2 885

РЕКЛАМА ТАРИХИ: АНИҚ ФАКТЛАР

Реклама илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилинар экан, назариётчилар унинг тарихини турли воқеа-ҳодисалар билан боғлайдилар.

1440 йилда Иоган Гутенберг алмаштириб бўладиган ҳарф-шрифтини ихтиро қилиб, реклама оламини янгилашга улкан ҳисса қўшди. Биринчи марта унга мўлжалланган матбуот афишалари, варақа ва газета эълонлари шу ихтиро боис юзага келди.

1472 йилда Лондонда бир ибодатхона эшигига ёпиштирилган инглиз тилидаги реклама эълони кўпчиликнинг эътиборини тортган.

1650 йилда Лондон газеталаридан бирида антиқа реклама эълони ёритилган бўлиб, унда 12 та йўқолган отни топишга ёрдам берган кишига мукофот эълон қилинган эди.

Кейинчалик кофе, чой, шокалад, дори-дармон ва ҳар хил моллар ҳақидаги рекламалар кўпайган.

1704 йили «Бостон ньюслеттер» газетасида дастлабки реклама эълонлари чоп этила бошланади.

1844 йили «Сазерн Массенжер» журналида биринчи марта журнал рекламаси чоп этилади.

Илк реклама аломатлари қадимги Юнон ва Римда пайдо бўлган. Том маънодаги реклама агентлиги 1841 йилда Филадельфияда Уолна Палмер томонидан тузилган. Шу йили бу реклама агентлиги ўз тижорат фаолиятини бошлайди.

1890 йили биринчи «НВ Айд ва укли» реклама агентлиги иш бошлайди.

1886 йилда Германияда реклама ҳақида биринчи қонун қабул қилинди.

XIX-асрда фотографиянинг пайдо бўлиши бу борада катта воқеа бўлди.

1920 йил 2 ноябрь Петербургда радиоэшиттиришлар бошланади.

1941 йил эфирда биринчи телекўрсатув, 1955 йил рангли телевидение пайдо бўлади.

XX-асрнинг 70 йилларда интернет пайдо бўлади.

Рекламанинг асосий хусусиятлари унинг ҳақ тўланадиган харажатларда жамлигидир.

1886 йили Атлантада, аниқроғи, Жоржия штатида фармацевт Жон Пембертон бир ажиб ўсимлик ва ёнғоқнинг ҳидини таратувчи хуштаъм ичимлик яратди.

Гоналер реклама ишининг мутахассиси эди. У бир стакан «Кока-кола»ни бепул татиб кўриш таклифи қайд этилган минглаб купонларни чоп эттириб тарқатди. Ичимликни қанчалик кўп одам татгани сайин у шунча кўп одамга ёқа бошлади.

Бу ноёб ичимлик ўша йили ЯКОБ дорихонасида стакани 5 центдан сотилди. Сўнг, 29 майда «Атланта жорнэл» газетасининг бир саҳифасида бу ичимлик реклама қилингач, одамлар ёпирилиб келишди. Жон Пембертон ва унинг ҳамкори Френк Робинсон томонидан «Кока-кола» деб номланган бу ичимлик рекламаси матнида қуйидаги иборалар қайд этилган эди:

«– Сифатли ичимлик.

–        Алкоголсиз, хуштаъм ва машҳур ичимликлар мамлакати.

–        Чанқоқ вақт билмайди.

–        Америкача ҳаёт тарзининг умумий рамзи.

–        Ёз мобайнидаги мўъжиза».

1899 йили Чатануга шаҳрида (Тенниси штатида) шиша идишларга қуядиган биринчи завод очилади. 1900 йили Атлантада иккинчи завод ишга тушади. Кейинги 30 йил мабойнида ишловчи заводлар сони 2 тадан 100 тага ўсади. 95% заводларга маҳаллий тадбиркорлар эгалик қилар ва тасарруф этарди.

1916 йили «Кока-кола»нинг машҳур шиша идиши пайдо бўлади. Шишанинг ўзи ҳам савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Мана шу фактдан кўриниб турибдики, реклама моҳиятан – ўзига хос ахборот, информация дейиш мумкин.

Одатда ҳақ тўланадиган маҳсулот ва хизматлар ёки реклама берувчининг ғоялари ҳақида маълумотларни турли реклама воситалари ёрдамида тарқатади.

Замонавий реклама отаси деб номланган Альберт Ласкар: «Реклама – бу матбуот ҳолатидаги савдо»– деган эди (Замонавий қилиб айтганда ОАВ)

Уильям Бове ва Кортлэнд Аренснинг 1995 йилда Тольяттидаги «Довгань» нашриётида чоп этилган «Современная реклама» («Замонавий реклама») китобида бу ҳақда кўп қимматли фикрлар баён этилган.

Бове ва Аренснинг мазкур китобида замонавий реклама назариясига оид муҳим маълумотлар олишимиз мумкин. (Мантда БовеАренс фикридан иқтибос келтирганда қисқача – «БА бўйича» деб таърифлаймиз).

Шундай қилиб, БА бўйича: «Реклама бу таниқли реклама берувчилар томонидан турли реклама воситалари ёрдамида одатда ҳақ тўланадиган ва одатда маҳсулотлар, хизматлар ёки ғоялар ҳақида ишонтириш ҳаракатларига эга бўлган ахборотни (информацияни) бевосита ва билвосита тарқатишдир».

Реклама асосан тўловлар орқали амалга оширилади.

Реклама – савдо двигатели. Савдо – бу меҳнат воситаларини айирбошлашдир.

Бутун тарихи давомида рекламанинг вазифаси ўзгармади. У ҳали-ҳануз ахборот беради ва ишонтиради.

Кўпчилик тарихчилар рекламанинг ахборот ташувчи восита сифатидаги муқаддимаси қадимги цивилизацияларда бошланган, деб ҳисоблашади. Сопол, ёғоч ёки тошдаги ёзувлар, кўчалардаги пешлавҳалар рекламанинг илк шакллари эди. Чунки кишилар ўқиш, ёзишни билмас, реклама бевосита кўринишда амалга ошириларди, Масалан: пойафзал устахонасида бирор бир оёқ кийими осиб қўйиларди. Эътибор берсангиз, бундай «ибтидоий усул»лар ҳали-ҳануз айрим жойларда (дўкон, устахона, шахобчаларда) кўзга ташланади. қадимда буюмларга маълумотларнинг турли белгилари қўйилган. Кулолчилик буюмларига ҳаттотлар рекламага хизмат қилувчи шаклларни кўчирган. Бу ҳол такомиллашиб, ҳозирги кунда реклама муайян соҳага айланиб кетди.

Наргис ҚОСИМОВА

Улашинг: