1 498

ИНСОНИЯТ ТАРИХИГА БОСИЛГАН ҚОРА ТАМҒА

Инсоният  тараққиёти даврида жуда ҳам кўп қирғинбарот урушларни бошидан кечирди. Миллиардлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган бу қирғинларнинг катта кичиги  бўлмаганидек, уларни оқлаш ҳам мумкин эмас. Зеро, уларнинг барчаси бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бў лади. Озарбайжон халқи орадан 26 йилдан буён  бегуноҳ  аёллар, қариялар ва болаларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган даҳшатли қирғинни ҳеч қачон ёддан чиқармайди.

Бугун тарихга айланган манбаларда қайд этилишича, 1988 йилда арман-озарбайжон зиддиятида энг фожеали қирғинлардан бири Қорабоғда жойлашган Хўжали  шаҳарчаси арман ҳарбийлари томонидан содир этилган геноциддир.  Хўжали фожеасини ХХ асрнинг энг даҳшатли оммавий қирғинлари Японияда бўлиб ўтган Хиросима, Нагасаки, Белорусиядаги Хатин  фожеаларидан қолишмаган эди.

Хўжали  Хонкелди шаҳридан 14 км. узоқликда  шимолий- шарқий қисмида жойлашган бўлиб, ўша машъум кунгача қишлоқда 7 минг нафар атрофидаги одам истиқомат қилишар эди. 1990 –алғов далғов  йилларида Арманистондан қочган озарбайжонларнинг аксарияти ана шу қишлоқда қўним топишган эди.

 1992 йилнинг 25-дан 26 февралга ўтар кечаси арман қуролли кучлари Хонкелдида қарор топиб, собиқ Иттифоқнинг 366- мотоўқчи  полки Хўжали шаҳарчасига бостириб кириб,  тўплардан ўққа тутади.  Тинч аҳоли ва ҳимочилар шаҳарчани тарк этишади. 26 февраль куни эрталаб соат 5 да босқинчилар шаҳарни босиб олишади.  Бир кечани ичида қадимги Хўжали  бир кечда ер билан яксон қилинади.  Қуролланган арман зобитлари эса қаҳратон қишда жонини сақлаш умидида тоққа қочишга  уринган аҳолини ўққа тутишади. Инсоният тарихининг қора рўйхатидан жой олган қирғинлар сафига яна бир ожеа қўшилади. Бир кечада 613 нафар аҳоли ўлдирилиб, 487 нафар киши жароҳат олади, 1275 – болалар, аёллар, қариялар асрга олиниб, таҳқирланади, 150 нафар киши эса бедарак йўқолади. Ўлдирилганлардан 106 нафари аёллар, 63 нафари бегуноҳ болалар, 70 нафари  қариялардир. Хўжали фожеасида 8 та оила бутунлай йўқ қилиниб, 24 та бола чин етим, 130 нафар  бола эса отаси ёки онасидан ажралган.

Машъум фожеа албатта тинчликка, инсонпарварликка интилган инсоният учун тамғадир. 1994 йил 1 март куни Озарбайжон Республикасининг Президенти Гейдар Алиев Миллий Мажлис қарори билан 26 февраль кунини “Хўжали геноциди ва миллий мотам куни”ни эълон қилди. 1997 йил 25 февралда эса “Хўжали геноциди  қурбонлари  хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашни эълон қилиш тўғрисида” Озарбайжон Республикасининг Президенти Гейдар Алиев Фармон қабул қилди. Ҳар йили 26 февралда Давлат раҳбари озарбажойнликларга “Хўжали геноциди” муносабати билан мурожаат қилади.

Афсуски бундай фожеалар дунёнинг турли бурчакларида ҳануз  давом этмоқда. Инсоният инсонлигини эслаб, уларга  чек қўйиш, тинчлик ва барқарорликка интилиб, инсонийлигини унутмай яшаши лозим.

Наргис ҚОСИМОВА, журналист

Улашинг: