800

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Қосимова Наргис,

Халқаро журналистика факультетининг доценти

 Сегодня формирование правовой культуры у молодежи имеет важное значение. И её можно осуществить лишь создав крепкую правовую базу, последовательно проведя  молодежную политику в стране. В статье анализируются вопросы повышения правовой культуры молодежи, исторические аспекты, факторы мешающие данному процессу, существующие проблемы, а также пути их решения.

Today, the formation of legal culture among young people is important. And it can be done only by creating a strong legal framework, consistently pursuing a youth policy in the country. The article analyzes the issues of improving the legal culture of young people, historical aspects, factors that hinder the process, existing problems, and ways to solve them.

Ключевые слова:правовая культура, молодежь, Узбекистан, Конституция,  молодежная политика,  правовая база.

Keywords: legal culture, youth, Uzbekistan, Constitution, youth policy, legal framework.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси шахс ва давлат ўзаро масъуллигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўйган. “Инсон – давлат” муносабатларида устуворлик инсонга тегишли. Давлат ҳокимияти органларининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилиши лозим. Инсон ҳуқуқлари инсонпарвар демократик ҳуқуқий онгнинг ўзагидир. Ҳуқуқий онг даражаси бу одамларнинг ҳуқуқлардан шунчаки хабардорлиги, қонунларни билишигина эмас, балки, энгаввало, қонунларга риоя этиш ва уларни бажаришга тайёрлик, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқни ва одил судловни ҳурмат қилишдир. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Айни чоғда ёшлар келажакда мамлакатимизни ривожлантиришда, демократик қадриятларнинг қарор топишида, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларни бошқариб, эркин, фаровон ва юксак маданиятли жамиятни барпо этишда катта кучга айланадилар. Шу ўринда  ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Нега? Чунки ҳуқуқий маданият  демократик жамиятнинг асоси бўлиб, давлатнинг ҳуқуқий жиҳатдан мукаммалигини. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси томонидан ҳуқуқий нормаларга риоя этишини билдиради.  Ёшларда ҳуқуқий маданият, юқори маънавиятни шакллантиришда  аввало уларни умуминсоний ва миллий қадриятларда тарбиялаш жоиз.

Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиб[1], уларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ўз ҳуқуқлари билан биргаликда эркинлари, мажбуриятларини тушинтириш давлатимизнинг ҳуқуқий-демократик жамият қуриш йўлида ташланган катта қадамдир. Маълумотларга кўра [1], Ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24 ни ташкил этади. Шунингдек 26 миллиондан ортиқ аҳолининг 60 фоизи (15,6 млн) 28 ёшгача бўлган ўсмирлардан иборат. Ўзбекистонда 1-6 ёшдагилар 3,63 млн, 7-14 ёшдагилар 5,17 млн, 14-28 ёшдагилар 6,8 млн кишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ёшларнинг жамиятимиздаги ўрни ҳақида тўхталиб, “…ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим. Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади. Бизнинг назаримизда, мазкур ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ушбу соҳани ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим ҳаётий устувор йўналишларидан бири даражасига кўтариш бўйича қатъий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши керак.Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир [2]” деган эди. Дарҳақиқат, бугунги дунё ёшлари сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.

Айтиш жоизки ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасидаги илк тушунчалалрни болалар оилада, мактабгача таълим муассасаларида оладилар. Мактаб даврида эса  улар давлат қурилиши  ва конституциявий тузими,  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари, мажбуриятлари ҳақидаги билимларга эга бўлишади. Албатта бу билимлар ўрта махсус таълим муассасалари, олий ўқув юртларида такомиллаша боради. Охиргисида талабалар учун ташкил қилинадиган махсус курслар орқали улар халқаро сиёсий ҳаёт, жаҳонда инсонларнинг  ҳуқуқлари қай даражада ҳимоя қилиниши билан танишадилар.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ бошланган бўлиб,1992-йил 22-августда “Ўзбекистон ўқув юртларида ҳар йили 1-сентябрда “Мустақиллик куни”ни ўтказиш тўғрисида” Президент Фармони эълон қилинган эди[3]. Унда давлатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни байрам қилиниши муносабати билан ва унинг ёшларни маънавий камол топтиришда жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, ўқув юртлари жамоаларининг истакларини ҳисобга олиб:

  1. Ҳар йили 1-сентябрда барча мактабларда, ҳунар техника билим юртларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида “Мустақиллик куни” мавзуида махсус машғулотлар, дарслар, маърузалар, тантанали йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиш:
  2. Қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар:

– турли шакллардаги, ижодий изланиш ва байрам вазияти руҳидаги машғулотлар ва тадбирларни ўтказишга оид зарур ташкилий чораларни кўрсинлар:

Республика ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлардан ўқувчилар ва талабаларни кенг хабардор қилинишини таъминласинлар, уни эркин ва юксак ватанпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбияласинлар:

– ўқув юртларида мустақиллик кунини байрам қилишда ёшларнинг ижодий қобилиятларини очишга кўмаклашуви ҳамда бир хиллик ва расмиятчиликни истисно этувчи танловлар, ижодий беллашувлар, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўқув юртларида Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида республика оқсоқоллари, депутатлар, фан, маданият ва санъат арбобларини, ижодий ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини, корхоналар ва муассасаларнинг раҳбарларини қатнашишга кенг жалб қилишлари” каби муҳим вазифалар белгиландики, бу фармоннинг жойларда бажарилиши халқимизга мустақиллик тушунчасини етказишда, уларни истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлди. Буборада Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларида ибратли ишлар амалга оширилди.

Президент Фармони асосида Ўзбекистондаги барча ўқув юртларида 1-сентабрда “Мустақилликкуни” кенг нишонланди. Таълим муассасаларида шу куни тантанали митингдан сўнг биринчи дарслар “Мустақиллик дарслари” сифатида ўтказилди. Бунда профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, халқ депутатлари қўлга киритилган мустақилликнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида талабаларга кенг тушунтириш бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994-йил 13-июнда ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс Дастурини қабул қилди[4]. Унда республикада ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлат қуриш учун шарт-шароитлар яратиш масалалари кўзда тутилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фан-техника, санъат ва маданиятни янада ривожлантириш мақсадида қатор қарорлар қабул қилди. Айниқса, мамлакат истиқболи ва миллат келажагини таъминлаш, ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида 1993йилда Улуғбек номидаги Ўзбекистон Ёшлар жамғармаси ташкил этилди[5]. Жамғарманинг асосий мақсади ёшларнинг интеллектуал имкониятларини янада кенгайтириш, салоҳиятли ёшлар кучини бирлаштириш, уларни асраб-авайлаш, илм-фан ва маданиятни ривожлантиришга бўлган интилишларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ақлий имкониятларини кенгайтириш ва маънавий етуклигини таъминлаш асосида мустақилликнинг соф инсонпарварлик мазмунини чуқурлаштириш ҳамда унинг жамиятнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишига катта умид боғлаган. Шу боис амалга оширилган тадбирларга танқидий назар билан қарайди. Бой берилган имкониятлар йўл-йўлакай ўрганиб, тузатиб борилади. Ижодий ва илмий кучларга кўмаклашувчи қатор жамоат ташкилотлари фаолиятига ана шу нуқтайи назардан баҳо берилди. Натижада унинг куч ва имкониятларини бирлаштириш мақсадида 1996-йил 17-апрелда ёш ижодкорларга, олимларга ва тадқиқотчиларга кўмаклашувчи, умуман ёшлар муаммолари билан шуғулланувчи “Камолот” жамғармаси таъсис этилди[5].Ёшлар ташкилоти ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, чуқур билим, касб эгаллаши, ўзларида юксак маънавият, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатлари ҳосил қилиши, уларнинг истиқлол ишининг давомчилари бўлибй этишишларида кўп қиррали ёрдам кўрсатишни ўзининг дастурий вазифаси қилиб белгилади ва бу борада бир қатор ишларни амалга оширди. Кейинчалик жамғарма “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатига айлантирилди. Унинг фаолиятини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006-йил 10-октабрда қабул қилган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Қарори катта аҳамиятга эга бўлди [6].

Истеъдодли ёшларни саралаш, танлаш ва уларга ёрдам бериб, хорижий мамлакатларда ўқиб, дунёвий тажрибаларни, жаҳон тараққиётини ўрганишлари мақсадида 1997йил 7 январда “Умид” жамғармаси тузилди [7].

