896

БАХТ

Шаҳар ўртасидаги боғдаги ўриндиқлардан бирида доимо телбасифат кампир ўтирарди. Унинг тиззаларида ётган озғин мушукни силар, унга бтир нималар дер, одамлар кампирга берган сэндвич еки бошқа егуликни мушук билан бўлишарди.

Ёши 40 яқинлашиб қолган бир қизга дугоналари ана шу кампирдан ёрдам сўрашни маслаҳат беришди. Айтишларича, кампир келажакни кўра олар экан. Кампир қизга бир зум қараб турдида, унга бахти уч марта учрашини, агарда уни кўра олса, бахтли бўлишини айтди.
Қиз билан учрашадиган эркаклар негадир 2-3 мартадан сўнг йўқолиб қолишар, қайтиб унга қўнғироқ ҳам қилишарди. Кампирдан тушунарсиз маслаҳат олган қиз, кечки овқатга егулик олиш учун дўконга йўл олди. Дўкон олдида кир ва озғин мушук ўтирар эди. Қизни кўриб мушук унинг оёқларига сурканди. Қиз эса ижирғаниб, уни аста ўзидан итарди. Дўкондан нон ва сосиска олгач, озғин мушукка овқат бераётган гавдали эркакка ижирғаниб қараб, уйига йўл олди. Кўчадан ўтиши билан унинг ёнидан ўтиб кетган самокатдаги 5-6 ёшли болакай йиқилиб тушиб, йиғлай бошлади. Қиз энсаси қотиб, уни айланиб ўтди. «Ўзи ўрнидан туришга ўргансин, шунда келажакда ҳаётда қоқилмайди», деб ўйлади. Уйига яқинлашганида кўчадаги ўриндиқда, ранги қочган, пешонаисни тер босган, ўриндиқда, осмонга қараб, тез-тез нафас олаётган еши каттароқ эркакни кўриб, «нима бало, ичиб олганми?» деб ўйлади.
Ниҳоят, уйга кириб, кийимларини алмаштирди. Ювиниб, сосискаларни пишириб, иссиқ, жасминли чой билан телевизор кўриб, кечки овқатини тановвул қила бошлади. Телевизордан қайсидир боувуччани кўрсатишар эди. «Нега менга шундайлар учрамайди-я?» деб ўйлади қиз ва Яратгандан жуда хафа бўлиб кетди.
Аслида эса кампир унга тўғри йўл кўрсатган эди. Дўкон олдида озғин мушукка овқат бераётган гавдали эркак оиласини мудҳиш ҳалокатда уч аввал йўқотган эди. Унинг юрагидаги оғриқларини данғиллама ҳовлисидаги 4 та мушук ва 6 та олар эди. У ёшлигидан ҳайвонларни яхши кўргани учун ёрдамга муҳтож жониворлар олдидан ўтиб кета олмас эди. Дўкон олдидаги мушукни кўриб, унга овқат бераётганида дўкондан чиққан бошқа қиз ҳам мушукни кўриб, унга овқат олиб чиққан эди. Эркакдан кечирим сўраб, у қиз ҳам мушук олдига пакетчадаги овқатни берди. Мушук ҳақида гаплашиб, эркак қиз билан танишди. Ҳозир эркакнинг уйида 5 та мушук ва ажойиб жониворларни ва уни севувчи хотини бор. Самокатда йиқилган боланинг отаси ўғлининг олдидан бепарво ўтиб кетган аёлни кўриб, «нақадар тошбағир аёллар бор», деб ўйлади. У Франциялик бўлиб, бир пайтлар тўғилиб ўсган шаҳрига ёлғиз онасини олиб кетгани келган, хотини билан эса 1 йил олдин ажрашган эди. Ўриндиқда мазаси қочиб ўтирган эркак эса машҳур ёзувчи эди. Унинг қанд касаллиги бўлиб, дориси уйдан қолган эди. Қиз ёнидан ўтиб кетганидан сўнг, бир неча дақиқа ўтгач, эркакка шу уйда турувчи бева аёл ёрдам бериб, «Тез ёрдам» чақирди. Ёзувчи ҳам бева бўлганлиги сабабли. касалхонага уни бир неча маротаба кўргани борган аёлни ёқтириб қолди….

Қиз эса нега дугоналарининг гапига кириб, телбанамо кампир олдига борганига ҳали ҳам ўзидан хафа эди. Кампир эса ҳар куни ўриндиққа чиқиб ўтирар, дарров тиззасига келиб ўтирадиган мушукни силар ва унга мурожаат қилганларга текин маслаҳат берарди…

Муаллиф .А. Кирянова.

Н.Қосимова таржимаси

Улашинг: