Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен журналистлар билан учрашиб, бугунги кунда Туркиянинг дунё бўйлаб кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами хусусида ахборот берди.
— Турк халқи инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш борасида ўз тарихи ва маданиятидан келиб чиққан ҳолда кучли анъанага эгадир, деди жаноб элчи.-Туркия табиий офатлар, урушлар, йўқсиллик ва жамиятлараро тўқнашувлар сабабли мушкул вазиятда қолган давлатларга ёрдам кўрсатишни инсонийлик вазифаси ва халқаро ҳамжамиятнинг барқарорлигидаги муҳим унсур деб билади. Тарихан ҳамда бугунги кунда халқларнинг ирқи, дини, тили, жинсидан қатъий назар эҳтиёж туғилган жойларга тезкорлик билан ва ўз имкониятлари даражасида инсонпарварлик ёрдами етказиб бермоқда. Атиш жоизки, бугунги кунда Туркияда паноҳ топган қочоқлар сони жиҳатидан Туркия жаҳонда биринчи ўриндадир.
-12 аввал 85 миллион доллар миқдорида бўлган инсонпарварлик ёрдамимиз сўнгги йилларда жиддий тарзда ошиб, жаҳоннинг кўпгина минтақасига ёйилди шунингдек, сони ва сифати жиҳатидан ҳам турлари кўпайиб, озиқ-овқатдан бошқа соҳаларни ҳам қамраб оладиган ҳолга келди, дейди элчи Аҳмед Башар Шен. -“Development Inıtiatives” номли ташкилот томонидан тайёрланган “Умумжаҳон Инсонпарварлик Ёрдамлари Ҳисоботи-2018” («Global Humanitarian Assistance» (GHA) ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра инсонпарварлик ёрдами 2017 йилда 8.07 миллиард АҚШ долларга етди. Бу маблағ билан Туркия инсонпарварлик ёрдамлари бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилди. Анъанавий тарзда энг катта эҳсон қиладиган мамлакат деб билинадиган АҚШ эса 6.68 миллиард долларлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда турибди. Ҳисоботда инсонпарварлик ёрдамларининг миллий даромадга нисбатига кўра ҳисобланганда эса Туркия 0,85 фоизлик кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган ва дунёнинг “энг сахий мамлакати” унвонини сақлаб қолган. Кейинги ўринда 0.17 фоизлик кўрсаткич билан Норвегия ва Люксембург давлатлари туради. 2014 йил 1 июль куни БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича координацион офисига (OCHA) энг кўп миқдорда кўнгилли эҳсон қилган давлатлар рўйхати киритилган OCHA Донор Ёрдам Гуруҳига (ODSG) аъзо этиб сайланди. Бугунги кунда Туркия дунёнинг турли бурчакларида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқда. Бунга 2018 йил июнь ойида Суданга 10 минг тонна буғдой ва 15 минг тонна мазут, Ливиядаги турли касалхона ва тиббий марказларига тиббий жиҳоз ва дори-дармонлар, 2017 йил апрель ойида Яманда вабо эпидемиясига қарши курашда фойдаланиш учун ЮНИСЕФ ҳисобига 1 миллион АҚШ доллари ўтказиб берилганлиги мисол бўла олади. Мьянмарнинг Аракан провинцияси шимолида 2017 йил август ойида юзага келган ҳодисалардан кейин Мьянмар ва Бангладешда яшаётган Роҳинга мусулмонларига озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан бирга яшаш ва тиббий объектларни ўзида жамлаган катта масштабли лагер қурилиши бўйича ишлар AFAD, Қизил ой жамияти ва ТИКА ҳамкорлигида давом этмоқда. 2017 йил август ойидан бери Бангладешдан бошпана топган Рохинга мусулмонларига жами 7.400.000 АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатилди. 2017 йилнинг сентябридан бери эса ҳар куни 25.000 киши иссиқ овқат билан таъминланмоқда. Ғазо секторидаги жароҳатланганларга хизмат қилиш ва тез тиббий ёрдам лозим бўлган вазиятларда фойдаланиш учун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига 1,2 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам трансфери амалга оширилди.
Мамлакат Суриядаги зўровонликдан қочган сурияликларга нисбатан жорий этган очиқ эшиклар сиёсатини давом эттирмоқда ва айни пайтда умумий сони 4 миллиондан кўпрок қочокларга жой берган. Туркиянинг 10 та вилоятида ташкил этилган 14 та вақтинчалик паноҳ марказларида 2018 йил 21 сентябр санасида 176 685 суриялик яшаб келмоқда. 3,4 миллионга яқин суриялик эса Туркиянинг турли шаҳарларида истиқомат қилишмоқда. Охирги 7 йил ичида мамлакатда 300 мингдан ортиқ суриялик чакалок дунёга келди. 2018 йил август ойида мамлакатда мактаб ёшида бўлган болаларнинг сони 976 мингдан ошди. Шу доирада 2016 йилда 30% амалга оширилган мактабга жойлаштириш фоизи 2017-2018 укув йилида 65% га етди. Касалхоналарда 1,5 миллион жарроҳлик операциялари амалга оширилди. Буларга қарийб 33 миллиард доллар миқдорда пул сарфланди.
Учрашув сўнггида Аҳмед Башар Шен ОАВ вкилларинг саволларига жавоб берди.
Н.Қосимова