Албатта, ёшларни янгиланаётган демократик, инсонпарвар жамиятга муносиб қилиб тарбиялаш ўз навбатида улар ижтимоий кафолатини ҳам таъминлашни тақозо қилади. Бу борада Ўзбекистон истиқлолга эришгандан сўнг республикада ёшларнинг ижтимоий кафолати учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсат ишлаб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 20 ноябрда бўлиб ўтган сессиясида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Бу қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсади белгиланиб, “Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижтимоий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шароитлар яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир” [8], – дейилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган ташкилий тадбирлар ҳам кўзда тутилди. Қонун эса 1992-йил 1-январдан кучга кирди. Корхона, муассаса ва ташкилотлар бу борада аниқ амалий тадбирлар белгиладилар. Республикада қонуннинг бажарилишига катта эътибор берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республика биринчи Президенти биргина 1992-1993-йилларда ёшлар ижтимоий кафолатини таъминлаш ва улар истеъдодини камол топтириш мақсадида 14 та Фармон қабул қилди. Уларда ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг моддий аҳволини яхшилашдан тортиб, ёшлар истеъдодини ҳам моддий, ҳам маънавий рағбатлантиришгача бўлган тадбирлар кўзда тутилди. Масалан, Президентнинг 1993-йил 5-февралда қабул қилган “Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонида “ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён қилиш ва ижтимоий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб, охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар – бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари таъсис этилсин” [8], – дейилади.

Бугунги кунда кўплаб талаба ва аспирантлар ана шундай мукофотга сазовор бўлмоқдалар. Ёшлар ижтимоий кафолатига доир жойларда маълум тажрибалар тўпланди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши 1993-йил январ ойида Ёшлар сиёсати бўйича Қонун қабул қилди. Вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1992-йил 4-декабрдаги 568 сонли Қарори асосида вилоятларда ва туманларда ёшлар ишлари бўйича ҳокимлар раислигида Кенгашлар тузилди. Ҳокимликлар томонидан давлатнинг ёшлар сиёсатини рўёбга чиқаришда бир қатор ишларни амалга оширдилар.

Хорижда ўқибкелган ёш мутахассисларнинг ҳар икки йилда ўтказиладиган илмий конференцияси анъанага айланиб қолди. Биргина 2006 йили “Истеъдод” жамғармаси ҳомийлигида ўтказилган илмий анжуманда 500 га яқин ёш мутахассис ўз маърузаси билан иштирок этди. 5 та йўналишда ўтказилган ушбу анжуманда ғолиблар 5 та амалий мукофот билан тақдирланишди[7].Ўзбекистон Республикасида ёшлар манфаатлароини таъминлаш бўйича ҳуқуқий база мавжуд, фуқаролик жамият қуриш асосларида ёшлар иштироки таъминланган ёшларнинг ўниб-ўсиши ва комил шахс сифатида камол топиши  учун давлат томонидан махсус таълим, саломатлик, спортв а бошқа турдаги инфратузилмалар яратилган.

Ўзбекистон Республикасидаги ёшлар сиёсатига асосланган саъй-ҳаракатлар тизими давлат ва шахс, давлат ва фуқаролик жамияти, давлат ва оила устуворлиги ҳамда ҳимояси, давлат ва миллий хавфсизлик, давлат ва манфкура, давлат ва таълим-тарбия, давлат ва аҳоли саломатлиги, давлат ва хотин-қизлар, давлат ва ёшлар каби ўзаро алоқадор ижтимой-сиёсий воқеаларнинг изчил, ҳамнафас ва бир-бирини тўлдирувчи  сиёсий катгориялардан иборатдир. Шу билан бирга, давлат ўз сиёсатини амалга оширар экан, табиий равишда, ёшлар қатламини унинг таянчи ва истиқболини белгилаб берувчи асос сифатида қабул қилади. зеро, ёшлар давлатнинг энг муҳим ижтимоий-инсоний қадриятларидан ҳисобланади.

Демак, ёшлар сиёсати – демократик  ҳуқуқий давлат қуриш ва инсонлар эркини таъминлаш борасидаги ҳар бир устувор йўналишларда ўз куч-қуввати, билими, салоҳияти, идрок ҳамда журъатини кучайтиришга қаратилган сиёсатдир.Айтиш мумкинки, мустақиллик йилларида Ўзбекистон қонунчилиги ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишда қуйидаги йўналишларда ривожланмоқда.

Биринчидан, давлатчилик асосларини яратиш жараёнида маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда хусусий тажриба ва амалиётдан, миллий тарихий қадриятлар тизимидан фойдаланиш;

Иккинчидан, жаҳоннинг жумладан, МДҲ мамлакатларининг илғор тажрибаларидан, БМТ ва унинг ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳуқуқий ғоялар меъёрларидан фойдаланиш;

Кўриб турганимиздек, республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати ўз моҳиятига кўра, ҳам миллий ва ҳам умуминсоний қадриятларга таянилган ҳолда амалга ошириб борилмоқда.

Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Шунингдек, республикамизда нашр қилинаётган халқ сўзи, Маърифат, Тукристон, Ўзбекистон овози, Ишонч, Вазият каби газеталарда мамлакатимизда ёшларга оид сиёсатни акс эттириш, ёшларимизда юксак маънавий фазилатларни шакллантиришга бағишланган мақолалар таҳлил қилинди.

2017 йил Ўзбекистон Президенти 7 февраль кунги фармони билан 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади[8]. Унинг иккинчи банди қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилашга аратилган. Албатта бу қўйилган вазифалаор замирида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борастидаги вазифалар ҳам ётади.

Ёшларни янада фоллаштириш мақсадида 2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди.

 

Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мамлакат раҳбари “Камолот” фаолиятини танқидий таҳлил қилдилар. Бугунги кунда ташкилот ўз олдига қўйилган барча вазифаларни тўлақонли бажара олмаётганли таъкидланди.Шунга кўра, Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этди. Қурултойда сўзга чиққанлар, ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси этиб Қаҳрамон Қуронбоев сайланди. Шунингдек, таклифга кўра, Ёшлар иттифоқи раҳбари бир пайтда Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллайдиган бўлди [9].

Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, тегишли хулосалар ҳам баён қилинди. Жумладан:

— умргузаронлик қилаётган давримизда  ёшларнинг интеллекутал салоҳиятини юксалтириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этиб бораётганини ҳисобга олиб, оммавий ахборот воситалари томонидан интеллектуал бойликка интилиш кўникмаларини ёшларимиз хулқ-атворида ва тафаккурида чуқур қарортоптириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоғи лозимдир;

— ёшларимиз хулқ-атворида тафаккурида демократия қадриятларини, эркин шахс маънавиятини шакллантириш масалаларига етарли аҳамият берилишилозим;

-ёшларимизни жаҳон миқёсида рўй бераётган халқаро глобаллашув жараёнлардан муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган нашрларни кўпайтириш ўта долзарб аҳамият касб этади.

-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда  таълим сифатини ошириш жоиз.

Зеро, ҳуқуқий таълимнинг мақсади ҳар бир кишига амалий фаолиятда зарур бўладиган ҳуқуқий билимларни белгиланган давлат стандартларидан кам бўлмаган ҳажмда олиш имкониятини беришдан иборатдир. Тарбиявий ва ўқув ишлари шахснинг ҳуқуқий онг даражасини инсон, жамият, давлат манфаатларига жавоб берадиган энг умумий юридик принциплар ва нормаларни англаб етишга қадар оширишга йўналтирилиши лозим. Ҳуқуқий тарбиянинг ўтмишдан қолган фақат бир томонлама ахборот бериш – маърифатчиликка йўналтирилганлигини бартараф этиб, уни қонунийликни  мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш вазифалари билан узвийроқ боғлаш зарур. Шуни муттасил назарда тутиш керакки, ёшларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда уларни ҳуқуқ, қонунийлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маърифат, қонунга ҳамда ҳуқуққа нисбатан ижобий муносабатни шакллантирибгина қолмай, балки шахснинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигида, унинг ҳуқуқий маданиятида ўзининг тугал ифодасини топади. Ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси ва таълимини такомиллаштиришга таълим ва тарбиянинг ҳали фойдаланилмаган механизмларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш, тарбия ва таълимнинг янги шакллари ва воситаларини жорий этиш, моддий-техника негизини кучайтириш йўли билан эришилади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Болбеков Б. Ёшлар – юртимиз таянчи.

https://vakillik.uz/2017/10/27/yoshlar-yurtimiz-tayanchi.

  1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
  2. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidenti-shavkat-mirziyeev-bmt-bosh-assambleyasi-20-09-20
  3. Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида. http://lex.uz/docs/3026246.
  4. Кубатов Ш. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати: назария ва амалиёт.

http://buxoro-yoshlari.uz/2016/01

  1. Маматқобилов Т. Жамият тараққиётида ёшлар омили.

http://fikr.uz/blog/1920/17921.html

  1. Республика Кенгашининг таъсис конференцияси.

http://old.xs.uz/index.php/homepage/zhamiyat/item/10518-respublika-kengashining-ta-sis

  1. Фуқаролик жамияти асослари.

Www.uz.undp.org/content/dam/uzbekistan/docs/…on…/un_uzb_Civil_Society.pdf

  1. Ўзбекистон Президенти 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади.

https://daryo.uz/k/2017/02/07/ozbekiston-prezidenti-2017-2021-yillarga-moljallangan-harakat-strategiyasi-haqidagi-farmonni

  1. “Камолот” тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. http://xushnudbek.uz/uzbekiston-yoshlar-ittifoqi-tashkil

Улашинг: