Тошкент шаҳрида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида Хўжали фожеасининг 26 йиллигига қурбонлар хотирасини ёд этишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда элчилар, дипломатлар, маҳаллий озарбайжон халқи вакиллари, ўзбекистонликлар ва журналистлар иштирок этишди.
Маросим аввалида Маданит маркази фойесида ташкил этилган Арман-Озарбайжон, Тоғли Қорабоғнинг юракни ларзага солувчи зиддиятлари акс этган фото ва китоблар кўргазмасида фожеа тафсилотлари қатнашчиларпга суратлар орқали сўзланди, гуё. Хўжали ва Тоғли Қорабоғ қурбонларининг хотиралари бир дақиқалик сукут билан ёд олингач, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Галиев Хўжали фожеаси ҳақида ўз нутқида яна бир бор эслади.
-26 йил илгари, яъни 25 дан 26 февралга ўтар кечаси собиқ Иттифоқнинг 366 мотоўқчи арман дивизиси Хўжали шаҳрини қуршаб олишди. Ўша пайти шаҳарда тинч аҳоли, шаҳар ҳимочилари бор эди. Қизил Ярим ой жамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан қамалдан тинч аҳолининг чиқиб кетиши борасида келишув имзоланган бўлсада, арманлар уларнинг ўлимдан қочишига йўл қўйишмади. Улар совуққонлик билан болалар, аёллар, қарияларни ўққа тутишди.
Элчи жанобьларининг айтишича. Инглиз журналисти Томас де Валнинг Арманистон Президенти Серж Саркисянга “Хўжалида нмма содир бўлди?” деб берган саволига, у “Хўжалигача озарбайжонликлар биз билан ҳазиллашиш мумкин деб ўйлар эдилар, улар арманилар оддий аҳолига қўл кўтармайди, деб ишонишар эди. Аммо биз бу стереотипни бузишга муваффақ бўлдик. У ерда ана шу содир бўлди” деб жавоб берган.
Элчи жанобларининг қайд этишича, 57 та давлатни бирлаштирган Ислом ҳамкоркорлик ташкилоти 2012 йил 30 январь куни Хўжали геноцидини расмий тан олиб, уни Хатин, Хиросима, Нагасаки, Сонгми ва Холокост каби ХХ асрнинг машъум фожеалари қаторига қўйган. Айни пайтда Хўжали геноцидини 12 та давлат, АҚШнинг 21 та штати тан олган.
Тадбир сўнггида литвалик режессёр Александрис Броксун томонидан Хўжали фожеаси ҳақида суратга олган “Чексиз йўлак” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Наргис ҚОСИМОВА