини аниқласа, довдираб қолади. Бу сиз айтаётган вазият эмас, Гўзалхон.
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: (ташвишли оҳангда) Аммо менга ҳали аниқ ташхис қўйилгани йўқ-ку!
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Тўғри, аммо бугун сизни албатта кутаман. Хайр
ГЎЗАЛНИНГ ОВОЗИ: (бўшашиб чиқади) Майли суд тугаши билан олдингизга ўтаман. Рахмат. Хайр.
Қисқа гўдоклар эшитилади. Жаррох гўшакни жойига қўяди.
Кадр ўтиши
Гўзал — аввалги кадрдагидек
Лобар опа – кўк кофта ва қора юбка костюмда, сочлари орқага турмакланган, юзи пардозланган.
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал қўнғироқ тугмачасини босади. Хонага Лобар опа киради.
ГЎЗАЛ: Лобар опа, менга мана бу шифокорлар ҳақида барча маълумотлар керак. Қаерда ўқиган, ким бўлиб ишлаган? Қандай одам? Жаррох бўлиб қачондан бери фаолият юритади? Яхши даволайдими? Тушундингизми? Ҳа, биринчи навбатда Алишер Қаюмов ҳақидаги маълумотлар керак. Кейин қолганларини суриштирасиз. Аммо бу маълумотлар менга кераклигини хеч кимга айтманг.
ЛОБАР ОПА: Гузал тинчликми???
ГЎЗАЛ: Йўқ, (Лобар опага қарамасликка харакат қилади). Бир дугонам илтимос қилувди.
ЛОБАР ОПА: Майли, кечгача маълумотларни йиғиб қўяман. (Чиқиб кетади)
ГЎЗАЛ: (қўл соатига қараб) Суд бошланишига оз вақт қолибди-ку…
Гўзал ҳам шошганича қоғозларни кейсга жойлаб, чиқиб кетади.
Кадр ўтиши
ЖАМОЛНИНГ КОЛБАСА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИНИ ИЧКИ КЎРИНИШИ
Жамол костюмининг устидан оқ халат кийган
Тоҳир костюмининг устидан оқ халат кийган
ИШЧИЛАР : Оқ халатда ва бошларида яшил материалдан тикилган қалпоқда.
Жамол билан Тохир колбаса цехини айланиб юришибди. Катта электр мясорубкадан гўшт чиқараётган ишчига бошини қимирлатиб салом берганларича, олдинга юришади. Колбасани юқорида айланаётган трейлерга тизиб, дудлаш печкасига юбораётган ишчилар олдида тўхташади. Пастроқ бўйли, тўлароқ киши уларнинг келганини кўриб, ёнидаги икки шеригига нимадир деб, Жмол билан Тохирнинг олдига келади.
ЖАМОЛ: Салом Зухриддин ака, ишлар яхши кетаяптими?
Зухриддин қўл бериб кўришади. Рўмолчасини чиқариб пешонасини артадаи.
ЗУХРИДДИН: Раҳмат, яхши.
ЖАМОЛ: Бугун тушгача неча кило дудланган колбча чиқрдинглар?
ЗУХРИДДИН: Ҳммаси белгилаб қўйилгандек. Режани бажараяпмиз.
ЖАМОЛ: Сифатини назорат қилишни унутманг. Сизга ишонаман-а?
ЗУХРИДДИН: (хафа бўлгандек бўлиб) Мени хафа қилаяпсиз Жамол Акбарович, шунч йилдан буён сизни бирон маротаба бўлсада алдадимми?
ЖАМОЛ 🙁Зухриддиннинг елкасига қоқиб) Албатта йўқ, ишингизга омад.
Кетишади. Зухриддин ишчиларнинг олдига қайтади.
Қадоқлаш ва тамға босиш цехида ускуналари олдида ўтиб кета туриб, ишчилар билан саломлашиб кетишади.
ЖАМОЛ: Яхши-и..
ТОҲИР: (қувноқ оҳангда) Худо хоҳласа қўшма корхона очсак, ишлаб чиқаришни уч баробар кўпайтириш имконига эга бўламиз. Хозирданоқ усталаримизга шогирдларни кўпайтирсак дегандим. Бундан ташқари озиқ-овқат технологияси бўйича таҳсил олаётган талабаларни ҳам амалиётини корхонамизда ўташларини ташкил қилсак. Амалиёт давомида уларнинг энг чаққон, интилувчан ва билимдонларини саралаб олиб, келгусида уларни ишга таклиф қилсак бўларди. Қўшма корхона очсак малакали кадрларга бўлган эҳтиёжимиз ортади.
ЖАМОЛ: Ҳа.. Худо хоҳласа… Буни яхши ўйлабсан, Тоҳир. Бугунданоқ, қайси колледжлар ва олий ўқув юртларида айнан бизнинг соҳамиз бўйича факультетлар борлигини аниқла, кейин мазкур ўқув муассасалари билан келишиб, шартнома тузамиз.
ТОҲИР: Ҳўп.
Кадр ўтиши
Гўзал — аввалги кадрдагидек
Жаррох — оқ халат ва қора шимда.
ОНКОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИНИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИ
АЛИШЕР УМАРОВИЧ ХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Алишер Умарович қабулида Гўзал ўтирибди. Қўлида рўмолча. Жаррох рентген суратларни кўздан кечирмоқда.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (рентген суратини кўра туриб) Ҳа, шишнинг тузилиши ва жойлашишига кўра, саратонга ўхшайди. Агар тахминларимиз тўғри чиқса, сизга мастпэктомия қилишга тўғри келади.
ГЎЗАЛ: ( хавотирланиб) Нима у мастпэктомия?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Гўзалхон биринчидан тинчланишингиз лозим! Бугунги кунда хар 1000 аёлнинг бирида кўкрак саратони учрамоқда. Кимдир саратон энди ривожланаётганида, кимдир унинг энди пайдо бўлганида, кимдир эса саратон хужайралари бутун танага метастаза берганида буни сезади, ва бизга мурожаат этади. Биз эса қўлимиздан келганча беморга ёрдам беришга харакат қиламиз! Аммо соғайиб кетишингиз ўзингизга ҳам жуда боғлиқ. Сиз соғайиб кетишингизга ва бизга ишонишингиз лозим! Агарда рўҳий тушкунликка тушсангиз, касаллик ривожини тезлаштирасиз, холос. Хозирги кунда замонавий тиббиётда сартон билан касалланган беморларни 15 йил ва ундан ҳам ортиқ умр кўришлари учун даволаш усуллари анчагина. Фақат бунинг учун сабр, тоқат, бардош керак. Айтганларимни ўз вақтида бажариб, барча даволаш курсларидан ўтсангиз, албатта соғаясиз.
Сизнинг мисолингизда, шиш жойлашган кўкракни кесиб ташлаш керак, мана шуни мастпэктоимя дегани. Бу фақат сизнинг розилигингиз билан амалга оширилади, сизни хеч ким бунга мажбурламайди! Яна бир йўли кимёвий йул ва нур билан даволаш. Аммо бу усуллар мастпэктомиясиз унчалик самара бермайди. Саратон касаллиги секин ривожланувчи касаллик туридир. Аммо у эндоген ва экзоген омиллар таъсирида бирдан ривожланиб кетиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам, бу касалликни даволашда биз асосан комплекс даволашни қўллаймиз.
ГЎЗАЛ: Нур билан даволаш нима? (қўлидаги рўмолчасини асабий ҳолда ғижимлаб бошлайди).
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Келинг, яхшиси аввал биопсия қилайлик, қолганини кейин гаплашамиз. Биопсияни умумий наркоз остида ўтказамиз, сиз$ хеч нарса сезмайсиз.
Гузал: Агар биопсия тахлиллари ижобий чикса чи?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Агар ижобий чикса кукракни олиб ташлаш лозим, мастпэктомия қиладиган бўлсак, яна бир бор шифохонага ётишингизга тўғри келади. Чунки биз одатда иккаласини бирданига қилмаймиз.
ГЎЗАЛ: Бундан чикдики мен икки марта наркоз тагида Агар мен ҳомиладор бўлиб қолсам-чи?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Унда ҳомиладан воз кечишингизга тўғри келади. Сиз оилангизга кераксиз. Худо берса, яна фарзандли бўлишингиз мумкин. Аммо сизни огоҳлантиришим керак. Кимё билан даволашдан сўнг инсон организми стериллашади. Бу дегани ҳомиладор бўлиш имконияти бир неча фоизга камаяди. Лекин сиз даволанишдан воз кечсангиз натижаси жуда ҳам ёмон бўлиши мумкин.
ГЎЗАЛ: (лаблари пирпираб) бу билан нима демоқчисиз?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Гапларимни уйингизга бориб яхшилаб ўйлаб кўринг, турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашинг.(жилмайиб) Айтгандай Мунирахон сизни ўта банд адвокат деган эди. Билмадим, ҳозир ишингизга борсангиз ҳам гапларим хусусида жидий ўйлаб кўришни маслаҳат берар эдим.
ГЎЗАЛ: Айтинг-чи, операциядан кейин ишга қачон чиқсам бўлади?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Икки-уч хафтадан сўнг. Бунинг барчаси сиз операцияни қандай ўтказишингизга боғлиқ. Шунингдек сизнинг танангизга кимётерапия қандай таъсир қилиши номаълум. Афсуски, буларнинг барчасини инобатга олмай иложимиз йўқ.. Менга бошқа саволларингиз йўқми?
Гўзал индамай бош чайқайди ва бўшашганича ўрнидан туради.
КАДР ЎТИШИ
Жамол — кулранг костюм ва оч ҳаворанг кўйлакда , кулранг галстукда
Санжар — қора «мерседес» да, узун қора плаш ва оч кулранг костюмда, қора кўйлакда галстуксиз
Жонона — сутранг плашчда. Ичида Кора тор куйлак тиззагача. Сочлари ёйилган, бўйнида кофтасининнг устидан тақилган кўкрагининг ярмига тушувчи қора марваридли узун мунчоқ. Кулида ок тиллали узик ката тоши билан, кулогида осилиб турувчи ок тилладан зирак. Юзи дид билан пардозланган. Тирноқлари узун «френч» килинган.
Тохир — қора шим ва малла костюмда, галстуксиз.
Официант йигит – рестораннинг кийимида.
РЕСТОРАННИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИ
Ресторан олдига қора «Мерседес» келиб тўхтайди. Эшиги очилиб, аввало пошнаси баланд қора этик кийган оёқлар тушиши кўринади. Кейин Жонона бўйи билан кўринади. У сутранг тиззасигача юқароқ плашчда. Бу томондан Санжар тушади. Жонона уни қўлтиқлаганича ресторанга киришади.
РЕСТОРАННИНГ ИЧКИ КЎРИНИШИ
Уларнинг олдига официант келиб, турдаги столга олиб боради Стол бошида Тохир билан Жамол ўтиришган эди. Улар Санжар билан Жононани туриб кутиб олишади.
Олдиларига официант югуриб келади ва устки кийимларини ечишга ёрдамлашади ва кийимларни олиб кетади.
САНЖАР: Танишинг бу менинг янги ёрдамчим Жонона. Лондонда Кембридж университетини битирган. Бизнесни самарли юритиш бўйича – профессионал. Бу борада халқаро тажрибага ҳам эга, чунки Лондон ва Америкадаги йирик компанияларда амалиёт ўтаган. Бу эса Жамол Акбарович. Бизнинг энг ишончли хамкоримиз. (Жонона Жамолга жилмайиб қўл узатади. Жамол Жононадан кўзини узмай унинг бармоқларини учини ўпади ёки саломлашади.) Бу Тохир. Жамол Акбаровичнинг ўнг қўли. Жамол Акбарович Тохирга ўзларига ишонгандек ишонадилар. (Жонона ўз навбатида Тохирга қўл узатади. У Жононанинг қўлини сиқиб қўяди)
ЖАМОЛ: Қани, марҳамат. (Ўтиришади, Жамол стулни тортиб, Жононанинг ўтиришига ёрдамлашади. Сўнг Жононага қараб). Айбга буюрмайсиз, сиз келмасингиздан олдин ичимлик буюрттириб қўйган эдик, балки бошқа нарса ичарсиз?
ЖОНОНА: Менга, иложи бўлса муз билан тоник.
(Жамол савол назари билан уларнинг бошида турган официантга қарайди)
Официант йигит: Афсуски бизда тоник йўқ, лекин шампан виноси, виски, конъяк, ликер, Бургундиянинг қизил виноси, ароқ ва мартини бор.
ЖОНОНА: Мартини келтира қолинг.
ЖАМОЛ: Нима ейсиз?
(официант Жонона ва Санжарнинг олдига таомномани қўяди. Жонона уни варақлаб)
ЖОНОНА: Хитойча гўшт бўла қолсин.
САНЖАР: (таомномани ёпиб) Менга ҳам, фақат ичимликдан конъяк.
(Официант савол назари билан Жамолга карайди,
Жамол: Менга арахисли товук калампир билан.
Тохир: Менга хам факат калампирсиз!
Официант енгил таъзим қилиб, кетади.
САНЖАР: Ҳўш, нима ҳақида гаплашаётган эдик? Ҳа, айтгандай. Мен Саудия Арабистонидаги ҳамкорларимиз билан гаплашдим. Улар сиз юборган таклифни кўриб чиқиб, розилик билдиришди. Аммо бир иккита гаплашиб оладиган жойи борлигини айтишди. Қўшма корхона очиш тўғрисидаги фикрингиз уларга ёққан, лекин улар улуш масаласида келишиш кераклигини айтишмоқда.
ЖАМОЛ: Майли, уларнинг келадиган кунлари аниқ -ку. Гаплашамиз, албатта
САНЖАР: Жонона бу борада сизга ёрдам беради. (Жононага қараб) Тўғрими, Жонон?
(Официант патнисда фужердаги ичимликларни олиб келиб Санжар ва Жононанинг олдига қўяди)
ЖОНОНА: Ҳа, албатта, ахир энди хамкормиз-ку! (Мартинини ҳуплайди, сўнг ўрнидан туради) Кечирасизлар, мен ҳозир келаман. (Сумкачасини кўтарганича столлар оралаб кетади. Жамол билан Санжар унинг орқасидан тикилиб қолишади)
САНЖАР: Зўр-а, тўғрими?
ЖАМОЛ: Ҳа, нимасини айтасан? Ўзингга зўр ёрдамчи топибсан.
САНЖАР: У жуда ҳам ақлли. Уни чўмилиш кийимида бир кўрсанг эди, оғзинг очилиб қолади. (Бу гапдан Жамол хумраяди. Жонона қайтиб келиб жойига ўтиради. Овқатлана бошлайдилар)
ЖАМОЛ: (Жононага қарата) Қачон вақтингиз бўлади, араблар билан учрашув олдида, баъзи нарсаларни гаплашиб олсак, дегандим?
ЖОНОНА: (жилмайиб) Мен сиз учун бўшман.
САНЖАР: Эй, эй нима иккалангиз мени четга суриб қўймоқчимисизлар? Бунақаси кетмайди.
ЖАМОЛ: Қўрқма, гаплашиб олайлик деганда албатта, сени ҳам назарда тутган эдим! Хўш? (Яна Жононага тикилади)
ЖОНОНА: Хоҳласангиз эртага, соат 12 ларда. Кейин бирга тушлик қилсак ҳам бўлади. Сиз бу пайтга ҳеч нарсани режалаштирмаганмисиз?
Жамол Тохирга қарайди.
ТОХИР: Йўқ, иложи йўқ. Жамол Акбарович соат 11.30 да компания филиаллари раҳбарларининг йиғилишини тайинлагансиз.
ЖАМОЛ: (Тохирга қарата) Ҳечқиси йўқ, йиғилишни соат 14.30 га кўчиринг. (Кейин Жононага қараб) Албатта соат 12 да учрашамиз. Яна учрашув олдидан кунгироклашамиз.
КАДР ЎТИШИ
Гўзал пахмоқ қоплон нусха халатда, сочи хвост қилиб йиғилган
Жамол енгил спорт услубидаги кийимда
БАНКОВСКИЙ УЙНИНГ КЕЧҚУРУН УМУМИЙ КЎРИНИШИ
Гўзаллар хонадонининг кўриниши
Ошхонада Гўзал ва Жамол чой ичиб ўтиришибди
Чойнакка чой дамлаб келади.
ЖАМОЛ: ( чиройли биллур идишдан шоколад конфетини олиб, уни очади-да оғзига солиб, Гўзал қўйиб берган чойни ҳўплайди) Ҳўш, бугун кунинг қандай ўтди. Бир оз толиққан кўринасан.
ГЎЗАЛ: (Ўзига чой қўя туриб) Ҳа, чарчадим, бунинг устига бу касаллик. Ундан ташқари шу ҳафтанинг ичида иккита судим бор. Ҳеч нарсага улгурмаяпман.
ЖАМОЛ: Ўзингни уринтириб қўяяпсан. Ўзи ҳайронман. Уйда ўтирсанг ҳам бўлади-ку. Паризодга, ўзингга қараб. Худога шукр топаётган пулим хаммамизга ўла-улгунча етиб ортади. Яқинда қўшма корхона очмоқчимиз. Худо хоҳласа ишимиз ўнгидан келади деган умиддаман.
ГЎЗАЛ: (Чашкани “тўқ” этиб столга қўяди) Бу нима деганингиз. Мен сизга пул топаяпман деб бирор маротаба бўлсада иддао қилдимми? Бундан ташқари шунча йил ўқидим. Ишимни жуда ҳам яхши кўраман. Ишим, менинг ҳаётимнинг бир қисми.
ЖАМОЛ: Бизчи?
ГЎЗАЛ: (ҳовуридан тушиб, жилмаяди) Сизлар эса менинг борлиғим, ҳаётимнинг асосисизлар. Ахир сизларсиз мен қандай яшардим?
ЖАМОЛ: Ана энди ўзингга келдинг. Шунинг учун ҳам ўзингни асра, таътилга чиқиб бир оз дам ол демоқчиман, холос
ГЎЗАЛ: (яна авзойи ўзгаради. Қўлида чашкани ушлаганича) Тушунсангизчи, мен касалман. Икки кундан буён шифокорлар шуни айтишаяпти. Мамогараммагача соғлом эдим, энди эса касалман. Касал бўлганда ҳам оғир касал (кўзига ёш келади)
ЖАМОЛ: Секинроқ, Парини уйғотиб юборасан. (сўнг Гўзал томон энгашиб) Менга қара, балки ўша Алишер Умаровичинг кўпроқ пул ишлаш мақсадида сенга ўхшаган лақмаларни лақиллатар? Унинг ҳамма гапсларига ишонишга сенда ҳеч қандай асос йўқ. Балки ўша жаррохнинг уйи гаровга қўйилгандир? Ёки олган қарзини тўлай олмаётгандир? Пул топиш учун эса уч-тўртта кўкракни кесиб ташласа бас, пул ишлаб олади ва муаммоларини ҳал қилади-қўяди, вассалом.
ГЎЗАЛ: (асабий ҳолатда) Нима, у менга ёлғон гапирди, демоқчимисиз? Демак, менда ҳеч қандай касаллик аломати бўлмасада, кўкрагимни кесиб ташламоқчи, шундайми? Жамол илтимос хакикатга карашга харакат килинг!
ЖАМОЛ: (Хотиржам равишда) Балки у яхши шифокордир. Лекин тўғри келган одамнинг гапига ишониб бўлмайди.
ГЎЗАЛ: (аянчли жилмайиб) Ҳуқуқшунослар ҳақида ҳам кўпинча шундай дейишади.
ЖАМОЛ: (ўрнидан туриб у ёқ бу ёққа юра бошлайди) Жоним, ўзингни бос. Майлкуи ўша доғ борлигига ишондим дейлик. Ўша жаррох кўкрагингни текшириб, ундан сут қолдиқларини топади. Уларни чиқариб ташлаб, кесилган жойини тикиб қўяди. Бўлди. Шунга шунча ваҳимами?
ГЎЗАЛ: Нима? Сут қолдиқлари? Туққанимдан олти йилдан сўнг-а?
ЖАМОЛ: Аммо яқинда хомиланг тушганлиги эсингдан чиқмасин. Билишимча, аёллар ҳомиладор бўлиши билан уларнинг кўкрагидаги сут бези ишлай бошлайди.
ГЎЗАЛ: (енгил уфф тортиб) Агар унинг гапи рост бўлиб чиқсачи?
ЖАМОЛ: (овозини баландлатиб) Бўлди, бас қил. Ўзингни ҳам мени ҳам бу кетишда жинни қилиб қўясан. Сенда ҳеч қандай саратон йўқ. Сен соппа-соғсан. (овозини пастлатиб, Гўзалнинг орқасидан елкасини қучади) Менга ишон. (Гўзал бошини эрининг қўлига қўяди.)
КАДР ЎТИШИ
Шифокор аёл Замира Холиқовна , 50 ёшларда, сочларига оқ оралаган. Оқ халатда, кўз ойнакда
Гўзал қора этик, қора плашчда
ПоликлиникаНАНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ
Табобатхона олдига Гўзалнинг машинаси келиб тўхтайди. Ундан Гўзал тушади ва клиникага кириб –чиқаётган одамларга эътибор бермай, ичкарига киради. Сўнг онколог деб ёзилган эшик олдида бир муддат туриб, эшикни таққилатадида, эшикни очади. Онколог кабинети кичикроқ, ўртада стол, чап томонда кушетка, столдан ўнг томонда қоғозлар тахланган шкаф.
ГЎЗАЛ: Мумкинми?
ЗАМИРА ХОЛИҚОВНА: (стол бошида нималарнидир ёзиб ўтирибди) Киринг. Мархамат утиринг!
ГЎЗАЛ: Ассалому-алайкум, Замира Холиқовна!
ЗАМИРА ХОЛИҚОВНА: (*кузини хужжатлардан кутариб карайди) Салом эшитаман сизни.
ГЎЗАЛ: Мен олдингизга бир масалада келган эдим.
ЗАМИРА ХОЛИҚОВНА: (Гўзалга стулни кўрсатиб) Ўтиринг, сизни эшитаман.
ГЎЗАЛ: (стулга ўтириб) мана буни бир кўрсангиз деган эдим (сумкасидан рентген суратларини олиб шифокорга узатади) Мен Алишер Қаюмовни қабулида бўлган эдим. У киши менда саратон борлигини айтди.
ЗАМИРА ХОЛИҚОВНА: (Рентгенни дераза ёруғлигида кўздан кечириб) Алишер Умаровичнинг барча гаплари тўғри. Менимча сизда саратон ривожланиш арафасида турибди (рентгендан кўзини узмай, ҳиссиз овозда) Албатта, биз янгилишимиз мумкин, аммо ишончим комилки, гапимнинг тўғрилигшига тезда ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.
ГЎЗАЛ: Балки янгилишаётгандирсиз?
ЗАМИРА ХОЛИҚОВНА: (Гўзалга қараб, совуқ оҳангда) Мен 35 йиллик тажрибага эга шифокорман. Саратоннинг пайдо бўлиши ва ривожланиши борасида илмий тадқиқотларим ҳам мавжуд. Саратон касаллиги қачон бошланишини ҳеч ким билмайди. Чунки у фақатгина биттагина хужайрада ривожлана бошлайди. Нормал хужайранинг шишга айланиши эса кўп босқичли жараёндир. Бу нарса аввало инсоннинг ирсий омиллари ва ташқи омиларнинг бир-бирига таъсири натижасида юз беради. Бу чарчоқ, вақтида дам олмаслик, асабийлашиш, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, ва бошқа бир қатор омиллардир. Албатта, саратон билан касалланганларнинг кўпчилиги шифокорлар янгилишишади дея умид қилишади. Аммо, сизнинг ҳолатингизда аниқ айтишим мумкинки, сиз касалсиз ва зудлик билан даволанишни бошлашингиз керак.
Кадрда Гўзалнинг чарчаган, хафа юзи кўринади.
Кадрнинг ўтиши
СУД ЗАЛИНИНГ КЎРИНИШИ.
СУД ЗАЛИ
Актерларнинг образи
ГЎЗАЛ – қора пиджак ва қора шимда. Қўлида никоҳ узуги ва олмос кўзли оқ тиллали узук ва қаҳрабо кўзли тилла узуклар. Қулоғида қаҳрабо кўзли тилладан зирак. Сочи дид билан орқага турмакланган.
Судья: Қора костюм, оқ кўйлак, катакли малла галстукда.
Прокурор: расмий формада.
Хамид Толипов: ёши 50 ларда кулранг костюм- шимда, ёқаси очиқ йўл йўл кулранг кўйлак кийган, галстуксиз.
Мукаррам Собирова: Унинг эгнида куйлак, устидан ворсли нимча кийиб олган, сочи орқага турмакланган, юзи пардозланмаган.
Аъзам Пўлатович – кора костюм, ок кўйлакда.
СУД ЗАЛИ КЎРИНИШИ
КАДРДА: Кадрда Гўзал нутқ сўзламоқда. Суд залининг панорамаси. Адвокатлар столида Аъзам Пўлатович Гўзалга тикилганича уни жим туриб эшитмоқда. Унинг ёнида ёши 45 ларда, хорғин кўринган аёл Мукаррам Собирова..
Иккинчи столда ўз адвокати билан тепакал, айбдор эркак Хамид Толипов ўтирибди.
ГЎЗАЛ: Хамид Толипов ёғ ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбарлик лавозимига кўтарилгач пухта ишлаб чиқилган режа асосида иш бошлайди. Аввало ҳар ойда ортиқча ишлаб чиқарилган пахта ёғини юқори нархларда сотилиши натижасида олинган даромадни ҳар ойда 100 000 АҚШ доллари миқдорида ўзлаштира бошлайди. Бунинг учун бош хисобчини қўрқитиб, унга расмий хужжатларга қўл қўйишга мажбур этади. Аммо оддий фуқаро ҳалол йўл билан бир йилда ҳам топа олмайдиган бу маблағ “ўзи хон, куланкаси майдон” бўлган Хамид Толиповга камдек туюлди. Режанинг иккинчи бандига кўра, хужжатсиз қабул қилинаётган чигитдан пахта ёғи ишлаб чиқарилиб, ўз навбатида у хужжатсиз сотилиши лозим эди. Бунинг натижасида Толиповнинг топшириғига биноан бош хисобчи Мукаррам Собирова ва бошқалар уч йил давомида қадар 2000 тонна пахта чигитини хужжатлаштирмай, ёғга айлантирдилар.
Учинчи банд эса бевосита корхона лабораторияси билан боғлиқ эди. Хамид Толипов мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, лаборатория мудири Зариф Жовлиевга корхона манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етишини билган ҳолда, келтирилган пахта чигитини лаборатория текширувидан ўтказишда унинг намлигини 0,5 % га камайтирган ҳолда хулоса тузишга кўрсатма берди. Корхона раҳбари режасининг тўртинчи бандда эса чорва моллар учун ем маҳсулотларини хужжатсиз сотиш ва ишлаб чиқарилаётган совун нархи устига 10 фоиздан устама қўйиш орқали даромад кўриш кўзда тутилган эди. Бу ишларни корхона ем маҳсулотлари омбори мудири Бахром Муминов ва Толиповнинг иқтисодий ишлари бўйича ўринбосари Бурхон Турдиев кўнгилдагидек амалга ошира бошлайдилар. Улар ҳар хафта 10-15 вагон ем маҳсулотларини хужжатсиз четга сотиб, унинг ҳар бир вагонидан бир миллион сўмдан 1500 000 сўмгача, ҳар бир юк машина ем маҳсулотидан эса 300 минг сўмдан 500 минг сўмгача ноқонуний даромад олинишини таъминлаб беришади. Ўз навбатида совунни қиматроқ сотилиши натижасида Хамид Толипов чўнтагини 20 миллион сўмга қаппайтирган. Умумий хулосада корхона даромади камайтирилиб кўрсатилиши ва даромаднинг асосий қисми Хамид Толипов бошчилигида тузилган жиноий гурухнинг чўнтагини қаппайтириши натижасида корхона 5 миллиард сўмлик зарар кўрган. Бунинг учун корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчига етказиб беришга жавобгар шахслари томонидан ҳар ойлик кўрсаткичлар расмий хужжатларда камайтирилиб кўрсатиб келиниб, соҳта хисоботлар тайёрланган. Энг асосийси эса кўпгина хужжатларда Хамид Толипов корхона бош хисобчиси Мукаррам Собированинг имзосини қалбакилаштирган.
ХАМИД ТОЛИПОВ: (ўрнидан сакраб туриб) Ёлғон. Мен хеч кимнинг имзосини қалбакилаштирмаганман. (Мукаррам Собирова томон юзланиб) Унинг ўзи ўз хоҳиши билан хужжатларга имзо чекиб, даромадга шерик бўлган.
Кадрда бошини қуйи солиб ўтирган Мукаррам Собирова кўринади. Сўнг умумий кўринишда суд зали ва йирик планда Гўзал кўринади.
ГЎЗАЛ: (Хамид Толипов ўтирган столга яқинлшиб). Майли. Сизнинг гапингиз рост бўлсин. Аммо графология бўлимидан олган хулосаларимизга кўра мана бу хужжатлардаги Собировага тегишли имзоларнинг барчаси қалбакили аён бўлди. Мана графология бўлимининг хулосаси. Иккинчидан, сиз ўзлаштирилган маблағни фақатгина пул шаклида сақламай, “Нексия” автомашинасидан ташқари, «TOYOTA PRADO» русумли машина ҳам харид қилгансиз. Улар корхона балансига қўйилмаган, аммо харид учун ажратилган хисоб тўловининг тагида яна Собированинг қалбаки имзоси турибди. Хўш бунга нима дейсиз?
Жимжитлик. Толипов индамайди. Фақатгина ёнида ўтирган адвокатига назар ташлайди. Адвокати эса елка қисиб қўяди.
СУДЬЯ: (болғачаси билан столдаги тахтани уриб) Суд қарор қабул қилиши учун 20 дақиқага танаффус эълон қилинади. (Ўрнидан туриб, ёнидаги иккита ёрдамчиси билан ичкарига кириб кетади)
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: (Гўзалнинг ёнига келиб) Табриклайман, Гўзал Хакимовна. Чиқишингиз жуда ҳам зўр бўлди. Толиповнинг адвокатига умуман имконият бермадингиз.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Сизга раҳмат Аъзам Пўлатович, чунки мен сизнинг мактабингизни ўтаб келмоқдаман. Ҳа, айтгандай, келгуси хафтадаги Зоировнинг иқтисодий жинояти бўйича ишни Акмалга бермоқчи эдим, агар сиз қарши бўлмасангиз албатта? У жуда ҳам иқтидорли ва масъулиятли йигит. Ўйлайманки, бу иш унинг қўлидан келади.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Нега ўзингиз эмас?
ГЎЗАЛ: Келгуси хафтадан озгина соғлиғимни текширтирмоқчи эдим, чарчадим шекилли
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Аммо, кўринишингиз жуда ҳам яхши. (қошларини чимириб) Ё бирор муаммо борми?
ГЎЗАЛ: (Шоша –пиша) йўқ, йўқ. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо бир тиббий кўрикдан ўтсам дегандим. Ҳўш, ишни Акмалга топширсам бўладими?
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Албатта, сиз унга ишонсангиз, мен нима ҳам дердим.
ГЎЗАЛ: Рахмат
(Судъя залга қайтиб киради. Ҳамма жой жойига ўтиради.)
СУДЬЯ: Ўрнингиздан туринг.(Толипов ўрнидан туради) Суд Хамид Толипов Рузевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 454-457,463-468,472-473 моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганлигини аниқлади. Суд Хамид Толипов Рузевич 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин ва узил-кесил 14 йил озодликдан маҳрум қилинсин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.Жазо муддати 2008 йил 9 декабрдан бошлаб ҳисоблансин. Иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган Х.Толиповнинг ён дафтари, сохта хужжатлар жиноят ишига қўшилганлиги сабабли мухокамадан қолдирилсин.
Айбланувчи Мукаррам Собирова Тошевнага қўйилган айблар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 454-457 моддалари билан ўз исботини топмаганлиги учун, Мукаррам Собирова Тошевна айбсиз деб топилсин.
Хукмдан норози томонлар хукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланган эса хукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида аппеляция тартибида шикоят қилишга ва протест билдиришга ҳақлидир. Суд жараёни тугади. Хаммага раҳмат. (Болғачасини уриб, папкани ёпадида, залдан чиқиб кетади. Ҳамма тарқала бошлдайди.)
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Зур (Гузални юзидан упиб).Рахмат бу ишга менга кумаклашганингизда Яна бир бор сизни табриклайман. Бу мутлақ ғалаба. Мен энди борай. Зарур учрашувим бор эди
МУКАРРАМ СОБИРОВА: (кўз ёшларини артиб) Раҳмат, Гўзалхон, агар сиз бўлмаганингизда нима қилардим, ҳайронман.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Соғ бўлинг, Мукаррам опа. Эндиликда эҳтиёт бўлинг, яна фирибгарлар тузоғига тушиб юрманг (нарсаларини йиғиштира бошлайди)
МУКАРРАМ СОБИРОВА: Ўлгунимча сиздан қарздорман, Гўзалхон. Агар менга бир нима бўлганида тўртта болам қаерга бошини урарди?. Ўйласам даҳшатга тушиб кетаман.
ГЎЗАЛ: Хаммаси ортда қолди. Хайр
Залдан чиқиб кета бошлайди, Собирова унинг орқасидан кўз ёшини артганича миннатдорчилик билан қараб қолади
КАДР ЎТИШИ
Жонона – бўйни ёпиқ оқ свитер ва жинси шимда
Жамол – кулранг шим костюм, оқ кўйлак, йўл-йўл галстукда
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол ўз жойида ўтириб қоғозларни кўрмоқда. Столга тиркалган кичик столда Жонона ноутбукда алланималарни ёзмоқда. Жамол ўрнидан туриб, Жононанинг орқасидан энгашиб ноутбукка қарайди.
ЖАМОЛ: Электрон почтадан хамкорларимизга хатни жўнатдингизми?
ЖОНОНА: Жўнатдим. Хозир бир оз кутай, балки жавоби ҳам келиб қолар?
ЖАМОЛ: (қаддини ростлаб, ёнга ўтиб, қўлларини чалиштирганича столга суянади) Жонон, сиздан бир нарсани сўрасам майлими?
ЖОНОНА: (Жамолга қараб) сўранг
ЖАМОЛ: Хафа бўлмайсизми?
ЖОНОНА: Мени хафа қиладиган нарса сўрамассиз?!
ЖАМОЛ: Ҳм-м, айтингчи Санжар иккалангиз ўрталарингизда бирор гап борми?
ЖОНОНА: (кулиб) Бу нима сўроқми?
ЖАМОЛ: Йўқ, албатта, фақат сизни ҳар учрашганимизда оғзидан бол томиб мақтайди. Албатта мақтовга арзигуликсиз, лекин…
ЖОНОНА: Нима лекин, ишимдан қониқмаяпсизми?
ЖАМОЛ: Йўқ, гап ишда эмас, мен…
ЖОНОНА: ( Қаттиқ кулиб) Хозирги туришингиз, Жамол Акбарович, менга 17 ёшли йигитчани эслатаяпти. Санжар менинг амакиваччам. Шундай бўлгач, қариндошини мақтайди-да!
ЖАМОЛ: Амакивачча… Ҳм-м.. зўр-у! (хурсанд холда) Ўйламагандим. Ундай булса, сизни кечки овкатга таклиф килсам нима дейсиз?
ЖОНОНА: (стулга суянганича) Қаршилигим йўқ. Фақат нега кеч келдингиз деб хотинингиз сиздан хафа бўлиб юрмайдими?
ЖАМОЛ: Хотиним… у жуда ҳам банд аёл. Қизалоғимизнинг эса энагаси бор.
ЖОНОНА: (кўзларини сузиб, жилмайиб) Қизим ҳам бор денг.
ЖАМОЛ: Ҳа, у жуда чиройли ва ширин. Худди сиздек. Хўш?
ЖОНОНА: Розиман. Фақат аввал Санжар билан учрашиб, бир-иккита шартнома хусусида гаплашиб олишим керак.
ЖАМОЛ: Бўпти. Кечгача менинг ҳам бир-иккита учрашувим бор эди.
ЖАНОНА: ООО Жамол Акбарович жавоб келди!
КАДР ЎТИШИ
Гўзал суддаги кийимида
Акмал қора шим, оқ кўйлак, қора безрукавкада, енглари хар доимгидек шимарилган.
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзалнинг хонаси. Гўзал плашчиние ечиб, жовондаги илгакка илаётганида эшикдан Акмал кириб келади.
АКМАЛ: Табриклайман Гўзал Хакимовна. Эшитдим. Толиповни ер билан яксон қилибсиз.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Ҳа, озгина бўш келганимизда у Собировани яксон қиларди. Қанчалик номардлар бор-а? Бечора аёлнинг эри, суянчиғи йўқлигидан фойдаланиб, кирдикорларини унга оғдармоқчи бўлди.
АКМАЛ: Бечора аёлларнинг эса Гўзал Хакимовнадай суянчиғи, қалқони бор.
ГЎЗАЛ: Акмал, менимча оширвордингиз. Айтгандай сизга хушхабарим бор (жойига ўтириб). Аъзам Пўлатович кейинги хафтадаги суд жараёнига адвокат сизда сизнинг номзодингизни тасдиқлади. Энди енг шимариб ишга киришишингизга тўғри келади.
АКМАЛ: (шимарилган енгларини кўрсатиб) Бизнинг енг доимо шимарилган. Аммо у иш бўйича ярим ишни ўзингиз тайёрлаб бўлувдингизку, нега менга бераяпсиз?
ГЎЗАЛ: (қатъий овозда) Акмал, сиз ҳам бир куни адвокат сифатида суд залида жанг қилишингиз керак-ку! Қачонгача фақат ёрдамчи бўлиб юрмоқчисиз? Бундан ташқари адвокатлик қилишга билимингиз ҳам, салоҳиятингиз ҳам етарли. Нима, хозирги хабаримдан хурсанд эмасмисиз?
АКМАЛ: (елка қисиб) Хурсандман. Аммо сиз..
ГЎЗАЛ: Мен бир оз дам олмоқчиман. Соғлиғимга ҳам вақт ажратишга имкон топилди. Тиббий кўрикдан ўтиб, сўнг тўйиб ухламоқчиман.
АКМАЛ: (яна қувноқ холатига қайтиб) Унда яхши. Фақат тиббий кўрикдан ўтгач, албатта натижасини қўнғироқ қилиб айтинг. (Гўзал хайрон бўлади) Бу, хотиржам ишлашим учун. Чунки сиз бизга, яъни мен ва Лобар опага жуда ҳам кераксиз…… Ҳа, майли, мен иш бўйича далилларни ўрганай, кейин хисоботини сизга кўрсатаман.
Чиқиб кетади. Гўзал бўшашганича курси суянчиғига суянади.
КАДР ЎТИШИКЕЙИНГИ КУН
Гўзал –халатда
Жамол – пижамада, кийимини алмаштиргач кулранг костюм, оқ кўйлан ва кулранг йўл йўл галстукда чиқади
Паризод – пижамада, сўнг кийимини алмаштириб, қизил кўйлакча, оқ колготкида чиқади.
Комила опа – Сарғиш қалин кофта ва узун юбкада
БАНКОВСКИЙ УЙНИНГ ЭРТА ТОНГДАГИ КЎРИНИШИ
Гўзал халатда ваннахонада юзини ювмоқда. Ойнага бир пас қараб туради-да, йиғлаб юборади. Шу пайт ваннахонага Жамол кириб келади. У хотинини йиғлаётганини кўриб, ўзини сезмаганликка олади.
ЖАМОЛ: Бугун эртароқ турибсанми?
ГЎЗАЛ: (юзини сочиққа арта туриб) Эсингиздан чиқдими? Бугун менинг операция куним.
ЖАМОЛ: Кўпиртирма, сени фақат биопсия қилишади
ГЎЗАЛ: (сочиқни зарда билан четга улоқтириб, ошхона томон юради. Жамол ваннахонада қолиб, хотининг овозини эшитмаслик учун жумракни охиригача бурайди) Бас қилинг! Қачон уйғонасиз? Мен саратон билан касалланганман. Яқинда кўкрагимни кесиб ташлашлари мумкин.
ЖАМОЛ (ваннадан туриб) Нима дединг? Сен ҳаммасини ошириб юборяпсан, менимча
ГЎЗАЛ ( орқасига қайтиб, ваннахона эшигини очади) Шу холосми? Кеча сиз билан гаплашмоқчи бўлганимда қотиб ухлаб қолгандингиз. Мени эшитгингиз ҳам келмади. Демак менинг касаллигим сизга барибир. (Қўлларини ёйиб қичқира бошлайди) Сиз аблаҳсиз. Бошимга қора кун тушиши билан мендан юз ўгираяпсиз. Чунки ҳозир сиз эмас, мен касалман. Нахотки шундай пайт мени қўллаб-қувватлашингиз шунчалик қийин? Сиз учун жуда ҳам қийин, тўғрими, жаноб ўзига ишонган, қўрқувдан ини минг танга бўлган сичқон! (Гўзал ўзини зўрға тутиб, узиб узиб гапирди)
ЖАМОЛ: (Юзини ювиб, соқол олиш учун юзига кўпик сурта бошлайди) Гўзал, ўзингни бос. Бугун кечгача ҳаммаси тугайди ва сен ҳозирги айтган гапларингга кейин пушаймон бўлишинг мумкин.
Паризод бақир-чақирдан уйғониб, югуриб келади.
ПАРИЗОД: Ойи, нима бўлди?
ГЎЗАЛ: Ҳеч нарса қизалоғим. Юр кийинишингга ёрдам бераман.
Паризодни кўтариб, жахл билан болалар хонасига кетади. Жамол соқол ола бошлайди. Сўнг юзини ювиб, ётоқхонада кийинади. Ундан ошхонага ўтганида у ерда Гўзал кийинган Паризоднинг нонига сариёғ суртаб бераётган эди.
ЖАМОЛ: (қувноқ овозда) О, маликам, бугун янада чиройли бўлиб кетибди. Қани дадажониси маликасини бир ўпсинчи. (Паризодни юзидан ўпиб, столга ўтиради ва нонушта қила бошлайди)
ГЎЗАЛ: (Паризодга) Жоним, тезроқ еяқол, бугун мен хизмат сафарига кетишим керак, уч- тўрт кун уйда бўлмайман. Комила опангга кеча қўнғироқ қилдим. У шу ерда қолади.
ПАРИЗОД: Узоққа кетасизми?
ГЎЗАЛ: Ҳа, бошқа шаҳарга, иш билан. У ердан албатта сенга бирор нарса олиб келаман.
ПАРИЗОД: Ойижон, жума кунгача келасизми? Спорт мактабига ўзингиз олиб борасиз-а?
ГЎЗАЛ: Харкат қиламан, қизим. Чунки сенсиз зерикиб қоламан.
ПАРИЗОД: Менга бошқа шаҳардан Ўзи ашула айтадиган қўғирчоқ олиб келасизми?
ГЎЗАЛ (қизини ўпиб) Ўзи ашула айтадиган қўғирчоқ. Энди нонуштангни қилиб тур, мен кийинай.
Чиқиб кетади. Ётоқхонасига ўтиб, жавоннинг ойнасига тикилганича туриб қолади. Қўли билан юзини, кўкрагини силайди, сўнг хурлиги келиб йиғлаб юборади. Бу орада эшик қўнғироғи жиринглайди. Гўзал бориб эшикни очади. Комила опа ичкарисга Кира туриб, Гўзалнинг йиғидан қизарган кўзларини кўради.
КОМИЛА ОПА: Тинчликми, Гўзалхон.
ГЎЗАЛ (кўз ёшларини халатининг енги билан артиб) Ҳа, хаммаси яхши. Сафарда бўлган чоғим Паризодга қараб турарсиз.
КОМИЛА ОПА: Хавотирланманг, доимо ёнида бўламан. Аммо сиз…
ГЎЗАЛ: Майли мен кийинай, кетиш вақти бўлди.(ичкарига кириб кетади)
КАДР ЎТИШИ
Гўзал — жинси шим ва хаворанг свитерда, устида куртка. Сочи орқага йиғилган, юзи пардозсиз. Хомуш.
Жамол – олдинги кадрдагидек. Олдинги ўриндиқда унинг чарм кўрткаси ётибди. Машинада кетишаяпти. Жамол рулда. Гўзал орқа ўриндиқда ташқарига қараб кетаяпти.
Хамшира – оқ халат, оқ колпачокда, юзида маска
Алишер Умарович– оқ халат, колпачокда, сўнг операция хонасида кук жаррохлар кийимида, юзида маска.
Анестизиолог ҳам худи шундай кийимда
Машинада кетишяпти.
ЖАМОЛ: (кўтаринки кайфиятда) Биласанми, Гўзал, араблар билан жуда ҳам биз учун манфатли битим туздик. Тўғрисини айтсам, янги хамкорим Санжар анча ишбилармон чиқиб қолди. Аввалига унча эътибор бермаган эдим, аммо араблар билан музокара чоғида уларнинг барча эътирозларига гап топиб берди-я, шоввоз! (олд ойнадан ўз хаёлига берилган Гўзалга қарайди) Мени эшитмаяпсан, чоғи.
ГЎЗАЛ: (жахл билан эрига қараб, зарда билан гапиради) Эшитаяпман, бундан жуда ҳам хурсандман. (пауза) Сиз операция тугагунча ёнимда бўласизми ёки ишга кетасизми?
ЖАМОЛ: Албатта, сен билан қоламан. Котибамдан биопсия қанча вақт олишини билишни сўраган эдим. Бор-йўғи ярим соатлик иш экан. Наркоздан тушга яқин уйғонсанг, соат 11 гача шифохонада бўлиб, кейин бирров ишга бориб келаман. Кейин сени уйга олиб кетаман
Орага жимлик чўкади. Гўзал машина ойнасидан ташқарига қараганча лабларини махкам қимтиб индамай кетади. (мусиқа фонида)
ГЎЗАЛ: Ўтган куни жаррох билан гаплашганимда, мен агар хақиқатдан ҳам шиш саратон аломати бўлса мастпэктомияга тайёр эканлигимни айтдим. Икки марта наркоз олгунча, хаммаси бира тўла бўлгани яхши.
ЖАМОЛ: Бу нима деганинг? Уларга ўз билганларича иш қилишларига йўл очиб бермоқчимисан? Эсингни ебсан! (Жимлик. Бироз жаҳлини босиб Жамол давом этади.) Сен ҳақиқатдан ҳам ўша врачга ишонасанми?
ГЎЗАЛ: У малакали жаррох. Мунира Бакиевна ҳам унга юз фоиз ишонишим мумкинлигини айтди. Бундан ташқари мен Яна бошқа онколог хузурида бўлган эдим. У ҳам Алишер Убайдуллаевичнинг фикрини тасдиқлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, иккинчи маротаба жаррох тиғи остига ётишни истамайман.
Касалхонага дарвозаси ёнига келиб тўхтайдилар. Гўзал кийимлари жойланган сумкасини олиб машинадан тушади. Жамол плашини киймасдан тушиб, машинани эшигини ёпади. Биргаликда қабулхонага киришади. Гўзал четда кутиб туради. Жамол стойка орқасида ўтирган ҳамшира билан гаплашиб, ундан қандайдир қоғоз олади ва Гўзалнинг ёнига келиб)
ЖАМОЛ: 4 қаватга чиқишимиз керак экан. Алишер Умарович ўша ерда экан.(Лифт ёки Зина томон юради. Гўзал унинг орқасидан эргашади. Жамол орқасига қараб, Гўзалнинг қўлидан сумкасини олади. 4 қаватда улар Алишер Убайдуллаевич хонасининг эшигини таққилатиб, ичкарига киришади)
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Келинглар, ўтиринглар. (Улар девор четидаги стулга ўтиришади.). Гўзалхон келишганимиздек сиз мана бу қоғозларга операцияга розилигингиз хусусида имзо чекишингиз керак (Гўзалга қоғоз тутқизади. Гўзал унга кўз югуртириб, имзо чекмоқчи бўлади)
ЖАМОЛ: Тўхта, нима қилаяпсан? (Шифокорга қараб) Нега энди ҳали биопсия қилмасдан туриб, унинг кўкрагини кесмоқчисиз? Бунга хаққингиз йўқ.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: тушунаман, бунга ишонишингиз қийин, аммо Гўзалхоннинг ўзи бундай қарорга келди.
ГЎЗАЛ: Жамол, бу масалада сиз билан гаплашдик! (тезда қоғозга имзо чекиб, Алишер Умаровичга узатади) Мана, мен розиман. (Жамол бош чайқайди)
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (қўнғироқ тугмасини босиб, хамширани чақиради. Хонага хамшира киради.) Назокатхон, Гўзалхонни тўққизинчи палатага жойлаштириб, биопсияга тайёрланг. Мен пастда жаррохлик хонасида бўламан.
Хамшира эшикни очганича олдин Гўзал ва Жамолни ўтказиб юбориб, орқаларидан ўзи чиқади ва уларга йўл кўрсатади. Палата кичик, оппоқ, бита каравот, унинг бошида оқ тумбочка ёнида битта стул турибди. Гўзал у ёқ бу ёққа айланиб палатани кўздан кечиради ва хамшира сурайди:.
ХАМШИРА: Узингиз билан кийим олип келганмисиз?
ГУЗАЛ: Ха.
ХАМШИРА: Ундай булса кийимингизни алмаштириб олинг. (чиқиб кетади)
(Гўзал кийимни сумкасидан олиб, йиғлаб юборади. Жамол уни қучоқлаб юпатишга харакат қилади)
ЖАМОЛ: Ҳаммаси яхши бўлади. Яқинда ҳаммаси тугайди. Паризодни ўйласангчи!.. Янги йил байрамини… Ёзда ҳаммамиз биргаликда Анталияга, денгиз бўйига борамиз…
ГЎЗАЛ: (кўз ёшларини енги билан артиб, аччиқ кулади) Қўрқиб кетаяпман
ЖАМОЛ: Биламан, лекин ҳаммаси яхши бўлади…. Ваъда бераман. (Остонада хамшира кўринади ва Гўзалга савол назари билан қарайди). Мен йўлакда бўламан, жоним. Хамшира сенга кийинишга ёрдамлашиб юборсин (ташқарига чиқиб кетади. Холлга бориб, деразадан кўчага қарайди. Кўчанинг панорамаси. Бироздан сўнг палатадан хамшира чиқиб кетади. Жамол палатага киради. Хотинини касалхона кийимида кўриб жилмаяди)
ЖАМОЛ: Асалим, хатто касалхона кийимида ҳам гўзалсан. (Эшик тақиллаб, икки санитар каталкани олиб киришади. Гўзал қўрқиб каталкага қарайди.) Ким сени ўттиздан ошган аёл дейдиа. Қўрқма мен ёнингдаман дедимку. (Гўзал каталкага ётади. Аммо бирдан урнидан туриб ўтиради, ва Жамолни қучоқлайди)
ГЎЗАЛ: Мен .. қайтиб чиқмаслигим мумкин (йиғлаб, пичирлайди) Мен сизни жуда ҳам севаман
ЖАМОЛ: Мен ҳам асалим. Унака дема, сени кутаман! Сени Паризод хам кутиб ўтирибди. Шунинг учун асалим… бошка хеч качон унака дема, эшитдингми?Сени севаман! (Кузига ёш келиб, Хотинини пешонасидан ўпиб қўяди. Каталкани холга олиб чиқишиб, лифтда пастга туширишади. Жамол ёнма ён кетади. Аммо жаррохлик бўлимига етганида хамшира Жамолнинг йўлини тўсади)
ХАМШИРА: Сизга, у ёққа мумкин эмас.Илтимос шу ерда кутиб турсангиз!
Жамол кўзини ундан узмай каталкада кетаётган Гўзалга қўл силкиб, аянчли жилмаяди. Операция хонасининг эшиклари ёпилади.
Жамол асабий холатда у ёқдан бу ёққа юра бошлайди.
Кадр утиши.
Кадрда операция хонасининг чироқлари кўринади. Чироқлар ёнади. Кўк халат, кўк колпочок ва маскада Алишер Умарович Гўзалнинг тепасига келади. Гўзал унга умид билан боқади.
Алишер УМАРОВИЧ: Ҳозир уйқуга кетасиз ва ҳеч нарсани сезмайсиз. Худо хохласа хаммаси яхши булади. Бу кунлар хам утиб кетади. (Сўнг анестизиолога қарайди. Анестизиолог Гўзалнинг қўл томирига укол қилади. Бироздан сўнг Гўзалнинг кўзлари-юмилиб-юмилиб, у уйқуга кетади. Унинг кўзи юмилиши билан қоронғулик орқали кадр алмашади)
КАДР ЎТИШИ
Акмал – аввалги кадрдаги кийимида
Лобар опа — қора костюм шимда, сочлари турмакланган. Юзи билинар-билинмас пардозланган
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Лобар опа телефонда гаплашаяпти. Акмал қўлида қоғоз билан киради
АКМАЛ: Лобар опа, Гўзал Хакимовна қўнғироқ қилмадиларми?
ЛОБАР ОПА: Йўқ. Нима эди?
АКМАЛ: Ўзим (чиқиб кетади. Лобар опа орқасидан ҳайрон бўлиб қараб қолади)
ЛОБАР ОПА: Тавба, бу болага нима бўлаяпти ўзи? Гўзалхон бир кун ишга келмаса ўзини қўярга жой топа олмайди. Ишқилиб соғлиғи жойида эканмикан? Бежизга шаҳардаги энг малакали жарроҳларни суриштирдирмадиё-ёв? Яна ҳаммаси онколог. Бунинг бир балоси боро-ов. Қўнғироқ қилиб билайчи? телефон гўшагини кўтариб, рақам теради, аммо у ердан роботнинг овози “Сиз сўраётган абонент хозир жавоб бера олмайди” деб жавоб беради. Лобар опа бошини чайқаб, кўз ойнагини таққанича, қоғоз кўришга тушади)
КАДР ЎТИШИ
ОНКОЛОГИК ДИСПАНСЕРНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ.
ИЧКИ ХОЛЛНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол стулда бошини икки қўли билан ушлаганича ўтирибди. Сўнг туриб Яна у ёқ бу ёққа юра бошлайди. Олдидан хамшира ва врачлар ўтади. У уфф тортиб, қўл соатига қарайди.
ЖАМОЛ: Соат 11 бўлди. Нахотки биопсия шунчалик чўзилса.
(Сабри чидамай ўтиб жаррохлик бўлимидан чиқаётган хамширани тўхтатади) Мен Гўзал Солиеванинг аҳволини билмоқчи эдим. Уни соат тўққизда биопсия қилиш учун олиб кириб кетишган эди. Аммо соат 11 бўлди, ахир. Шифокор соат 10 гача хаммаси тугайди, деган эди. Илтимос, менга нима бўлганини билиб беринг?
ХАМШИРА: (чиройли терилган қошларини чимириб, рўпарасида турган Жамолга қарайди) Бироз кутиб туринг, мен хозир ичкаридан билиб бераман.
Бўлимга кириб кетади. Жамол “уфф” тортганича эшик олдида юра бошлайди. Бир оздан сўнг ҳамшира қайтиб чиқади
ҲАМШИРА: Солиева ҳали ҳам ичкарида жаррохлик хонасида экан. Операция кечроқ бошланибди.
Хамшира кетади. Жамол қўл телефонида кимгадир қўнғироқ қилади. Қўл соатига қарайди. У ёқ-бу ёққа юради. Касалхонанинг хаёти. Гаплашиб ўтирган одамлар. Беморни етаклаб кетаётган хамшира. Жамол уларни кузатиб ўтиради. Сўнг яна қўл соатига қарайди. Кадрда қўл соатида 12.30
ЖАМОЛ: (Тўрда столда ёзиб ўтирган бояги хамширанинг олдига бориб, асабий холатда). Кечирасиз, аммо назаримда биопсия қилиш жуда ҳам чўзилиб кетди, яна бир бор нима гаплигини билиб бераолмайсизми?
ХАМШИРА: Хозир. Бир дақиқа кутиб туринг
Туриб ичкарига кириб кетади ва бир оздан сўнг Алишер Умарович билан биргаликда қайтиб чиқади-да ўзининг жойига бориб ўтиради. Алишер Умарович юзидаги маскасини еча бошлайди.
ЖАМОЛ: Хотинимнинг соғлиғи яхшими? Биопсия ҳам шунчалик узоқ бўладими?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (ҳорғин овозда) Ҳозир ҳаммаси яхши. У ухлаяпти. Операция давомида Гўзал хоним кўп қон юқотди, қон қуйишга тўғри келди. Бундан ташқари биопсиядан сўнг морфолог таҳлилларни бергунига қадар ҳам кутишга тўғри келди.
ЖАМОЛ: Тўхтанг, тушунмадим. Нега кўп қон йўқотади, биопсия дегани у операция эмас, шекилли? Билишимча биопсияда қон қўйилмайди-ку?!
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Жамол Акбарович, тахмин қилганимиздек, хотинингизда саратон бошланаётган экан. Кўкрагидаги шиш анча чуқур жойлашган бўлиб, атрофидаги этларни ҳам зарарлашга улгурган.
ЖАМОЛ: (бўйинбоғини бўшатиб, кўйлагининг энг юқори тугмасини ечади) Яъни?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Ўйлайманки биз асосий хавфнинг олдини олдик.
ЖАМОЛ: Бу нима деганингиз сиз шишни олиб ташладингизми?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Ҳа, кўкракни олиб ташлашга тўғри келди. Бу ачинарли ҳол, албатта. Аммо энг асосийси Гўзал хонимнинг ҳаётини сақлаб қолдик.
Жаррох Жамолнинг кўзларига тикилиб туради.
Жамол эса жахл билан жаррохнинг енгидан ушлаб унга ушкира кетади.
ЖАМОЛ: (жаҳл билан) Гўзалнинг устидан бу тариқа кулганингизча, бира тўла уни ўлдириб қўя қолсангиз бўлмасмиди? А? Шу ҳам замонавий тиббиётми? Аёлнинг кўкрагини кесиб ташлаб, гердайиб, ҳаётини сақлаб қолдик, деб жар соласизлар! (Жамол жахлдан қизариб кетади)
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Бошқа йўли йўқ эди, менга ишонинг.(тинчлантиришга харакат килади, ва кулини енгидан олади) Биз фақат кўкракни эмас, балки шиш зарарланган атрофдаги мушакларни ҳам олиб ташладик. Бунақа операцияни мастпетомия деб аташади.Ҳаммаси яхши бўлса, икки-уч ойдан сўнг Гўзалхоним пластик операция қилдириб, кўкрагини тикласа бўлади.
ЖАМОЛ: Сунъий кўкракми? Ўйлаб гапираяпсизми, ўзи?Сиз нега бундай қилганингизни хануз тушуна олмаяпман?!
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Хотинингиз рак касалига чалинган!Биз унинг 100%изга булмасада, лекин хаётини сақлаб қолдик ва иложи борича уни даволамоқчимиз.
ЖАМОЛ: Э, худойим.. (юзини буриб, кўз ёшларини румолчаси билан артади. Сўнг Алишер Умаровичга бурилиб) Гўзал… тирик қоладими?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (тинчлантиришга харакат килиб) Мен худо эмасман, оддий жаррохман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агар барча муолажалар вақтида қилинса, тирик қолиш имкони кўпаяди. Хотинингизни қутқаришга харакат қиламиз, аммо нима бўлган тақдирда ҳам барчаси Аллохимнинг қўлида. Хотинингизга худойимнинг ўзи шифо берсин. (Жаррох Жамолнинг қўлини сиқади) Узр, аммо мен энди кетишим керак. (Узун йўлакдан тез-тез юриб кетади, Жамол унинг орқасидан қараб қолади)
ЖАМОЛ: (ўзига ўзи овоз чиқариб гапиради, бошини ушлаб у томон бу томонга юради) О,о Гўзал асалим… нега айнан сен?… Жоним…Уфффф нега, нега… Аввал унинг чап кўкрагини кесишди, кейин ўнг кўкрагини кесишади. Охир оқибат Гўзал силикон аёлга айланади. Даҳшат! Нега энди бу нарса айнан мен билан содир бўлди-а? Э, худо! Айбим нима?! Онамнинг саратондан ўлгани, отамнинг ақлдан озгани етмасмиди? Нега мени бунчалик қийнайсан-а? Агар Гўзал ўлса, мен ҳам ақлдан озаман, кейин Паризод нима бўлади? О, Худойим-м. Жамол, бир неча бор ёмон фикрларни силкиб ташламоқчидек, бошини силкитади, сўнг инграганича юзини икки кафти билан ёпиб деворга суянганича чўккалайди, ўтганлар унга ҳайрон бўлиб қараб кетишади. Барчаси мусиқа фонида. Бироз ўтиргач, шахд билан туради-да стол бошида ўтирган хамшира ёнига боради.
ЖАМОЛ: Кечирасиз, хозир операция бўлган Гўзалхонимни қачон кўрсам бўлади.
ХАМШИРА: Наркоз одатда уч-турт соат таъсир этади. У киши соат турт-бешлар атрофида уйғонсалар керак. Аммо ахволлари яхши бўлсагина жонлантириш бўлимидан палатага олиб ўтишади. Бўлмаса..
ЖАМОЛ: Нима бўлмаса?
ХАМШИРА: Аҳволлари яхшилангунича жонлантириш бўлимида бўлиб турадилар.
Жамол индамай ташқарига чиқиб кетади. Кўчага чиқиб, хаводан чуқур чуқур нафас олади. Бир оз у ёқ бу ёққа алангалаб, машинасига ўтириб йўлга чиқади. Катта кўча кўриниши. Жамол машинани онда сонда тия олмаётган кўз ёшларини артиб кетмоқда.
КАДР ЎТИШИ
Кўп қаватли меҳмонхона кўриниши
Жамол – аввалги кадрдаги кўринишда
Санжар — кульранг хамелеон костюмда, оқ куйлак ва қизил кгалстукда.
Жонона – қора строгий шим, ва костюмда.Бўйнида оқ мунчоқ. Сочлари ёйилган, дид билан бўянган.
Араблар иккита. Бири араблар миллий кийимида, иккинчи қўнғир тусли шим костюм, қўнғир тусли хол-хол галстукда. Костюмининг чўнтагидан ҳам галстук рангидаги румолчанинг учи чиқиб турибди, муйлови ва калта соқоли бор, сочи силлиқ қилиб орқага таралган.
Жамол машинасини мехмонхона олдида тўхтатиб, бироз утирадида, сунг машинанинг ойначасига караб у ёк бу ёгини тугирлайди ва машинадан чикади. ичкарига киради. Мехмонхона ресторанига ўтади. Уни кўриб, араблар Жонона таржимасида гаплашиб ўтирган Санжар, араблар билан Жонона инглиз тилида суҳбатни давом эттиради. Жамолга пешвоз чиқади.
САНЖАР: Жамол Акбарович, яхши эмас, яхши эмас. Учрашувга ўн дақиқага кеч қолдингиз. Хамкорларимиз олдида (арабларни кўрсатиб) ноқулай аҳволга тушиб қолишимга сал қолди-я. (Столга Жамолни бошлаб боради, арабларга таништира бошлайди. Жонона таржима қилади).
Жанона:Бу Жамол Акбарович. Хамкоримиз. Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган бизнесменларидан. Айнан Жамол Акбарович фирмаси қошида қўшма корхона очилади. Аввал Интернет орқали келишилган бандларни энди юзма-юз ўтириб гаплашиб олсак бўлади(инглиз тилида Жонона гапиради)
Санжар: Бу Абдул ал Исхоқ жаноблари. Бизнинг янги хамкоримиз. Шаржа ва Абу Дабидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг эгаси. (Жамол Абдул ал Исхоқ билан қўл сиқиб кўришади). Бу киши Муслим Ахмад жаноблари. Жамол Абдул ал Исхоқ жанобларининг энг яқин ёрдамчиларидан. Адвокатлари десак ҳам бўлади. (Жамол у билан ҳам қўл сиқиб кўришади.) Қани марҳамат (қўли билан ўтиришга ундайди. Жамол Жононанинг ёнига ўтиради.)
ЖОНОНА: (жилмайиб) Ассалому –алайкум, Жамол Акбарович, кечикиб соғинтириб қўйдингиз. Негадир ташвишли кўринасиз?
ЖАМОЛ: Яхшимисиз Жонона. Жуда ҳам зарур иш чиқиб қолувди. Шунга бир оз кеч қолдим.
САНЖАР: Энди асосий масалага ўтсак. Хамкорлик бўйича барча шартномалар тайёр. Икала томон ҳам улар билан танишиб чиққан. Шартнома бўйича бирор эътироз борми? (Арабларга қарайди. Жонона таржима қилади. Абдул ал Исхоқ бош чайқайди)
ЖАМОЛ: Менда ҳам йўқ.
САНЖАР: Агар Абдул ал-Исхоқ жаноблари қаршилик билдирмасалар, шартномани имзоласак.
Санжар қоғозларни бериб туради, улар навбатма-навбат имзо чекадилар. Санжар Папкаларни олиб Жононага беради, у қора кейсни ичига солиб қўяди.
САНЖАР: Барчани табриклайман.
Санжар арабларнинг қўлини, Жамолнинг қўлини сиқади, ўз навбатида араблар ҳам Жамолни ва у арабларни қўл сиқиб табриклайди. Санжар официантни имлаб чақиради. Официант югуриб келади.
САНЖАР : (шерикларига қараб, кафтини бир-бирига ишқалаб) Энди бу муваффақиятимизни нишонласак. Қаршилар йўқми?(Жанона таржима килади. Официант ҳамманинг олдига бирма бир таомнома қўяди. Санжар пичирлаб унга кўрсатма беради. Официант буюртмани бажаргани кетади.)
БИРИНЧИ ҚИСМ ТУГАДИ.
КАДР ЎТИШИ
Алишер Умарович – оқ халатда, колпочокда
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Гўзал – ётибди. Усти ёпилган. Елкаси оша кўкраги бинт билан ўралган.
Палатанинг кўриниши. Гўзал аста кўзини очади. Чироқ ёруғидан кўзи қамашиб, юмиб яна очади. Жамол ака деб пичирлайди. Атрофга аланглайди. Хеч ким йўқ. Бир оз шифтга тикилиб ётади. Сўнг қаердалиги эсига тушиб йиғлай бошлайди. Шу орада палатага хамшира билан Алишер Умарович кириб келишади.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Уйғондингизми, Гўзал хоним. Табриклайман. Операция муваффақиятли ўтди. Энди бир оз ўзингизга келгач, кейин муолажани бошлаймиз. Ўзингизни қандай хис қилаяпсиз?
ГЎЗАЛ: (пичирлаб) Яхши. (Яна атрофга аланглайди) Жамол….. шу ердами?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (хамширага қараб) Қаранг, агар шу ерда бўлса, кириши мумкинлигини айтинг. (Хамшира бошини қимирлатиб, чиқиб кетади). Сизга оғир бўлсада, буни айтиш менинг бурчим. Афсуски морфолог ҳам биопсиядан сўнг олинган мушак кесими саратон билан зарарланганини тасдиқлади. Шунинг учун ҳам олдинги келишувимизга биноан кўкрагингизни кесишга мажбур бўлдик. Аммо худо хоҳласа сиз ҳали узоқ яшайсиз, қолгани эса… бугунги кунда пластик жаррохлик орқали қарилар ёшариб кетмоқда, сиз ҳам бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз(аянчли жилмаяди).
ГЎЗАЛ: А? Ҳа, операция.. (бошини пастга буриб, бинт билан ўраб ташланган чап кўкрагига қарайди. Сўнг хўрлиги келиб, йиғлаб юборади)
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Гузалхон! Тинчланишингиз керак. Сиз иродали аёлсиз-ку. Ўзингизни қўлга олинг Гўзалхоним. Энг аввало яшаётганлигингиз ха қида, яқинларингиз хақида ўйланг. Сизнинг тирик қолишингиз улуар учун қанчалик катта бахт, ахир!
Хамшира кириб келади
ХАМШИРА: Йўқ, Гўзалхонимнинг эрларини топа олмадим.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: (хамширага қарата) Гўзалхонимга оғриқни қолдирувчи укол қилинг. Хозир энг аввало дам олинг. ( Жаррох чиқиб кетади. Хамшира укол қилади. Гўзал уйқуга кетади)
КАДР ЎТИШИ
Паризод – аввалги кадрдаги кўринишда
Комила опа –аввалги кадрдаги кўринишда
Жамол аввалги кадрдагидек
КЕЧГА ТОМОН ГЎЗАЛЛАР УЙИНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ
КАДРДА ГЎЗАЛЛАР ХОНАДОНИ ОШХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Ошхонада Паризод овқатланиб ўтирибди. Унинг олдида Комила опа қизчанинг бот-бот бошини силаб, унга термилганича ўтирибди.
ПАРИЗОД(овқат ея туриб) Комила хола, дадам қачон келадилар? Эрталаб менга кечқурун биргаликда мультфилм томоша қиламиз деган эдилар.
КОМИЛА ОПА: Даданг ҳали замон келади, қизим. Уни ҳам иши кўпда.
ПАРИЗОД: Ойим-чи? Эртага келадиларми?
КОМИЛА ОПА: Билмадим, қизалоғим, қачон сафардан қайтишини айтмовди. Менга бир-икки кун сенинг ёнингда бўлишимни тайинлади, холос.
ПАРИЗОД: Менчи Комила опа ойимни жуда хам яхши кўраман, дадамни хам. Лекин ойим дадамни ёмон кўриб қолибдилар.
КОМИЛА ОПА: (ажабланиб) Нега ундай дейсан. Ойинг доимо дадангни яхши кўрган.
ПАРИЗОД: Йў-ўқ, ростданам ёмон кўриб қолганлар. Эрталаб роса дадамга бақирдилар. Кейин йиғладилар. Мен кўрдим. Ойим уйга қайтиб келадилар-а?
КОМИЛА ОПА: Вой ширинимей, (пешонасидан ўпиб) Бундай ёмон хаёлларга умуман борма. Баъзида ойилар билан дадалар уришиб туришади, кейин эса Яна ярашиб оладилар. Аммо бу дегани улар бир-бирини ёмон кўрди дегани эмас. Ойинг эса бир-икки кунда албатта қайтиб келади.
КАДР ЎТИШИ
КЕЧҚУРУН КАТТА ЙЎЛНИНГ КЎРИНИШИ. ЖАМОЛ МАШИНАДА КАСАЛХОНАГА КЕТАЯПТИ. Мусиқа.
ЖАМОЛ: (Овоз чиқариб, ўзига ўзи) Э, худо, сенга нимаёмонлик қилувдим. Айбим нима? (кўзидан оққан ёшни қўли билан артади). Гўзал, кечир мени. Аммо сени хароб аҳволда кўргим келмаяпти. Барибир ўласан. Мени ташлаб кетасан…. Унга Кўкрагини кесиб ташлашганини айтишдимикан? Агар айтишмаган бўлса-чи? Манн кандай килиб айтаман? Йўқ, айта олмайман! Ишқилиб наркоздан уйғонмаган бўлсинда! Уйғонган бўлсачи? Нима энди Гўзал билан биргаликда мен ҳам ақлдан озишим, ўлишим керакми? (Жаҳл билан рулга мушт туширади. Машина издан чиқиб, қарама-қарши йўлга чиқиб, рўпарадан келаётган машинага урилиб кетишига сал қолади. Жамол кескин рулни буриб, яна ўзининг йўлига қайтади). Э, Худо ҳали Гўзални кўрмасимдан ақлдан оз бошладим. Кечир мени Гўзал…Кечир..
Машинани қоидага хилоф равишда орқага буради. Кадрда лаблари қимталган. Рулни махкам ушлаган Жамолнинг юзи йирик планда кўринади. Бир оз юргач, у машинани йўл четига тўхтатади. Чўнтагидан сигарет олиб тутатади-да, гавдсини ўриндиққа ташлайди. Сигаретани икки-уч бор тортгач, деразадан улоқтириб, рулга бошини қўяди ва бехосдан сигнални босиб юборади. Сигналдан чўчиб бошини кўтаришади. Жамол бир оз ўйланиб тургач, яна машинани каслхона томон буриб, учириб кетади.
КАДР ЎТИШИ
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Гўзал – касалхона кийимида.
ЖАМОЛ — аввалги кадрдаги кўринишда
КАСАЛХОНАНИНГ КЕЧҚУРУН КЎРИНИШИ.
Гўзал шифтга тикилиб ётибди. Усти ёпилган. Елкаси оша кўкраги бинт билан ўралган. Олдида ёши каттароқ хамшира унинг ёстиқларини тўғирлаб, олдидаги стулда журнал укиб утиради.
Жамол палатанинг эшигига якин келиб бир паст уйланиб турадида, сунг узида куч йигиб, эшикни очади. Қўлида елим пакет устига оқ халат ташланган Жамол кириб келади. Хамшира унга ҳайрон бўлиб қарайди.
ГЎЗАЛ: (ҳамширага қараб) Бу менинг эрим.
Хамшира индамай чиқиб кетади
ЖАМОЛ: (Секин кравотга яқинлашиб, айбдор оҳангда, овози қалтираб чиқади) Салом, ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?
ГЎЗАЛ: (Овозида таъна сезилади) Қаерларда юрибсиз? (кўзига ёш келади). Нега уйғонганимда ёнимда эмас эдингиз?
ЖАМОЛ: Шифокрлар сени кеч уйғонади, дейишди. Шунинг учун ишга бирров кириб чиқиб, Паризоднинг холидан хабар олдим
ГЎЗАЛ: (Ёшини артиб) Мен сизни соат туртдан бери кутаман. Хеч бўлмаса қўнғирок қилишга ҳам ярамадингиз. (Ўзини тутолмай ҳунграб йиғлаб юборади) Менда (ҳиққилаб) саратон… Кўкрагимни кесиб ташлашди.. Энди нима қиламан… Ахир … (Бурнини тортиб) Энди мени севмай қуясиз, тўғрими? Ташлаб кетасиз-а?
ЖАМОЛ: (Каравот четига ўтириб, румолчаси билан Гўзалнинг юзидаги ёшларни артади) Булмағур гапларни гапирма, жоним. Биласанку, мен сени жонимдан ҳам ортиқ яхши кураман. Буларнинг ҳаммаси ўтиб кетади, ҳали яна хаммамиз бирга бўламиз. Олдинда янги йил. Паризодни ким ясантиради, унга ким совға танлайди. Албатта, сен бўлмасанг, мен буларни барини уддалай олмайман. (Сўнг юзини четга буриб палатани томоша қила бошлайди. Гўзал унинг қулини махкам қисади. Жамол яна Гўзалга қараб) Дунеда неча минглаб одамлар мажрух бўлиб тўғилиб, бир умр азоб чекишади. Сен эса умрингнинг энг яхши дамларини соғлом холда утказдинг. Хаммаси Худонинг иродаси, нима қиласан энди, чидайсан-да?!
ГЎЗАЛ: (жахл аралаш) Танагизнинг бир қисмини кесиб ташлашса, сиз чидармидингиз? Сиз атайин бугун кеч келдингиз, чунки уша ишингиз, Санжар хамкорингиз мендан мухимроқ. Хозир уйга борасиз. Сунг ювиниш хонасида ечиниб, хамма аъзоларингиз жойида бўлган танагизни томоша қиласиз. Кейин овқатланиб, ётиб ухлайсиз. Менчи?! (бақира бошлайди) Менинг ҳаётим эса бутунлай ўзгарди? Нима кераги бор энди унинг менга!
ЖАМОЛ: (Ўзини зўрға босиб)Бўлмаса, мендан нима хоҳлайсан? Касал бўлишингга мен айбдор эмасман-ку, жин урсин? (Ўрнидан туриб кетади, Палатада у ёқ бу ёққа юра бошлайди)
ГЎЗАЛ: Саратон бўлганимни айтганимда, мендан ўзингизни олиб қочдингиз. Мени эшитишни ҳам хоҳламадингиз. Хозир мен нимани ҳис қилаётганимни тассавур ҳам қила олмайсиз.Сизга уша ишингиз мухимрок, жин урсин!
ЖАМОЛ: (хурсиниб) Тўғри, сен хақсан. Нима дейишга ҳам хайронман. Сенга ачинаман. Менга ишон, вақтлирок олдингга келмаганимдан афсусдаман.
ГЎЗАЛ: Жамол, энди қандай қилиб сизга хотин, Паризодга она бўламан? Қандай қилиб ишлайман? (Яна йиғлай бошлайди)
ЖАМОЛ: (Яна стулга ўтириб, хотинини сочларини силайди) Узингни қўлга ол, кўп уринтирма. Ҳаётни ўзгартира олмайсан.Хаммасини вақт даволайди. Мана кўрасан ҳаммаси яхши бўлади
Гўзал йиғлашда давом этади. Шу пайт палатага хамшира кириб келади ва Гузалнинг йиглаганини куриб Жамолга караб: Кечирасиз, Гузалхоним дам олишлари керак бу кишига куп асабийлашиш хозир мункин эмас. (Гузалга караб) Дорингизни ичиб олинг. Жамол ўрнидан туриб тумбочка устида турган термосдан пиёлага сув қўйиб беради, дорини Гузалга чузиб уни ичишга ёрдамлашади.Сунг пешонасидан упиб:- Хайр жоним мен эртага келаман деб чикиб кетади. Гузал эса унинг ортига караб йиглайди. Сунг кузини юмиб узини тинчлантиришга харакат килади.
Кадр утиши.
Эшик қўнғироғи жиринглайди
ПАРИЗОД: (қувониб) Ана дадам келдилар
КОМИДА ОПА: (Паризодга қараб) Шошма, сен овқатингни еб тур, мен қарайчи ким келди экан
Эшикни очади, ширакайф Жамол уйга кириб келди
Жамол: Ассалому-алайкум, яхши ўтирибсизларми?
КОМИЛА ОПА: Валайкум- ассалом. Гўзалхоним жойларига эсон етиб борибдиларми? Сизга қўнғироқ қилдиларми?
ЖАМОЛ: (эрталабки воқеалар эсига тушиб, афтини бужмайтиради) Ҳм-м-м.
Ётоқхонага гандираклаганича кириб кетади. Бу орада Паризод йўлакка югуриб чиқади
ПАРИЗОД: Дадажон.
Жамол унга эътибор бермайди.
(Кдрда йирик планда Комил опанинг юзи. У жуда ҳам хайрон қолган. Елка қисади. Сўнг Паризоднинг қўлидан ушлаб, ошхонага етаклайди)
КОМИЛА ОПА: (Паризодга). Юр, қизим, даданг жуда ҳам чарчабдилар шекилли( етаклайди) Тавба, буларга нима бўлаяпти ўзи?
ОНКОЛОГИК ДИСПАНСЕРНИНГ кундузги КЎРИНИШИ.
КАДР ЎТИШИ
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Алишер Умарович – оқ халатда, колпочокда
Гўзал – касалхона кийимида.
Шарифа -55 ёшларда, сочларига оқ оралаган, кўзойнак таққан.оқ халат кийган.
КАСАЛХОНАНИНГ ЭРТАЛАБ КЎРИНИШИ.
Гўзал уйғонаган. У ёқ бу ёғига аланглайди. Ёнидаги стулда журнал ўқиб ўтирган нотаниш аёлни кўриб, ажабланади. Аёл Гўзалнинг уйғонганини кўриб, жилмаяди.
ШАРИФА: Салом, Гўзалхоним. Мен Шарифаман. Ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?
ГЎЗАЛ: Хамширамисиз?
ШАРИФА: Йўқ, кўнгиллиман. Саратон билан касалланганларга ердам курсатиш ва куллаб кувватлаш нодавлат ташкилотининг вакилиман. Сизнинг бошингизга тушган кулфатдан хабарим бор, Гўзалхоним.
ГЎЗАЛ: Гўзал деб чақираверинг. (ҳайрон бўлиб) Мендан нима истайсиз?
Эшик очилиб, хамшира патнисда бир тарелкада бутқа, ва компотдан иборат нонушта кўтариб киради. Тумбочкага қўяди-да чиқиб кетади
ШАРИФА: Аввало овқатланиб олинг, Гўзл. Мен сизга ёрдамлашаман. Бутқа ейсизми?
ГЎЗАЛ: (бирдан жахли чиқади) Бўтқани жинимдан баттар ёмон кўраман. Кимсиз, ўзи? Бу ерда нима қилаяпсиз? Сизга нима керак? Кетинг бу ердан. (Юзини тескари ўгириб ётади)
ШАРИФА: Бу ерда бўлишимга сабаб, бир пайтлар мен ҳам худди шу аҳволга тушган эдим. Хозир сизнинг аҳволингиз, хис-туйғуларингизни жуда хам яхши тушуниб турибман. Мен вақт ўтганидан сўнг пластик операция қилдирдим. Хозир хеч ким, бир пайтлар кўкрагимни кесиб ташлашганини билмайди. Хохласангиз, кўрсатишим мумкин. Кўрсатайми?
ГЎЗАЛ: (Баттар жахли чиқди) Нима жиннимисиз? Бу ерда нима қилиб ўтирибсиз деяяпман, сизга?
ШАРИФА: Бу ерга мени Алишер Умарович, келишимни илтимос қилди. Оғир беморларга руҳий ёрдам берамиз. Агар дилингиздагини менга тўкиб солсангиз, анча енгил тортасиз.
ГЎЗАЛ: (Аранг ўзини босиб) Илтимос, кетинг. Ётти ёт бегонага дардимни дастурхон қилишга урганмаганман.
ШАРИФА: (мулойим овозда)Сизни жуда хам яхши тушуниб турибман. Ташкилотимиз аёллари саратон бўлганларнинг оиласи билан яъни эркаклар билан ҳам ишлашади. Балки бу нарса эрингизни хам қизиқтириб қолар. Эртага яна келаман. Ташкилотимиз хақида мана бу ерда хаммаси ёзилган. Хайр. (Тумбочканинг устига ранг-баранг иккита буклет қўйиб, чиқиб кетиши билан хамшира киради)
ГЎЗАЛ: Анави аёлни нега бу ерга киргиздингиз?
ХАМШИРА: Бекорга жахлингиз чиқаяпти (қўлидаги шприцга дори тўлдира бошлайди). Улар жуда хам яхши одамлар. Кўпчиликка ёрдам беришган. Келинг, уколингизни қилиб қўяй.
Билагини спирт билан артиб, укол қила бошлайди. Хонага Алишер Умарович кириб келади.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Хўш, аҳволлар қалай. (Стулга ўтириб, гузалнинг билагини ушлаб пульсининг уришини соатига караб текширади.). Яхши. Шу кетишда бўлса уч кундан сўнг бемалол уйга кетишингиз мумкин бўлади. Фақатгина бир хафтадан сўнг, яранинг битишига қараб, чокни олиб ташлш учун келасиз. Унгача хохласангиз хамшира уйингизда, хохласангиз шу ерга келиб, жарохат изини қайтадан боғлатиб туради.
ГЎЗАЛ: (сўлғин овозда) Мен шу ерда қолмоқчиман, (Алишер Умарович Гўзалга ажабланиб қарайди) агар рухсат берсангиз, албатта. Яхшилаб тузалай, уйга кейин кетаман.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Хохишингиз. Назаримда сиз жуда хам банд аёл бўлганингиз учун, уйга кетишга шошилсангиз керак деб ўйловдим. (Бошини чайқаганича чиқиб кетди)
КАДР ЎТИШИ
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Лобар опа — қора қалин кофтада ва юбкада. Юзи билинар-билинмас пардозланган
Акмал — Одати бўйича оқ куйлак, қора шим, енги йўқ нимчада. Енглари шимарилган
Лобар опа Гўзалнинг хонасидаги гулларга сув қўймоқда. Акмал қўлидаги қоғозлар билан киради.
АКМАЛ: (Лобар опани кўриб, остонада тўхтаб қолади) Ме-ен, Эшик очиқлигига Гўзал Хакимовна ишга чиқибдилар деб ўйлабман.
ЛОБАР ОПА: (Жилмайиб, Акмалга қарайди) Гуллар қуриб қолса, Гўзалхон хафа бўлади. Шунга сув қўяй деб, кирувдим.
АКМАЛ: ( Ерга қараб) Ўзи, Гўзал Хакимовна… аҳволи яхшими?
ЛОБАР ОПА: (Акмалга синчиковлик билан нзар ташлаб). Билмайман Акмалжон уйда даволанаяптимикан? Кул телефонига кунгирок килувдим кутармадилар. Уйларига телефон килсаммикан?
АКМАЛ: Телефон килиб сураб куйсангиз, мендан хам салом айтинг! (Шошиб чиқиб кетади. Лобар опа унинг орқасидан қараб қолади)
КАДР ЎТИШИ
ҚАҲВАХОНА КЎРИНИШИ
Жамол- кора костюм шим, оқ кўйлак, кора галстукда.
Жонон – жинси шим, кора кофточка устидан калта костюмчик кийган.
Официант – ресторан кийимида.
Иккаласи столда овқатланиб ўтиришибди.
ЖОНОНА: Нимагадир, сўнгги пайтлар жуда хомушсиз, Жамол ака. Ишда хаммаси яхши кетаяпти шекилли. Ахир араблар билан имзоланган шартномага кўра сиз хозир миллионлар эгаси бўлиб турибсиз, ёки мен билан ўтириш ёкмаяптими? Хаёлингиз умуман бошқа жойда.
Жонона чиройли лабларини буриб, хафа бўлгандек нигоҳини ерга қадайди.
ЖАМОЛ: Йўқ, йўқ. Хотиним касал. Шу нарса хоҳламасам ҳам хаёлимдан кетмаяпти. У…оғир касал.
ЖОНОНА: (юзида ачиниш ифодаси пайдо бўлади) Сизга ачинаман, Жамол ака.Қани энди ёрдам беролсам.. (Қўлини Жамолнинг қўли устига қўйиб, у томон энгашади.) Балки бирор нарса ичармиз. Озгина бўлсада кўнглингиз ёзилиб, қайғуларингизни унутармидингиз.
ЖАМОЛ: Ҳа, мен хам шундай деб уйлайман. (официантни имлаб чақиради) Нима ичамиз? (Жанонга караб)
ЖОНОНА:Вискига нима дейсиз?
ЖАМОЛ: Виски? Ёмон эмас.. (Официантга қараб) Бизга Виски олиб келинг
Жанона: Менга муз билан. (Сунг Жамолга караб) Сизга жуда хам ачиниб кетяпман…хамдардман.
ЖАМОЛ: (Жононанинг қўлини сиқади) Дунеда куп аёлларни учратганман аммо сизчалик латофатли ва меҳрибонини…. Йук! Қийин дамларда ёнимда эканлигингиз учун раҳмат, сизга
ЖАНОНА: Жамол ака мен доим ёнингиздаман. Факат менга сиз билан булишимга рухсат беринг, сизнинг дардингизни енгиллашитришга имкон беринг… (илтимосли охангда)
ЖАМОЛ: Сиз бунга арзимайсиз! Жонон сиз хали ёш, бакувват, чиройли йигитни учратасиз. мен эса… (хурсиниб, лекин кузини узмай) мен эса бутун умр нимжон, касалманд хотинимга караб утсам керак (кузига ёш келади).
Жонона унининг кулларини махкам ушлаб олади ва
ЖОНОНА: Менга факат сиз кераксиз! Эшитяпсизми? Факат сиз, сиз билан булишга рухсат беринг, жоним.
Жамол унинг кўзларига тикилганича, унинг бармоқларини ўпади. Официант икки бакалга виски олиб келади.
Официант: Яна бирон нима буюрасизми?
Жанона бошини чакаб куяди.
ЖАМОЛ: Жанона доимо ана шундай латофатли ва гўзал бўлиб юринг. (бакални кутариб ичади)
ЖОНОНА: Сиз учун Жамол ака. Сизнинг юрагингиздан барча қайғу-аламлар, дардлар ариши учун. (Қадаҳни кўтаради) Қани энди доимо, кечаю-кундуз ёнингизда бўлсам…
Кадр секинлик билан узоклашиб хиралашади. Жамол ва Жанонанинг кулиб утиришганини курсатади.
КАДР ЎТИШИ
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Жамол устига оқ халат тшланган. Жинси шим, қора рубашкада, галстуксиз
Гўзал – касалхона кийимида.
Лобар опа —кора юбка ва пиджакда
КАСАЛХОНАНИНГ ЭРТАЛАБКИ КЎРИНИШИ
Йўлакда Жамол кўринади. Унинг юзи тунд. Гўзал ётган палата олдида бир зум тўхтаб қолади. Эшикни тутқичини ушлаб кирмоқчи бўлади-д, яна қўйиб юборади. У ёқ бу ёққа аланглайди. Йўлак бошида хамшира пайдо бўлганини кўриб, чуқур нафас оладида эшикни итаради.
ГЎЗАЛ ЁТГАН ПАЛАТА
Гўзал каравотда ўтирганича журнал варақлаётибди. Хонага Жамол елим халта кўтариб киради.
ЖАМОЛ: (қувноқ овозда) Салом, қизалоқ. О , бугун кўринишинг жуда ҳам яхши. Мода журналига қизиқа бошлабсанми, демак ишларинг беш.
ГЎЗАЛ: Салом Жамол. (журнални четга қўйиб, жамолга интилади. Аммо Жамол унинг лабларидан эмас, пешонасидан ўпади-да, каравот четига ўтиради)
ЖАМОЛ: Хўш, ишлар, қалай?
ГЎЗАЛ: (Жамол унинг пешонасидан ўпганига бир оз жахли чиқсада, ўзини босади) Кўриб турганингиздек, ёмон эмас. Паризод қалай? Яхшими? Уни жуда ҳам соғиндим.
ЖАМОЛ: У ҳам сени жуда соғинган. Уйга боришим билан ойим қачон келади, деб сўрагани-сўраган. Айтгандай мени табриклашинг мумкин. Араблар билан жуда ҳам манфаатли шартнома имзоладим. Яқинда иш бошлаймиз. Худо хоҳлса қўшма корхона ишга тушса, кўпгина рақибларимизни доғда қолдирган бўламиз.
ГЎЗАЛ: Жамол …
ЖАМОЛ: (Худди уни эшитмагандай гапини давом эттиради) Албатта, бунда янги хамкорим Санжарнинг хиссаси катта бўлди. Бало экан ўзиям. Ҳар қандай мижознинг ёқасисдан кириб, енгидан чиқади-я, ўзиям.
ГЎЗАЛ: (овози баландлаб) Жамол. Эртага жума, Алишер Умарович уйга кетишим мумкинлигини айтди.
ЖАМОЛ: (довдираб) Шундайми? Дарҳол-а? У-унда жуда ҳам яхши, соат нечада? Келиб олиб кетаман. Ҳа, айтгандай санга шурва олип келдим иссиғлигида ичиб ол.
Ёнидаги елим халтадан кичик кострюлка ва мевалар чиқаради.
ГЎЗАЛ: (ўзини тутиб тура олмай, алам билан) Айтадиган гапингиз фақат шуми? Менга бошқа айтадиган гапингиз йўқми?
ЖАМОЛ: (овози таҳдидли чиқади) Гўзал, бас қил. Ўзингни бошқаларга аянчли кўрсатишга уринма. Бу нарса сенга мутлақо ярашмайди. Сен хозир ўзингга ниссбатан бошқаларда шавқат уйғотишни хоҳлайсан. Аммо сенинг бошингга тушган кўргулик фақат сенга тегишли. Бошқаларни бунга аралаштирма. Мен эртага келаман. Хайр.
Шахд билан туриб, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетади. Гўзал курпани ғижимлаганича, кўзларини юмиб йиғлай бошлайди.
Кадрда Жамолнинг шахд билан палатадан чикиб, каридорда кетаетгани.
Кадр узгаради.
Яна Гузалнинг палатаси. У йиглаб утирибди. Аммо кимдир унинг елкасисга қўл қўйганини сезиб, кўзини очади ва котибаси Лобар опани кўриб, ҳайрон қолади.
ГЎЗАЛ: С-и-из… Лобар опа? менинг бу ердлигимни қаердан билдингиз? (Кўз ёшларини енги билан артади)
ЛОБАР ОПА: (оналарча меҳр билан) Гузал.. кизим..(кузига еш келиб) бугун эрталабгача сизга нима бўлганидан бехабар эдим. Мен хафтада икки марта бу ерга келиб тураман. Саратон касаллигига учраган беморларни қўллаб-қўвватловчи гуруҳ аъзосиман. Сизнинг исмингизни янги касаллар рўйхатида кўриб қолиб.. туғриси бошида бунга ишонмадим. Олдингизга келганим учун сиздан узр сўрайман, Гўзалхон.
ГЎЗАЛ: (бурнини тортиб) Лобар опа мен ҳеч қачон тузалмайман.
ЛОБАР ОПА: (Каравот четига ўтиради) Ундай деманг, албатта тузаласиз. Чунки.. чунки мен ҳам бу нарсани бошимдан кечирганман.
ГЎЗАЛ: (ялт этиб Лобар опага қарайди) Сиз? Аммо? Кандай, качон?!
ЛОБАР ОПА: Охо, бунга анча булди ушанда мен еш эдим. Менинг иккала кўкрагимни саратон касалига учраганимдан сўнг, кесиб ташлашган эди.Хозир иккаласи ҳам протез. Аммо сиз пластик операция қилдиришингиз мумкин. Бунинг учун хоҳиш ва маблаг булса бас.
ГЎЗАЛ: (чуқур нафас олади) Мен кимёвий даволанишдан ҳам ўтишим керак . Ундан кейин аста секинлик билан сочим хам тўкилиб кетади… Мана карайсизки хеч кимга керак эмас бир хаста аёлга айланаман коламан. (беихтиёр елкаси узра сочилиб ётган сочларини силайди)
ЛОБАР ОПА: (Гўзалнинг қўлини ушлайди) Мен ҳам ундан ўтганман. Бундан 12 йил олдин. Соч қайтадан ўсиб чиқади, асосийси бардам булинг, енгилманг бундай майда чуйда нарсаларга ахамият берманг! Гузал. Кизим.менга ишонинг. Шифокорингиз айтганларини сўзсиз бажарсангиз, хаммаси яхши бўлиб кетади (Бехоста йиглаб юборади)
ГЎЗАЛ: Мен бир хафтадан сўнг ишга қайтмоқчи эдим..
ЛОБАР ОПА: Шошилманг. Ишда хаммаси жойида. Акмал хаммасини уддалаяпти. Хозир дам олганингиз маъқул. Аввал соғлиғингизни тикланг, кўпроқ овқат еб, кўпроқ ухлашга харакат қилинг. Иш бўлса, қочмас.
ГЎЗАЛ: (чеҳраси ёришиб) Раҳмат сизга Лобар опа. Мени тушунганингиз учун. Акмал хаммасини уддалаяпти денг.. Ажойиб йигитда ўзи..
ЛОБАР ОПА: Эрингиз, Жамол, буни қандай қабул қилди?
ГЎЗАЛ: (юзи тундлашади) У қўрқди… У қўрқоқ. Энди у мени севмайди… У мендан юз ўгирди.Гўзал хунграб йиғлаб бошлайди. Ҳеч ҳам ишонгим келмаяпти (кўз ёшларини артиб) Шунча йилдан бери мени ардоқлаган, том маънода қўлида кўтариб юрган Жамол шундай одам бўлиб чиқса-я? У бошига тушган биринчи мусибатданоқ, кимлигини кўрсатди! (Лобар опага қараб)
Лобар опа Гўзалга раҳми келиб, қараб туради.
ЛОБАР ОПА: Эркаклар баъзида ҳаётнинг оғир зарбаларига дош бераолмай, довдираб қоладилар. Сиз унга эътибор бермай, аввало ўзингиз, қизингиз, унга кераклигингиз ҳақида ўйланг. Тузалишни, яна кўп йиллар соғлом яшашни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг. Ҳеч кимга, хаттоки яқинларингиз ва эрингизга ҳам сизни чалғитишга йўл қўйманг. Гўзал (Лобар опа оналарча унинг сочларини силайди) агар ота-онангиз тирик бўлганида албатта сизга далда бўлишарди. Аммо начора, сиз бу қийинчиликларни ёлгиз булсангизда енгиб ўтишингиз лозим. Менга ишонинг. Доимо ёнингизда бўламан.
Гўзал ўзини Лобар опанинг бағрига отиб, бошини куксига қўйиб, баралла овозда йиғлаб юборади. Лобар опа унинг сочлари ва орқаларини силайди. Анча жим ўтиришади.
КАДР ЎТИШИ бошка кун.
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Гўзал – касалхона кийимида.
Жамол — кулранг костюм ва оч ҳаворанг кўйлакда , кулранг галстукда, устида плашч
Котиба — сариқ атлас кофта ва тор шимда
Жанона- тор тиззагача юбка оркаси ката вырезда, тук яшил ранг атлас кофточка олд тугмалари очик.
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол ўз жойида оёқларини чалиштириб ўтирганича, қўл телефонида телефон қилмоқда
ЖАМОЛ: Алло, бу касалхонами? Илтимос, мени Гўзал Солиева ётган палата билан уланг. Нима? У муолажа олаяпти. Хўп. Раҳмат.
Телефонни ўчириб, стол устига қўяди. Керишиб, ўрнидан турадида, у ёқдан-бу ёққа юради. Котиба қиз кириб, мижозлар келганин айтади. Шу пайт хонага Жонона кириб келади.
Жамол: (Котибага қарата) Уларни қаҳва билан сийлаб туринг, бир оздан сўнг чақирасиз.
Котиба Жононага ола қараш қилиб чиқиб кетади.
ЖОНОНА: (нозланиб) Ассалому-алайкум Жамол ака (унинг бўйнига осилади). Туни билан сизни соғиниб чиқдим. Тўғрисини айтсам, бу ерга кечки овқат учун раҳмат айтгани кирган эдим. Бугун кечқурун нима қиламиз? Энди мени ресторандан сўнг ёлғиз ташлаб кетмассиз. Қизингиз бир кун бўлсада сизсиз ухлар.
ЖАМОЛ (унга жуда якинлашиб, қулоғига шивирлаганича) Сен нима десанг шу, жоним. Мижозлар билан учрашувим тугагач, нафақат кечки овқатга, балки тушликка ҳам сени таклиф этаман. Розимисан?
ЖОНОНА: Ўзи мени сизлаганингизга жахлим чиқиб юрувди. Бундан ташкари шундай олийжаноб одамнинг таклифини рад этиб бўлармикан? Майли, мен Санжарга учрашай, хамкорлар хақида зарур гапим бор деяй турувди
Жамолнинг қучоғидан сирғалиб чиққанича, эшик томон кетади. Эшик ёнида орқасига ўгирилиб, унга хаводан бўса йўллайди ва чиқиб кетади. Жамол бир оз карахт бўлиб туриб, стол ёнига бориб тугмачани босади. Котиба қиз киради
ЖАМОЛ: Айтинг, улар киришсин.
КАДР ЎТИШИ
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Гўзал – касалхона кийимида.
Жамол — олдинги кадрдаги кийимда. кулранг костюм ва оч ҳаворанг кўйлакда , кулранг галстукда, устида плашч
КАСАЛХОНАНИНГ КУНДУЗГИ КЎРИНИШИ
Жамол машинада касалхона олдида тўхтайди. Ундан тушмай бир оз ўйланиб ўтиради. Сўнг машинадан тушиб, касалхона томон юради.
ГЎЗАЛ ПАЛАТАСИНИНГ КЎРИНИШИ.
Гўзал шифтга тикилиб ётибди. Жамол палатага кириб келади. Гўзал у томонга бошини буради
ГЎЗАЛ: (қуруқ оҳангда) Салом.
ЖАМОЛ: Салом калей сан? ( Каравот олдидаги стулга ўтиради.) Алишер Умарович блан телефонда гаплашган эдим, бугун касалхонадан чиқмайман дебсан, тинчликми?
ГЎЗАЛ: (шифтга тикилганича) Кимё терапиядан олдин бироз дам олмоқчиман.
ЖАМОЛ: Уйда ҳам дам олаверсанг бўлади-ку. Бунинг устига Паризод “ойим қачон келади” деб мени тинч қўймаяпти.
ГЎЗАЛ: (захархандалик билан) Болага қарамаслик учун ҳам тезроқ мени бу ердан олиб кетгани келдингиз, шундайми? Кеча кечқурун қаерда эдингиз. Уйга телефон қилганимда, Комила опа сизни келиб, кетганингизни айтди.Мени олдимга эса келганингиз йук!
ЖАМОЛ: Биламан. Ўша пайти меҳмонхонада Санжар ва янги мижозлар билан учрашган эдим. Уйга келганимдан сунг мени чақириб олишди. Йўқ дея олмадим. Ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?
ГЎЗАЛ: (бепарво оҳангда) Яхши. Кеча олдимга котибам келган эди. У ҳам бошидан шу даҳшатни ўтказган экан.
ЖАМОЛ: Зўр-ку! (Нотўғри гапирганини сезиб, лабини тишлаб, бирдан жимиб қолади) ..Нима деб ўйлайсан, сен ҳакингда ҳамкасбларингга айтиб берармикан?
ГЎЗАЛ: Йук! У гап ташаб юрадиган аёл эмас. У..у менга жуда ҳам ёрдам берди.
ЖАМОЛ: (бошини лиқиллатиб) Хурсандман
ГЎЗАЛ: Паризод яхшими?
ЖАМОЛ: Яхши. Сабрсизлик билан сени келишингни ва Янги йил байрамини кутаяпти. Ҳар куни карнавал кийимини кийиб кўради. Бир кўрсанг эди.
ГЎЗАЛ: Бугун… кечқурун олдимга келасизми?
ЖАМОЛ: ( аёлининг қўлини ушлайди) Албатта, бу нима деганинг. Ишдан кейин кириб ўтаман.Хозирча режада биров билан учрашиш йўқ. Аммо янаям Худо бислади. Санжар…
ГЎЗАЛ: (бирдан жаҳли чиқиб) Яна Санжар…. Ўша нусха пайдо бўлганидан буён, факат Санжарни гапи бошка гап йукдай!
ЖАМОЛ: (унинг ҳам жахли чиқади) Нима энди сенинг касаллигинг туфайли мен ҳам уйда аза тутиб ўтиришим керакми? Касалхонадан чиққинг келмаса? Ҳеч бўлмаса қизимизни ўйласангчи!
ГЎЗАЛ: (бирдан жахлдан тушиб) Унга нима бўлганини айтдингизми?
ЖАМОЛ: (жахл билан) Қандай қилиб айтаман, нима қиласан ўзингнинг муаммоларингга уни ҳам тортиб!
ГЎЗАЛ: Аммо менинг ҳамма жойим боғлаб ташланган. Балки мен йўл халокатига учрадим…дерман. Мен касалхонадан чиқишимдан олдин унга шундай денг. У ақилли қиз. Ҳаммасини тушунади.
ЖАМОЛ: Қизимизнинг олдида ярангни кўрсатиб, яланғоч юрмассан.
ГЎЗАЛ: Лекин у мен билан чўмилишни яхши кўради-ку!
ЖАМОЛ: (Ўрнидан туриб палатада юра бошлайди) Нима учун мен билан Паризод сенинг инжиқликларингни кўтариб яшашимиз керак?!А?
ГЎЗАЛ: Жамол! (ютинади) Ахир биз бир оиламизку. Нега ҳали ҳам ўзингизни ҳеч нарса бўлмагандек тутаяпсиз? Бу муаммо фақат меники эмас, хаммамизники?
ЖАМОЛ: Гўзал (каравот олдига келиб, хотинига тикилади) Худо ҳаққи! Қизимиз эндигина олти ёшга тўлди. У ҳали бола! Ундан раҳм-шавқат исташинг ноўрин. Бу аҳмоқликнинг ғирт ўзи?
ГЎЗАЛ: Менимча эса, сиз ақлдан озгансиз! (юзини тескари буриб олди) Илтимос, кетинг бу ердан.
ЖАМОЛ: (асабийлашиб) Жоним билан (чиқиб кетади.)
Кадрнинг ўтиши
КЕЧКИ ШАҲАРНИНГ КЎРИНИШИ
РЕСТОРАННИНГ КЎРИНИШИ
Жонона кўкраги очиқ, қоря ялтироқ кофтада ва тор атлас шимда
Жамол аввалги кадрдагидай
Жамол билан Жонона овқатланиб ўтиришибди. Жонона сузилганича Жамолга тикилади. Офииант келиб, қадаҳларга вино қўйиб, кетади.
ЖОНОНА: (Қадаҳни кўтариб,)Сиз учун Жамол ака, бошлаётган ишингиз муваффақияти учун
ЖАМОЛ: (Қадаҳни кўтариб) Майли-куя, аммо мен сиздай ноназанин учун қадаҳ кўтармоқчи эдим. Сиз учун. (Ичишади) Овқатлана бошлашади.
ЖОНОНА: Негадир бугун куни бўйи қовоғингиз очилмади? Ҳамкорлардан бирон нохўш хабар келдими? Агар ундай бўлса мен билишим керак эди.
ЖАМОЛ: Йўқ, йўқ. Бугун бир оз чарчадим, шекилли.
ЖОНОНА: Ёки хотинингизни аҳволи оғирлашдими?
ЖАМОЛ (бироз Жононага тикилиб қолади) Ҳа, оғирлашди. Унинг асаблари жуда ҳам чарчаган. Бу… тушунарли ҳол… (Соатига қарайди) Кеч бўлди, турамизми?
ЖОНОНА: (Хафа бўлиб, лабини буради. Қўлидаги бежирим тилла соатга қарайди) Эндигина соат ўн бўлибди. Ҳали жуд ҳам вақтлику.. Бироз ўтирайлик, илтимос.
ЖАМОЛ: Паризод мен келмасам ухламайдигн одат чиқарибди. Бунинг устига хозир ёнида онаси ҳам йўқ..
Жонона энсаси қотиб, ўрнидан туради. Сумкачасини олиб, кетади. Жамол официантни чақириб, хисоб-китоб қилиб, Жононанинг орқасидан чиқади. Жонона дубленкасини кийганича, Жамол машинасининг олдида турарди. Жамол, масофдн эшикни очди. Жонона олдинги жойг ўтириб, юзини буриб олади. Жамол машинага ўтириб, уни ўт олдиради.
ЖАМОЛ: Хафа бўлмагин. Айтдимку, Паризодни ёлғиз ташлаб кета олмайман деб.
Машинани хайдаб кетади. Тунги кўчларнинг кўриниши. Машина Жонона турган кўп қаватли уйнинг олдига келиб тўхтайди. Жонона ва Жамол машинадан тушади. Жамол Жононани подъезд эшигигача кузатиб қўяди. Жонона бирдан Жамолнинг бўйнига осилади.
ЖОНОНА: Жамол ака, илтимос, шу кеча қолинг. Бир ўзим.. Бир ўзим кечси билан ухлай олмай чиқаман. Кўзимни юмсам дарҳол сизни кўраман. Илтимос.
ЖАМОЛ: (кўз олдига бирданига касалхонада ётган Гўзал келади. Жононанинг қўлини ошлиб, уни енгил олдинга итаради) Мени тўғри тушун. Бугун қола олмайман. Кейин.. кейин .. биласан, хотиним..
ЖОНОНА: Ҳа биламан, хотинингиз касал. Аммо менчи? Сизни севаман Жамол ака. Айтингчи, севиш айбми?
ЖАМОЛ: (довдираб) Йўқ, албтта, сен ҳам менга жуда ёқасан.
ЖОНОНА: Нега бўлмаса менинг севгимни рад этсиз? (Йиғлаган киши бўлиб, рўмолчасини олиб, кўз ёшларини артадаи) Бир марта мен эркак киши хор этган эди. Кимлигини биласизми? Менинг эрим. Бир аҳмоққа тегиб, умримни хазон қилишимга оз қолди. Яхшиямки, бир яшаб, ажрашдик. Ундан бир ўғилчам бор. Аммо эримни шу даражада ёмон кўрар эканманки, ундан бўлган боламни ҳам кўргим келмайди. Ўғлим хозир ойимникида. Мени бағритош деб ўйласангиз керак-а? Лекин мен бағритош эмасман. Севги қурбониман, холос.
(Зўрма-зўраки жилмайиб, яна Жамолнинг бўйнидан қучади) Янги йилни мен билан бирга кутасиз-а, ҳеч бўлмаса янги йилдан сўнг бир кунингизни менга бахш этинг. Ҳали бирорта эркакка шунчалик ялинмагандим.
ЖАМОЛ ( яна Жононанинг қучоғидан бўшаб, ўзини орқага олади) Аммо бугун эмас, мени кечир. Янги йил ҳақида кейинроқ гплашамиз. Хайр.
(Тезда орқасига қайтиб, машинасига ўтириб, учириб кетади. Унинг орқасидан Жонона қараб қолади)
ЖОНОНА: Брибир тузоғимга тушдингку! Ҳали менинг қўлимда маймун бўлиб ўйнайсан.
Ичкарига кириб кетади.
КАДР ЎТИШИ БОШҚА КУН.
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Лобар опа — оқ қалин кофтада ва кора юбкада, устида ёқали кулранг пальто. Юзи билинар-билинмас пардозланган
Акмал — Одати бўйич кора куйлак, қора шимда. Енглари шимарилган
Лобар опа сумкачасини олиб, чиқиб кетаяпти. Акмал уни тўхтатади.
АКМАЛ: Лобар опа, Гўзал Хакимовнага нима бўлганини билдингизми?
ЛОБАР ОПА: (Ажбланиб унга қарайди) Ҳа, озгина мазаси қочган экан, шунга дам олаяпти.
АКМАЛ: (ерга қараб) Ҳм… сиздан бир нарса сўрасам майлими?
ЛОБАР ОПА: Ҳа, эшитаман Акмалжон. Сўранг.
АКМАЛ: Бундан бир неча кун олдин Гўзал Хакимовна телефонда гаплашаётганида саратон касаллиги ҳақида бир нарсалар деяяётгандай бўлувди. Бехосдан эшитиб қолувдим. Ўзи тинчликми? Илтимос, менга ростини айтинг.
ЛОБАР ОПА: Акмалжон биламан жуда ташвишланаяпсиз. Аммо Гўзал Хакимовнанинг бошида эри, фарзанди бор. Унинг соғлиғи жойида деб нийят киламан. Хали айтганимдай у дам олаяпти.А Акмалжон айтгандай мен биров қизимдан хабар олай. Неварам шамоллаб қолган экан. Икки соатда қайтиб келаман, хўпми?
Лобар опа зинадан пастга тушиб кетади, Акмал унинг орқасидан ўйланганича қараб қолади. Сўнг қўл телефонида Гўзалнинг номерини теради. Аммо гўшакдан телефон учирилганлигини айтишди. Акмал хурсинганича, ўзининг хонасига кириб кетади.
Лобар опа таксидан тушиб, ҳайдовчига машина деразасидан пул узатади-да, касалхона томон юради. Ичкарига киради. Йўлакдан ўтиб, оқ халатни елкасига ташлаганича Гўзал палатасининг эшигини итаради. Кадрда йирик планда унинг узук таққан қўли эшикни итараётганида кўринди
КАДР ЎТИШИ
Жамол – қора шим, ок кўйлакда. галстуксиз.
Жонона – Қизил куйлак тиззасигача. Бўянган, сочлари ёйилган. Узун қунжли, баланд пошнали этикда
Йирик планда эшик очилиб Жамол хонасига Жонона кириб келади. Уни кўриб Жамол ноутбукдан кўзини узиб, жилмайганича ўрнидан туради.
ЖОНОНА: (сузилиб, унга яқинлашади-да) Салом, жоним.
ЖАМОЛ: Салом (белидан махкам қучоқлайди).
ЖАНОНА: Кеча мени хафа қилдингиз! Қачонгача мени азоб бериб юрмоқчисиз? А ?
ЖАМОЛ: (оғир тин олиб) Жонона мен ундай қилолмайман. Гўзал шифохонада, у оғир операцияни бошидан ўтказди. Мен унга хеч қачон хиёнат қилмаганман!
ЖОНОНА: Оҳо, ростини айтсам сиз жудаям олийжанобсиз! Аёлига хиёнат қилмаган эркакни очиғи, биринчи марта кўришим. Сизга ачинаман, Жамол ака (уни ўпмокчи бўлади лекин Жамол уни лабидан эмас юзидан упиб қўяди Жононанинг энсаси қотади.)
ЖОНОНА: Хозир хотинингиз каерда?
ЖАМОЛ :Клиникада. У бугун уйга қайтади.
ЖОНОНА: Врачлар нима деяпти, у соғаядими?
ЖАМОЛ: (довдираб) Билмайман, ўлиши ҳам мумкин. Унда саратон топишди ва бир кўкрагини кесиб ташлашди. Энди кимёвий даволанишдан ҳам ўтишик керак. Мен билишимча саратондан деярли хамма улади!
ЖОНОНА: Шундай денг. Хотинингиз саратонлигини менга айтмаган эдингиз. Кимёвий даволанишдан сўнг соч тўкилишини эшитган эдим.
ЖАМОЛ: Нима? Соч тўкилади?
ЖОНОНА: Ҳа, Аммо кўпчилик даволанганлар тирик ҳам колган.Лекин бу жудаям огир касаллик, шунинг учун сиз айтганингиздай куплар улади. (Жамолнинг ёнига бориб, юзини силайди) Бу даҳшат, Жамол ака. Худо сизга сабр берсин.
ЖАМОЛ: (Жононани қучиб, қулоғига шивирлайди) Фақат сен ёнимда бўлсангина бу юкни кўтаришим мумкин. Ёнимда бўласан-а?
ЖОНОНА: (Жамолга осилиб) Албатта… Хотинингизни ўйламанг. Бўлмаса ўзингиз хам касал бўлиб қоласиз. Саратон.. сиқилишдан дейишади. Сиз .. қизингизга.. менга жуда ҳам кераксиз..
КАДР ЎТИШИ
Хамшира – оқ халат, оқ колпочокда
Гўзал – касалхона кийимида.
Лобар опа —аввалги кадрдаги кўринишда
Лобар опа ичкарига киради. Уни кўриб Гўзал қувониб кетади. Улар қучоқлашиб кўришишади.
ГЎЗАЛ: Келганингиздан жуда ҳам хурсандман.
ЛОБАР ОПА: Кўринишингиз анча яхши. Аммо жуда ҳам озиб кетибсиз. Дадил овқатланмасангиз бўлмайди. Мен сизга мева олиб келдим. Мана бу сомсаларни келиним пиширган эди, иссиғлигида еб олинг. (Пакетни тумбочка устига қўяди)
ГЎЗАЛ: Бекор овора бўлибсиз. Ишдагилар хаммаси яхшими?
ЛОБАР ОПА: Яхши. Сизни Акмалжон сўраб, хавотирланаяпти.
ГЎЗАЛ: Акмал.. Ҳа жуда ҳам яхши йигитда. Ўттизга кириб ҳам ҳали уйланмай юрганига ҳайронман.
ЛОБАР ОПА: Ҳа.. Тақдир деганларидай.. Қачон чиқасиз?
ГЎЗАЛ: Бугун. Аммо ҳеч ҳам уйга боргим келмаяпти. Жамолни деб… У жудаям узгарган енимга келса кўзимга қарамай, нигоҳини мендан олиб қочади.
ЛОБАР ОПА: Унга бугун чиқишингизни қўнғироқ қилиб айтингизми?
ГЎЗАЛ: Боя телефон қилувдим. Ёнида мижози борлигини, иши кўплигини баҳона қилиб, гўшакни қўйиб қўйди. Уйга боришга ҳам чўчияпман. Паризодга нима дейман?(яна кўзлари ёшланади)
ЛОБАР ОПА: Мана кўрасиз ҳаммаси яхши булади. Паризод эса сизни жуда ҳам яхши кўради, шунинг учун ҳам ҳеч нарсадан хавотирланманг
КАДР ЎТИШИ
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ.
Жамол – олдинги кадрдагидай
Санжар кора костюм, ок куйлакда, ёқаси очиқ.
Тохир – қора костюм, йўл-йўл хаворанг кўйлак ва тўқ кўк галстукда
Латиф – Қора шим, сутранг ёқаси йўқ жемфер, оқ куйлакда, жемферининг ёқасидан қора йўл йўл галстугининг тугуни кўриниб турибди.
Жамолнинг хонасида Жамол, Санжар, Латиф, Тохир ва Жонона бор. Тўрда Жамол, қолганлари унинг столига тиркалган столнинг икки четида ўтиришибди. Мажлис кетмоқда.
ЖАМОЛ: (Латифга қарата) Ҳўш,қўшма корхона қурилиши қандай кетмоқда. Март ойида у ишга тушиши лозим. Шуни эътиборга олсангиз яхши бўларди.
ЛАТИФ: (олдидаги папкасдан қоғоз олиб, Жамолга узатади) Мана бу кейинги икки хафта мобайнида қилинган ишлар ҳисоботи. Бугун эрталаб, озгина қурилиш материалларидан муаммо бўлган эди. Ҳозир ҳаммаси ҳал бўлди. Фақатгина бундан кейин ҳам узилиш бўлиб қолмаслиги учун, мана бунга имзо чекиб берсангиз, буюртмани олдиндан бермоқчи эдим. (Жамолга бошқа қоғоз узатади)
ЖАМОЛ: Яхши (қоғозни олиб) Буни кўриб чиқаман. Тохир, ускуналар нима бўляпти. Буюртма Арабистондан қачон келар экан?
ЖОНОНА: (Тохирга қараб) Бу саволингизга Жамол Акбарович мен жавоб берсам. Биз Тохир Жўраевич билан янги ускуналар бўйича сўнгги маълумотлани таҳлил қилиб чиққан эдик. Араблар бизга етказиб бермоқчи бўлганлари хозир анча эскирган. Аммо менинг сўнгги маълумтларимга кўра уларда янги, ўзгартирилган варианти ҳам мавжуд. Сўров хати тайёрлаганман, унга имзо чексангиз, уни юборардим.
САНЖАР: Балосанда, Жонона. Билмадим бўлмаганингда Жамол Акбаровичнинг ҳоли нима кечарди.
Тохир хумрайиб қўяди. Жонона нозли жилмаяди.
ЖАМОЛ: Ҳа, албатта. Зудлик билан расмий хат таёрланглар. Тохир, Жононага ёрдамлашасан. Тохир хумрайганича, бошини қимирлатади. Майли хаммага жавоб. (Жононага қарата) Жонона илтимос, сиз бир дақиқага қолинг.
Хамма чиқиб кетади. Санжар чиқиб кетаётганида, Жамолга қараб кўзини қисади.
ЖАМОЛ: (Жононага яқинлашиб) Кечқурунги овқатни бирга қилмаймизми?
ЖОНОНА: (ноз билан) Майлику-я, аммо янгилишмасам, бугун кечқурун хотинингизни касалхонадан олишингиз керак. Уни ёлғиз уйда қолдирсангиз бўлмас.
ЖАМОЛ: Ҳа, айтгандай. Умуман ёдимдан кўтарилибди. Аммо эртага ҳеч қандай бахона кетмайди, келишдикми?
ЖОНОНА (кулиб) келишдик.
КАДР ЎТИШИ
КАСАЛХОНА КЎРИНИШИ
Жамол аввалги кадрдаги кўринишда
Гўзал шифохонага келган кийимид.
Алишер Умарович –оқ халат ва колпачокда
ГЎЗАЛ ЁТГАН ПАЛАТА.
Жамол плашчда кириб келади.
ЖАМОЛ: Салом Гузал! Тайёрмисан?
ГЎЗАЛ: (ҳорғин овозда) Ҳа, сизни икки соатдан бери кутаман.
ЖАМОЛ: Узр, ушланиб қолдим. Биласан…
ГЎЗАЛ: Биламан, биламан. Майли кетдик.
Ўрнидан туриб, курткасини кияди. Сумкани кўтармоқчи бўлганида, Жамол унинг қўлидан олиб, эшикдан чиқади. Гўзал бир зум тўхтаб, палатани яна бир бор кўздан кечиради. Кейин хурсиниб чиқиб кетади. Йўлакда кетишаётганида рўпарадн келаётган Алишер Умаровичга дуч келишади.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Салом (Гўзалга қараб). Уйга қайтаётганингиз билан табриклайман. Сиз билан ўн беш кундан сўнг кўришамиз. Кимёвий даволашни вақтида бошламасак бўлмайди.
ЖАМОЛ: Шу .. кимёвий даволашдан бошқа йўли йўқми?
ГЎЗАЛ: Жамол…
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Афсуски, ҳозирча бошқа йўли топилгани йўқ. Лекин энг асосийси саратон учоғини олиб ташлаганимиз. Бу ёғи, худо хохласа хаммаси яхши бўлади. Гўзалхон тузалиб кетадилар.
ЖАМОЛнинг энсаси қотади.
ГЎЗАЛ: (Алишер Умаровичга қараб) Раҳмат. Кимёвий даволанишга албатта келаман. Хайр.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Хайр, яхши боринглар.
Кетади. Жамол билан Гўзал ҳам касалхонадан чиқиб, Жамолнинг машинасига ўтиришади. Уйгача индамай боришади. Гўзал машинадан чиқиб подъездига кириб кетади. Жамол унинг орқасидан сумкани олиб тушади. Кейинги кадрда лифтнинг эшиги очилиб, Гўзл чиқиб келади. Одати бўйича чўнтагини ковлаб, калит қидиради. Сўнг “эҳ” деганича эшик қўнғироғини босади. Эшикни Комила опа очади.
КАДР ЎТИШИ
ГЎЗАЛЛАР УЙИНИНГ КЎРИНИШИ
Комила опа -фартукда, гулли тўқ малларанг кўйлакда.
Паризод — оч сабзиранг енги узун қалин кофта ва жинси шимда. Сочлари ёйилган.
КОМИЛА ОПА: Вой, Паризод қара ким келди. Яхшимисиз Гўзалхон. Қани ичкарига киринг.
ПАРИЗОД: Ойижон!
Паризод югуриб келиб, ўзини онасининг қучоғига отади. Гўзал “вой” деганича , оғриқдан юзлари буришиб кетади. Эшикдан сумка кўтарган Жамол кириб келади.
ПРИЗОД: Менга сафардан нима олиб келдингиз? (Дадасининг қўлидаги сумкага ёпишади)
ЖАМОЛ: Кўтарма она қизим. У оғир. Ичида ойингнинг кийимлари бор.
ГЎЗАЛ: (ечиниб, курткасини илгакка илгач, Гўзални етаклаб катта хонага киради-да, диванга ўтиради, унинг ёнига Паризод ҳам ўтиради. Комила опа ошхонага кетади.) Биласанми жоним. У ерда бирорта яхши нарса йўқ экан. Хоҳласанг эртага иккаламиз ўйинчоқлар дуконига борамиз.
ПАРИЗОД: Ростданми? қувончини яшира олмай, чапак чалади.
ГЎЗАЛ: Овқатландингми, асалим?
ПАРИЗОД: Йў-ўқ..
ГЎЗАЛ: Мен хозир кийимимни алмаштириб олай, кейин ҳаммамиз бирга овқатланамиз.
ЖАМОЛ: Мен овқатланмайман. Ҳали ишим кўп. Кечқурун кўришармиз. (чиқиб кетади)
Комила опа Паризодни қўлидан етаклаб, ошхонага кириб кетишади. Гўзал ётоқхонага кириб, каравотига ётади. Бир оз шифтга тикилиб ётади. Паризоднинг ойи деб чақирган овози эшитилади. Гўзал ечина бошлайди.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ОШХОНАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал халатда.
Паризод, Комила опа аввалги кадрдаги кийимда.
Овқатланиб ўтришибди.
ГЎЗАЛ: Бўлдингми, қўзичоғим. (Комила опага қараб) Раҳмат сизга жуда ҳам ширин бўлибди.
ПАРИЗОД: Ойи менга аввалгидай, “Ухлаб ётган малика ”эртагини ўқиб берасизми?
ГЎЗАЛ: Албатта, гўзалим. Қани кетдик.
(Залга чиқишади. Гўзал диванга чиқиб, ўтириб олади. Паризод қўлида китобча билан келиб, ойисининг олдига чиқиб олади. Паризод онасининг пинжига тиқилади. Гўзал вой деб, қўлидаги китобчвни тушириб юборади)
ПАРИЗОД (қўрқиб кетади) Ойи, нима бўлди?
ГЎЗАЛ: Биласанми Паризод. Сафарда мен автохалокатга учрадим
ПАРИЗОД: (Бирдан қувончи сўниб)Вой, Бирор жойингиз оғридими?
ГЎЗАЛ: Озгина яраландим.
ПАРИЗОД: Ярангизни боғлашдими?
ГЎЗАЛ: Ҳа
ПАРИЗОД: Кўрсам бўладими?
Гўзал қўллари қалтираб, кофтасининг замогини кўкрагигача туширади ва боғлаб ташланган елкасини кўрсатади. Бу пайт ошхонадан ичкарига чой олиб кирган Комила опа буни кўриб, “вой” деганича, қўлидаги пиёлалар шақиллаб кетади.
ПАРИЗОД: Сиз йиғладингизми?
ГЎЗАЛ: (замокни ёпиб) Озгина. Энди қизим менинг устимга сакрама, хўпми? Тузалиб кетай кейин яна аввалгидай ачом-ачом қиламиз.
ПАРИЗОД: (секин) Хўп
ГЎЗАЛ: (унинг орқасидан қараб қолади). Сўнг қизига қараб, мен энди озгина дам олай Овқатландингми?
ПАРИЗОД: Ҳа, Комила опам билан.
ГЎЗАЛ: (Комила опага қараб) Раҳмат сизга. Паризод сизни қийнаб қўймадими?
КОМИЛА ОПА: Йўқ. Бу нима деганингиз. Бўлмаса мен бугун кетсам бўлар. Сиз келдингиз, энди кўнглим хотиржам бўлди.
Гўзал уни кузатиб чиқади. Комила опа жавондан сарғиш плашчини олиб кийиб, хайрлашганича чиқиб кетади. Гўзал эшикни ёпади-да, хонага қайтади.
ГЎЗАЛ: (Паризодга) Қани жоним, кетдик энди ухлаймиз.
ПАРИЗОД: Сиз билан ётай
ГЎЗАЛ: Ўзингнинг жойингда ёт. Мен сенга эртак ўқиб бераман. Қани аввал тезда тунги кўйлакчангни кийда, тишларингни юв.
Қизини хонасига олиб кириб, кийимини алмаштиришга ёрдам беради. Сўнг иккаласи ваннага ўтиб, Паризод тишини ювади. Гўзал унга меҳр билан қараб туради. Қизини каравотига ётқизиб, стулга ўтириб, карават ёнида турган тумбочкадан рангли китоб олиб ўқий бошлайди.
ГЎЗАЛ: Бир бор экан, бир йўқ экан.
Кадрнинг ўтиши
ЖАМОЛНИНГ ОФИСИ
Жамолнинг хонсида Жамол Жонона билан ёлғиз. Жамол ўз жойида ўтирибди. Жонона, деразадан шаҳар чироқларини томоша қилмоқда. У ўгирилиб, Жамолга қарайди.
ЖОНОНА: Сизнинг хотинингиз шаҳарда таниқли адвокат экан.
ЖАМОЛ: Ҳа, у адвокатурада ишлайди
ЖОНОНА: У жуда ҳам ақлли бўлса, керак-а?!
ЖАМОЛ: Ҳа
ЖОНОНА: Болаларингиз нечта. Ўтган куни қизимнинг ёнига боришим керак деган эдингиз
ЖАМОЛ:Менинг битта қизим бор. Исмини билсиз.
ЖОНОНА: Биламан. (Жамолнинг ёнига келиб, стулга ўтиради) Сиз хотинингизни севасизми? Эшитишимча, у жкда ҳам гўзал экан.
ЖАМОЛ: (овози бўғиқ чиқади)Биз 12 йилдан буён биргамиз. Мен уни севардим.
ЖОНОНА: Нега ўтган замонда гапираяпсиз, энди уни севмайсизми?
ЖАМОЛ: Биласанми, Жонона..Ҳаётнинг аччиқ, оғир мушти қачон ўз зарбасини бошингга туширишини киши билмас экан…
ЖОНОНА: Ҳм-м-м.
ЖАМОЛ: Жонона, сенга қандай эркаклар ёқади?
ЖОНОНА: (кулиб) Менг умуман эркаклар ёқади. Масалан сизга ўхшаганлар. Сизнинг ёшингиздаги эркакларни кўрсам, бошим айланади.
ЖАМОЛ: Уялмайсанми? (ёлғондкам хафа бўлади)
ЖОНОНА: Менинг ёшимда уялишнинг ўзи уят. Вақтимни зое кеткизишни ёқтирмайман. Мен сизга айтган эдим, Жамол ака (унга яқинроқ сурилади) Мен сизни севаман.
ЖАМОЛ: Сен ҳам менга ёқасан, Жонона. Сен ажойиб қизсан. Сени кўришим билан бўйдоқ эмаслигимдан афсусландим.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гузал кўзини китобдан олиб, қизига қарайди. Паризод ухлаб қолган экан. У қизининг пешонасидан ўпганича, устини тўғирлаб, чироқни ўчиради ва хонадан чиқади. Ўзларининг ётоқхонасига кириб, халатини секин очади унинг тагидан кофточкасини замогини кўкрагигача очганича ойна олдида узоқ ўзига тикилиб қолади. Сўнг оғир хурсинганича, шкафдан хаммом учун пахмоқ халатни олиб, ваннахонага кириб кетади. У ердан сувнинг шилдиргани эшитилади.. Сўнг ваннадан сочи хул Гўзал халатда, сочини артганича чиқиб келади ва ўрнига кириб ётади. Чироқни учиради. Деразадан ойнинг ёруғи унинг юзини чала ёритади. У ойга тикилади. Жамолнинг касалхонадаги тунд юзи, Алишер Умаровичга чиқиб кетаётганида кўкрагини кесиб ташлагани ҳақида айтган гапини эслайди. Кўзидан ёш думалайди. Чироқни ёқиб, тумбочка устида турган соатга қарайди. Соат тунги 1.15 ни кўрсатаётган эди. Тумбочка устида турган қўл телефонини олиб, Жамолнинг рақамини теради. Телефон учирилганлигини айтишади. Телефонни қўйиб, чироқни ўчиради. Шу пайт эшик очилаётгани эшитилади. Хонага секинлик билан Жамол кириб келади. У ўзининг тумбочкаси устидаги тунги чироқни ёқиб, хотинига қарайди. Гўзал ўзини ухлаганга солади. Жамол шоша пиша ечиниб, кийимларини стул устига ташлайдида, ўрнига кириб ётади Гўзалдан узоқроқ ётиб, унга тескари ўгирилиб олади. Гўзал кўзини очиб, буни кўргач, кўзидан ёш думалайди.
ГЎЗАЛ: Жамол!
ЖАМОЛ : (ўгирилиб, Гўзалнинг уйғоқлигини кўради) Узр, ухлаяпсан деб ўйлабман.
ГЎЗАЛ: Менга яқинлашгингиз ҳам келмаяпти..
ЖАМОЛ :Йўқ. Яқинроқ ётиб тегиб кетсам, оғримасмикан деб ўйладим.
ГЎЗАЛ: Менинг ҳеч жойим оғрияётгани йўқ.
ЖАМОЛ : Ухла. Сен дам олишинг керак. ( яна тескари қараб ётади. Гўзал хурсинганича, чалқанча ётиб, унсиз йиғлайди.)
Кадр ўтиши бошқа кун.
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал, қора юбка ва кофтада(кофтаси узига катта, кукраги куринмаслиги учун) устида тўқ, жигарранг муйна ёқали пальто
Акмал – Жинси шим оч хаво ранг рубашка(енги шимарилган).
Лобар опа- Тўқ яшил кўйлакда.
Гўзал машинасида ишининг олдига келиб, тушади ва кейсини кўтарганича секин зинадан кўтарилади. Йўлакда уни Акмал кўриб, шошиб қолади.
АКМАЛ: Салом, Гўзал Хакимовна. Тузалиб кетганингиздан хурсандман. (Унинг қўлидан кейсни олади ва хонасигача кузатади. Қабулхонада Гўзални кўрган Лобар опа ўрнидан туриб жилмаяди)
ЛОБАР ОПА: Салом, Гўзалхон. Дархол ишга чиқдингизми?
ГЎЗАЛ: Ҳа, уйда икки ҳафтадан буён сиқилиб кетдим. Ишлар жойидами?
АКМАЛ: Жойида.Янги иш олдик. Аъзам Пўлатович уни менга бердилар. Ишга чиққанингиз яхши бўлди. Ўзи нимадан бошлашни билмай, бошим оғриб турувди.
ЛОБАР ОПА: Дарҳол, дардингизни дастурхон қилманг, Акмалжон. Озгина дам олсинлар.
Гўзал кулиб хонасига кириб кетади. Акмал унинг орқасидан эргашади, аммо Лобар опа унинг қўлидан кейсни олиб, кетинг дегандек, бошини қимирлатади-да, ўзи ёлғиз Гўзалнинг хонасига кириб, кейсни Гўзалнинг креслосига қўяди.
ЛОБАР ОПА: Ишга жуда ҳам шошибсизда, Гўзалхон. Яна бир оз дам олишингиз керак эди.
ГЎЗАЛ: Йўқ, бошқа чидай олмадим. Уйда ёлғиз қолсам, жинни бўлишимга сал қоляпти. Ундан кўра иш билан овунаман.
ЛОБАР ОПА: Ахир шу кунлари кимёвий даволанишни бошлашингиз керак. Кейин.. ишлай олармикансиз..
ГЎЗАЛ: (қатъий) ишлай оламан.
Лобар опа бошини сарак-сарак қилганича чиқиб кетади.
Кадрнинг ўтиши
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол тўқ кулранг костюм шимда, галстукда
Санжар сарғиш костюмда, галстуксиз
Котиба калта юбка, оқ кофтада
Жамол билан Санжар гаплашиб ўтиришибди. Жамолнинг котибаси кичик чашкаларда қаҳва олиб кириб, иккалсининг олдига қўйганича чиқиб кетади.
САНЖАР: (Унинг орқасидан қараб ) Жамол Акбарович, доимо атрофингизга гўзалларни йиғасиз-а?
ЖАМОЛ: Гўзаллардан илҳом олиб яшашни билиш керак.
САНЖАР: Майли, омадингизни берсин. Аммо.. Жонона негадир сизни кўрса қуёшдек,Ю чарақлаб кетадиган бўлиб қолди.
ЖАМОЛ: Қўйсангизчи, Санжар Солиевич. Жонона жуда ҳам чаққон, билимдон ва ақлли ёрдамчи. Унинг ёрдами бебаҳодир. Жононани олиб келганингиз билан хорижлик хамкорларимиз билан ҳам ишимиз юришиб кетди.
САНЖАР: Ана сиз ҳам уни оғзингиздан бол томиб мақтай бошлдингиз. Сиз ҳақингизда гап кетса, у ҳам худди шунақа қилади (Иккаласи кулишади)
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал ишдан келгач, Паризодни Комила опанинг қўлига топшириб, индмай ётоқхонага кириб кетади. Комила опа Паризодга қарайди. Паризод елксини қисади. Комила опа бармоғини лабига босганича, Паризодни болалар хонасига олиб кириб кетади. Гўзал ётоқхонадан пахмоқ халатда чиқиб, ваннахонага киради. Ярасини боғлаб турган докани авайлаб ечиб, ойнага қарайди. Ойнадан унга ранги оппоқ, кўзлари киртайган, бир кўкрагинингўрни даҳшатли оч қизил рангдаги чандиқ кесиб ўтган аёл қараб турарди. Гўзал ўзини тута олмай, йиғлаб юборади. Ташварида Жамолнинг, Паризоднинг овози эшитилади.
ЖАМОЛ: (Паризоддан) Ойинг ишдан келдими?
ПАРИЗОД (шивирлаб) Келдилар, фақат бошлари оғрияпти шекилли, хафалар.
Жамол устки кийимини ечиб, ётоқхоани қарайди, сўнг ваннахонани итаради
ЖАМОЛ: Гўзал шу ердамисан?
ГЎЗАЛ: (Шоша-пиша кўз ёшларини артиб, сувни очади) Шу ердаман чўмилаяпман.
Жамол бироз ваннахона олдида турадида, сўнг елка қисганича бошқа хонаг кириб кетади.
Кадрнинг ўтиши
КАСАЛХОНА КЎРИНИШИ.
МУОЛАЖА ХОНАСИ.
Гўзал оқ кофта ва кора шимда.
Хамшира оқ халат ва колпачокда.
Алишер Умарович оқ халат, колпачокда.
Гўзал кушеткада ётибди. Бир енги шимарилган. Ёнида хамшира осма уколда сўнгги дори томчиларининг тушишини кузатиб турибди. Сўнг игнани олиб, пахтани босади. Хонага Алишер Умарович кириб келади.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Бўлдими? Аҳволингиз яхшими, Гўзалхон.
ГЎЗАЛ(зўрға жилмаяди) Ёмон эмас.
ХАМШИРА: Доксорубициннинг сиз айтган дозасини юбордим Алишер Умарович.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Яхши. Рахмат сизга. (Хамшира нарсаларини йиғиштира бошлайди. Алишер Умарович кушетканинг четига ўтиради.) Хўш, Бир оз ётинг, кейин уйга кетверсангиз ҳам бўлади. Фақат жуда ҳам кўнглингиз айнийди. Агар рози бўлсангиз, бир оздан сўнг хамшира сизга кўнгил айнишга қарши укол қилиб қўяди.
ГЎЗАЛ: Йўқ, кераги йўқ. Мен хозир ишга бораман. Ҳечқиси йўқ, чидайман (кулиб) Кимёвий даволаниш мен ўйлаганча қўрқинчли эмас экан.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз кечасими-кундузими тортинмай қўнғироқ қилинг. Демак бугун 25 декабрь. Сиз билан энди байрамдан кейин кўришамиз. Ўн беш кундан сўнг иккинчи кимёвий даволанишга келасиз, келишдикми?
ГЎЗАЛ: Хўп, раҳмат сизга. Бу кетишда ўзим ҳам мутахассис-онколог бўламан, шекилли Кулади. Ўрнидан туриб, енгларини туширадида, стол устидаги пальтосини кийяди.
ГЎЗАЛ: Хайр. Яна бир бор раҳмат (чиқиб кетади) Шифохонадан чиқиб, машинасини волдирган жойга боради. Машинага ўтириб, уни хайдаб кетади.
ГЎЗАЛ: (овоз чиқариб ўзига -ўзи) Кимёвий даволаниш деб юрагим ёрилувди, хайрият бор-йўғи битта осма укол экан. Аммо анча вақтимни юқотдим. Бир хафтадан сўнг суд. Акмал гувоҳлар билан учрашганмикан?
Кадрнинг ўтиши
АДВОКАТУРАНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал машинаси ишхонасининг олдига келиб тўхтайди. Ташқарида устига курткасидан киймасдан, уни кутиб турган Акмални кўриб, ҳайрон қолади. Машинадан тушиб, унинг олдига боради.
ГЎЗАЛ: Тинчликми? Бирор гап бўлдими?
АКМАЛ: Йўқ.. Ўзингиз аҳволингиз яхшими? Лобар опа сизни касалхонага кетди девдилар. Жуда ҳам хавотирландим.
Гўзал енгил тин олиб, жилмаяди. Иккаласи ичкарига киришади. Гўзалнинг хонасига киргач, Гўзал жойига ўтиради. Акмал чиқиб кетиб, бир оздан сўнг бир нечта папкалар билан қайтиб келади.
АКМАЛ: Мана, янаги хафтада бўладиган Миркомиловнинг иши бўйича йиғилган маълумотлар. (Папкаларни Гўзал столининг устига қўяди.)
Бир- иккита фактни аниқлаш керак. ( Папкани очади). Мана буни кўриб берсангиз, бир тизимга солиб ёзиб чиқувдим. Хатоси бўлса айтсангиз. Айтгандай, қаҳва ичасизми?
ГЎЗАЛ: Майли йўқ демасдим. Сиз овора бўлманг, Лобар опага айтаман.
АКМАЛ: Ўзим дамлаб келман. Мен ҳозир (чиқиб кетади).
Гўзал қоғозларни варақлаб кўраётганида кўнгли айниб, бирдан ўқчийди. Қорнини ушлаб энгашади. Сўнг рўмолчасини олиб, оғзига тутганича ташқарига отилади. Эшик олдида иккита қаҳва кўтариб келаётган Акмалга урилиб кетади. Қаҳва тўкилади.
АКМАЛ: (Унинг орқасидан ҳайрон бўлиб қарайди) Гўзал Хакимовна сизга нима бўлди?
Сўнг чашкаларни стол устига қўйиб унинг орқасисдан югиради. Гўзал эшикни ёпмасдан хожатхонанинг иккинчи қўл ювадиган хонасид раковина устида уқчир эди. Акмал эшикда довдираб туриб қолади. Унинг орқасидан Лобар опа келади. Акмални четга суриб ичкарига киради-да, Гўзалнинг елкасидан ушлаб, у томон энгашади.
ЛОБАР ОПА: Ҳозир хаммаси ўтиб кетади. Юзингизни совуқ сувга чайиб олинг.
Бирдан кўзи хануз қўрқиб қараб турган Акмалга тушади Унга имлаб “кетинг” дегандек қилди. Акмал ҳайрон бўлиб орқага тисарилади ва қабулхонадаги креслога бориб ўтиради. Бир оздан сўнг Гўзални суяганича Лобар опа Гўзалнинг хонасига ўтиб кетишади. Хонага кириб, Лобар опа Гўзални диванга ётқизади. Эшик очиқ қолади.
ЛОБАР ОПА: Мана шундай. Энди бир оз дам олинг. Хозир мен сизга лимонли чой олиб келаман. Кўнглингиз айнишини босади. Бу хаммаси кимёвий даволанишнинг асорати. Озгина чидасангиз кўрмагандай бўлиб кетасиз.
Бу гапларни Акмал эшитади. Кадрда унинг бошини икки қўли билан чангаллаб ўтиргани кўринади.
ГЎЗАЛ: (секин пичирлаб) Раҳмат, Лобар опа.
Кўзларини юмади. Лобар опа орқасидан эшикни ёпиб чиқиб келади.
АКМАЛ: (ўрнидан туриб Лобар опага) Кимёвий даволаниш дедингизми? Гўзалга э-э- Гўзал Хакимовнага нима бўлди? Менга ростини айтинг!
ЛОБАР ОПА: (пичирлаб) Буни билишингиз шарт эмас. Хозир у дам олиши керак. (Эшик томон бош ирғийди) Бориб ишингизни қилиб турсангизчи, Акмалжон!
АКМАЛ: Гўзал Хакимовна саратон билан каслланган, тўғрими?
ЛОБАР ОПА: Илтимос, бориб ишингизни қилинг!
АКМАЛ: Тўғрими деяяпман ?(овозини баландлатиб)
ЛОБАР ОПА (Жахли чиқиб) Ҳа, фақат буни ҳеч кимга айтманг. Гўзалхонга жуда хам қийин. Кимёвий даволаниш, кейин нур билан даволанаётганида унинг жуда ҳам кўнгли айнийди, сочлари ҳам тўкилиб кетади. Агар унга далда бўлмасак, у буларнинг барчасини кўтара олмаслиги мумкин, тушунарлими? Энди кетинг бу ердан. Унга ўзим қарайман.
Акмал хонадан тез-тез юриб чиқиб кетади. Зинага чиқиб, қўлларини мушт қилиб, йиғлаб юборади.
Кадрнинг ўтиши
КЕЧҚУРУН ШАҲАРНИНГ КЎРИНИШИ
РЕСТОРАННИНГ КЎРИНИШИ
Жонона билан Жамол овқатланиб ўтиришибди.
ЖАМОЛ: Мен ўзимни тушуна олмаяпман, Жонона. Энг ёмони Гўзал ҳам мени тушунишни хоҳламаяпти.
ЖОНОНА: Сиз оддий эркаксиз, унинг хамшираси эмас. Албатта, хотинингизга ҳам қийин. Аммо, аввало, Гўзал атрофдагиларни, биринчи галда сизни ўйлши лозим эди.
ЖАМОЛ: (Жононага тикилиб) Менимча у мени ўзи билан нариги дунёга олиб кетмоқчи. Лекин мен яшашни истайман, ахир бунга ҳаққим борку, тўғрими?
ЖОНОНА: (Мулойим овозда)Албатта ҳаққингиз бор.(Жамолнинг қўлини кафтлари орасига олиб, бармоқларини ўпа бошлайди)
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол аста эшикни калити билан очиб киради. Болалар хонсида тунги чироқ ёруғида ухлаб ётган Паризодга бир оз тикилиб, туради-да, оёқ учида ётоқхонага ўтади. У ерда Гўзал ухлаб ётган эди. Хотинига бир зум тунги чироқни ёқиб, тикилиб ўтиради. Унинг пешонасидан ўпиш учун энгашади-да, аммо бирдан кескин ўзини оқага олади. Чуқур хурсиниб, ечина бошлайди. Жойига Гўзалга тескари ётиб, чироқни ўчиради.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНГ КЎРИНИШИ
ХОНАДОН ОШХОНАСИ
Гўзал плита ёнида тухум қовуриб, газета ўқиб ўтирган Жамолнинг олдига қўяди. Иккинчи тухумни эса Паризоднинг ликопчасига қўяди. Ўзи ҳам қовурилган тухумли ликопчани олиб, жойига ўтиради.
ПАРИЗОД: Бугун мени ким боғчага олиб боради?
Жамол газетадан кўзини узмайди. Гўзал унга маъноли назар ташлаб.
ГЎЗАЛ: Мен асалим. Қани нонуштангни қил. (Жамолга қараб) Тухум билан қаҳва совуб қолади. Нонушта қилмайсизми?
Бир бўлак тухумни Гўзал оғзига солади.ю Аммо яна кўнгли айниб, уқчийди. Ўрнидан туриб, югурганича ваннахонага ўтиб кетади. Буни кўриб Жамол жахл билан газетани четга ирғитади. Туриб Гўзалнинг орқасидан боради. Гўзал энгашганича ўқчимоқда эди.
ЖАМОЛ: Нима, энди сен доимо боланинг олдида шундай қиласанми? Иштаҳани буғдингку!
ГЎЗАЛ: Ёқмаётган бўлса, бориб бошқа жойда овқатланишингиз мумкин (яна ўқчийди)
ЖАМОЛ: Сал ўзингни қўлга олсанг бўларди. Парини қўрқитиб юбординг
Гўзал ҳеч нарса дея олмай, ўқчишда давом этади. Жамол ошхонага зарда билан қайтиб, қизига.
ЖАМОЛ: Бўлдингми? Шакарим. Боғчангга ўзим олиб бораман.
ПАРИЗОД: Ойим олиб бормайдиларми?
ЖАМОЛ: Ойингни тоби йўқ.
Кадр ўтиши
АДВОКАТУРАНИНГ КЎРИНИШИ
Акмал свитер ва жинси шимда
Гўзал қора костюм шим, ичидан оқ свитер кийиб олган.
Лобар опа тўқ малла костюм-юбкада
Гўзал машинасини бошқариб кетаяпти. Ташқари совуқ, ёмғир аралаш қор ёғаяпти. Мусиқа фонида Гўзал кўзи йўлда-ю, эрталаб Жамолнинг қаҳрли башараси-ю, айтган сўзлари ҳаёлидан кетмайди. Хўрлиги келиб, кўзидан ёш оқади.
Машинасини ишхонанинг ёнида қолдириб, юворига кўтарилади. Унга дуч келган Акмал, чеҳраси ёришади.
АКМАЛ: Салом. Яхши дам олдингизми? Бирон нарса бўлдими?
ГЎЗАЛ (зурға жилмайиб) Йўқ, ҳаммаси яхши.
АКМАЛ: Келаётган янги йилингиз билан.
ГЎЗАЛ: Рахмат. (Хонасининг эшигини очади, Акмал унинг орқасидан киради. Пальтосини илиб, жойига ўтиради.)
АКМАЛ: (секин) Соғлиғингиз жойидами?
ГЎЗАЛ(жилмайиб) Ҳа. Кечаги мижознинг иши нима бўлди?
АКМАЛ: У олиб келган хужжатларни кўриб чиқдим. Менимча бу ишни олсак бўлади.
ГЎЗАЛ : Акмал илтимос, менга ўша хужжатларни келтиринг, бир мен ҳам уларни кўриб чиқай.
АКМАЛ: Хўп. (Бурилиб, кетмоқчи бўлганида Гўзал ўқчиб, оғзини қўли билан ёпади. Акмал унинг ёнига югуриб келади) Гўзал… Гўзал Хакимовна, рухсат берингн сизга ёрдам берай. Илтимос, йўқ деманг. (Гўзалнинг аста қўлини ушлайди. Гўзал тортиб олмайди)
Акмал Гўзалнинг кўзларига жуда ҳам меҳрибонлик билан қараб турганини кўриб, кўзига ёш қалқийди.
ГЎЗАЛ: Рахмат, Акмал, аммо сизга юк бўлишни хоҳламайман.
АКМАЛ: бу нима деганингиз, қанақа юк.? Бу.. сидқидилдан, чин дўстлик ёрдами..
ГЎЗАЛ (маюс жилмайиб) Хоҳишингиз..
Кадр ўтиши
ГЎЗАЛ – жинси шим, свитерда
ПАРИЗОД: Пижамада
ЭРТАЛАБ ГЎЗАЛЛАР УЙИНИНГ КЎРИНИШИ
Эрталаб одати бўйича Гўзал уйқудан уйғонади. Ёнида Жамол йўқлигини кўриб хомуш бўлиб қолади. Туриб ўтиради.
ГЎЗАЛ: (Ўзига ўзи) Аблаҳ. Бошимга оғир кун тушиши билан ўзини кимлигини кўрсатди. Вақтли туриб, уйғонмасимдан қочиб қолибди-да.
Бирдан кўзи ёстиқда ётган бир тутам сочини кўриб, даҳшатга тушади. Халатини эгнига илиб, ювиниш хонасига киради. У ерда ойнага қараб, диққат билан бошини кўздан кечира бошлайди. Сочини қўли билан тараганда, қўлида яна бир тутам соч қолади. Тароқни олиб жонжаҳди билан сочини тарайди. Сочи тўкила бошлайди. Бунинг устига унинг олдига кирган Паризод ойисининг бошида очилиб қолган жойларни кўриб, чинқириб юборади.
ГЎЗАЛ: (Паризоднинг ёнига чўккалаб) Қизалоғим, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ.. Одамлар катта бўлгач, сочи тўкилади.
ПАРИЗОД (икки қўли билан сочларини махкам ушлаб) Меники ҳамми?
ГЎЗАЛ: Агар вақтида овқатланиб, дармон дориларни ичсанг тўкилмайди. Бир вақтлар мен ойимнинг айтганини қилмай, овқат емас, дармон дориларни ичмас эдим. Мана энди кўриб турганингдек, сочим тўкила бошлади. Лекин янгиси ўсиб чиқади.
(Қизининг пешонасидан ўпади) Қани бор кийинақол, бўлмаса боғчга кеч қоламиз?
ПАРИЗОД: Ойижон, дадамлар биз билан нонушта қилмайдиларми?
ГЎЗАЛ: (хурсиниб) Дадангни жуда ҳам иши кўп, асалим. У жуда ҳам эрта туриб, ишга кетди. Қани бўлақол.
Кадр ўтиши
ЯНГИ ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол –пальтода, бошида каска
Жонона, дубленкада, бошида каска
Латиф — кожа курткада, бошида каска
Санжар –узун қора пальтода, бошида каска.
Бульдозер пойдевор чуқурини кавламоқда. Ёнида икки-учта ишчи тахта ташияпти. Жамол, Санжар, Жонона ва Латиф бульдозерни ишини кузатмоқда. Шовқин бўлгани учун бир-бирига бақ ириб гаплашишади.
САНЖАР: Жамол Акбарович, тахминингиз бўйича қачон қурилишни тугатмоқчисиз?
ЖАМОЛ (бақириб) Бунинг ҳаммаси пулнинг келиб тушишига боғлиқ. Худо хоҳласа ярим йил ичида қўшма корхонани ишга туширамиз, джеган умидаман. (Латифга қараб). Банкдан кредит олиш масаласи нима бўлди?
ЛАТИФ: Ҳал бўлади. Ҳамма хужжатлар тайёр.
Жамол бошини қимирлатиб қўяди. Қурилиш майдончасидан кетишади. Йўлда Жамолнинг ёнида кетаётган Жонона унинг қўлини ушлаб, бармоқларини сиқиб қўяди. Сўнг Жамолга қараб жилмаяди. Бу нарса Латифнинг назаридан қочмайди. Унинг энсаси қотиб, юзини четга буради.
Кадрнинг ўтиши
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНГ КЎРИНИШИ КЕЧҚУРУН КЎРИНИШИ
Гўзал ишдан қайтиб уйга киради. Пальтосини ечиб, залга киради. Унинг келганини эшитиб, қўлида капгир Комила опа ҳам киради.
КОМИЛА ОПА: Яхши келдингизми, Гўзалхон?
ГЎЗАЛ: Рахмат. Бугун ишим кўп бўлгани учун ушланиб қолдим. Парини олиб келдингизми? (атрофга аланглайди)
КОМИЛА ОПА: (бошини эгади) Ҳа олиб келдим. Аммо… Узр Гўзалхон, айб менндан ўтди. Овқатга уннаб, уни назаримдан четга қочирибман.
ГЎЗАЛ (бирдан хавотирланиб) Нима бўлди, гапни чўзмай гапирсангизчи? Паризод қани?
Хонага Паризод кириб келади. Сочи узун-юлуқ қайчиланган. Бошини эгиб онасининг олдига келади.
ГЎЗАЛ: Вой ўлмасам? Ким сени бундай қилди? (Қизини ёнига чўккалайди)
Паризод йиғлай бошлайди
ПАРИЗОД: Ўзи-им…Сизни сочингиз йўқ-ку, меники ҳам йўқ бўлсин, дедим.
ГЎЗАЛ (жахли чиқиб, қизини силкишлайди) Эсинг жойидами, сен қизни. Қара кимга ўхшаб қолибсан? Ҳайвонот боғига олиб бори б ташлашимни хоҳлаяпсанми? Маймундан фарқинг қолмабтику?! (Ўзи ҳам йиғлаб юборади, унга қўшилиб Комила опа йиғлайди. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Комила опа очгани кетади. Жамол келади. Гўзал қизини махкам қучоқлаб олади. Жамол хонага киради. )
ЖАМОЛ: Қизим ким сени бу аҳволга солди (қизини ёнига чўкади)
Паризод баттар йиғлайди. Жамол савол назари билан Гўзалга қарайди.
ГЎЗАЛ: Ўзи кесибди
ЖАМОЛ( (Паризоднинг иягидан қули билан секин кўтариб) Нега бундай қилдинг оппоқ қизим. Қандай чиройли сочларинг бор эди-я?!
ПАРИЗОД: Аямники ҳам йўқку! Менга ҳам соч керакмас.
Жамол ҳайрон бўлиб бошига рўмол ўраб олган Гўзалга қарайди.
ЖАМОЛ: Тушунмадим, у нима деяяпти?
ГЎЗАЛ (ўрнидан туриб, жахл билан) Нима деярди. Менинг сочим тўкилганини айтаяпти. Кимёвий даволашдан сўнг сочим тўкила бошлади. Сиз менга, оиламизга шунчалик бефарқсизки, нима бўлаётганини кўрмайсиз ҳам.
Шаҳд билан хонадан чиқиб кетади. Ётоқни олдига келганида кўнгли айниб, ваннахонага бурилади. Унга кириб эшикни ёпмоқчи бўлганида, Орқасидан Жамол кириб, эшикни ёпади.
ЖАМОЛ: Нега қизимиз олдида бақирасан? Қара у сени деб нима куйга солибди ўзини? Онамисан ўзи?
ГЎЗАЛ: (жаҳл билан) Сизчи? Сиз эркакмисиз? Мен касал бўлганимдан бери бошини қумга тиқиб олган туяқушга ўхшаб, атрофда ни ма бўлаётганини кўришни хоҳламайсиз! Сизга на мен керакман? На Паризод?! Менинг аҳволимни кўришни хоҳлайсизми? Хоҳлайсизми? Мархамат.
Бошидаги рўмолини юлиб олади. Унинг яккам- дуккам соч қолган тақир бошинии кўриб, Жамол орқага тисирилади.
ГЎЗАЛ: Ҳа, қўрқиб кетдингизми? Балки кўкрагим ўрнида нима қолганини ҳам кўрмоқчидирсиз?
ЖАМОЛ: Бўлди қил. Эсингни едингми?
ГЎЗАЛ: Ҳа эсимни едим. Аммо хозир мен қай аҳволдалигимни кўрсангиз балки сизнинг хушингиз жойига келармиди?
Устидаги кофтасини ечиб ташлаб, бюсгалтерининг лямкасини туширади. Жамол чандиқни кўриб, юзини тескари буриб олади. Ваннахона эшигини тез очиб чиқиб кетади. Гўзал чўккалаб ўтирганича, ўкириб йиғлайди.
Жамол, тезда пальтосини кийганича, йўлакда ҳайрон бўлиб қараб турган Комила опанинг олдидан ўтиб, эшикни қарсилаб ёпиб кетади. Лифтни тугмасини босади. Унга сабри чидамай зинадан пастга тушади. Кўчага чиқиб, осмондаги юлдузларга бир зум тикилиб қолади. Сўнг телефонини олиб, номер теради.
ЖАМОЛ: Алло, Жонона? Уйдамисан?…. Мен хозир бораман. Киритасанми?
ЖОНОНА: (шошиб)Вой, тинчликми? Ҳа, албатта… бу нима деганингиз.. келаверинг…
КАДР ЎТИШИ
КАТТА КЎЧАНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал – бошида рўмол, пальто, этикда.
Сотувчи қиз — қора шим, оқ свитерда
Гўзал бошида рўмол, пальто, этик кийган. Машинасини ҳайдаб кетмоқда. Ёнида кийинган, бошига сочи бор рўмол ўраган Паризод.
ПАРИЗОД: Ойижон, дадам кеча кетиб, нега кейин келмадилар?
ГЎЗАЛ: (хурсиниб) Дадажонингни бирдан зарил иши чиқиб қолди, қизим.
ПАРИЗОД: Сиз билан уришиб қолганлари учун келмадилар тўғрими? Энди умуман уйга келмайдиларми?
ГЎЗАЛ: Албатта келади. Ахир даданг сени жуда ҳам яхши кўради-ку.
Боғчанинг олдига келиб, Паризодни ўпиб машинадан туширади.
ГЎЗАЛ: Кечқурун сени ўзим олиб кетаман. Яхши қиз бўлгин, хўпми?
ПАРИЗОД: Кечқурун дадам олиб кетмайдиларми?
ГЎЗАЛ: Йўқ,. Мен ўзим. Даданг сал кечроқ келади, асалим. Унинг ишлари кўпайиб кетган.
Паризод қўл силкиганича, боғча эшигидан кириб кетади. Парик сотадиган магазин олдида тўхтайди. Машинадан тушиб, магазинга киради. Бир пас илиб қўйилган турли хил парикларни кўриб туриб қолади. Унинг олдига ёшгина сотувчи қиз келади. Ёнига жилмайиб сотувчи қиз келади.
СОТУВЧИ: Ассалому –алайкум, дўконимизга хўш келибсиз? Хизмат?
ГЎЗАЛ: Шу.. менга мана бу сочга ўхшаш парик керак эди. Мана бундай. Сумкачасини очиб, елим халтачага солинган сочни кўрсатади.
СОТУВЧИ: Мархамат, мана бу сизга ёқадими? (Гўзал сочининг рангидаги парикни кўрсатади)
ГЎЗАЛ: Бу калта экан, сал узунроғи йўқми?
СОТУВЧИ: Бунисичи? (Гўзалга бошқа парикни кўрсатади)
ГЎЗАЛ : Кийиб кўрсам майлими?
СОТУВЧИ: Мархамат. Хоҳласангиз шу ерда, хоҳласангиз, анави парда орқасида кийиб кўришингиз мумкин.
Гўзал парикларни олиб парда орқасига ўтиб кетади. Сотувчи қиз бошқа мижозни қарши олади Гўзал парда орқасидан чиқиб келди.
ГЎЗАЛ: Менга манавини ва бунисини беринг, қанча бўлади?
СОТУВЧИ: Иккаласи 70 минг сўм.
Гўзал пулни беради. Сотувчи қиз парикларни елим халтага солиб, чекни беради.
СОТУВЧИ: Харидингиз учун ташаккур. Келиб туринг.
КАДР ЎТИШИ
ГЎЗАЛЛАР УЙИНИНГ КЕЧКИ КЎРИНИШИ
Комила опа – сарғиш гулли кўйлак, бошида рўмол, эгнида фартук
ЖАМОЛ- кожа курткада
ЖОНОНА полушубокда, сочлари ёйилган, баланд пошнали этик ва калта юбкада
Гўзал ошхонада Паризодни овқатлантириб ўтирибди. Комила опа идиш ювмоқда. Бирдан Гўзалнинг Паризоднинг тарелкасидаги овқатига кўзи тушиб уқчиб юборади. Сўнг югуриб ошхонадан чиқиб кетади. Унинг орқасидан Комила опа ҳайрон бўлиб қараб қолади.
ПАРИЗОД: Комила хола, ойимга нима бўлди?
КОМИЛА ОПА: Овқатингни е асал қизим. Бирор ёқмаган нарса еган бўлса керак.
Паризод бир қошиқ ейди-да, ойисининг орқасидан боради. Гўзал раковина устига энгашганича уқчир, унинг бошидан париги тушиб кетган эди. Бирдан Гўзалнинг орқасидан Паризоднинг йиғлаган овози келади.
ПАРИЗОД: Ойи, сочингиз ерга тушиб қолибди (йиғлай бошлайди. Гўзал уни кўриб қолиб, шоша-пиша паригини олиб тақир бошига кияди-да. Паризоднинг орқасидан югуриб келган Комила опа кўринади. Гўзал хижолат билан Комила опага қараганча қизини қучоқлайди, сўнг унинг олдига чўккалаб ўтириб, кўз ёшларини артади. Комила опа ҳам йиғлаб юборади. Кўз ёшини артганича ошхонага кетади.)
ГЎЗАЛ: Қўрқма асалим, ҳаммаси яхши. Сенга мен автохалокатга учраганимни айтган эдимку, эсингдами? Ўзанда ярамни тикишаётгнида мен ухлатиб қўйиб тикишганди. Эрталаб сенга соч тўкилиб, яна ўсишини айтгандим. Шунинг учун ҳам ўзимнинг сочларим ўсиб чиққунига қадар парик сотиб олдим. Мана қара, уни олса ҳам, кейин яна кийс ҳм бўлади. Тезда ўзимнинг сочларим ўсиб чиқади, унгача, ана шу парикни кийиб юраман. Хўпми?
ПАРИЗОД: (ҳиққилаб, аста бармоғининг учини парикка текизади ва тортиб олади) Ростанам ўзингизнинг сочингиз ўсиб чиқадими?
ГЎЗАЛ: Албатта, қўзичоғим. Юр энди ётамиз.
Қизини кўтарганича унинг хонасига бориб каравотига ётқизади. Кейин унинг олдига ўзи ҳам чўзилади.
ПАРИЗОД: Ойижон, сиз ўлиб қолмайсиз-а?
ГЎЗАЛ: Бу нимадеганинг, тентаккинам. Албатта ўлмайман. Бундай бўлмағур гапларни қаёқдан олдинг?
ПАРИЗОД: Сиз ишдалигингизда дадам телефонда гаплашаётганида шундай деди.
ГЎЗАЛ: Шунақа дегин (қизининг сочини силаб, пешонасидан ўпади) Сен чалкаштиргансан, даданг умуман бошқа нарса ҳақида гапирган. Қани энди ухла.
ПАРИЗОД: Дадам сизни яхши курадилар-а?
ГЎЗАЛ: Албатта қизим. Аммо хозир дадангни иши жуда хам кўп. Боя телефонда гаплашган эдим. Шунинг учун уйга кеч келяпти. Сен эрталаб тура олмаслигинг мумкин. Сен ухлаб ётганингда албатта дадажонинг келиб пешонангдан ўпиб қўяди.
ПАРИЗОД: (жилмайиб, онасини бўйнидан қучоқлайди) Мен сизларни жуда хам яхши кўраман. Сизни ҳам, дадамни ҳам.
Ухлаб қолади. Гўзал бир пас ё билан ётгач, туриб, соатга қарайди. Соат миллари 21.15 ни кўрсатаётган эди. Чироқни ўчириб, қизининг хонасисдан чиқади. Йўлакда кийинган Комила опа турарди.
КОМИЛА ОПА: Мен энди борақолай.
ГЎЗАЛ: Кеч бўлдику, бугун шу ерда тунай қолинг.
КОМИЛА ОПА: Йўқ, бормасам бўлмайди. Неварам эрталаб истималаётган эди. Аҳволидан хабар олмасам кўнглим тинчимайди. Сиз ўзингиз тузукмисиз, Гўзалхон. Боя, ваннада..
ГЎЗАЛ: Комила опа, менда шифокорлар саратон топишди. Ўтган галдаги сафаримда бошқа шаҳарда эмас, касалхонада эдим. Хозир кимёвий даволанаяпман. Шунинг учун сочим тўкилиб кетди.
КОМИЛА ОПА: (Чуккалаб ўтириб қолади) Вой мен ўлай. (Бир бирларига тикилиб қолишади. Сўнг иккаласи ҳам бирданига йиғлаб юборади. Комила опа Гўзлни махкам қучоқлайди.
Сиз бардам бўлинг. Паризодга кераклигингизни унутманг. Мендан нима ёрдам керак бўлс тортинмай айтаверинг. Сизни туғишган синглимдай яхши кўраман. Илоҳим, худойим сизни барча бало-қазолардан асраб, шифосини берсин.
ГЎЗАЛ: (кўз ёшларини артиб) Раҳмат сизга. Агар кетиш фикрингиздан қайтмаган бўлсангиз… Бўлмаса, таксида кетинг.
Йўлакдаги жавонни очиб, пальтосининг чўнтагини ковлаб, пул олади-да, Комила опага узатади)
КОМИЛА ОПА: Рахмат. Эшикни очиб, чиқади.
ГЎЗАЛ: Мен сизни кузатиб қўяман, Паризод ухлаб қолди, ҳам бир пас тоза хавода айланиб келаман.
Пальтосини олиб, кияди ва унинг орқасидан чиқади. Лифтга ўтиришади. Иккинчи кадрда домдан чиқиб келишади. Гўзал такси тўхтатади ва Комила опани ўтказиб юборади. Сўнг қўл телефонини олиб Жамолнинг телефон рақамини теради.
Телефон ўчирилган деган овоз эшитилади. Гўзал хурсиниб, йўловчилар йўлагидан секин – аста юриб кетади. Ката кўчадан машиналар ўтади. Магазинлар витринаси чарақлаб кўринади. Қор учқунлай бошлайди. Гўзал осмонга қараб, учиб тушаётган қорларни кўриб маюс жилмаяди. Телефонии жиринглайди. Унга Акмал қўнғироқ қилаётган эди.
ГЎЗАЛ: Эшитаман, Акмал. Тинчликми?
АКМАЛНИНГ ОВОЗИ: Учрашайлик, илтимос
ГЎЗАЛ: Майли.. фақат эртага. Ўзим қўнғироқ қиламан.
Телефонни ўчиради. Хурсиниб яна осмонга қарайди. Кўзига ёш келади. Орқадан кулги эшитилади. Уни туртиб қучоқлашганича бир аёл-билан бир эркак ўтиб кетишади. Эркак кетатуриб, аёлни ўпади. Гўзал уларнинг орқасидан қараб маюс жилмаяди.
ГЎЗАЛ: (Ўзига ўзи) Нақадар бахтли жуфтлик-а?Бир пайтлар биз ҳам Жамол билан шундай эдик. Нега энди ҳаммаси бирдан остин-устин бўлиб кетди? Нахотки Жамол шунчалик пасткаш бўлса? Нега менинг касал эканлигимни тан олгиси келмайди? Нега оиламизни барбод қилаяпти? Ознгина менга далда бўлса, қўлаб-қўвватласа ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтаманку! Нега у бунчалик ожиз
Йиғлайди. Олдинда кетаётган эркак билан аёл чироқ остида тўхтаб, ўпишишади. Уларга яхшилаб қараган Гўзал Жамолни таниб қолади. Ўзини қоронғуликка олади ва уларни кузата бошлайди.
ЖАМОЛ: Сени жуда ҳам севаман, жоним (Жононанинг сочларини силайди)
ЖОНОНА: Мен ҳам. Ҳўш, янги йил куни кўриша оламизми ёки йўқми?
ЖАМОЛ: Биласанку, аҳволимни. Лекин бир йўли бор. 1 январь куни қизим билан Москвага учмоқчимиз. Унга ҳақиқий Россия қишини кўрсатмоқчиман. Балки бизга қўшиларсан.
ЖОНОНА: Жоним билан. Менга нима совға қиласиз?
ЖАМОЛ: Бу сюрприз. Кейин биласан..
Жонона унинг бўйнига осилади. Қачон сюрприздан огоҳ бўламан.
ЖАМОЛ:Шошган қиз эрга ёлчимайди. Шуни биласанми?
ЖОНОНА: Майли.Аммо менинг ҳам сизга совғам бор. Аммо хозир совқотдим. Машинагизни қаерга ташлаб келгансиз ўзи. Бирор жойга бориб овқатланайлик.
ЖАМОЛ: Хов, анови стоянкада.
Иккаласи қучоқлашганича югуриб кетишади кетишади. Гўзал лабларини тишлаб, унсиз йиғлайди. Сўнг деворга сидирилиб, чўккалаб ўтирганича йиғлай бошлайди. Кеч қолиб, бир иккита йўловчилар унга ҳайрон бўлиб қараб кетишади.
КАДР ЎТИШИ
Жамол- аввалги кадрдаги кийимда
Жонона – аввалги кадрдаги кийимда
КЎП ҚАВАТЛИ БИНОНИНГ ТУНГИ КЎРИНИШИ
Бинонинг олдига Жамолнинг машинаси келиб тўхтайди. Ичидаги чироқ ёнади. Унда Жамол билан Жонона ўтиришибди.
ЖОНОНА: Агар ростини айтсам сира ҳам сиздан айрилгим келмаяпти. Балки бугун меникида қоларсиз?
ЖАМОЛ: Шунақаси ҳам икки кундан бери сеникидаман. Уйга ҳам бирров бормасам бўлмайди. Майли жоним. Эртага кўришамиз. Хайрли тун.
Жононани ўпади. У машинадан тушиб, орқасига қайрилиб, Яна бир бори қўл силкиганича, бинога кириб кетади. Жамол машинасини юргизиб уйига қайтади.
КАДР ЎТИШИ
Жамол- аввалги кадрдаги кийимда
Гўзал тунги кўйлакда
Жамол машинасини автостоянкага қўйиб, қоровулга бошини қимирлатиб қўяди. Бир оз юриб. Подъездига киради. Иккинчи кадрда лифт очилиб, Жамол чиқади. Жамол калити билан секин ичкарига киради. Курткасини ечиб, илгакка илгач, галстугининг тугунини бўшатиб, ётоқхонага киради-да, ўзи томондаги тунги чироқни ёқади. Ечиниб, ухлаб ётган хотинига бир қараб, қўяди-да, тескари ётиб, кўзини юмади. Бироздан сўнг ғалати овоздан уйғониб кетад. Нима бўлаётганини тушунмай бир оз шифтга қараб ётади Сўнг сувнинг шилдираши эшитилади. У эориниб ўрнидан туриб, ювиниш хонасининг эшигидан мўралайди. Гўзал ваннага энгашганича қусар эди. Ҳар бир уқчиганида зўриқишдан бўйин томирлари буртиб чиқарди.
ЖАМОЛ: Соғлиғинг жойидами?
ГЎЗАЛ: (эрига нафрат билан тикилади) Ҳаммаси яхши, кўриб турибсизку! (ўқчиб, яна ваннанинг устига энгашади)
ЖАМОЛ: Бирор ёқмаган нарса едингми?
ГЎЗАЛ: (Юзини чайиб) Йўқ, бу кимёвий даволанишдан.
ЖАМОЛ: Унда шикоринга қўнғироқ қил
ГЎЗАЛ: раҳмат, шундай қиламан (Яна уқчийди)
ЖАМОЛ: балки сен ҳомиладордирсан?
ГЎЗАЛ(унга угирилади) Нима? Кимдан ҳомиладор бўлишим керак? Ахир икки ойдан буён менга яқинлашганинг йўқ-ку!
ЖАМОЛ: (ювиниш хонасининг эшигини қарсиллаб ёпади) Мунча захарханда бўлмаса.
КАДР ЎТИШИ
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал – қора шим ва қора кофтада
Акмал – оқ куйлак, қора шим ва қора жакетда
Лобар опа — қора юбка ва гулдор кофтада
Гўзал ўз машинасида ишхонасининг олдига келади. Машинадан тушиб, ичкарисга киради ва зинадан кўтарилаётганида кўнгли айниб, беҳол бўлганича ўтириб қолади. Пастга тушаётган Акмал уни кўриб, югуриб бориб, қултиғидан ушлаб турғизади.
АКМАЛ: Сизга нима бўлди Гўзал…
Суяб ичкарига олиб киради. Лобар опа Гўзални бу аҳволда кўриб қўрқиб кетади. Гўзални ўзининг хонасидаги курсисига ўтқизишади. Лобар опа унинг ечинишига ёрдам беради
ЛОБАР ОПА: Мен ҳозир аччиққина кўк чой олиб келаман. (чиқиб кетади)
АКМАЛ: балки диванда ётиб дам оларсиз. Толиққан кўринасиз? (унга ҳамдардона тикилади)
ГЎЗАЛ: Ётсам, кейин умуман туролмайман, деб қўрқаман
АКМАЛ: Менимча уйга қайтганингиз маъқул
ГЎЗАЛ: Йўқ ишлаш керак. (тикланиб ўтири б, қоғозларни кўра бошлайди. Акмал чиқиб кетади. Хонага лобар опа чойнакда чоқ билан. Тарелкада қурут олиб киради)
ЛОБАР ОПА: Сизга қурут олиб келдим. Кўнглингиз Яна айниса шимсангиз, босилади.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Раҳмат, Лобар опа.
Лобар опа чиқиб кетади. Гўзал ишлайди. Иккинчи кадрда Акмал компьютерда ёзиб ўтиргани кўринади. Девордаги соат миллари 11.25 ни кўрсатади. Гўзал хонасидан отилиб чиқиб, хожатхона томонга ўтиб кетади. У ерсдан унинг уқчигани эшитилади. Акмал хонасидан югуриб чиқиб, унинг олдлига боради. Гўзал деворга суянганича, ерда ғужанак бўлиб чўккалаб ўтирар эди. Акмал уни даст кўтарганича хонасига олиб киради. Сўнг рўмолчасини ҳулллаб келиб, унинг юзини артади. Гўзал кўзини очади. У жуда ҳам холсиз.
АКМАЛ: Бироз ётинг. Қолганини мен ўзим қиламан. Хозир сиз бирор нарса еб олишингиз керак. Мен ғир этиб, ейишга нарса олиб келаман.
ГЎЗАЛ: (бошини қимирлатиб) Йўқ, керак эмас (пичирлайди)
АКМАЛ: Лобар опа. Бу ёққа келинг.
Лобар опа югуриб киради. Гўзални ётганини кўриб.
ЛОБАР ОПА: Вой, мен ўлмасам. Бир пасга пастга тушган эдим-а. Гўзалхон, уйга бориб дам олсангизчи. Нега бунчалик ўзингизни қийнайсиз-а?!
АКМАЛ: Сиз Гўзал Хакимовнага қараб туринг, мен егулик бирор нарса олиб келай. Туриб, курткасини олиб чиқиб кетади.
ЛОБАР ОПА: Акмалжон сизни жуда ҳам яхши кўради-да, сиз касал бўлганингиздан бери бола бечора эзилиб кетди.
Гўзал жилмайганича кўзини юмади.
КАДР ЎТИШИ
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол – кулранг костюм, оқ кўйлак, кулранг ялтироқ галстукда
Латиф – малла костюм, шим, оқ кўйлак, қора галстукда
Тохир – қора шим, тўқ яшил пиджак, қора куйлакда
Жамол жойида ўтириб, қоғозларни кўрмоқда. Тохир билан Латиф ёнма-ён ўтириб, шивирлашиб гаплашмоқдалар.
ЖАМОЛ: Яхши, сизларнинг ишларингиздан мамнунман. Ўзи Санжар тилла топилманинг ўзи бўлди. Унинг ёрдамчиси ҳам кечаю-кундуз тиним билмайди.
Латиф билан Тохир бир-бири билан маъноли кўз уриштиришади.
ТОХИР: Жамол Акбарович, Санжар Сулаймонов сўнгги битим бўйича шартномани ҳали-ҳам тақдим этгани йўқ. Негадир чўзаяпти.
ЖАМОЛ: (бепарво оҳангда) вақти бўлмаётгандир-да.
ЛАТИФ: Яна бир нарса.Ўтган куни Жононахоним араблар томонидан ўтказиладиган сармоянинг фақат бир қисмигина ўтганлигини билдирган эди. Аммо шартнома бўйича бугунгача сармоянинг барча маблағлари ўтган бўлиши керак эди. Бу ҳақида Жононахонимга айтсам, негадир аччиғи чиқди. Агар аҳвол бу кетишда давом этса, қўшма корхонанинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўя олмаймиз.
ЖАМОЛ: Нима иккалаларинг келишиб олиб, бизга шундай фойдали битим тузиб берган одамни фирибгарга чиқармоқчимисизлар. Жононахони мга келсак, у молиявий масалаларни жуда ҳам яхши тушунади. Бу ҳақида мен у билан ўзим гаплашаман.
Столдаги телефон жиринглайди. Жамол гўшакни кўтаради.
ЖАМОЛ: О, Санжарбек, айнан сиз ҳақингизда гаплашаётган эдик. Бўрини гапирсанг, қулоғи кўринади деб бекордан-бекорга айтишмайди-да. Нима? Албатта, кечки овқатни бирга қиламиз. Аммо унда Жонона бўлиши шарт.(кулади) Хозир? Ҳа, албатта. Етиб бораман.
Тохир билан Латиф яна бир-бирига маъноли қарашади. Тохир лабини буради.
ЖАМОЛ: (соатига араб) Майли, менга бошқа саволларинг бўлмаса, мен кетдим.
Тохир ва Латиф ўрниларидан туришади.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол спорт кийимида
Гўзал паҳмоқ халатда
Паризод қизил свитер, қора шимчада
Жамол, Гўзал, Паризод овқатланиб ўтиришибди.
ЖАМОЛ (яхши кайфиятда) Ҳўш бугун яхшимисан?
ГЎЗАЛ: Раҳмат, ўзингизни ишларингиз қалай?
ЖАМОЛ: Қурилишни бошладик. Худо хоҳласа иш шу тариқа кетса, тезда тугатамиз (иштаҳа билан овқатлана бошлайди). Санжар тилла топилманинг ўзгинаси
ГЎЗАЛ: Унинг фирибгар бўлиб чиқишидлан қўрқмайсизми? (олдида турган овқатга қараб, яна кўнгли айниётганини ҳис қилади)
ЖАМОЛ: Бўлмағур гапларни қўйсангчи. Юристлигинг сени жуда ҳам ҳар нарсадан шубҳалантирадиган қилиб қўйган. Кеча тузган янги битим иккимизга ҳам анча даромад келтирди…
Гўзал унинг гапини охиригача эшитмайди. Ўрнидан шошиб туриб, хожатхонага югуриб кетади. У қайтавермагач, Жамол унинг орқасидан боради. Гўзал чўккалаб ўтириб, ҳар бир қайт қилганидан сўнг қорнини чангаллаб инграрди.
ЖАМОЛ: Сени тушуна олмай қолдим, Гўзал. Куни билан бинойидек ишлайсан. Уйда эса атйин жиғимга тегиш учун бирдан қайт қилгинг келиб қолади…
Гўзал Жамолга қараб, жавоб беришга улгурмайди, яна зўриқиб энгашади.
ЖАМОЛ: Жин урсин, Гўзал. Сен билан гаплашяапман (жахли чиқиб, ётоқхонага кириб кетади)
Гўзал ваннада юзини чайиб, унинг орқасидан киради. Юмшоқ оҳангда гапиришга харакат қилади.
ГЎЗАЛ: Жамол, мени тушунинг. Кимёвий препаратлар кўнгилни айнитади. Алишер Умарович ҳам мени огоҳлантирган эди.
ЖАМОЛ: Аммо ҳомиладорлигинг пайтида ҳам бунчалик бўлмаганди.
ГЎЗАЛ: У пайтда менда кўкрак саратони ҳам, кимёвий даволаниш ҳам йўқ эди!
Жамол гаплашкиси келмай кўрпага бурканиб олади. Гўзал буни кўриб, хурсинади.
ГЎЗАЛ: Мен бориб Парини ётқизай. (кетади)
Жамол уфф тортиб, кўрпани бошига тортади.
КАДР ЎТИШИ
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал – қора шим ва қора кофтада
Акмал – оқ куйлак, қора шим ва қора жакетда
Лобар опа — қора юбка ва гулдор кофтада
Гўзалнинг хонаси. Гўзал компьютерга қараб бир нималарни ўқимоқда. Акмал қўлида елим халтага ўралган гамбургер кўтариб киради.
АКМАЛ: Гўзал.. Э.. Гўзал Хакимовна, куни билан ҳеч нарса емадингиз. Ҳеч бўлмаса мановини еб олинг. Столига гамбургерни қўяди. Мен хозир чой дамлайман.
ГЎЗАЛ: жуда ҳам меҳрибонсизда Акмал. Чой керак эмас. Рахмат. Хозир ейман. (кулимсираб. Гамбургерни олиб, кўздан кечиради) О, жуда ҳам иштаҳали кўринади. Энди оғзига олиб бораётгани да уқчиб юборади. Гамбургерни столга қўйганича хонадан югуриб чиқади. Унинг орқасисдан Акмал югуради. Гўзал Хожатхонадаги умивальникка энгашиб, укчийди. Акмал унинг елкаларидан тутади. Гўзал жумракни очиб, юзини чаяди-да, бехол равишда умивалникка суянади. Акмал унинг елкаларидан қучади. Гўзал унинг елкасига бош қўяди.
ГЎЗАЛ: (аянчли кулимсираб) Акмал, нахотки сизга қайт қиладиган аёллар ёқса?
АКМАЛ: Албатта (жилмайди) Мен уларни жуда хам яхши кураман. Ахир бир кунм ас бир кун келиб, ҳар бир аёлнинг кўнгли айнийди.
ГЎЗАЛ: Акмал… Меники бошқа нарса…
АКМАЛ: Биламан. Чунки менинг опам ҳам бу дардларни бошидан ўтказган. (Гўзал ажабланиб унга қарайди) Ҳа, унда ҳам кўкрак саратони топишган эди. Опам мендан ўн ёш ката бўлишига қарамай, ўқишни ташлаб унинг бошида ўтиришимга тўғри келувди.
ГЎЗАЛ: Нега энди бу гапларни ўтган замонда гапираяпсиз?
АКМАЛ: Келинг, Гўзал.. Хакимовна. Йўқ, Гўзал, мени сен денг. Шунда ўзимни сизга яқиндай ҳис қиламан.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Майли. Унда менинг ҳам шартим бор. Мени ҳам сен дейсан.
АКМАЛ: Келишдек. Бояги гапга қайтадиган бўлсак, опам барча даволанишлардан мардона ўтиб, ҳозир отдай бўлиб кетган. Чопқилаб юрибди (кулади). Сен ҳам ўзингни қўлга олиб, ҳамма даволанишдан ўтишинг керак. Кўрасан, ярим йил кўз очиб юмгунча ўтади- кетади.
ГЎЗАЛ: ярим йил-а…
АКМАЛ: Ҳўш жаноби олиялари, балки энди озгина ишлармиз? Ёки уйга кетасизми? Сизнинг содиқ қулингиз хаммасини ўзи бажаришга тайёр (Гўзалга туришга ёрдамлашади)
ГЎЗАЛ: Албатта, вазир жаноблари!
Жилмайиб, ўрнидан туради, аммо Акмал унинг қўлини қўйиб юбормайди, иккаласи қўл ушлашиб хожатхонадан чиқишаётганида, қўлида чойнак кўтарган Лобар опага дуч келишади. Лобар опа уларга ажабланиб қарайди.
ГЎЗАЛ: Биз озгина бир-биримизнинг дардимизни тингладик, холос
Гўзалнинг хонасига кириб кетишади. Лобар опа уларнинг орқасидан жилмайганича қараб қолади.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал халатда, бошига румол ўраб олган. Телефон жиринглайди. Гўзал зўрға юриб, гўшакни кўтаради.
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Салом, ойижон.
ГЎЗАЛ: (Бир қўли билан тумбочкага суянганича). Салом асалим. Москвага етиб бордингларми? Даданг ёнингдами?
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Ҳа, кеча ҳайвонот боғига бордик. У ерсда-чи жуда ҳам катта бегемот билан жирафа бор экан. Кейин ченада учдик.
ГЎЗАЛ: Хурсандман. Мазза қилаётган экансанда, асалим.
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Нега сиз биз билан бирга келмадингиз?
ГЎЗАЛ: Мен…
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Ойи, дадамнинг хотини ёмон экан. Дадам олдида мен билан кулиб гаплашиб, дадам кетиши билан хумрайиб олади.
ГЎЗАЛ: (юзи буришади) Сен унга эътибор бермай, яхши қиз бўлиб юр. Иложи борича доимо даданг билан бирга бўл, хўпми?
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Сиз биз билан янги йил кутишга учиб келмайсизми?
ГЎЗАЛ: Йўқ, асалим. Аммо қайтиб келганингдан сўнг, бу ерда ҳам томошаларга борамиз, хўпми? Ўзингни эҳтиёт қил. Совуқ нарса ичма? Кўчада доим бошингга шапкангни кийиб юр.
ПАРИЗОДНИНГ ОВОЗИ: Хў-ўп. Хадеб айтаверманг. Кичкина бола эмасманку. Майли. Анави Жонона билан дадам келдилар. Мен сизни яхши кўраман. Хайр ойижон.
(Гўшакда гудоклар эшитилади. Гўзал гўшакни кўкрагига босганича беҳол ерга сирғалиб тушиб, йиғлайди. Яна кўнгли айний бошлайди. Зўрға туриб ваннахонага ўтиб, уқчийди. Қорнини ушлаб, ерга ўтириб олади.)
ГЎЗАЛ (ўзига ўзи) Бўлди, ҳаммаси тугади. Мен ҳеч кимга керак эмасман. Бунча қийналгандан кўра ўлганим яхши эмасми? Ванна четига бошини қўйиб йиғлайди. Яна қайт қилади. Телефон жиринглайди.
ГЎЗАЛ: Энди гўшакни кўтармайман. Ҳаммаси жонга тегди.
Яна қайт қилади. Сунг юзини чайиб, ётоқхонага зурга етиб бориб, у ерда шифтга тикилиб ётади. Яна телефон жиринглайди. Гўзал бир пас унга қулоқ тутиб турадида, ёнига угирилиб, йиғлайди. Телефон тўхтамайди.
Гўзал аранг ўрнидан туриб, бориб телефонни олади.
АКМАЛНИНГ ОВОЗИ: Алло..алло Гўзал… Гўзал… Нега индамайсан… Гўзал… сенмисан…
ГЎЗАЛ: (ҳорғин овозда) Салом, Акмал…
АКМАЛНИНГ ОВОЗИ: Нега овозинг бундай чиқаяпти, йиғладингми? Хозир бораман…
ГЎЗАЛ: Йўқ.. керак эмас.. келма… мен ўлишни хоҳлайман…
АКМАЛНИНГ ОВОЗИ: Ундай дема.. Мен хозир етиб бораман…
Гўшакда гўдоклар эшитилади. Гўзал бир зум суяниб тургач, яна ўқчиб ваннага зуўрға етиб боради. У ерда қайт қилиб, полда ўтиради.
Кадрнинг ўтиши
КАТТА КЎЧА КЎРИНИШИ.
Акмал олди очиқ дубленкада. Бўйнига шарф осиб олган. Шошганича такси тўхтатмоқда. Нихоят бир-икки таксисдан сўнг бирига ўтиради.
АКМАЛ: (Ҳайдовчига )Тезроқ ҳайданг, ака, тезроқ
ҲАЙДОВЧИ: Майлику-я, аммо сиз авал манзилни айтинг.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал ваннахонадан судралиб чиқиб, ошхонадан бир стаканга сув олади. Уни ётоқхонага олиб келиб, тумбочка устига қўйиб жойига ётади. Бир оз шифтга тикилиб ётгач, тортмадан идишчадаги дориларни олади. Уни қўлида айлантиради.
Кадрнинг ўтиши
КАТТА КЎЧА КЎРИНИШИ
МАШИНАНИНГ ИЧИ
Такси Гўзал уйининг яқинида светофорга тўхтайди. Акмал смабрсизлик билан светофорга калласини чиқариб қарайди. Сўнг чидай олмай эшикни очиб, машиналарнинг орасидан югурганича югуриб кетади.
ХАЙДОВЧИ: (Деразадан калласини чиқариб) Эй тўхта. Йўл ҳақичи! Жинни ми бу ўзи.
Акмал тротуарга чиқиб, жон жаҳди билан югуради. Югуриб подъездга киради. Лифтни тугмачасини босади. Сунг сабри чидамай юқорига зинадан отилади.
Кадрнинг ўтиши
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал ўтириб, қўлига қутичадан бор дориларни ховучига тўкади. Муштумини махкам қисиб, сувни олади. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглайди. Гўзал сесканиб кетиб, сувни тўкиб юборади. Эшик қўнғироғи тинмай жиринглайверади. Гўзал бир пас бўш стаканга қараб, ўтириб, ўрнидан туриб эшикка боради. Сўнг глазокдан қарайди. Акмални турганини кўради. Акмал эшикни ура бошлайди.
АКМАЛ: Гўзал, Гўзал оч эшикни…
Гўзал бир пас эшикка суяниб туриб, эшикни очади. Акмал ранги оппоқ, кўзларининг таги қорйган Гўзални кўриб, уни қучоқлаб олади. Гўзалнинг ховучидаги дорилар сочилиб кетади, Гўзал йиғлайди, Акмалнинг ҳам кўзидан ёш келади.
АКМАЛ: Бўлди, жоним. Мен сенинг ёнингдаман. Доимо ёнингда бўламан.
Гўзални кўтариб, ётоқхона томон юради. Дориларни босиб олади. Ерда сочилиб ётган дориларни кўриб, Гўзалга қарайди.
АКМАЛ: Бундай қилишинга ҳаққинг йўқ. Сен кераксан. Менга кераксан. Қизингга.
Уни кўтариб, ётоқхонага олиб ўтиб, жойига ётқизади. Устига курпани ёпади. Ёнида ўтириб, қўлларини кафтига олиб, бармоқлари ни ўпади. Туриб, ошхонадан сув олиб келади. Гўзалга ичиради.
АКМАЛ: Ҳўш, энди яхши қиз бўласан-а? Гўзал индамай бош ирғийди. Озиб чўп бўлиб кетибсан. Икки кундан буён ҳеч нарсага емаган кўринасан. Музлаткични қарайчи егани бирон нарса бормикан. Туриб ошхонага чиқади. Гўзал унинг орқасидан қараб, яна йиғламаслик учун лабларини тишлайди.
Кадрнинг ўтиши
ШАҲАР КЎРИНИШИ
Гўзал- қизил узун бўйни ёпиқ, атлас кўйлакда.Бошида парик
Акмал – қора шим костюм, оқ кўйлакда.
Ҳамма ер байрамона безатилган. Кўчалардаги арчалар ясатилган. Одамларнинг кулгиси эшитилади.
Меҳмонхона рестораннинг олдига такси келиб тўхтайди. Акмал Гўзални тушишига ёрдамлашади. Ичкарига киришади. Уларни метродотель кутиб олади. Ресторанга киришади. Официант уларни олдиндан тайёрлаб қўйилган столга ўтказади. Гўзал атрофни завқ билан томоша қилади. Ресторан ичида қўшиқчи ашула айтаяпти. Ҳамма жой байрамона безатилган. Ўртада катта безатилган арча.
ГЎЗАЛ: Акмал мени деб шунча овора бўлдинг.
АКМАЛ: Асло менинг маликам. Хоҳ ишон, хоҳ ишонма бугун жуда ҳам очилиб кетибсан.
ГЎЗАЛ: Устимдан кулма. Ўттиздан ошган аёл қайта ёшарармиди? Ўзинг бугун нақд куёвтуранинг ўзисан. Фақат келин етишмади.
АКМАЛ: Келин ёнимдаку.
Янги йилинг билан жоним. Чўнтагидан қутича чиқариб, Гўзалга кичикроқ узук совға қилади
ГЎЗАЛ: (шошиб қолади) Бу нима қилганинг.. Йўқ.. Мен буни олаолмайман. Сендан анчагина каттаман, ахир. Ҳали ўзинга мос, муносиб қизни учратасан.
АКМАЛ: Демак олмайсан, тўғрими? Лекин менга сендан бошқаси керакмас.
Гўзалнинг бармоғига узукни тақиб қўяди. Официант келиб, қадаҳларни тўлдиради.
АКМАЛ: Мен мана шу қадаҳни фақат сен учун ичмоқчиман. Янги йил сенга янги бахт олиб келсин. Илоҳим, касалингдан асар ҳам қолмасин. Сен менга кераксан, шуни унутма.
ГЎЗАЛ: (қадаҳга фақат лабини текизиб, жойига қўяди. Унга савол назари билан қараган Акмалга) Хафа бўлма Акмал. Даволаниш пайтида менга спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас.
АКМАЛ: Узр, жоним. Бўлмаса янги йилни шарбат билан кутиб оламиз.
Бошқа қадаҳга шарбат қўяди. Сўнг Гўзални вальсга таклиф этади. Иккалалари вальс тушишади. Гўзал бошини Акмалнинг елкасига қўяди. Акмал уни белидан махкамроқ қучоқлайди. (ЯНГРАЁТГАН ҚЎШИҚ СЕВГИ АРМОНИ ҲАҚИДА БЎЛИШИ КЕРАК)
КАДРНИНГ ЎТИШИ
КАСАЛХОНА КЎРИНИШИ.
МУОЛАЖА ХОНАСИ.
Гўзал қора атлас кофта ва шимда.
Хамшира оқ халат ва колпачокда.
Акмал қора шим ва курткада
Гўзал кушеткада ётибди. Бир енги шимарилган. Осма укол орқали томчилаб, унинг билак томирига суюқ, рангсиз препарат юборилмоқда. Акмал бир дорига, бир кўзини юмиб ётган Гўзалга қарайди. Хамши ра киради. Дорини тугаганини кўриб, игнани олиб, пахтани босади. Гўзалнинг бошида Акмал уни қўлидаги қоғоз билан елпиб ўтирибди. Бир қўли билан Гўзалнинг кафтини махкам қисган.
ГЎЗАЛ: (ҳамширага) Раҳмат сизга.
ХАМШИРА: Арзимайди. Энг асосийси соғайиб кетсангиз бўлди. (Нарсаларини йиғиштириб, чиқиб кетади. Гўзал туриб ўтиради)
ГЎЗАЛ: Бу учинчи кимё олишим. Э худойим, яна бештаси бор-а.
АКМАЛ: Мен шифокордан сўрадим. Цирукал, яъни кўнгил айнишини қолдирадиган укол олишинг керак. Кеча аптекадан олиб қўювдим. Мана. (Кўрткасининг чўнтагидан дорини чиқаради). Ҳозир хамширага айтаман, қилиб қўяди, агар рози бўлсанг албатта.
ГЎЗАЛ: Қандай меҳрибонсан-а
АКМАЛ: Хамшира –а. (чиқиб кетиб, хамшира билан қайтиб келади) Илтимос, мана шу гўзал аёлга оғритмай, шуни билагига қилиб қўйинг.
ХАМШИРА: Буни доктор биладими?
АКМАЛ: Билади. Билади. (Хамшира Гўзалнинг билагига укол қилади. Акмалнинг юзи буришиб кетади.)
ХАМШИРА: Бўлди. Қорнингиз очмаса ҳам овқат ейишга харакат қилинг.
ГЎЗАЛ: Хўп.
АКМАЛ: Ана энди доксорубицин сенга тажоввуз қила олмайди.
ГЎЗАЛ: Доктор бўп кете-ей. Кимёвий препаратнинг номи доксорубицин эканлиги ни қаёқдан била қолдинг (Пальтосини олаётганида, Акм ал чаққонлик билан олиб, уни кийдиришга ёрдамлашади)
АКМАЛ: Сенга тегишли бўлган хамма нарсани билиш менга ҳам қарз, ҳам фарз.
Хайрлашиб касалхонадан чиқиб кетишади. Гўзалнинг машинасига ўтириб, йўлга тушишади.
АКМАЛ: Узр, шахсий хаётингга аралашмоқчи эмас эдим. Аммо мен бир неча маротаба, эрингни бир аёл билан кўрдим. Улар.. улар ўзларини худди эр-хотиндек тутишарди.
ГЎЗАЛ: (Йўлдан кўзини узмай) Ҳечқиси йўқ. Мен бунга кўникдим. Жамол бир ойдан буён уйда тунамайди.
АКМАЛ: Паризодчи?
ГЎЗАЛ: Унга буни тушунтиришга тўғри келди. Жамол бошқа квартира сотиб олган. Ўша ерда анови.. у билан бирга яшаяпти. Паризод уларникида уч кун меҳмон бўлиб келди. Ишонасанми? Қизим, анви… Жононадан жуда ҳам хафа. Жамол ишга кетсганида, қизимни масхаралабди, у билан айтишибди, бунинг устига олдида ечиниб юрибди. Шунақа ҳам безбетлик бўлар эканда. Жамолга айтгандим, мени бухтончига чиқарди.
АКМАЛ: Хмм. Балки бирор ерга овқатлангани борармиз Мен таклиф қиламан. Фақат йўқ дема. Эшитдинг-ку, хамшира кўпроқ овқат ейишинг кераклигини айтди.
ГЎЗАЛ: Майли, фақат меникига борамиз. Комила опанинг қўли жуда ҳам ширин. Кеч ҳам бўлиб қолди. Бугун эртароқ қайтинг. Ишим бор деган эди.
АКМАЛ: (Жойлашиброқ ўтириб). Майли, розиман.
КАДР ЎТИШИ
КЎП ҚАВАТЛИ УЙНИНГ КЎРИНИШИ
Гўзал –аввалги кадрдагидек
Акмал- аввалги кадрдагидек
Комила опа – бошида яшил румол, эгнида яшил кўйлак ва фартукда
Паризод – жинси шимча ва қизил свитерда
Машина уйнинг подъезди ёнига тўхтайди. Ундан Гўзал билан Акмал тушишади. Лифтга чиқишади. Лифт ичида Акмал Гўзални қучоқлайди. Лифт очилиб, ташқарига чиқишади. Гўзал калити билан эшикни очади.
ГЎЗАЛ: ( ечина туриб) Ким бор? Мен келдим.. (Акмалга) курткангни еч, хозир мен сени Парийим билан таништираман. (Акмал курткасини ечади. Паризод югуриб келади, аммо нотаниш эркакни кўриб тури б қолади)
ГЎЗАЛ: Салом қани, асал қизим? Бу амакинг Акмал. Бирга ишлаймиз.
АКМАЛ: Салом (чўккалаб, қўлини чўзади) Мен Акмалман.
ПАРИЗОД (қўлини бериб) Мен эса Паризодман
ГЎЗАЛ:( Кулиб) Ана танишиб ҳам олдиларинг. Паризод мехмонни ичкарига таклиф қилмайсанми?
ПАРИЗОД: (Акмални қўлидан ушлаб) Юринг, мен сизга компьютердаги ўйингимни кўрсатаман. Ойим менга барбини дискини совға қилдилар. Сиз уни ўйнаганмиси?
АКМАЛ: Йўқ. Балки ўргатарсан?
ГЎЗАЛ: Эй, қаёққа? Ошхона бу тарафда.
АКМАЛ: (Кўзини қисиб) Биз хозир келамиз. Аввал Паризод менга компьютерда Барби ўйнашни ўргатсин, тўғрими?. (Паризод билан унинг хонасига кириб кетади. Гўзал, келиб, бошини чайқаганича ётоқхонага киради.
КАДР ЎТИШИ
КЎП ҚАВАТЛИ БОШҚА УЙНИНГ КЎРИНИШИ
ЖАМОЛНИНГ ЯНГИ ХОНАДОНИ
Жамол – эркаклар уй халатида
Жонона- тор ёпишиб турган шим, гулли баданига ёпишиб турган кофта, сочлари ёйилган, буянмаган.
Жамол ошхонага киради. Идишлар ювилмаган, уюлиб ётибди. Кечқурунги дастурхон йиғиштирилмаган. Жамол аланглаб у ёқ бу ёққа қарайди. Холодильникни очиб кўради. Унинг ичида иккита пиво идиши билан, яим бўлак колбаса ётганини кўриб, юзини буриштиради. Жахл билан холодильникни ёпиб, уфф тортади.
ЖАМОЛ: Жонона-а…. Жонона… Эрталабдан қай гўрга кетди. Бугун якшанба бўлса. Бу уйда одамга ўхшаб нонушта ҳам қилиб бўлмайди. Қанақа аёл бу ўзи?
Ваннахонага киради. Бурчакда кир кийимлар солинадиган идиш тўлалаигини кўриб, баттар хуноб бўлади.
ЖАМОЛ: Бирорта тоза кўйлагим ҳам қолмабди, шекилли.
Эшик очилиб, ёпилгани эшитилади. Жамол йўлакка ўтади. Жонона полушубогини илгакка илиб, этигини ечади.
ЖАМОЛ: Эрталабдан қаердан келаяпсан?
ЖОНОНА: (лабини буриб) Эрталабмиш? Соат ўн икки бўлди. (Ечиниб, ичкарига киради)
ЖАМОЛ: Хўп, ўн икки бўлган бўлса. Сен ҳам аёлга ўхшаб, нонуштами, тушликми тайёрлашни биласанми ўзи? Қорним очқаб кетди. Ҳар куни кафеда овқатланиш ҳам жонга тегиб кетди..
ЖОНОНА: (телевизорни ёқиб, диванга ўтирди) Ёқмаётган бўлсам, ўша ўлакса хотинчангизнинг олдига боришингиз мумкин. Мен сизга хизматкорликка ёлланганим йўқ.
ЖАМОЛ: Сен хотинимсан. Шундай бўлгач, оддий аёллик юмушларни бажаришинг керак.
ЖОНОНА: Бир камим сизнинг сассиқ пайпоғингизни ювишим қолувди. Бир ҳафтадан буён олмос кўзли зирак ваъда берасиз? Қани ўша ваъдалар? Нега энди сиз мени бир тийинга илмаганингиздан кейин, мен сизга қарашим керак экан?
ЖАМОЛ: Ҳали сен мен сенга лаш-луш олиб берсам менга овқат қиласан, бўлмаса йўқми?
ЖОНОНА: Худди шундай.
ЖАМОЛ: Э… эссиз… Қандай аҳмоқ эканман-а?
ЖОНОНА: (важохат билан) Яна ўша хотинчангизни эслаб афсусланаяпсизми? Ярим йилдан буён ўламан-ўламан деб, ҳали ўлгани йўқ. Баҳор келди. Балки жонозсига айтилармиз?!
ЖАМОЛ: (Урмоқчи бўлиб қўлини кўтаради-да, ўзини босади) Ўчир овозингни. У боламнинг онаси. У ҳақида бундай дейишингга ҳаққинг йўқ. (Сўнг қўлини тушириб, жахл билан ваннахонага кириб кетади)
КАДР ЎТИШИ
КАСАЛХОНА КЎРИНИШИ
АЛИШЕР УМАРОВИЧ КАБИНЕТИ
Акмал енгил кулранг ветровка ва кулранг шимда
Гўзал жинси шим ва кўк кофтада
Алишер Умарович –оқ халат ва колпачокда
Алишер Умарович кабинетида рентген суратларни диққат билан текширмоқда. Унинг ёнида Гўзал билан Акмал шифокордан кўзларини узмай ўтиришибди. Акмал Гўзалнинг қўлини ушлаб олган.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Табриклайман Гўзалхоним. Саратондан асар ҳам қолмабди.
Акмал билан Гўзал бир-бирларига қараб жилмайишади.
ГЎЗАЛ: Сизга раҳмат. Агарда сиз бўлмаганингизда, билмадим, нима қилардим?
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Қўйсангизчи. Саратон билан курашиш инсоннинг иродасига боғлиқ. Бу жангда таслим бўлганлар ютқизади. Сизнинг иродали, бир сўзли аёл эканлигингизни бошиданоқ сезган эдим. Албатта, ярим йилда бир маротаба умумий кўрикдан ўтиб турасиз, қолгани эса ҳаммаси яхши. Иммунитетни ошириш учун доимо дармон дорилардан профилактика учун ичишни унутманг. Бундан ташқари иложи борича қўй, мол гўшти емасдан, қайнатилган сабзавотларга зўр беринг. Охирги маслаҳатим шу.
АКМАЛ: Албатта, бунинг ҳаммасини бажарамиз. Гўзал аллақачон вегетариан бўлган. Рахмат сизга, доктор, хайр (Шифокорнинг қўлини қисади)
ГЎЗАЛ: Хайр.
АЛИШЕР УМАРОВИЧ: Омон бўлинг.
(Гўзал билан Акмал қучоқлашганча унинг кабинетидан чиқишади)
АКМАЛ: Хўш? Буни қандай нишонлаймиз?
(Бир-бирига маъноли қараб кулиб юборишади)
ГЎЗАЛ: Буни албатта нишонлаймиз. Фақат бугун эмас. Хозир эса ишга бориш керак. Ахир икки кундан кейин Рахимов иши бўйича суд бошланади, унутдингми?
АКМАЛ: Йўқ, фақат бугун эмас. Илтимос.
ГЎЗАЛ (ярим жиддий, ярим хазил қилиб) Болаликни йиғиштир. Ишга кетдик. Хозир сени офисга ташлаб, ўзим, гувоҳнинг олдига кириб чиқаман. Соғайиб кетгнимни эса кечқурун уйда, Паризод билан бирга нишонлаймиз, келишдикми?
Акмал жилмайиб, бош ирғиб қўяди. Иккаласи машинага ўтириб, кетишади.
КАДР ЎТИШИ
Суд залининг кўриниши.
Гўзал юбка, енги калта кофтада
Акмал енги калта оқ кўйлак, қора шимда.
Суд тугаб, Гўзал нарсаларини йиғиштирмб, қора кейсга жойлайди. Акмал қоғозларини папкага жойлайди. Иккаласи зуд залидан чиқиб, йўлакда кетишади.
ГЎЗАЛ: Ана энди, ҳақиқий адвокат бўлдинг. Муваффақиятинг билан табриклайман. Ўзиям анави нусханинг адвокати, Бозоровни бопладингда.
АКМАЛ: Сен ёрдам бермаганингда буларнинг барчаси қаёқда эди. (Гўзалга тикилиб) Ҳўш, Гўзал Хакимовна, қачон энди Усмонова хоним бўласиз?
ГЎЗАЛ: Бу нима? Менинг қўлимни сўраяпсанми? (кулиб) Ахир мен сендан салкам 10 ёш каттаман. Ундан кўра ёшроқ бир қизни топиб, бола-чақали бўлсанг бўлмайдими? Ахир мен сенга яқин беш йиллар ичида бу бахтни ато қила олмайман.
АКМАЛ: Нима қибди? Мен кутишга тайёрман? Паризодга ҳам яхши ота бўлишимга ишончим комил. Менга лоақал бир бора назар ташлашингни шунча йил кутдимку? Бундан ташқари сени жаррохга навбатга ёздириб қўйдим.
ГЎЗАЛ: Нима? Қанақа яна жаррох? (Тўхтаб унга тикилади) Қани? Қани давом этчи? Ҳамма сюрпризларингни бугунга йиғиб қўйибсан, шекилли?
АКМАЛ: Пластик жаррохга, мендан хафа эмасмисан?
ГЎЗАЛ: Мендан сўрамасдан-а? Бормасамчи?
АКМАЛ: бормасанг, ўзим кўтариб олиб бораман. Фақат бир маротабагина у билан гаплашиб кўргин, хўпми?
Гўзал бош ирғиб, жилмайганича юриб кетади.
АКМАЛ: Э, менчи? Борасанми? Йўқми?
Гўзалнинг орқасидан югуриб кетади
КАДР ЎТИШИ
КЛИНИКАНИНГ КЎРИНИШИ.
Акмал – оч хаворанг куйлак, қора шимда.
Гўзал — касалхона кийимида
Жаррох – кук халат, кук колпачок, юзида маска.
Йўлакда Акмал у ёқдан бу ёққа юрмоқда. Эшик тепасида “операция кетмоқда” деган ёзув кўринади. Бир оздан сўнг, операция хонасидан жаррох чиқиб келади.
АКМАЛ: Аҳволи яхшими?
ЖАРРОХ: Ҳаммаси кўнгилдагидек. Гўзалхоним хозир уйқуда. Уни жонлантириш бўлимига ўтказганимиздан сўнг кўришингиз мумкин.
Жаррох кетади. Акмал соатига қарайди. Бир оздан сўнг эшик очилиб, каталкада ухлаётган Гўзални олиб ўтишади. Акмал унинг ёнида бориб, унга меҳр билан тикилади.
КАДР ЎТИШИ
ЖАМОЛ ОФИСИНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол – енги калта майда катакли сарғиш кўйлак в галстукда
Тохир – оқ кўйлак ва қора шимда
Латиф – оқ костюм, қора куйлакда
Жамол асабий ҳолатда кабинетида у ёқдан –бу ёққа юради. Тохир бошини икки қўли билан ушлаганича хомуш ўтирибди. Латиф олдидаги қоғозларни кўздан кечирмоқда.
ЖАМОЛ: Аблаҳ, қандай қилиб бунга йўл қўйдиларинг. Тумшуқларинг тагида 20 миллион кўкини ўзлаштиришса-ю, бунга индамай қараб тураверасанларми? Наҳотки Санжарнинг ўйин қилаётганини сезмаган бўлсаларинг. Мен ҳам сизларга ишониб ўтирибман-а!
ЛАТИФ: Жамол Акбарович, сизни огоҳлантирган эдик. Аммо ўзингиз унга ишонишингизни айтдингиз. Хафа бўлманг-у, аммо бу ерда Жонона Салимовнанг ҳам ҳиссаси катта. Чунки хамма қоғозлар-у, шартномаларни у таржима қилиб, хамкорларга жўнатарди. Хужжатлар биринчи галда Санжар Солиҳовичнинг қўлига теккан. У бизга хужжатларнинг ўзгартирилган нусхасини тақдим этган экан. Ҳақиқий шартномада кўрсатилган хисоб рақамлар Санжар Солиҳович хусусий корхонасининг хисоб рақмлари бўлиб чиқди. Қўшма корхона вақтида ишга тушмагани, ускуналар ўрнатилмагани учун араблар бизни судга беришибди. Энди нима қиламиз? Ҳамма жойда сизнинг имзоингиз турибди-ку!
ЖАМОЛ: Аҳмоқман, аҳмоқ. Санжар бир- икки миллион фойда келтирганига унга лаққа ишониб қўйибман-а? Тохир..
ТОХИР: Лаббай, хўжайин?.
ЖАМОЛ: Юристимиз қани? Нега у буларнинг барчасига йўл қўйди? Уни менинг олдимга ернинг тагидан бўлса ҳам топиб кел.
ТОХИР: Биз уни қидирдик. Аммо у ерда ҳам кўкда ҳам йўқ. У ҳам Санжар билан тил бириктирган шекилли… Бўлмаса бу ишлар рўй бермаган бўларди.
ЖАМОЛ: ( столга мушт тушириб) Лаънати.. Аблаҳ…
КАДР ЎТИШИ
КЛИНИКАНИНГ КЎРИНИШИ.
Акмал – оч хаворанг куйлак, қора шимда.
Гўзал — касалхона кийимида
Гўзал палатада ухлаб ётибди. Унинг олдида елкасига халат ташланган Акмал ўтирибди. Гўзалнинг бош томонида гулдонда сувга солинган бир даста гул.
Гўзал кўзини очади. Акмални кўриб, жилмаяди.
АКМАЛ: Салом, жоним. Ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?
ГЎЗАЛ: (кўз қири билан кўкрагига қарайди, сўнг жилмаяди) Яхши.
АКМАЛ: Шифокор билан гаплашдим. Операция жуда ҳам яхши ўтди, деди. Уч кундан сўнг касалхонадан чиқишинг мумкин экан. (Гўзалнинг қўлини ушлаб, силайди)
ГЎЗАЛ: Раҳмат, сенга… Яхшиям бахтимга сен бор экансан.
АКМАЛ: Бирор нарса егинг ёки ичгинг келмаяптими? Мен хозир ишга ғир этиб бориб келаман, қайтишда ола келардим.
ГЎЗАЛ: Йўқ… Ҳеч нарса керак эмас. Паризод қалай?
АКМАЛ: Паришами? Михдай. Эрталаб боғчага олибб бораётганимда сени соғинганини айтувди. Хоҳласанг уни кечқурун олиб келаман.
ГЎЗАЛ: Йўқ… мени бу аҳволда кўришини истамайман..
АКМАЛ: (Пешонасидан ўпиб) Майли мен кетдим. Ҳали келаман.
Чиқиб кетади. Гўзал унинг оқасидан жилмайганич қараб қолади. Боғланган кўкрагини қўли билан силайди. Шифтга тикилганича хаёл суради.
КАДР ЎТИШИ
КЛИНИКА КЎРИНИШИ
ГЎЗАЛ ПАЛАТАСИНИНГ КЎРИНИШИ.
Палатага Паризодни қўлидан ушлаган Акмал кириб келади. Паризод кийинган, дераза ёнида турган онасини кўриб унинг бағрига отилади.
ПАРИЗОД: Ойижон…
ГЎЗАЛ: (инграб юборади) Салом, жоним. (Қизини ўпади)
ПАРИЗОД: Вой, ойижон, яна автохлокатга учрадингизми? (Кейин ойисининг икки кўкраги ҳам жойидалигини кўриб, қувониб кетади. Қўли билан кўрсатиб) Ойи, йўқолганини топдингизми?
Акмал билан Гўзал бир-бирига қараб кулиб юборишади. Касалхонадан чиқишади.
АКМАЛ: Хўш, хонимлар. Энди дунёдаги энг дилбар ва гўзал хонимнинг соғайганини нишонлаймиз. Қаерга борамиз?
ПАРИЗОД: Ҳайвонот боғига.
АКМАЛ: Бунақаси кетмайди. Ойингни йўлбарс еб қўйишини хоҳламайман.
ПАРИЗОД: Емайди. У қафасдаку.
ГЎЗАЛ: Бўлмаса бундай қиламиз. Балки Тошкентлендга борармиз.
ПАРИЗОД: Ур-рей. Мен розиман.
Машинага ўтириб кетишади. Йўлда уччаласининг бахтиёр чеҳраси кадрда кўринади. Алоҳида-алоҳида мусиқа остида. Тошкентленднинг кўриниши. Чипта олиб киришади. Акмал дўкончадан морожний олиб беради. Сафарига ўтириб қайиқда сузишади. Йўл-йўлакай ёввойи одамларнинг харакати, филнинг бақиргани эшитилади. Акмал худди ибтидоий одамга ўхшаб, Гўзал ва Паризодни химоя қилмоқчи бўлгандай ўзини тутади. Хаммалари кулишади. Кейинги кадрда Гўзал пастда ўтлоқда ўтириб кузатади. Акмал Паризодни қўйнига олганича горькадан учишади. Кейинги кадрда қоронғи тушган, таксида уйга қайтишади. Акмал ухлаб қолган Паризодни қўлида кўтариб, уйгача олиб киради. Бирдан Гўзалнинг ёдига Паризодни тўғилган кунидан сўнг Жамол қизини кўтариб уйга олиб кираётгани тушади. Бирдан маюс бўлиб қолади. Акмал Паризодни жойига ётқизиб, унинг туфличаси, кийимларини ечади. Гўзал буларни кузатиб, жилмаяди. Акмал унинг олдига келиб, елкасидан қучди. Гўзал унинг кўкрагига бошини қўяди.
КАДР ЎТИШИ
ГЎЗАЛ УЙИНИНГ КЎРИНИШИ.
Гўзал — енгил шойи халатда
Паризод – енгил пижамада
Гўзал уйқудан уйғонади. Ювиниб, ошхонага ўтади. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглайди. Гўзал эшикни очади. У ержа жилмайиб Акмал турганини кўради.
АКМАЛ: Салом, ҳайрон бўлма. Хали нонушта қилишга улгурмагандирсизлар. Иссиқина нон билан қаймоқ олиб чопиб келавердим. Яхши қилибманми?
ГЎЗАЛ:(эшик ёнидан қочиб, унинг киришига йўл очади) Жуда ҳам яхши қилибсан. Аммо хар куни шундай иссиқ нон-у қаймоқ билан боқадиган бўлсанг, ярим йилдан сўнг эшикни сенга Гўзалхоним эмас, бочкахоним очади.
АКМАЛ: Мен сен қандай шаклда бўлишингдан қатъий назар яхши кўраман. (Ечиниб, Гўзалнинг юзидан ўпиб, унинг қўлидан сеткани олиб, ошхонага ўтади.) Тухум қовуришни боплайман. Чунки тухум бўйдоқдларнинг дода овқати. Рухсатинг билан нонуштани мен тайёрласам, маликам. Эътирозлар йўқми? .. Бўлмаса бошладик.
Гўзал эшикнинг рахига суянганича жилмайиб, уни кузатади. Акмал эгнига фартук илиб, тухум қовуришга тушиб кетади.
АКМАЛ: Нонушта деярли тайёр, кичкинтой уйғондими?
Паризод, онасининг оқасидан мўралаб
ПАРИЗОД: Биринчидан, мен кичкинтой эмасман. Иккинчидан, аллақачон уйғониб, тишимни ҳам ювдим.
ГЎЗАЛ: Унда мен қолибманда ювинмаган (ваннахонага кетади)
АКМАЛ: Қани кичик хоним, бўлмаса дастурхонга мархамат.
Паризод стулга ўтиради. Акмал унинг олдига тарелкада қовурилган тухум, санчқи қўяди. Ўзи ҳам ўтиради. Гўзал париксиз кириб келади. Паризод уни кўриб, чапак чалади.
ПАРИЗОД: Ур-рей, ойимнинг сочи ўсиб чиқибди.
ГЎЗАЛ: Ҳўш, кўринишим, яхшими?
Акмал унга тикилиб қараб қолади.
АКМАЛ: Жуда ҳам гўзалсан. Яна хам очилиб кетибсан.
ГЎЗАЛ: (овқатланишга ўтиради) О,жуда ҳам мазали-ку. (Овқатлана бошлайдилар. Гўзалнинг қўл телефони жиринглайцди. Паризод туриб, онасига телефонни олиб келиб беради. Гўзал Жамол телефон қилаётганини кўриб, бошқа хонага чиқади).
ГЎЗАЛ: Эшитаман.
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Салом… Гўзал.. Яхшимисан?
ГЎЗАЛ: Рахмат.. Ўзингиз яхшимисиз?
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Паризод қалай? Менга эрталабдан қўнғироқ қилиб, суюнчи олди. Табриклайман.
ГЎЗАЛ: Нима билан?
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Пластик операция қилдирибсан…
ГЎЗАЛ: Ҳа.. Уми?.. Ҳа, қилдирдим..
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Сендан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим…
ГЎЗАЛ….(индамайди)
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Бугун мен билан кўриша оласанми? Бу жуда ҳам зарур..
ГЎЗАЛ: Майли, қачон?
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Вақтингга қараб, қачон десанг…
ГЎЗАЛ: (Бир оз ўйланиб) Соат бешда бўладими?
ЖАМОЛНИНГ ОВОЗИ: Сени чоррахадаги қаҳвахонамизда кутаман. Майлими?
ГЎЗАЛ: Майли. (Телефонни ўчириб, бир пас ўйланиб турадида, ошхонага киради. Акмал унга савол назари билан қарайди). Жамол қўнғироқ қилди, зарур иши бор экан.
АКМАЛ: Сенга айтмовдим. Касалхонада ётганингда бир неча маротаба офисга ўзи, ёрдамчиси қўнғироқ қилишувди. Сени, Аъзам Пўлатовични қидиришувди. Эринг фирибгарликда айбланаяпти.
ГЎЗАЛ: Нима? бўлиши мумкин эмас. У жуда ҳам ишига пухта эдику. Бунинг устига доимо адолат билан иш юритарди.
АКМАЛ: Билишимча, унга бир нечта айб қўйилаяпти. Агар ҳамма айблар тўғри бўлиб чиқса, эринг анчага кетади.
Гўзал бошини чайқаганича овқатлана бошлайди.
КАДР ЎТИШИ
ҚАҲВАХОНА КЎРИНИШИ
Жамол – Қора кўйлак, оқиш костюм-шимда, ёқаси очиқ, галстуксиз
Гўзал – қора юбка, қизил атлас кофта
Официант қиз – қизил кепка, қизил куйлак, жинси шимда.
Гўзал машинасида қаҳвахона ёнига келиб тўхтайди. Ундан тушиб, қаҳвахонага киради. Бурчакда ўтирган Жамолни кўриб, унинг олдига боради. Жамол Гўзални кўриб, жилмайганича ўрнидан туриб, уни кутиб олдаи.
ГЎЗАЛ: Салом, яхши юрибсизми?
ЖАМОЛ: Яхшимисан? Паризод яхши юрибдими?(упмокчи булади аммо Гузал бошини тескари килиб олади!)
Официант қиз уларнинг ёнига келади.
ОФИЦИАНТ: Бирор нарса буюрасизларми?
ГЎЗАЛ: Менга сутсиз қаҳва.
ЖАМОЛ: Менга ҳам. (Гўзалга қараб) Балки бирор нарса ерсан?
ГЎЗАЛ: Йўқ, ҳеч нарса керак эмас. Тинчликми? Баъзи бир нохуш гаплар қулоғимга чалинди?
ЖАМОЛ: Билмайман, Гўзал (оғир тин олади). Ўзим ҳам ҳеч нарсага тушунмаяпман. Менга адвокат керак.
ГЎЗАЛ: Жамол ака, жиноий ишлар билан шуғулланмаслигимни жуда ҳам яхши биласиз.
ЖАМОЛ: (унга умид билан тикилиб) Ҳеч бўлмаса, нима қилишим кераклигини айт. Маслаҳатингга муҳтожман, илтимос!
ГЎЗАЛ: Қандай иў қилиш мумкинлиги хусусида ўйлаб кўраман. Лекин бунинг учун нималар юз берганлигини тўлиқ билишим лозим.
ЖАМОЛ: Бунда санжарнинг қўли бор. Мени лақиллатиб, бор пулимни умариш учун Жононани юборган экан. Буни кечагина билиб қолдим. Энг даҳшатлиси, Жонона билан Европа бўйлаб саёҳат қилиб юрганимизда, у жуда ҳам кўп ишлар қилган. Ҳуқуқшуносимизни ўзига оғдириб, биргаликда фаолият юритган. Жонона мени чалғитиб, унга қалбаки хужжатларни тайёрлашда ёрдамлашган.
ГЎЗАЛ: Шартномаларга ким имзо чеккан?
ЖАМОЛ: (ошини чангаллйди) Э, худо, ўзим. Лекин ҳаммасига эмас. Санжар қалбаки банк хужжатларини тайёрлагани аниқ.. Э, худойим… Ғирт аҳмоқ эканман. Тохир билан Латиф огоҳлантиришган эди-я. Улар менинг номимдан 20 миллион долларга битим тузишган. Хориждан олиб келинаётган ускуналарнинг ярми айланма йўллар билан, бож тўланмасдан олиб ўтилаётганида ушланган. Божхона ходимлари ишни прокуратурага оширган. Бундан ташқари пул ўтказишда хужжатлар қалбаки эканлигини бир банк ходими сезиб қолган. У бу ишга солиқ қумитаси ва ташқи ишлар вазирлигини хам жалб этган. Э, худойим мен буткул ботқоқдаман.
ГЎЗАЛ: Лекин ўшу битимни тузишда сиз бўлмагансиз, тўғрими?
ЖАМОЛ: Тўғри, мен Санжар билан телефонда гаплашиб турардим, кўп нарсалар эмайл орқали амалга оширилди. (Жамол йиғлаб юборди) Ҳаммаси энди тамом
Гўзал унга ҳам ачиниб, ҳам нафратланиб тикилади.
ГЎЗАЛ: Ҳа, ишингиз чатоқ. Судни айбсизлигингизга ишонтириш жуда ҳам қийин бўлади.
ЖАМОЛ: (умид билан Гўзалга боқади) Лекин сен менга ишонасанку, тўғрими?
ГЎЗАЛ: Тўғриси, бутунлай эмас. Ҳозир офисга юринг. Бугун Аъзам Пўлатович, шу ерда. Ундан ишингни ўз қўлига олишини илтимос қилиб кўраман. Сенга фақат у ёрдам бера олади. (ўрниларидан туришади)
КАДР ЎТИШИ
АДВОКАТЛИК ФИРМАНИНГ КЎРИНИШИ
Жамол – Оқ кўйлак, оқиш шимда, ёқаси очиқ, галстуксиз
Гўзал – қора юбка, қизил атлас кофта
Акмал – оқ куйлак, қора шим
Лобар опа — қора юбка ва гулдор кофтада
Акмал деразадан йўлга қараб асабий ҳолатда у ёқдан бу ёққа юрибди. Пастга Гўзалнинг машинаси келиб тўхтаганини кўриб, кетмоқчи бўлади, аммо ундан Жамолнинг ҳам тушганлигини кўриб бир зум тўхтаб қолади. Бироздан сўнг эшик очилиб, Гўзал, унинг орқасидан Жамол кўринади. Жамол Акмални кўриб, ўзини кўрмаганга олади.
ГЎЗАЛ: Акмал, Аъзам Пўлатович, хоналаридами?
АКМАЛ: Ҳа (ўзининг хонасига кириб кетади)
Гўзал билан Жамол Аъзам Пўлатович эшигини тақиллатиб, ичкарига киришади. Уларни Аъзам Пўлатович жилмайиб кутиб олади.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Келинг, Жамол Акбарович, жуда ҳам камнамосиз, кўринмайсиз? Хуш келибсиз. (қўл бериб кўришади)
ЖАМОЛ: ассалому алайкум Аъзам Пўлатович, сизни кўргнимдан хурсандман.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Қани марҳамат (дивандан жой кўрсатади) Биз томонларга қайси шамол учирди
ЖАМОЛ: Мен.. (Гўзалга қарайди)
ГЎЗАЛ: Жамол Акбаровични фирибгарликда айблашаяпти, Аъзам Пўлатович. Бу ишд сиз ёрдам бермасангиз, бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмайди Гап бундай. Фирибгарликни бошида Санжар Сулаймонов номли кимса туради У…
КАДРНИНГ ЎТИШИ
АКМАЛНИНГ ХОНАСИ
Акмал компьютерга бир пас тикилади-д, асабий холда туриб у ексдан-бу екка юради. Сўнг чидай олмай ташқарига чиқади. Лобар опанинг ёнига боради.
АКМАЛ: ( Лобар опадан) Улар чиқишдими?
ЛОБАР ОПА: Йўқ. Асабийлашманг Акмалжон. Бу оилавий можаро эмас.
Шу пайт Аъзам Пўлатович хонасидан Гўзал чиқиб, котибасининг олдига келади. Акмал уни кўриб, олдига боради
АКМАЛ: (жахл билан) Аблаҳ! Бошига мушкул иш тушганида сенинг оёғингни ҳам ялашга тайёр. Олти ой илгари сени кўрса, худди кўнгли айнияётгандай, тескари қарарди. Унга ёрдам берма, Гўзал! Бир жазосини тортсин. Ўн йил қамоқда ўтирса ақли кириб қолади.
ГЎЗАЛ: Ўзингни қўлга ол, Акмал! Нима бўлган тақдирда ҳам у ҳамон менинг эрим.
АКМАЛ: Лекин, бу кўпга бормайди, тўғрими? Уч юз минглик қимматбаҳо костюмда, қўлида тилла занжирли олтин соат, ўзи эса бу ерда йиғлаб ўтирибди. Суфф-ей! (қўлларини харакатлантириб) Нимамиш, энг яқин хамкори алдаганмиш. Ўзи эса бу вақти касал хотинини ташлаб, ўйнаши билан Европа бўйлаб саёҳат қилган эмишлар. Шу қаллабликларни ўзи бошлаганини айтиб қўя қолмадими?
ГЎЗАЛ: (ажабланиб) Сен буларни қаердан биласан?
АКМАЛ: (Ўзини босиб) Мен анқов ҳам ва гўл ҳам эмасман. Эрингга тегишли кўп нарсани биламан.
ГЎЗАЛ: (жилмайиб) Шерлок Холмс бўп кете-ей! Лекин сенинг гапларинг тўғри эмас. У менга ҳақиқатни айтди. Уни анови Жонона орқали қармоққа илинтиришган. Айнан шу пайтда мен касал бўлиб қолганим эса уларга жуда ҳам қўл келган.
АКМАЛ: (асабийлашиб) Нима уни ҳимоя қилаяпсанми? Менимча эса… у .. жазога лойиқ!
Шу пайт хонадан Жамол билан Аъзам Пўлатович чиқиб келишади. Акмал шошиб ўз хонасига кириб кетади.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Гўзал, менимча, Жамол Акбарович ўзини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сизнинг касаллигингиз туфайли лоқайдлик қилганини айтиш.
ГЎЗАЛ: (Гўзал Жамолга бир қараб қўйиб) Аммо Жамол Акбарович менга мутлақо ёрдам бермаганлиги, ўз ўйнаши билан оғир дамда мени ташлаб кетганлигини билсангиз керак?
Жамол қизариб, бошини хам қилди
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Атрофдагилар бирга яшамаётганликларингни билишадими?
ГЎЗАЛ: Бир неча киши, холос. Буни овоза қилишни ўзимга эп кўрмадим. Касалим бошлангандан сўнг икки хафта ўтар-ўтмас у бошқа аёл билан учраша бошлади.
Жамол ялт этиб Гўзалга қарайди. Аъзам Пўлатович Жамолга совуқ нигоҳ ташлайди.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Бу гаплардан хабарим йўқ экан. (Жамолга қараб) Гўзал Хакимовнанинг гаплари тўғрими?
ЖАМОЛ: (Кўзини ердан узмай) Ҳа! Тўғри. Бу аёл Санжарнинг амакиваччаси Жонона эди.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Хозир у билан муносабатларингиз қандай?
ЖАМОЛ: (зўрға) Хозир мен у билан яшаяпман.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: тушунарли… Ҳаммасини яхшилаб, ўйлаб кўриб, сизга қўнғироқ қиламан. Хайр. (Жамолнинг қўлини сиқиб, хонасига қайтади)
ЖАМОЛ: (Гўзалга) Кечир, мен бошиданоқ ҳаммасини билишингни ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим.
ГЎЗАЛ: Энди бунинг аҳамияти йўқ. Кеч бўлса ҳам ўз хатоингизни тушуниб етибсиз.
ЖАМОЛ: Энди мен билан ажрашсанг керак-а?
ГЎЗАЛ: Муаммоларингиз ҳал бўлсин, бу ҳақида кейин гаплашамиз.
(Унинг сўнгги гапларини хонасидан чиққан Акмал эшитади. Уни кўриб, Жамол кетишга ошиқади)
ЖАМОЛ: Майли мен борай. Паризодни ўпиб қўй.
Шошилиб, кетади.
АКМАЛ (овозини баландлатиб) Нега унга дархол ажрашишингни айтмадинг? Сени қай аҳволда ташлаб кетгани ҳаммага аён-ку!
У ёқдан бу ёққа ўтиб, йўлакда турган креслони тепди. Сўнг хонасига кириб кетиб, эшикни қарсиллатиб ёпади. Гўзал бошини чайқаганича ўзининг хонасига кириб кетади.
КАДРНИНГ ЎТИШИ
ЖАМОЛ ХОНАДОНИ
Жамол- уй халатида
Жонона — кўк шойи хитой халатида. Сочлари тўзғиган, буянмаган.
Ошхонада бақириб, идишларни синдирмоқда. Жамол эшик рахига суянганича турибди.
ЖОНОНА: Қайндай тилинг борди бу гапларни айтишга? Мен сени Санжарнинг қармоғига илинтирдимми? Ўзингни барча ифлос ишларингни энди менинг бўйнимга юкламоқчимисн? Бекорларни айтибсан! Мен бугуноқ Лондонга учаман. Сен билан бирга қамоқда чирийдигн аҳмоқ йўқ!
ЖАМОЛ: Сенинг асл башаранг мана энди кўринди. Менимча, сен билан қамоқда ўтиришга энди чидай олмасам керак. Ундан кўра менинг кўзимдан нари бўлганинг яхши. (чиқиб кетмоқчи бўлади, аммо тўхтаб яна Жононага қарайди) Айтгандай, Гўзал иккаламиз ҳақида бошиданоқ билар экан. У ўзини ҳақиқий аёлдек тутди. Мен эса аблҳлик қилдим. Унг энг керак пайтим сенга илакишдим.
ЖОНОНА: (захархандалик билан) Ҳа-а, унда нег хотинчангнинг ёнига қайта қолмайсан?
ЖАМОЛ: Чунки Гўзал жуда ақлли аёл, мен эса унга муносиб эмасман. (бурилиб, чиқиб кетади)
ЖОНОНА: (У ёқ бу ёққа аланглайди-да, ётоқхонга кириб, нарсалрини жомодонга тиқа бошлайди) Мени қамоққа тиқиб бўпсан. Аввал ушлаб кўрчи. (Пулларни, барча қимматбахо нарсаларни олади. Сўнг телефон қилади.
Алло, бу авиакассми?. Ҳа, битта Лондонгача чипта буюртирмоқчи эдим. Қачон? тўрт соатдан сўнг учади? Айни муддао. Хозир етиб бораман. Раҳмат.
КАДР ЎТИШИ
СУД ЗАЛИНИНГ КЎРИНИШИ
Судья – қора костюм, оқ кўйлак, кулранг галстукда
Аъзам Пўлатович — куларанг костюм –шим, оқ кўйлак, кулранг хамелион галстукда
Жамол – малла костюм шим — галстуксиз.
Санжар- тўқ кулранг костюм шим, оч хаворанг кўйлак, галстукда
Тохир — малла костюм, қора шим, оқ кўйлакда.
Латиф – енги калта хаворанг кўйлак, қора шимда.
Суд тугаган. Судья болғачасини уради. Хамма унга қарайди.
СУДЬЯ: Далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, суд бир хафтага қолдирилади. Жавобгарлар шаҳардан чиқиб кетмасликка тилхат берган ҳолда, вақтинчалик озодликда қолдириладилар.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: (ёнида ўтирган Жамолга қараб) Иложи борича, эмайл орқали Санжар билан ёзишмаларингизни менга тақдим қилишингиз керак. Уларни почтангиздан ўчириб ташламагандирсиз.
ЖАМОЛ: (пешонасини тириштириб) Бир-иккитасини ўчирувдим. Аммо улар корзинада бўлиши керак. Ҳали бир ой ўтмади-ку.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Бахтингизга сақланган бўлсин. (Сўнг ёнида унга қараб турган Тохир билан Латифга) Сизларнинг ҳам ёрдамларингиз керак. Аввало сўнгги битим юзасидан хужжатларнинг оригиналини топиш лозим. Билмадим, бунинг учун хамкорларингизга сўров юборасизми? Ёки хорижга яқин одамларингизни жўнатасизми? Аммо буни зудлик билан, ана шу бир хафтанинг ичида ҳал қилиш лозим.
ТОХИР: Албатта, буни уддалаймиз. Ўйлайманки, хамкорларимизга тушунтирилса, улар асл хужжатларнинг нусхасини беришдан бош тортмасалар керак.
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: Бўлмас, ишга. (сўнг залнинг иккинчи томонида ўз адвокати билан гаплашиб турган Санжарга назар тшлаб) Жуда ҳам пихини ёрган экан. Аммо Жононанинг қочиб кетгани хозир унга минус бўлиб турибди. Худо хоҳласа марра бизники бўлади.
ЖАМОЛ: Раҳмат сизга.
КАДРНИНГ ЎТИШИ
АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИНГ КЎРИНИШИ
ГЎЗАЛНИНГ ХОНАСИ
Гўзал – қора сариқ йўл-йўл кофта ва қора юбкада
Жамол – аввалги кадрдаги кўринишда
Лобар опа – қора юбка ва яшил кофтада
Гўзал ишлаб ўтирибди. Эшик тақиллаб, Лобар опа киради.
ЛОБАР ОПА: Гўзалхон, (эшикка имлаб) Жамол.. Акбарович келди. Сизни олдингизга кирмоқчи.
ГЎЗАЛ: Майли, кирсин.
Хонага Жамол киради. Кўриниши хорғин. Кўзларининг ости қорайиб кетган.
ГЎЗАЛ: Салом. Яхшимисиз?
ЖАМОЛ: (Лобар опага қараб қўяди. У чиқиб кетади)
Раҳмат, ёмон эмас.
ГЎЗАЛ: Ўтиринг (дивандан жой кўрсатади. Иккаласи ҳам диванга ўтиради). Аъзам Пўлатовичдан хаммаксини эшитдим. У ишни ютса бўлади деяяпти, Аммотескариси ҳам бўлиши мумкин..
ЖАМОЛ: Биламан. Мана буни олиб қўй. (Гўзалга пластик карточка беради)
ГЎЗАЛ: Бу нима?
ЖАМОЛ: Уйимни, машинамни сотдим. Жононанинг қарзларини тўлаганимдан кейин, пулни учга бўлдим. Манови кўк карточкадаги пул сенга. Буниси эса (иккинчи карточкани узатади) Паризодга Озгина ўзимга ҳам олиб қолдим. Қамоқдан чиққанимдан кейин керак бўлиб қолар.
ГЎЗАЛ: Эсингизни ебсиз. Менга сизнинг пулларингиз керак эмас.
ЖАМОЛ: Илтимос, уларни ол. Мен сенга оғир кунларда ёрдам бера олмадим. Сендан кечирим сўрайман. (Гўзалнинг қўлини ушлаб, бошини эгади) Мендан қанча нафратлансанг, шунча оз. Илтимос, мени кечир. Юрагимдаги бундай оғир тош билан қамоққа кета олмайман. Сен билан Паризоднинг олдида бир умр қарздорман.
Хонанинг эшиги тақиллаб Акмал киради. Иккаласини кўриб, жахл билан чиқиб кетади.
ЖАМОЛ: Сен анави (боши билан эшикни кўрсатади) йигитга турмушга чиқмоқчимисан? Уни севасанми? (Бошини чайқаб) Аҳмоқман, ўзи нега буни сендан сўраяпман. Мен касал бўлганингда қочиб қолдим, у эса сенинг ёнингда бўлди. Албатта, уни севасанда, тўғрими? (Йиғлайди) .Мен сени ҳали ҳам севаман, Гўзал (Бошини кўтариб, Гўзалга қарайди. У индамайди).
ГЎЗАЛ: Керак эмас, Жамол ака. Яна қайтадан бошлашга энди кеч бўлди. Қалбдаги жароҳатларни қайта тирнаманг
ЖАМОЛ: Мен сенга нисбатан ҳеч қандай ҳаққим қолмаганини биламан. Қни энди бир йилга вақтни қайтаришни иложи бўлса эди. Умуман бошқача йўл тутган бўлардим. Мен ҳаммасини тушуниб етдим. Аммо энди кеч бўлди. Лекин эсингда бўлсин мен доимо сени севганман ва умримнинг охиригча севаман.
ГЎЗАЛ: (Бирдан ўпкаси тўлиб, кўзидан ёш келади. Жамолни ўзидан итаради.) Илтимос, бу ҳақида гаплашмайлик.
ЖАМОЛ: (Кўз ёшини рўмолчаси билан артиб), Этага кечқурун Паризодни кўргани борсам бўладими? Илтимос, йўқ, дема. Уни қамалишимдан олдин бир кўрай.
ГЎЗАЛ: (Ўрнидан туриб, жойига ўтиради) Майли. Хоҳишингиз.
КАДРНИНГ ЎТИШИ
ҚАҲВАХОНА КЎРИНИШИ
Гўзал – оқ енгил костюм шимда
Акмал — футболка ва жинси шимда
Қаҳвахонада қахва ичиб ўтиришибди. Акмалнинг жахли чиққан.
ГЎЗАЛ: Менга қара, Акмал. Хозир унга жуда ҳам қийин. Сен эса уни кўрганда баттар асабига тегаяпсан.
АКМАЛ: Мен-а. Ўзи нега уни ҳимоя қилиб қолдинг? Сен ҳали ҳам уни севасан, тўғрими?
ГЎЗАЛ: Йўқ, лекин мен унга ачинаман
АКМАЛ: У сенга ачинмаган эдику!?
ГЎЗАЛ: Тўғри, аммо Жамол ака учун қамоқ даҳшатли жазо.
АКМАЛ: Сен жуда ҳам кўнгилчансан. Балки шунинг учун ҳам сени севарман. (Қўлини махкам сиқади).
ГЎЗАЛ: Мен ҳам сени севаман, Акмал. Худо хоҳласа тўйимизга опангни ҳам таклиф этамиз.
АКМАЛ: (Бошини қўйи солади) У тўйга кела олмайди.
ГЎЗАЛ: (ажабланиб) Нега?
АКМАЛ: Чунки у ўлган. У кимёвий даволанишнинг азобларига чидай олмай, даволанишни давом эттиришдан бош тортган эди. Мен ўшанда 18 ёшда эдим. Опамнинг ўлишини хоҳламасдим. Унга қўлимдан келганича ёрдам бердим. Аммо бу камлик қилди. Унинг эри эс буларнинг барчасига бефарқ эди. Опам ўлгач, орадан уч ой ўтар-ўтмас у қайта уйланди. Опам ўшанда бор йўғи йигирма беш ёшда эди.. Бор йўғи йигирма беш ёшда.. (Акмал ўзини тутаолмай йиғлаб юборди)
ГЎЗАЛ: (Акмалнинг сочларини силаб) Э, худойим. Нега буни менга илгарироқ айтмадинг!
АКМАЛ: Мен сенинг ҳам ўлиб қолишингдан жуда ҳам қўрқдим.Шунинг учун ҳам кимёвий даволанишни охиригача олиб боришингни хоҳлардим. Мен қўрқаяпман, Гўзал. Яна ёлғиз қолишдан қўрқаяпман. Сизлар бир-бирингизни севсиз. Бу сенинг кўзингдан кўриниб турибди.
Гўзал хурсиниб қўяди
ГЎЗАЛ: Акмал… сенга бир нарса айтмоқчи эдим. Бугун.. Бугун кечқурун Жмол Паризодни кўргани келади.
АКМАЛ: (Бошини кўтариб) Демак, мен бормаслигим керак, шундайми?
ГЎЗАЛ: Ундай эмас. Фақат кечроқ келсанг, девдим. Иккалангиз учрашиб, ассаббузарлик бўлмасин дегандим.
АКМАЛ: Олдинлари сен уни уйга таклиф қилмасдинг.
ГЎЗАЛ: Аммо…
АКМАЛ: (шахд билан ўрнидан туради). Тушундим. Қўрқма мени кўрмайсан.
Чиқиб кетади. Гўзал уни тўхтатмоқчи бўлади, аммо беҳол қўлини туширади.
КАДР ЎТИШИ
СУД ЗАЛИНИНГ КЎРИНИШИ
Судья – қора костюм, оқ кўйлак, кулранг галстукда
Аъзам Пўлатович — куларанг костюм –шим, оқ кўйлак, кулранг хамелион галстукда
Жамол – малла костюм шим – сариқ галстукда.
Санжар- тўқ кулранг костюм шим, оч хаворанг кўйлак, галстукда
Тохир – малла костюм, қора шим, хаворанг кўйлакда.
Латиф – енги калта оқ кўйлак, қора шимда.
Гўзал – оч яшил ранг костюм шимда
Суд залида жимжитлик. Судъя хукм ўқимоқда. Айбдорлар ўридан турган.
СУДЬЯ: Суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-модда 2-қисми “б” банди ва 227-моддаси 2-=исми “а” банди билан Санжар Солиҳович Сулаймоновни айбдор деб топилсин. Ва Жиноят Кодекснинг 228 моддаси қўлланилиб узил-кесил 13 йил озодликдан маҳрум қилинсин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазо муддати 2008 йил 10 июлдан бошлаб ҳисоблансин. Иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган Санжар Сулаймоновга тегишли хужжатлар жиноят ишига қўшилганлиги сабабли мухокамадан қолдирилсин.
Айбланувчи Жамол Акбарович Қодировга қўйилган айблар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-228 моддалари билан ўз исботини қисман топмаганлиги учун, Жамол Акбарович Қодиров уч йил қамоқ жазосига…
(Жамолнинг ранги оқариб кетади. У аянчли нигоҳи билан четда ўтирган Гўзалга қарайди) .. шартли равишда хукм қилади ва бир миллион сум жарима тўлашни белгилайди. Хукмдан норози томонлар хукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланган эса хукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида аппеляция тартибида шикоят қилишга ва протест билдиришга ҳақлидир. Суд жараёни тугади. Хаммага раҳмат. (Болғачасини уриб, папкани ёпадида, залдан чиқиб кетади. Ҳамма тарқала бошлдайди.)
Жамол бир оз карахт бўлиб туради-да, сўнг бор кучи билан Аъзам Пўлатовичнинг қўлини силкий бошлайди. Санжарни икки ички ишлар ходими, суд залидан олиб чиқиб кетишади. У Жамол томонга ғазаб билан қараб кетади.
ЖАМОЛ: Раҳмат сизга.. Раҳмат…
Уларнинг олдига Гўзал келади. Жамол уни қучоқлаб, даст кўтариб олади. Турган жойида айлантиради. Буни кўриб турган Акмал, суд залидан югурганича чиқиб кетади.
ГЎЗАЛ: Бўлди қилинг, Жамол ака. Мени қўйиб юборинг. Бу менинг эмас, Аъзам Пўлатовичнинг иши.. (Жамол Гўзални аста ерга қўяди)
АЪЗАМ ПЎЛАТОВИЧ: (Жамолнинг кафтини сиқиб) Ҳаммаси яхши тугаганидан хурсандман. Агар вақтида ички ишлар идорасига бориб, белгиланиб турсангиз, шахардан чиқиб кетмай, ўзингизни яхши тутсангиз, сиздан судланганликни икки йилда олиб ташлашларига харакат қиламиз. Тўғрими, Гўзалхон…
Гўзал жилмайиб, бош ирғиб қўяди.
КАДРНИНГ ЎТИШИ
КЎП ҚАВАТЛИ БАНК УЙИНИНГ КЎРИНИШИ
ГЎЗАЛ ХОНАДОНИ
Гўзал – аввалги кадрдаги кўринишда
Жамол – аввалги кадрдаги кўринишда
Паризод — пушти куйлакчада
Комила опа- малла енги калта гулдор куйлак ва румолда
Гўзал эшик қўнғироғини босади. Эшикни Комила опа очади. Жамолни кўриб, бир зум хайрон қолади.
ЖАМОЛ: Салом, Комила опа? Яхшимисиз?
КОМИЛА ОПА: (Бир Жамолга, бир Гўзалга қараб) Са-алом. Яхшимисиз? Келинглар..
Улар ичкарига киришади. Хонадан Паризод югуриб чиқади.
ПАРИЗОД: Дадажон ! (Дадасининг бағрига отилади). Бутунлай қайтиб келдингизми? Анави аёл сизни бизникига қўйвордими?
Гўзал билан Жамол бир-бирларисга қараб қўйишади.
ЖАМОЛ: (Гўзалга қараб) Мен.. мен сени кўргани келувдим.
ГЎЗАЛ: Қани ҳамма ошхонага. Ошхонадан жуда ҳам мазали хид келаяпти. Комила опа бугун нима пиширдингиз?
КОМИЛА ОПА: Ош дамловдим. (Хаммалари ичкарига киришади)
ЖАМОЛ: Мен кета қолай. Паризод яхши экан.
ГЎЗАЛ: хаммамиз аввалгидек бирга овқатланайлик. Хўпми?
ПАРИЗОД: Илтимос, қолинг.
Гўзалнинг қўл телефони жиринглайди. Акмал телефон қилаётган эди. Гўзал қўшни хонг чиқади.
ГЎЗАЛ: Акмал қаердасан?
АКМАЛНИНГ ОВОЗИ: Гўзал.. мени қидирма. Сени жуда ҳам севаман. Аммо сени бахтли қила олмаслигимга кўзим етди. Мен кетаяпман. Энди ҳеч қачон учрашмаймиз. Бахтли бўл. (Қисқа гўдоклар эшитилади. Гўзал бир оз телефонга қараб туради-да, ошхонага қайтиб киради)
ГЎЗАЛ: (Жамолнинг олдига ўтириб) Қани, ош совимасин. Олинглар. Қорним жуда ҳам очқаб кетди.
Жамол Гўзалга меҳр билан тикилиб қолади. Паризод бир ойисига бир дадасига қараб, ўрнидан турадида, орқаларидан бориб, уларнинг ўртасига суқилиб киради. Гўзал билан Жамол кулиб юборишади. Паризодни ўпаман деб, бошларини бир-бирига уриштириб оладилар. Комила опа уларга жилмайганича қарайди.
КОМИЛА ОПА: Илоҳим, бирга бўлганларинг рост бўлсин.
Жамол билан Гўзал жилмаяётган Паризоднинг икки юзидан икки томондан ўпишади.
ФИЛЬМ ТУГАДИ