715

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасига масъул бўлган алоҳида давлат органи ташкил этилади

Бирлашган миллатлар ташкилоти Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя тизимини йўлга қўйиш ва ижтимоий ҳимоя соҳасига масъул бўлган алоҳида давлат органини ташкил этиш учун икки миллион доллар маблағ ажратади. Бу ҳақида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер мамлакатдаги ижтимоий ҳимоя масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

ЎзР Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг фикрича, 2016 йилда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат вазирлигига айлантирилиши натижасида мамлакатда ижтимоий ҳимоя соҳаси «етим қолган» эди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя учун масъулият бир нечта вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланган.

Ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нафақа ва молиявий кўмак бериш Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, гуруҳлар бўйича ҳам бўлиниш кетди – етим ва ногирон болалар ҳужжат бўйича Халқ таълими вазирлигига, катталар контингенти эса Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилди.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими тарқоқлигича қолмоқда. Бу эса ижтимоий соҳаларга киритилаётган инвестицияларнинг бесамарлиги ҳамда ижтимоий хизматлар сифатининг паст бўлиб қолишига олиб келмоқда.  Шу боис кам даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмайди.  Халқаро тажриба кўрсатишича, ижтимоий ҳимоя икки устунда қурилади: ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизмат.

  • Ижтимоий таъминот тизими турли маблағлардан иборат (нафақалар каби) тўловларни ўз ичига олади.
  • Ижтимоий хизмат тизими – қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсонларга кўмак, ҳимоя, коррекция ва реабилитация орқали ўзини ўнглаб олиш учун шароит яратадиган профессионал хизматдир.

Самарали ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этиш турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ишлайдиган мувофиқлаштирувчи органни тақозо этади. Туман даражасигача кириб борадиган бу орган норматив-ҳуқуқий базани яратишни, ижтимоий таъминот дастурлари ва ижтимоий хизмат ижросини назорат ва мониторинг қилиши керак.

Ягона орган мана шу камчиликларни бартараф этиш мумкин. Алоҳида орган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга самарали ижтимоий хизматларни ташкил қилиш, , реабилитация қилиш вазифаларини бажариши мумкин.

2018 йилда БМТнинг бош котиби Барқарор Ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнини жадаллаштириш учун махсус жамғармани ташкил қилди. БРМ жамғармаси мамлакатларга ўз мажбуриятларини “ҳеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойили асосида бажаришга ёрдам берувчи молиялаштириш механизми ҳисобланади. Мазкур жамғарманинг дастлабки маблағлари ижтимоий жиҳатдан заиф кишилар сонини камайтириш ва  бундай ҳолатнинг олдини олиш бўйича ижтимоий ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бутун дунё бўйлаб БМТнинг 114 та жамоаси мазкур жамғармага ариза бериш учун ҳукуматлар учун билан ҳамкорликда иш олиб борди. Уларнинг фақатгина 24 таси та тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон  шулар жумласидандир.

Н.Қосимова

Улашинг: