1 918

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР КОНТЕНТИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН КАСБ ОДОБИ КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Ахборот коммуникацион  технологияларнинг ривожи, хусусан ижтимоий тармоқлар   бутун дунёда журналистлари учун зарур, долзарб ахборот манбаси бўлиб бормоқда. Сир эмас  хаттоки йирик газета, телевидение ва радиоканаллар хам техноген, табиий халокатлар, ҳарбий ҳаракатлар хусусидаги аксарият ахборотни ижтимоий тармоқлардан олиб тарыатишаётир. Зеро, халокат гувоҳлари ўзларининг шоҳид бўлган, уяли алоқа воситаларига олган  воқеа кадрлари, суратларини биринчи галда ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида бераётгани ҳеч кимга сир эмас.  Шунга қарамай ОАВ ҳамда журналистларнинг ўзларида мазкур контент билан ишлашда қайси ахлоқий меъёрларга риоя этиш хусусида аниқ тасаввур йўқ. Бутун дунёда фаолият юритаётган барча ОАВ таҳририятлари учун аниқ ахлоқий меъёрларнинг ишлаб чиқиш зарурати айниқса Брюссел, Анқара, Лахор ва Яманда юз берган террористик ҳаракатлар кўзгусида янада долзарблашди. Бундай ҳолатларда монтаж қилинган, фотошоп орқали ўзгарттирилган фактларни ҳақиқат сифатида қабул қилиш ва нохолис ахборот тарқатиш жуда ҳам осон. Шунингдек, зўравонлик кўринишлари  аудитория ҳамжа журналистларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Сўнгги йилларда мазкур ҳолатларнинг кўпайиши ва бундай ҳаракатларнинг биринчи галда  айнан ижтимоий тармоқларда  тарқалиши Онлайн янгиликлар ассоциацияси (ONA) томонидан ижтимоий тармоқлар контенти орқали тарқатилаётган хабарлар билан ишловчи журналистлар учун ахлоқ кодексини яратишга ундади. Мазкур ахлоқ кодексининг асосий мақсади бутун дунё журналист ташкилотлари ёрдамида  ижтимоий тармоқлар контенти билан ишлашнинг энг яхши намуналарини  топиш ва журналистлар учун ҳаракат стандартларни тавсия этишдан иборат. Айни пайтда ахлоқ кодекси Онлайн янгиликлар ассоциациясининг расмий        веб саҳифасида берилган.

“Бундай пайтлари биз журналистлар олдида қийин вазифа туради. Биз тезлик билан, аниқ фактлар асосида, кенгроқ бўлиб ўтган ҳодиса хусусида хабар беришимиз зарур, дейди  Associated Press ахборот агентлигининг ижтимоий медиа бўйича муҳаррири, кодекс муаллифларидан бири Эрик Карвин. – Айни пайтда жуда ҳам кўп вақт рақамли контент денгизидаги ахборотни қидириш ва у топилгач, унинг қийматини аниқлаш учун кетади”.

Кодекс ижтимоий медиа контентидан топилган янгилик билан ишлашнинг 10 та ҳолатига бағишланган. Бу янгиликнинг ҳаққонийлигини текширишдан тортиб, контент муаллифининг розилигини олишгача бўлган жараёндир. Ушбу қоидалар қуидагилардир:

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа контентининг ҳақиқийлигини текшириш.

Ўз аудиториянгиз билан шаффоф бўлиш.

Воқеа қатнашчилари ва гувоҳларнинг руҳий ҳолати ва  хавфсизлигини инобатга олиш.

Ҳодисани ёритиш жараёнида  қатнашчиларга қўшимча хавфни келтириб чиқармаслик.

Ахборот манбаларининг анонимлигини таъминлаш.

Хабарни тарқатишдан олдин ахборот манбаси ёхуд хабар муаллифининг розилигини олиш.

Ахборотнинг холислигини сақлаш, чунки у бошқа онлайн платформаларга тарқалишини унутмаслик.

Воқеа хусусидаги хабарни жойлаштирган саҳифа муаллифларининг жисмоний, маънавий ва руҳий фаровонлигини таъминлаш.

Ахборот манбаларига бошқа ҳар қандай хавф солиниши олдини олиш.

Хавфли ҳолатларда журналистларга ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.

Албатта турли хил таҳририятлар, агарда улар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиладиган янгиликлардан фойдаланишса мазкур ахлоқ кодексига ўз қўшимчаларини киритишлари мумкин. ONA ишлаб чиққан мазкур ахлоқ кодексини айни пайтда Storify, The Guardian, The BBC, CNN ва бошқа ОАВ қабул қилишди.

 

Наргис ҚОСИМОВА

 

 

Улашинг: