14

ХОРАЗМДА СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТАЖРИБАСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА

Инсон аждодлармиз муқаддас деб билган тўрт унсур, сув, ҳаво, олов, тупроқсиз яшай олмайди. Минг йиллар олдин сувнинг кўп бўлишига қарамай у жуда асраб-авайланган, ифлосланишдан, бекор сарфдан асралган. Бугун  Ўзбекистонда сув танқислиги ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги муаммолар тобора долзарблашмоқда.

-Бунинг асосий сабабларидан бири сув истеъмолининг ошганлиги, ерларнинг мелеоратив ҳолатининг ёмонлашуви, сувдан жойларда нотўғри фойдаланиш, сув тежамкор сўғориш технологияларини тўлиқ қўлламасликдан иборат, дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш  муҳандислари институти кафедра мудири,  профессор Илҳом Бегматов.  – Бунинг олдини олиш учун аввало аҳолининг саводхонлигини ошириш, сув ресурсларни бошқаришнинг самарали усулларидан фойдаланиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдан иборат.

   Сувдан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Республикамизда сув танқислигидан азият чекаётган ҳудудлардан бири бўлган Хоразм вилоятига оммавий ахборот вакиллари учун уюштирилган медиатур  Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» Дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур дастур Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасидаги 2014-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида сув ресурсларини бошқаришни қўллаб-қувватлайди ва Европа Иттифоқининг Сув бўйича Доиравий Директивасига таянган холда энг яхши Европа амалиёти қўлланилишини рағбатлантиради. Дастурнинг умумий мақсади иқлимўзгариши шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг ҳар тамонлама ва барқарор ўсишига ҳисса қўшишдир. Дастур 3 та ўзаро боғлиқ таркибий қисмлардан иборат:

      1-компонент. GIZ томонидан амалга оширилиб, сув ҳўжалигини ва ресурсларини мукаммал бошқаришнинг миллий доиравий концепциясини яратишга қаратилган. Шу билан бирга ушбу компонент доирасида умумий қиймати 7 миллион еврога тенг сув ва энергия ресурсларини тежовчи асбоб-ускуналар ва замонавий қишлоқ ҳўжалиги техникалари хариди ҳам кўзда тутилган.

    2-компонент. БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилиб, қишлоқ жойларида, айниқса қишлоқ ҳўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича техник салоҳиятни оширишга қаратилган.

    3-Компонент. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган. Ушбу компонентнинг асосий мақсади сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англанишини уйғотишдан иборат.

Лойиҳанинг миллий ҳамкори бўлмиш Сув хўжалиги вазирлигининг берган маълумотларига кўра, республикада сув ресурслари чегараланганлиги сабабли, мамлакатимизда сувдан фойдаланиш чекланган лимитлар асосида амалга оширилади. Бугунги кунда асосий сув истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги саналиб, жами ишлатиладиган сувнинг ўртача 90 фоизи ушбу соҳада сарфланади. Бебаҳо неъматнинг қолган қисми коммунал хўжалигига – 4,2%, энергетикага – 2,3%, саноатга – 1,3%, балиқчилик хўжаликларига – 1,2% ва бошқа соҳаларга 1,0 фоиз миқдорида тўғри келади.

Сув хўжалиги иншоотларини ишлатиш ва замонавийлаштиришга давлат бюджетидан ҳар йили жуда катта маблағ ажратилаяпти. Шунинг ҳисобига, республика бўйича ҳар йили 5,0 минг километр магистрал каналлар, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 16,0 минг километр суғориш ва нов тармоқлари, 10 мингга яқин гидротехник иншоотлар ва гидропостлар тозаланиб, таъмирланяпти.

Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида сувни тезкор бошқариш ва истеъмолчиларга ўз вақтида кафолатли етказиб бериш имконияти яратилмоқда ҳамда суғориш тармоқларидаги техник ва фильтрация йўқотилишини камайтиришга эришилмоқда. Жумладан, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатининг натижаси ўлароқ фойдаланилаётган сувларнинг умумий миқдори ўтган асрнинг 80-йилларига нисбатан йилига 64 миллиард м3 дан ўртача 51 миллиард м3 гача камайишига эришилди.

1 кун.    Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистонда барқарор сув ва экологияни ривожлантириш учун хабардорликни  ва ҳамкорликни ошириш  мавзусидаги журналистлар учун семинар Урганч шаҳрида бўлиб ўтди.

    Лойиҳа компонентлари тақдимотидан сўнг журналистлар  UzWaterAware лойиҳаси томонидан ташкиллаштирилган Ўзбекистондаги БМТ ТД томонидан амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида сув хўжалиги мутахассислари учун тренингларда қатнашдилар.

 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш  муҳандислари институти профессори Ифода Ахмадхўжаеванинг фикрига кўра, иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларини камайиши кузатилмоқда. Яқин йилларда биз сув танқислигига дуч келишмиз мумкин. Ҳозир сув ҳали етарли. Аммо ҳозирданоқ уни тежашни ўрганишимиз лозим.

Биз мана уч йилдан бери 6 та пилот ҳудудларнинг ириггация мутахассиларига тренинг ўтамиз, деди биз билан суҳбатда И.Аҳмадхўжаева.- Бугунги кунда 40% дан 60%гача сув  истеъмолчига, фермер хўжаликларга етиб боргунига қадар  бесамар сарф бўлади. Тренингларда биз қатнашчиларга  сувни тежаш техника ва  технологиялардан самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва уни бошқаришни билиш, бошқарув мониторингини олиб бориш, барча сув тақсимоти нуқталарини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва албатта ҳамма жойда ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш лозимлиги айтилади.

Лойиҳанинг иккинчи компоненти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт  Дастури томонидан амалга ошиилиб,  бевосита қишлоқ ҳўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича техник салоҳиятни оширишга қаратилган. У ўз фаолиятини 2016 йилдан бери олиб келмоқда. Лойиҳа доирасида  сув хўжалигидаги кадрларнинг техник салоҳиятини ошириш, СИУларнинг техник базасини мустаҳкамлашдан иборат. Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш лойиҳа раҳбари Улуғбек Исломовнинг айтишича, республикамизнинг 6 та вилоятни қамраб олган лойиҳада СИУларга қарашли каналларни таъмирлаш ва сувни ўлчаш гидропостларни жиҳозлаш, ишчи шароитни яратиш учун биноларни таъмирлаб, хизматлари учун транспорт воситаси олиб берилди. Танланган хонадонларда томчилатиб сўғориш тизимини жорий этиб, интенсив боғларни яратилди. Лойиҳа бошлангандан бери тренинглар ўтказилиб, 2,5  йилдан бери  3 мингдан ортиқ мутахассислар ўқитилди. Лойиҳа ташкилотчилари томонидан ирригация мутахассисларини ўқитиш ўз самарасини бермоқда.

2 кун. Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучроқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани лойиҳа доирасида қамраб олинган. Вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд.  Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият  юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. дир. Асосан унинг суви фермер хўжаликларида сўғориш, балиқчилик хўжаликларида фойдаланилади. Туманда 28 та балиқчилик хўжалиги бор. Ҳар бир хўжаликка фаолиятидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланган. Бир кунда ўртача туман  40-45 куб сув билан таъминланади. Аҳоли асосан Туямуйин сув омборидан бериладиган сувни ичади, ерни сўғоришади.  Медиатурнинг иккинчи куни журналистлар Янгибозор тумани Бўз қалъа сув истеъмолчилар уюшмаси биносининг реконструкцияси билан танишишди. Уюшманинг биноси таъмирланган бўлиб, лойиҳа доирасида компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Айни пайтда бу ерда 6 нафар ходим ишлайди. Мазкур нодавлат ташкилотнинг асосий вазифаси фермер хўжаликларига сувни тўғри тақсимлаб еришдан иборат. Давлат бюджетидан молиялаштирилмаганлиги сабабли, фермер хўжаликлари ҳар бир олаётган куб метр сувга тўлаётган бадали эвазига кун кечиришади. СИУ раҳбари Қадамбой  Нурметовнинг айтишича, уюшма лойиҳага киритилгач, аҳвол анча яхшиланган. Бино ва компьютер жиҳозлаидан ташқари мироблар велосипед ва сув ўлчагич асбобларини ташиш учун аравали мотоцикллар билан таъминланишган. Ҳудудга 15 та сув ўлчаш ускуналари ўрнатилди, яна 15 тасини олиб келиш мўлжалланмоқда.

  Бўз қалъа сув истеъмолчилар уюшмаси 2300 гектар майдондаги 15 пахта ва ғалла фермер хўжалиги, 8 боғдорчилик, 2 чорвачилик хўжаликлари ҳамда 3 маҳалла аҳолиси томорқаларини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади. Бу ерда дастур доирасида уюшма идораси тўлиқ қайта таъмирланиб, мебеллар билан жиҳозланган. Уюшма фаолиятини янада яхшилаш мақсадида техника восита ва велосипедлар билан таъминланган. Каналнинг тозаланиши натижасида эса 6-9 километр масофага сув бир меъёрда етказилиб берилмоқда.

Навбатдаги объект “Дарёлик” каналидаги гидропостлар қурилиши ва “Дарёлик-Арна” каналидаги насос станциялари бўлди. Европа Иттифоқитомонидан молиялаштирилаётганЎзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сувресурсларини барқарор бошқаришдастурининг БМТ Тараққиёт Дастуритомонидан амалга оширилаётган 2-компоненти  доирасида мазкур канал тозаланди. “Бўзёпколлекторига секундига 500 литр сув тортиш қувватигаэга 2 та насос ўрнатилди. Янгибозор туманидаги “Қадрият” маҳалласи сувдан қийналарди. 520 хонадон бўлиб, 8 та фермер хўжалиги бор. Шунингдек мазкур каналдан  “Ифтихор” маҳалласининг аҳолиси билан фойдаланади. Умумий ҳисоблаганда 610 та ҳонадон ва 970  гектар сув ичади. Насос 2019 йилнинг бошида ишга тушиб, аҳоли сув билан тўлиқ таъминланди. Бузёп каналининг охирги нуқтасида жойлашганимиз сабабли  сув муаммоси кучли эди. Аммо шунга қарамай ҳануз фермер хўжаликлари томчилаб сўғоришга ўтганича йўқ. “Фадрият” маҳалласининг раиси Сафарбоев Фарход мавжуд 8 та фермердан 2 тасигина ерининг жуда кичик қисмигина сувни тежаш технологияларга мослаштиришганини айтди.

-Фермер хўжалигимизда 107 гектар пахта ва ғалла экканмиз, дейди  “Шоира-Ҳафиза” фермер хўжалиги раҳбари Бобожон Ёдгоров.- Сув танқислиги сабаб буғдойдан ҳар гектарига 16-17 центнердан, пахтадан 20-25 центнердан ҳосил олардик. Янги насос қурилиши сабаб бу йил буғдойдан ҳар гектарига 65 центнердан ҳосил олган бўлсак, пахтадан гектарига 50 центнердан ҳосил олишни ният қилиб қўйдик.

Қoрамази-Қиличбой ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Дарёлик” бош канали 1970 йилда ишга туширилган, – деди Янгибозор тумани Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мақсуд Собиров. – Айнан шу ерда сув тақсимланади ва бошқарилади. Биз авваллари сувни ўлчаш учун қайиқлар ёрдамида ускуналар билан сувни ўлчар эдик. Дастур доирасида бизга доплер-профилограф ускунаси тақдим этилди. Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, у сунъий йўлдош орқали сувнинг сарфи, тезлиги, шўрланиши ва чуқурлигини компьютерга узатади. Бу эса фермер хўжаликларига сувни тўғри тақсимлаб беришимизга катта имконият яратди.

Тумандаги Қадрият маҳалласи фермер хўжаликларида ҳам сув таъминоти масаласи катта муаммолардан бири эди. 2018 йил мазкур ҳудудда барпо этилган иккита насос станцияси “Бўзёб“ канали орқали фермер хўжаликлари ва қишлоқ аҳолисининг сув танқислиги муаммосини бартараф этди. Масалан, айнан шу йил ушбу насос станцияси фаолияти туфайли 1000 гектар ердаги ҳосил сақлаб қолиниб, аҳол нинг фаровонлиги ошди.

Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Дарёлик-Арна” каналидаги мавжуд насос станцияларининг бошқарувини такомиллаштириш мақсадида янги энергия таъминоти тизими барпо этилмоқда. Бунинг натижасида йилига 1 миллион 123 минг кВт/с электр энергиясининг тежалиши ҳамда қарийб 5000 гектар майдонни сув билан таъминлаш мумкин бўлади.

3 кун. Аҳолининг сувни тежаш бўйича хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш борасидаги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган учинчи компонентда “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ ҳамда “Карасс” Хоразм агроконсультатив маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англаниши учун ўқитувчилар ўртасида тренинглар ўтказилмоқда.

Ана шундай тренинглардан бири Урганч давлат университетида бўлиб ўтди.

Мазкур тренинг ўрта мактабларнинг биология, экология, география ўқитувчилари ва университет профессор-ўқитувчиларининг сувдан оқилона фойдаланиш бўйича билимларини оширишдан иборат. Тренинг “Экодарс” шаклида ўтиб, интерактив  усулларини ўз ичига олган, дейди “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ раҳбари Саида Сулаймонова. – Мазкур дарс ННТ тренерлари томонидан ишлаб чиқилган.  Олдинги дарслар Фарҳона, Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтди. Асосий мақсадимиз ўқитувчиларга ва улар орқали ўқувчи ёшларга сувни маиший ҳаётда тежаш усулларини билан таништиришдан иборат.

 Бугунги кунда минтақамиз аҳолиси сони тобора ортиб бораяпти. Бу эса озиқ-овқат экинларига бўлган эҳтиёжнинг янада ошишига, ўз навбатида, сувга талабнинг ортишига олиб келади.  Албатта халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган ишларнинг натижаси ўлароқ, кўмак тўхтатилгач, мазкур фаолият давом этиши зарур. Бунинг учун мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тежамкор суғориш усулларини кенг татбиқ этиш, қишлоқ хўжалиги ва кундалик ҳаётда сувни тежашни  кенг тарғиб этиш ҳар биримизнинг вазифамиз.

Наргис Қосимова

Улашинг: