44

Валерий Фальков: “Университетлар кадр тайёрлаш билан шуғулланиши эмас, ҳаёт учун таълим бериши керак”

Санкт-Петербургда гуманитар таълим форуми бўлиб ўтди. Унда иштирок этган олимлар гуманитар таълим чегараларни кенгайтириш кераклиги ҳақида гапиришди.

Тюмень давлат университетининг ректори Валерий Фальковнинг фикрига кўра, бугунги кунда олий таълим муассасалари олдида гуманитар таълим ва тадқиқотларни жонлаштириш масалалари турибди. Ҳозир “техника” асридир. Замонавий дунёда яхши мутахассис бўлиш учун гуманитар асосга эга бўлиш кераклигини муҳандислар ва табиий фанларнинг мутахассислари яхши тушунишади.  Биз фанлар ўртасида альянслар, ўйинларни кўраяпмиз, чунки фанлар ўртасида интеграция кетмоқда. Янги соҳалар вужудга келмоқда, масалан антропологлар тарихчилар ва филологлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлашмоқда.

Унинг бу фикрини Москва бошқарув мактаби профессори Сколково Андрей Щербенок қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, гуманитар фанларнинг аҳволи қандай эканлиги ҳар бир ОТМ учун муҳимдир. Фанларнинг таркибини ўзгартириш зарур. XIX асрнинг охирида Германияда вужудга келган мазкур тизим ҳалигача амалда ва жамият, иқтисодиёт ва талабалар томонидан турлича  талқинларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётир.

Тюмень давлат университети қошидаги  Филология ва журналистика институти Журналистика кафедрасининг мудири Ольга Петрова “университетнинг илмий ҳамжамияти ўзгаришларга тайёр” эканлигини билдирди. Бизнинг мақсадимиз битта – университетни  фуқаролар  ҳақиқий таълим оладиган даргоҳга айлантириш лозим. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, гуманитар соҳа мавжуд тажрибадан фойдаланган ҳолда янги босқичга чиқиши зарур. Бу ерда фанлараролилик жуда  муҳимдир ва айнан шу нарса фаннинг кенгайиши ва чуқурлашувига имкон беради.  Бу йил биз магистратурада янги «Медиакоммуникация» фанини киритдик.  У журналистика, ноширлик иши ва коммуникация жараёнлар умумлашмасидан иборат.  Асосий мақсад –  талабага нафақат фан бўйича билим бериш, балки  медиакоммуникация, ижодий ва бошқарув  соҳасида лойиҳалаш  бўйича муҳим кўникмаларини шакллантиришдир. Бу замонавий чақириқ бўлиб, журналистдан ижодий ишлаш билан биргаликда, янги технологик муҳитда ҳам ҳаракат қила билиши, ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилиши лозим.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Собиқ Иттифоқнинг собиқ республикаларида гуманитар таълим ва илм ўз ривожи анча суст. 1960- йиллардан сўнг  ижтимоий гуманитар фанлар ривожи мамлакатда кескин пасайди ва 1970–1990- йилларда бошқа мамлакатлар ривожидан ортда қолди.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари мустақил бўлгач, асосан  ривожланган мамлакатларга “етиб олиш” сиёсатини олиб борди. Ҳозир ҳар бир инсоннинг техника билан қандай ишлаши эмас,  балки у қандай ўйлайди, фикрлайди ва ҳаракат қилиши муҳим. Рақамлашган дунёда инсоннинг фаолияти ҳам ўзгаради. Гуманитар фанлар биринчи ўринга чиқади. Россия олий таълим муассасалари бунинг муҳимлигини тушиниб,  соҳа бўйича янги кафедралар ташкил этмоқда.  Ҳозир гуманитар фанларни ривожлантириш бўича биз ўртача 50 йил орқада қолиб кетдик.  Биз бу йўлни  қисқа муддатда босиб ўтишимиз лозим, дейди А.Волков. – Бугун бутун дунёда тор мутахассислик доирасидан чиққан мутахассисларга эҳтиёж ортиб бормоқда.  Чунки ўтган замон ва келажак мутахассиси — бу универсал инсондир. У танқидий фикрлашга эга бўлиб, тўғри сўзлиги билан ажралиб туриши лозим.

Бугун ахборотлашган дунёда  бирор бир касбнинг умри ўртача 5-7 йилни ташкил этади. Ёшларни касбга қандай тайёрлаш керак? Чунки унинг технологиялари бир неча йилда ўзгариб кетаяпти. Шунинг учун ҳам универсал нарсаларни ўргатишга кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Масалан, агарда инсон матн билан ишлашни ўрганса у котиб бўлиб ишлаши, ўзини ижодий йўналишда синаб кўриши, реклама матнлари тузишда фаолият юритиши, ҳужжатлар билан ишлай олиши мумкин. Агарда тил билса қўшимча равишда таржимонлик ҳам қилиши, логистика соҳасида ишласа ҳам бўлади. Универсал таълимга эга инсон ҳар қандай жамиятда, мамлакатда ўзига иш топа олади. «Бизнинг вазифамиз – иш ўринлари учун кадрлар тайёрлаш эмас, ҳаёт учун таълим беришдир», деди Тюмень давлат университети ректори Валерий Фальков. Унинг фикрига Колумбия университети профессори, Санкт-Петербург Олий иқтисодиёт мактаби профессори Борис Гаспаров ҳам қўшилди. Б.Гаспаров ҳозирда ОТМлар замонавий фаннинг интеллектуал дунёсига ўз эшигини очиб бермаяпти.

-Курслар, уларнинг таркибини ўзгартириш, талабаларга билимларни фрагментар тарзда бериш лозим. Буларнинг барчаси  таълимнинг «liberal arts» (эркин фан ва санъат)  тамойилига асосланган.  Бу тамойил Россияда XIX асрда ривожлана бошлаган эди, аммо у собиқ Иттифоқ даврида йўқ қилинди.   Фикримча,  талабалар ўзлари хоҳлаган фанларни қисқача ўрганишлари ва олган билимларини  умумлаштира олишлари керак, деди олим. — Бу  албатта ўзининг натижасини беради.

Гуманитар таълим янги илмий босқичга кўтарилади, деди ТюмДУ Тарих ва сиёсий фанлар институтининг доценти Федор Корандей. – Агарда биз бирорта ривожланган мамлакат фаолиятига  эътибор берсак, у ерда гуманитар фанларга катта эътибор берилаётганини кўришимиз мумкин. Агарда биз ривожланишни истасак,  университетлар гуманитар йўналишдаги факультетларни кўпайтириб, улрага кўпроқ талабаларни жалб этиши лозим. Тилни ва матн билан ишлашни билмай туриб, биз кенг миқёсда технологияларни ривожлантира олмаймиз”.

Федор Корандейнинг  фикрича,  Россия бугунги кунда мураккаб технологияларни  ярата олиши мумкин. Собиқ Иттифоқ айнан гуманитар фанларга эътибор қаратмай, борини ҳам қарам ҳолатга олиб келгани учун инқирозга юз тутди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг энг катта муаммоларидан бири бизни ривожланган давлатлар билан боғлайдиган маданият  ва бошқа механизмларни ишлаб чиқилмаганлигидадир.

Филология умумжаҳон контекстига кириши лозим

Борис Гаспаровнинг фикрича, гуманитар илми умумжаҳон  контестидан жой олиши керак.  Ўқув дастурини тузаётганда  талабаларнинг она тили ва маданиятига таяниш зарур. Бундан ташқари шаклланган маданиятга танқидий ёндашув бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.  Унга ўз тажрибангиз ва яхши кайфиятингизни қўшмасдан туриб, адабиётни тушиниб бўлмайди. Филология талабаларга мобил кўникмалар ҳосил қилиш, ҳаёти давомида шаклланган қарашларини ўзгартириш имконини беради. Айнан ана шу типдаги одамлар бугун замонамиз қаҳрамонига айланадилар.

Иқтисодиёт, бу консерватив фан, аммо…

Иқтисод фанлари доктори, профессор Сергей Афонцевнинг фикрича, иқтисодиёт, бу  консерватив фандир.  Аммо унга қаратилган танқиддан қатъи назар  иқтисодиёт илмида мейнстримни илгари суриш тадқиқотларни олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодда фанлараро тадқиқотлар ҳақида сўз юритилганда, улар умумий методологияга, ёки фактлар таҳлилига асосланган бўлиши лозим. Турли хил фанлар методологиси бўлиши керак. Агарда методологияда умумийлик бўлмаса ва ҳамма  реаллик ва фактларни тан олса, яхшигина илмий натижа ҳосил қилиши мумкин бўлган ишчи гуруҳни тузиш мумкин. Фанлараро тадқиқотлардаги максимал эҳтиёжлар амалий тавсиялар ишлаб чиқишда билинади. Чунки бирор бир фандаги амалий муаммонинг ечими реалликни билишдан келиб чиқади. Шунинг учун фақатгина иқтисодий билимларнинг ўзигина муаммони ҳал қилиш учун етарли эмасдир. Шу сабабли сиёсий қарорларни қабул қилиш тизими қай тарзда амалга ошишини билмай туриб,  иқтисодий тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин эмас.

Манба:  https://www.utmn.ru/presse/novosti/obrazovanie/263214/

Наргис Қосимова таржимаси